– Қара, болажоним! Дунё дардлари ҳам худди шундайдир. Аслида бўри қалбларга ваҳшат солувчи ҳайвон. Аммо сен бу тери ортида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Худди шу каби бутун дард-аламлар ортида Роббинг борлигини англа ва Унга ишон!
Ўкинма! Дардинг не бўлса бўлсин! Мукаммал бир таҳорат ол. Сўнг хонанг чеккасига жойнамозингни сол. Ўтир ва йиғла! Истасанг, умуман гапирма! У сени ва ғамларингни ўзингдан-да яхши билгувчи Зотдир, шуни унутма!