Адашмасам, 1996 йил эди. Катта ёзувчиларимиздан бири – Аҳмад Аъзамнинг китоб, кутубхоналар тўғрисида саволларига (ТВ учун) жавоб берар эканман, мана бу фикрга урғу бериб қайта-қайта такрорлаганим ёдимда: «Ҳатто биттаям одам кутубхоналарга кирмай қўйса ҳам, уларни бузиб ташлаш ёки биноларини бошқа ташкилотларга бериб юбориш мудҳиш йўқотишларга олиб келади. Чунки одамлар китоб ўқигани кирмаётган бўлса-да, кутубхоналарнинг борлиги, кўз ўнгларида китоблар уйи бўлиб туриши уларнинг ботинида китобга, маънавиятга, зиёга бўлган ишончни тирик сақлаб қолади.
Bizdan rozi bo'ling, ota
·
Ulug'bek Hamdam