Ҳаётимнинг катта қисмини тадбиркорлик билан ўтказдим. Менимча, бу янги-янги лойиҳалар тузишдан, ҳаётим мобайнида ўрганган сабоқларимни амалда қўллашдан, тажрибада синаб кўришдан ва яратувчанликдан доимо ҳузурланганим оқибати бўлса керак.
1996 йил «LinkExchange»нинг асосчиларидан бири бўлдим, кейинчалик – 1998 йилда уни «Microsoft»га 265 миллион долларга сотдим.
1999 йилда маслаҳатчи ва инвестор сифатида «Zappos» билан иш бошладим ва охир-оқибат бош ижрочи директор даражасига кўтарилдим. Биз компанияни 1999 йилдаги танг ҳолатидан йиллик ялпи савдосини 1 миллиард доллардан ошиқроқ миқдорга олиб чиқдик.
2009 йилда «Amazon» компанияси «Zappos»ни 1,2 миллиард доллардан ортиққа сотиб олди.
Ташқаридаги одамга иккала компания ҳам бир кечада муваффақиятга эришгандек туйилиши мумкин. Лекин биз бунга қадар кўплаб хатоларга йўл қўйдик ва сабоқлар чиқардик. Аслида, ҳаётий фалсафам ва ёндашувларимнинг аксарияти ўсиб бораётган тажрибам натижасида шаклланган.
Бундан ташқари, мен доимо китоб ўқишга иштиёқманд бўлганман. «Zappos»да ходимларимизнинг шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишларига ёрдам бериши учун уларга кутубхонамиздаги китобларни ўқишни тавсия қилардик. Бизнинг фикрларимизга таъсир ўтказган ва ҳозирги ҳолатимизга етиб келишимизга кўмак берган китоблар кўп.
Мен йўл қўйган хатоларни такрорламасликлари, одамларга қўлланма бўлиши учун ушбу китобни ёзишга қарор қилдим. Умид қиламанки, бу китоб одатдаги ёндашувдан воз кечиб, муваффақият сари ўз йўлини яратишни хоҳлайдиган тадбиркорлар ва улар йўлга қўйган бизнес учун руҳлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Китоб қандай тузилган?
Қўлингиздаги ушбу китоб уч қисмдан иборат.
Биринчи қисм «Фойда» деб номланади ва у кўпроқ ўсиб-улғайишим ва охир-оқибат «Zappos» томон йўл топишим ҳақидаги
Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
·
Тони Шей