Уйимиз жаннатга айлансин
Ким ўз уйининг жаннатдек бўлишини хоҳламайди? Ҳа, эр-хотин ўзаро меҳр-муҳаббат билан боғланган, ҳаёт қийинчиликларига қарши бир-бирини қўллаб-қувватлаган, фарзандлар меҳр-оқибат ва ҳурмат доирасида улғаядиган оила муҳитига эга бўлиш барчанинг орзуси. Афсуски, бугунги оилавий муаммолар бепарволик билан тилга олиниб, ечим топиш ўрнига улар ҳал қилиб бўлмас ҳолга келмокда. Турмуш доирасидаги масалалар янада илдиз отиб, аёлларга нисбатан зўравонлик авж олмоқда, ажримлар йил сайин ортиб бормокда. «Уйимиз жаннатга айлансин» китоби Куръон ва суннат нуқтаи назаридан ушбу тенденцияни тўхтатиш, оилада юз берган салбий ҳолатларни таҳлил қилиб, уларнинг психологик ва маънавий жиҳатларини чуқурроқ ўрганиш орқали жуфтликларга ўз уйларини жаннатга айлантирадиган ечимларни таклиф этади. Соғлом оила ва соғлом жамият шаклланишига эришиш йўлларини кўрсатади.
Жас шектеулері: 16+
Түпнұсқа жарияланған күн: 2023
Баспа: Yangi Asr Avlodi
Аудармашылар: Ойбек Сайдали, Камола Ахмаджонова, Умида Раҳмонова, Гулнигор Маматқулова
Қағаз беттер: 169
Пікірлер14
👍Ұсынамын
🔮Қазыналы
💡Танымдық
🎯Пайдалы
🚀Көз ала алмайсың
💧Көз жасын төктіреді
Дәйексөздер52
Она фарзандини қўшнидан туз сўрашга юборарди. Бола: «Ойи, ахир уйимизда туз бор-ку!» деган вақт, она: «Ўғлим, уйда туз борлигини мен ҳам биламан. Лекин қўшниларимизнинг шароити бироз оғир, уйларида, албатта, туз бўлиши керак. Биз улардан туз сўрасак, улар ҳам биздан бирор ҳожатларини бемалол сўрай олишади», дер эди. Қандай гўзал тарбия!
инсон нимани гапирса, ана ўша нарса ҳосил бўлади, сўзлар фикрларни, фикрлар ҳиссиётларни, ҳиссиётлар хатти-ҳаракатларни, хатти-ҳаракатлар одатларни, одатлар хулқ-атворни, хулқ-атвор эса ҳаёт тарзини шакллантиради.
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва куёвларига айтган шу насиҳатларини қулоғимизга қуйиб олишимиз керак. У зот Алига: «Сен Фотиманинг қулисан», Фотимага эса: «Сен Алининг чўрисисан», деган эдилар.
Сөреде
101 кітап
209
