Уларнинг айтишича, одамларнинг китоб сотиб олмай қўйганининг ажабланарли жойи йўқ эди. Бироқ нимани исташини яхши билган, кўнгилхушликка муккасидан кетган омма комиксларни ва албатта эротик журналларни сақлаб қолди. Мана шунақа, Монтэг. Буларнинг бари тепанинг аралашувисиз, ҳукуматнинг назоратисиз бўлди. Ҳеч қандай фармон ҳам, буйруқ ҳам берилмади,
Одамлар бошқа бировнинг қиёфасида юришади.
инсон ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган даврларда яшаяпмиз
Қани энди, унинг руҳини тозалашга бериш мумкин бўлса эди!
Биз бир неча миллиардмиз ва бу жуда кўп. Ҳеч ким бир-бирини танимайди. Бегона одамлар келиб, устингдан ҳукмини ўтказади.
Ўхшатишни исбот деб, бемаъни сўзлар оқимини ҳақиқат манбаси деб, ўзимизни эса кароматгўй деб билиш – биздаги туғма хато
Бу оддий кийимдаги авлиёдан заррин кийинган нодонни афзал кўрадиган аср
уларнинг бутун ҳаётлари фазода аланга олиб, учиб бораётган метеоритга ўхшайди. У учиб юрганда чиройли кўринади. Аммо унинг қачондир қулаши муқаррар.
Оппоқ кўйлаги шамолда учиб шивирларди.
агар шу йўлда чўкиб кетсангиз, ҳеч бўлмаса соҳил томон кетаётганингизни билиб ҳалок бўласиз.