Отанг ким, деган саволга отам ҳам, авлод-аждодим ҳам эмчилик касби билан шуғулланган деб берган жавобим отам диндор, домла бўлган, мен ўзим советларга қарши тарғибот билан шуғулланганман, деб ёзилибди. Ахир таржимаи ҳолимни бузиб ёзишдан мақсад нима? Бундан кузатилган бирдан-бир мақсад, бутун авлод-аждоди билан советлар душмани, деган тавқи лаънатни бўйнимга осиш, холос. У пайтларда, айниқса, диндорми, тамом – советга қарши душман, деган сўз эди.
Кафансиз кўмилганлар
·
Shukrullo