Иккимиз ҳам айнан нимани хоҳлашимиз ва унга эришиш учун қандай қадамлар қўйишимиз кераклигини гаплашиб олдик. Ўша пайтда худди черковдаги сичқонлар каби хонавайрон бўлгандик. Шу ҳолатда ошхонамизда ўтириб, у билан самимий суҳбат қуришни кўз олдингизга келтира оласизми? – Жоржия табассум қилди. – Менга келсак, ўша пайтда дунёдаги энг бой аёл эдим.