Akobir Sultonovcard.quoted4 күн бұрын
омборнинг орқа деворига Наполеон ва Сноуболлнинг буйруқларига асосан келтирилган нарвон тираб қўйилган эди. Уларнинг тушунтиришларига кўра, улар ўқиш ва ёзишни ўрганган сўнгги уч ой мобайнида чўчқалар ҳайвонизмнинг еттита устувор тамойилларини ишлаб чиқдилар. Бу еттита тамойил омбор деворида тарихга муҳрланиб қўйилади; уларда рад қилиб бўлмайдиган, шаксиз итоат этиладиган қонунлар акс этади, молхонадаги барча жониворлар бугундан бошлаб то охиратгача шу қоидалар асосида яшайдилар. Айрим мураккабликлар бўлса-да (чўчқаларнинг нарвонда туриши осон эмас), Сноуболл юқорига чиқди ва ишга киришди; бир неча поғона қуйида Қичқироқ бўёқ солинган идишни ушлаб турарди. Ҳайвонизм арконлари ёғ босган қора деворга ўттиз метр наридан ҳам ўқиладиган қилиб катта-катта ҳарфларда оқ бўёқ билан ёзилди. Мана
  • Комментарий жазу үшін кіру немесе тіркелу