“Сармоядор” — америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг энг машҳур романларидан бири. Адибнинг “Истак трилогияси” дан жой олган ушбу асари 1912 йилда нашр этилган. Унга америкалик темир йўл корчалони, миллионер Чарлз Эркснинг ҳаёт йўли асос қилиб олинган. Китобда конкрет инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир. “Сармоядор” китоби банкирнинг ўғли Фрэнк Коупервуд ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон ўзининг савқи табиийсига қулоқ тутиб, бир неча кунда миллионерга айланиб кетади. Унинг молия оламига кириб бориши унга ақл бовар қилмайдиган бойлик ва йўқотишларни олиб келади. Унда ўсмирлигиданоқ атрофдагилар таъсирида савдогар ва биржа ўйинчиси руҳияти шаклланганди. Ташаббускор, иқтидорли ва серғайрат ёш йигит аста-секин ҳеч қандай тамойилни тан олмайдиган, ўз ҳукмини ўтказувчи очкўз миллионерга айланиб қолади. Аммо ҳаёт бир текис эмас, унинг учун кутилмаган оғир синовлар ҳали олдинда эди…