Ҳийла-найранг ва вақтинчалик нарсалар билан тўла мешни кўрганингда оғзингни юм, ўзингни кўза ҳолига сол. У сувнинг душманидир, олдида ўйнама. Бўлмаса, илмсизлик тошини отиб, кўзани синдиради. Жоҳилнинг азиятларига сабр қилиш аҳллар учун жилодир. Қаерда қалб бор бўлса, у сабр билан сайқалланади. Намруднинг олови Иброҳимга порлаган кўзгу тозалигини берди, уни ойнани сайқаллагандек тозалади ва жилолади. Нуҳ қавмининг азоблари ва Нуҳнинг сабри Нуҳ учун қалб жилоси бўлди.
Мавлоно Жалолиддин Румий