Сен, бир илтифот қилиб, мана шу савол устида бош қотириб кўрсанг: агар ёвузлик бўлмаса, сен ҳомийси бўлган ўша эзгулик нима билан шуғулланган бўларди, агар жамики кўланкалар ғойиб бўлса, ер юзи қандай қиёфа касб этган бўлур эди? Ахир буюмлар ва одамзод бор эканки, кўланкалар мавжуд.
Гувоҳномангизни кўрсатинг, гражданлар, — деди аёл.
— Кечирасиз, ахир бу майнабозчилик-ку, — деб бўш келмасди Коровьёв, — ёзувчилиги асло гувоҳнома билан эмас, балки асар ёзиши билан ифодаланади!
Шўхлик, қитмирлик қилмайман, примус тузатаман, — деди мушук тумшайганча, — яна, мушук зоти энг қадимий ва дахлсиз махлуқ, деб огохлантириб қўйишни ҳам ўз бурчим деб биламан.
Бўш вақт қалашиб ётипти, момақалдироқ фақат кечга бориб бошланади, ундан сўнг, қўрқоқлик, шубҳасиз, энг мудҳиш иллатлардан бири. Иешуа Ҳа-Ноцри шундай деган эди. Йўқ, файласуф, мен сенга эътироз билдираман: қўрқоқлик — энг мудҳиш иллат.
— Сиз тўғри айтдингиз, — деди Коровьёвнинг бу қадар пухта ишлашидан ҳайратга келган уста, — баски ҳужжат йўқ экан, демак, одам ҳам йўқ. Мана, айнан мен йўқман, чунки менда ҳужжат йўқ.
Гувоҳлик бераманким, ушбуни кўрсатувчи Николай Иванович мазкур тунни шайтон уюштирган балда ўтказди, у балга одам ташувчи восита... қўштирноқ оч, Гелла! Қўштирноқ ичида ёз — «тўнғиз» сифатида жалб этилган эди. Имзо — Бегемот.
— Числочи? — деб чийиллади Николай Иванович.
— Биз число қўймаймиз, число қўйилган ҳужжат кучини йўқотади,