Ҳа, ҳа, йўқ қилибсизлар, – қовоқ уйиб бош ирғади Ёввойи. – Бу сизнинг қўлингизда. Барча ёқимсиз нарсаларни у билан яшашни ўрганиш ўрнига йўқ қиласиз. “Қай бири булардан бизга муносиб? Шу дилозор фалакнинг таҳқирларига шикоятсиз – шиквасиз чидаб турмоқми? Йўқса, унга рад бадал бериб қўзғалмоқ. Қурол олиб ё енгмоқ ё маҳв бўлмоқми?” [1] Сизлар эса тоқат ҳам қилмайсиз, курашмайсиз ҳам. На азоб чекасиз, на қарши борасиз. Шунчаки фалак таҳқирларини йўқ қиласиз. Бу ҳаддан ташқари осон ечим.