Masnaviy terapiya
Қосымшада ыңғайлырақҚосымшаны жүктеуге арналған QRRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

автордың кітабынан сөз тіркестері  Masnaviy terapiya

Azizbek Usmonov
Azizbek Usmonovдәйексөз келтірді1 ай бұрын
Ёмон одамлар ёмонлик учун ҳаракат қилар экан, яхши инсонлар ҳам яхшилик учун ҳаракат қилишлари даркор. «Ёмонликка аралашмасдан ўзимнинг муҳо­фа­зали оламимда яшайман», деган қарашда худбинлик излари бор
1 Ұнайды
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді4 ай бұрын
эҳтиёж бўлгани учун орзу қилмаймиз, улар орзу қилганимиз учун эҳтиёжга айланади.
1 Ұнайды
Комментарий жазу
Tolmas Boltayev
Tolmas Boltayevдәйексөз келтірді5 ай бұрын
Бир куни ҳазрат Имоми Аъзамнинг ҳузурларига бир болани олиб келишади. Ота боласининг кўп асал еб қўйгани учун баданига яралар тошиб кетганини, шифонинг Аллоҳдан эканини айтади ва у зотдан болани ўқиб қўйишини илтимос қилиб сўрайди. Ҳазрат Имоми Аъзам ҳалиги одамга қараб 40 кундан сўнг келишларини тайинлайди. Ота чорасиз ортига қайтади ва 40 кундан сўнг улуғ имом ҳузурига яна келади. У зот болага қараб бошини силайди ва: «Қайтиб асал емагин болам», дейди. Бола эса «Хўп, амаки қайтиб емайман», деб жавоб беради. Ота ҳайрат билан ҳазрат Имом Аъзамдан: «Буларни нега 40 кун аввал айтмагандингиз», деб сўрайди. Шунда у зот: «40 кун аввал ўзим ҳам асал егандим, агар ўша куни айтганимда бола сўзларим­ни олмас, асал ейишни давом эттирарди. Мен эса қирқ кун давомида асал емадим, Аллоҳнинг изни билан боланг энди асал емайди ва танасидаги яралар битиб кетади», дейдилар. Ҳақиқатдан бола асал ейишни тўхтатади ва яралари тузалиб кетади.
1 Ұнайды
Комментарий жазу
Azizbek Usmonov
Azizbek Usmonovдәйексөз келтірді1 ай бұрын
Янги асрнинг методологияси эса технологиядир.
Комментарий жазу
Mirfayz Mukhamedov
Mirfayz Mukhamedovдәйексөз келтірді2 ай бұрын
Соғлом инсонлар доимо изланишда бўладилар. Бунинг сабаби инсонда мавжуд «янгиликни изловчи ген»дир. Киши бу генни фаоллаштириши учун ўзини хавфсиз ҳис қилиши керак. Ихтироларнинг кўпи Америкада юзага келишининг сабаби Европада ўзини босим остида ҳис қиладиган кишиларнинг Америкага боришидир
Комментарий жазу
Mirfayz Mukhamedov
Mirfayz Mukhamedovдәйексөз келтірді2 ай бұрын
Ушбу тушунча ҳукмрон бўлган тузилмаларда одамлар онгсиз равишда худди шундай фикрлашлари мумкин: «Менга бирор фойданг тегмаса, қадринг ҳам йўқ!» Бундай муҳитдаги бола ўзини уйда бахтли ҳис қила олмайди ва изланишга тушади. Материалистик фалсафа ҳамма нарсани «фойда-зарар» парадигмаси ҳамда «сабзи ва таёқ» усули билан таҳлил қилади
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді4 ай бұрын
инсон мавжудлигидан хабардор ўлимни тан олади ва маъно излашдан келиб чиқадиган из қолдириш эҳтиёжини ҳис қилади
Комментарий жазу
Dildora Rashidova
Dildora Rashidovaдәйексөз келтірді4 ай бұрын
«Агар ният ва ғайрат гўзал бўлса, унинг якунловчиси Аллоҳдир».
Комментарий жазу
Tolmas Boltayev
Tolmas Boltayevдәйексөз келтірді5 ай бұрын
Бахт иқтисодга ўхшайди, уни ишлаб чи­қар­масдан туриб истеъмол қилишнинг иложи йўқ
Комментарий жазу
Tolmas Boltayev
Tolmas Boltayevдәйексөз келтірді5 ай бұрын
Бахт ташқи воқелик ва манбаларга кўра эмас, ички воқелик ва манбаларга қараб ишлаб чиқарилади. Бахт «Яхшироқ ҳаёт кечирганимда нима қилган бўлардим?» деб эмас «Яшаб турган мана шу ҳаётимда бундан яхшироқ нима ишларни амалга оширишим мумкин?» деган саволни қўйишдир. 3. Бахтга эришиш ресурсларни оқилона бошқариш каби, тўғри жойда, керакли вақтда ва тегишли тартибда бошқарилади. Буларнинг барчасини инобатга оладиган бўлсак, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Мексика каби анъанавий қадриятлар ҳали тамоман ўчирилмаган ҳудудларда яшайдиган жамоаларнинг бахтлироқ эканини кўрамиз.
Комментарий жазу