Мана шу уч унсур — мустақиллик, мураккаблик ва куч ҳамда фойданинг боғлиқлиги — қониқиш олиб келадиган ишнинг асосий жиҳатидир. Ахир, сизга, ростини айтганда, олинган маошнинг ҳажми эмас, ўзингизни намоён этишингиз роҳат беради. Агар мен сизга ҳар куни, то умрингизнинг охиригача почтани навларга ажратиш учун йилига 150 000 АҚШ доллари берсам, рози бўлармидингиз? Ўйлайманки, рози бўлмасдингиз. Бундай иш мустақилликни, мураккабликни ва умуман сарф қилинган қувват ҳамда олинадиган маош ўртасидаги ўзаро боғлиқликни англатмайди.