1. Икки оёқда юрадиган ҳар ким – душман.
2. Тўрт оёқда юрадиган ёки қаноти бор ҳар ким – биродар.
3. Ҳайвонлар кийим киймайдилар.
4. Ҳайвонлар тўшакда ётмайдилар.
5. Ҳайвонлар шароб ичмайдилар.
6. Ҳеч бир ҳайвон бошқа ҳайвонни ўлдириши мумкин эмас.
7. Барча ҳайвонлар тенг ҳуқуқлидир.
Ҳаммаси жуда чиройли ёзилди, фақат «биродар» сўзи «Бриодар» тарзида ёзилгани ва «с» ҳарфларидан бири бошқа томонга қараб турганини ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Умуман олганда, ҳаммаси тўғри тамойиллар эди. Йиғилганлар ёзилганларни тўғри англаб олишлари учун, Сноуболл тамойилларни баланд овозда ўқиди. Ҳамма тўлиқ ризолик билдирди, айрим