автордың кітабын онлайн тегін оқу Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан
Камолот кошонаси
Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан
Ибадулла Самандарович Байджанов
© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016
© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016
Редактор Абдулла Сафоев
Корректор Хайитбой Абдуллаев
Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров
Корректор Зевар Махмудова
ISBN 978-5-4483-2788-9
Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero
Сўз боши
Хоразм бебаҳо маънавият, илм-у маърифат, бетакрор санъат гўшаси, буюк қадриятлар гултожи бўлмиш «Авесто» асари яратилган ўлка, жахонга Ал-Хоразмий, Беруний, Замаҳшарий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Махмуд, Огаҳий каби улуғ зотларни етказиб берган кўҳна ва навқирон воҳа. Бу қадим юртда бунёдкорлик хам азалдан ардоқланиб, воҳа шуҳратини аланга таратилишида муҳим аҳамият касб этиб келган. Меъморчилик Хоразмда энг фахрли касб сифатида қадр қиммат топган. Бир-биридан муҳташам ва мустаҳкам бинолар, саройлар, қасрлар, мачит – мадрасалар, миноралар фикримиз исботи. Осмон остидаги очиқ музей деб эътироф
...