БастыАудиоКомикстерБалаларға арналған
Samandar Saidjanov
Samandar Saidjanovдәйексөз келтірді11 ай бұрын
– Аммо мен ноқулайликни севаман. – Биз севмаймиз, – деди Бош Нозир. – Биз қулай шароитда яшашни маъқул кўрамиз. – Менга қулай шароит керак эмас. Менга Худо керак, шеърият, хавф-хатар керак. Озодликни истайман, эзгуликни ҳам, гуноҳни ҳам. – Бошқача айтганда, сиз бахтсиз бўлиш ҳуқуқини та­лаб қиляпсиз, – деди Мустафо. – Ҳа, шундай, – мағрур жавоб қилди Ёввойи. – Ҳа, талаб қиламан! – Бунга қарилик, бадбашаралик, мадорсизлик ҳуқуқ­ларини ҳам қўшиб қўйинг; захм ва саратонга чалиниш ҳуқуқини; очин-тўқинлик ҳуқуқини; бит босиш ва тер­ла­ма ҳуқуқини; бутун умр эртанги кунингдан ҳадиксираб яшаш ҳуқуқини; турфа хил оғир касалликлардан азоб чекиш ҳуқуқини... Орага узоқ жимлик чўкди. – Ҳа, буларнинг барчаси менинг ҳуқуқларим ва мен уларни талаб қиламан.
Ажиб янги дунё
Ажиб янги дунё
·
Олдос Ҳаксли
Ажиб янги дунё
Олдос Ҳакслижәне т.б.
299

Кіру не тіркелу пікір қалдыру үшін