Ўзлик сари етти қадам — 2. Ҳақиқатхон, танишайлик...
Қосымшада ыңғайлырақҚосымшаны жүктеуге арналған QRRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

автордың кітабынан сөз тіркестері  Ўзлик сари етти қадам — 2. Ҳақиқатхон, танишайлик...

Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
ҳаммаси бошқача бўларди. Унинг атрофидаги дарахтлар соясида у серсув бўлмаган тупроқда ҳам ўсаверарди. Етарлича катта бўлганда атрофидаги дарахтлар оз-оздан чекиниб, унга ҳам қуёш нуридан баҳра олишга имкон беришарди…
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
Агар мен аввал бошида яхши режа билан эмас — кўнглимда яхши ният билан уруғ экиб, унинг эсон-омон ўсиб улғайиши ва мева беришини таъминлашни она табиатга ишониб топширганимда
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
Лекин, ўзингиз ўйлаб кўринг — эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Йўқ — адашдим. эртага нима бўлишини ақл билмайди — буни кўнгил билади. Қалб дунёга вақт ва масофага тобе бўлмаган ҳолда назар сола билади. Чунки унинг манбаи илоҳий куч. Кўнглимиз сезган нарсалар амалда содир бўлиши бежиз эмас.
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
Овқатланишда шошилиш яхши одат эмас. Овқатланиш — қалб қўрини бериш керак бўлган жараён.
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
ҳаётий қувватни оширишнинг бизга маълум усули — бу завқланиш.
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
Билимни сизга дунё тан олган даҳолару, олийгоҳлар бермайди. Билим учун тоғ ошиб, катта шаҳарга бориш ҳам шарт эмас. Билимни сизга атрофингиздаги оддий одамлар беради. Илм олиш мақол айтгандек игна билан қудуқ қазишчалик қийин эмас. Билим энг арзон ва энг сероб мол. Уни ҳар ким таклиф эта олади — фақат, уни ола билиш керак. Дунёдек кекса ва доно муаллимнинг гапларига қулоқ солишни ўргансак — ҳали ҳеч бир даҳо ва ҳеч бир мактаб ўргатмаган, ҳеч бир намунали талаба ўрганмаган билимларни эгаллаймиз. Ахир, Яратган бизга тилни биттаю қулоқни иккита қилиб бергани бежиз эмасдир? Нима дедингиз — қулоғим сизда?..
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
Биз бу дунёда ҳамма нарсани кўришга жисмонан улгурмаймиз. Шунинг учун тинглаш — бизга берилган ажойиб имконият. Биз тинглаш орқали жуда кўп янги нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Ҳаётда одамларнинг гапларига қулоқ солиб оладиган билимларингиз мактаб ёки олийгоҳда дарсларни тинглаб оладиган билимларингиздан анча қизиқроқ ва фойдалироқ.
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
ақл нутқни биргина шу мулоқот эҳтиёжи сабаб ўйлаб топган. Қадим замонларда одамларнинг ақли аста ўсиб борган. Унинг маълумот узатиш илинжи чидаб бўлмас даражага бориб етганда, одамзот нутқни ўйлаб топган. Ҳамма гапини оғзаки айтиб қониқилмагандан сўнг эса ёзув кашф этилган.
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
Ҳар қандай гапдан етарлича маъно топиш учун, биргина қоидага амал қилиш даркор: бу гап сизга нима беришига эмас, у қандай мақсадда айтилаётганига эътибор беринг.
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді8 ай бұрын
Яъни маъно бойлиги гапирувчига эмас — тингловчига боғлиқ.
Комментарий жазу