Ўзига меҳр кўрсатишнинг белгилари жуда оддий. Агар одам овқат тановул қилаётганда ҳеч нарсага чалғимаса, ўзини ва яшаш жойини озода тутса, ўз вақтида ишлаш ва дам олишни билса — у ўзини яхши кўра олади. Ички кечинмаларда ҳам бундай одам ўзида ортиқча айбдорлик туйғусини тутиб турмайдиган, ўзи ва бошқалар хатосини осон кечирадиган, ўз ҳаётидан мамнун яшайдиган бўлади.