Синглиси унинг ҳозирги истагини аниқлаш учун емишларнинг турли хилларидан олиб келиб, уларни эски газета устига териб қўйди. Бу ерда чирий бошлаган сабзавотлар, овқатланишдан кейин дастурхонда қолган, қотиб қолган оқ соус билан қопланган суяклар, бироз майиз ва бодом, Грегор икки кун аввал еб бўлмайди, деб эълон қилган пишлоқ кесими, қуритилган нон бўлаги, сариёғ сурилган нон бўлаги ва сариёғ сурилиб, устига тўз сепилган нон бўлаги турарди. Бундан ташқари синглиси, афтидан, Грегор учун энди бир умрга ажратилган ўша аввалги товоқни келтириб, унга сув қуйиб қўйганди. Ш