соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли оналари учун шу дуони ўқидилар:
«Аллоҳ сизга раҳм қилсин ва сизни яхшилик ила мукофотласин! Волидам, Аллоҳ сизни раҳматига олсин! Онамдан сўнг менга оналик қилдингиз. Ўзингиз оч қолиб, мени тўйдирдингиз. Энг яхши неъматларни ўзингиз емай, менга едирдингиз. Буни ҳам фақатгина Аллоҳ ризоси учун ва охиратдан умидвор бўлган ҳолда қилардингиз.
Аллоҳ ҳам тирилтиргувчи, ҳам жон олгувчидир. Аллоҳим, онам Фотима бинти Асадни афв эт, қабрини ёруғ қилгин! Мен Расулинг ва мендан олдинги пайғамбарларинг ҳаққи учун дуоимни қабул айла, эй марҳаматлиларнинг марҳаматлиси!»
Бироздан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва у ердагиларга шу хушхабарни етказдилар:
«Жаброил алайҳиссалом «Бу аёл жаннат аҳлидандир», деб менга хабар берди. Бундан ташқари, Аллоҳ таоло 70 минг фаришталарига бу аёлнинг жаноза намозини ўқишларини буюрди. Фаришталар ҳам унинг жаноза намозини ўқидилар».
Сен ҳам улар каби яшашга ғайрат қилсанг, улар қўлга киритган яхшиликларга эришасан. Қийин дейсанми? Жаннат арзон жой эмас, унутма
Уйимиз жаннатга айлансин
·
Аҳмет Акин