Aллоҳ таоло бир маконга, хонага ёки бир шаҳарга сиғадиган борлиқ эмас. Зеро, замон ва маконни яратган У Зотдир. Бинобарин, макондан муназзаҳдир. Шу билан бирга, қаерда нима бўлса ҳам, яширин ёки сирли, барчасини эшитади, кўради ва билади. Шу нуқтайи назардан, У ҳамма жойда. Чунки Aллоҳнинг илми ҳамма нарсани қамраб олган. Санъатининг тажаллиси ҳар бир заррада намоён бўлади. Банда Aллоҳни топмоқчи бўлса, узоққа боришининг кераги йўқ