биз олдин бошқа бир ишни қилишимиз лозим.
Чўчқаларнинг хабарига кўра, улар кейинги уч ой мобайнида мистер Жонснинг болаларидан қолган, ахлат тўдаси ичидан чиқиб қолган ҳуснихат тўпламидан эскича ёзув ва ўқишни бир қадар ўрганишган экан. Наполеон уларни қора ва оқ бўёқларни олиб келишга юборди ва ўзи асосий йўл бошланадиган жойдаги дарвозаларга томон юрди. Кейин Сноуболл (айнан Сноуболл, чунки унинг ёзуви ҳамманикидан чиройлироқ эди) иккига айрилган туёқлари орасига мўйқаламни олиб, дарвозанинг юқори тўсинига ёзилган «Қўрғонча»молхонаси» ёзувини ўчириб ташлади ва унинг ўрнига «Хайвонобод» деб ёзди. Бугундан бошлаб молхонанинг номи шундай бўлиши керак эди. Шундан сўнг улар бино томонга