Нобель мукофоти 1901 йилдан бошлаб ҳар йили Швеция академияси томонидан ўз эгаларига топшириб келинади. Ушбу мукофот биринчи бўлиб француз адиби ва публицисти Рене Франсуа Арман Прюдомга «Адабиёт соҳасидаги кўзга кўринарли ютуқлари, жумладан, асарларидаги юксак идеализм, бадиий мукаммаллик, шунингдек, истеъдод ва руҳиятнинг ғайриоддий уйғунлиги учун» топширилган эди.