– Бировда оз, бировда кўп – аслида ички сезги ҳаммада бўлади, – «дарс»ни давом эттирди «муаллим», – ҳаётий тажриба, кўникма туфайли у такомиллашиб, сайқаллашиб бораверади. Фан «олтинчи сезги» деб номланувчи бу қобилиятни ривожлантиришнинг бир талай усулларини ишлаб чиққан. Ҳар ким ёшликдан ўз интуициясини парваришлаб бориши лозим. Ҳаётни кузатиш ва шу асосда хулосалар чиқариш ички сезгини юксалтиришнинг энг мақбул усули ҳисобланади. Масалан, бола мактабдан чиқиб, уйига кетмоқчи. Олдинда бешта йўл бор. Улардан қай бирини танлаш боланинг кундалик тажрибаси, кузатувларига боғлиқ. Шулардан келиб чиқиб, зеҳнли бола мактабга пиёда бориб келишнинг маъқул йўлини – камқатнов, асфальт қопламасига эга, дарахтлари кўп – соя-салқин кўчани танлайди
G'ayrioddiy intiqom
·
Komil Sindarov