Akbar Umirzokovcard.quoted7 ай бұрын
Молиявий хизматлар технологияларнинг вазифасига айланиб борар экан, банклар ўтмишда қолиб кетмайдими, деган хавотир туғилиши табиий. Ахир ҳозирнинг ўзида “Alipay”, “WeChat Pay”, “Amazon Pay”, “Apple Wallet” сингари йирик платформалар ва уларга эгалик қилувчи технологик корпорациялар етакчи банкларникидан қолишмайдиган, ҳатто баъзан уларникидан ўтиб кетадиган қулайликларни тақдим этмоқда. Китобда асосий эътибор шу масалага қаратилади ва банклар аҳамиятини йўқотмаслиги учун нима қилиши кераклиги баён этилади. Ахборот дунёсининг мисли кўрилмаган рақобатида омон қолиш учун бошқарув, маркетинг, стратегик режалаш, кадр сиёсати ва бюджет тақсимотига оид зарурий чоралар санаб ўтилади.

Биз, шубҳасиз, нафақат чексиз имкониятлару қулайликлар, балки улкан рақобат даврида ҳам яшаяпмиз. Ғолиблар ёки мағлублар қаторида бўлишингизни замон талабларига қанчалик мослаша олишингиз белгилайди. Шоҳсупага чиқиш ёки, ҳеч бўлмаса, бизнесингизни сақлаб қолиш шарти битта – ўзгариш, янги тамойиллар асосида ишлаш. Дунёдаги жараёнлар глобал иқтисодиётнинг бир қисми бўлган Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмайди.

Юртимизда қатор ислоҳотлар натижасида сўнгги 5-6 йил ичида банк соҳасида катта ўзгаришлар юз берди. Жумладан, конвертация каби ечимини ўн йиллаб кутган оғриқли муаммолар барҳам топиб, рақамли банкинг ва бошқа талай қулай хизматлар ривожлана бошлади. Пировадида аҳоли аксар банк хизматларидан масофавий фойдалана бошлади. Тизимдаги камчиликлар устида мунтазам ишланиб, хизматлар мижозлар қулайлиги учун такомиллашиб бормоқда. Охирги йиллардаги энг кўп ислоҳ бўлган соҳа сифатида ҳеч иккиланмай банк тизимини кўрсатиш мумкин. Бу соҳа Янги Ўзбекистонда шахсан давлат раҳбарининг доимий эътиборида бўлгани ҳам эътирофга лойиқдир.

Замонимиз имкониятларидан фойдаланиб, бизнесини ривожлантиришга интилаётган кўплаб тадбиркору молиячиларимизга ушбу китоб харита вазифасини ўташига аминмиз. Китоб фақат банк соҳаси мутахассислари эмас, балки кенг оммага мўлжалланган. “Банк 4.0”ни ўқиб, касбимиздан қатъи назар, ҳаммамиз келажакдаги ўзгаришлар ҳақида тушунча ҳосил қилишимиз ва уларга тайёрланишимиз мумкин. Ўйлайманки, ушбу асарнинг “Asaxiy Books” лойиҳаси доирасида таржима қилингани – ўзбек тилидаги молиявий адабиёт фондини сезиларли бойитган катта ютуқ. Бу каби жиддий ва долзарб илмий-оммабоп асарларни чоп этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни олқишлаймиз. “Asaxiy Books” лойиҳасида меҳнат қилаётган ба
  • Комментарий жазу үшін кіру немесе тіркелу