Қаранг, бу қандай ишлайди. Бир куни барибир вафот этасиз. Буни билишингизни биламан, шунчаки унутиб қўйган бўлсангиз-чи, деган гумонда яна бир бор бу ҳақида эслатяпман. Сиз ва сиз билган барча инсонлар эртами-кечми барибир оламдан ўтади. Бизга инъом этилган мана шу қисқа вақтда жуда оз нарса ҳақида қайғура оламиз. Ҳа, жуда ҳам оз. Агар атрофда рўй бераётган ҳамма нарсага эътибор қаратиб асабийлашаверсангиз, бир куни телба бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас.