Аниқ, устувор мақсадларни қўя билган ва энг муҳим ишларни вақтида охирига етказа оладиган одам сўзамол, ажойиб режалар тузадиган, лекин жуда оз ишга улгурадиган ақлли одамдан кўра кўпроғига эришади.
Бугунги кунда муҳим ишни номуҳимдан ажрата олиш, уни тез ва сифатли бажара олиш бошқа кўникмаларга қараганда муваффақиятингизда кўпроқ асқатиши мумкин.
Ишни ортга суриш ва иштиёқнинг сустлигига асосий сабаб мужмаллик, чалкашлик ва нима қилмоқчилигингиз, уни қай тартибда ва нима учун қилмоқчилигингиз ҳақида аниқ фикрга эга бўлмасликдир.