Уйимиз жаннатга айлансин
Қосымшада ыңғайлырақҚосымшаны жүктеуге арналған QRRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

автордың кітабынан сөз тіркестері  Уйимиз жаннатга айлансин

F M
F Mдәйексөз келтірді1 жыл бұрын
Она фарзандини қўшнидан туз сўрашга юборарди. Бола: «Ойи, ахир уйимизда туз бор-ку!» деган вақт, она: «Ўғлим, уйда туз борлигини мен ҳам биламан. Лекин қўшниларимизнинг шароити бироз оғир, уйларида, албатта, туз бўлиши керак. Биз улардан туз сўрасак, улар ҳам биздан бирор ҳожатларини бемалол сўрай олишади», дер эди. Қандай гўзал тарбия!
9 Ұнайды
Комментарий жазу
инсон нимани гапирса, ана ўша нарса ҳосил бўлади, сўзлар фикрларни, фикрлар ҳиссиётларни, ҳиссиётлар хатти-ҳаракатларни, хатти-ҳаракатлар одатларни, одатлар хулқ-атворни, хулқ-атвор эса ҳаёт тарзини шакллантиради.
2 Ұнайды
Комментарий жазу
Fayzullo Yuldoshev
Fayzullo Yuldoshevдәйексөз келтірді11 ай бұрын
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва куёвларига айтган шу насиҳатларини қулоғимизга қуйиб олишимиз керак. У зот Алига: «Сен Фотиманинг қулисан», Фотимага эса: «Сен Алининг чўрисисан», деган эдилар.
2 Ұнайды
Комментарий жазу
Fayzullo Yuldoshev
Fayzullo Yuldoshevдәйексөз келтірді1 жыл бұрын
Ёримизга беришимиз мумкин бўлган энг катта ҳадя унга вақти-вақти билан «Раббим сендан рози бўлсин», «Яхшиямки, Аллоҳ мени сенга йўлиқтирди», «Мен учун жуда қадрли ва кераклисан», деган сўзлар эканини унутмайлик. Бунга ўхшаш сўзлар ва муносабат ҳам ёримизни, ҳам Раббимизни хушнуд этади. Бундан бошқаси фақатгина оний шодлик улашишига, чин маънода бахтли қилмаслигига гувоҳ бўламиз.
1 Ұнайды
Комментарий жазу
Fayzullo Yuldoshev
Fayzullo Yuldoshevдәйексөз келтірді1 жыл бұрын
жамиятни ташкил этувчи эркак ва аёллар, ота-оналар ҳаётдан маъно фақатгина «моддий эркинлик», «карьера қилиш»дан иборат эмаслигини тушунишлари лозим.
1 Ұнайды
Комментарий жазу
Fayzullo Yuldoshev
Fayzullo Yuldoshevдәйексөз келтірді1 жыл бұрын
Бугун болалар қаноат фазилатидан тобора узоқлашиб кетмоқда, қорни тўйса-да, кўзи тўймаяпти. Албатта, уларни энг яхши мактабларда ўқитайлик, энг сифатли таълимни олишлари учун ҳаракат қилайлик. Аммо унутмайликки, уйдаги таълим ва тарбия йўқ экан, энг яхши олий ўқув юртларида ўқитиш, ҳар камчилигини қондириш, қулай шароитлар билан таъминлаш уларнинг шахсияти ва характерига доим ҳам кўзлангандек таъсир ўтказмайди. Доим янада кўпроқ, янада ҳашаматлироғига мойиллик юзага келади. Натижада, жамиятда берилган совғанинг маркасига қараб хурсанд бўладиган ва ёқмаган совғасини қайтариб берадиган болалар ва ўсмирлар кўпаяди.
1 Ұнайды
Комментарий жазу
Fayzullo Yuldoshev
Fayzullo Yuldoshevдәйексөз келтірді1 жыл бұрын
– Жоҳил билан бўлган ҳар бир баҳсда мағлуб бўлдим. (Абу Ҳанифа) – Билим жасоратга, жаҳолат такаббурликка етаклайди. (Терри Иглетон)
1 Ұнайды
Комментарий жазу
F M
F Mдәйексөз келтірді1 жыл бұрын
Масалан, эр ва хотин зинадан кўтарилаётганда, аёл олдинда, эри эса унинг орқасидан чиқар эди. Бунинг иккита сабаби бор: аёлнинг танаси кўриниб қолмаслиги ва агар оёғи тойиб кетса, эри уни ушлаб қолиши мумкин эди
1 Ұнайды
Комментарий жазу
Barno B.
Barno B.дәйексөз келтірді1 апта бұрын
ҳозирги замонда одамлар ўзларидан кўра анчагина яхшироқ инсонга муносиб эканликларини хаёл қилишмоқда ва шу тариқа ўзларини ҳеч кимга лойиқ кўришмаяпти.
Комментарий жазу
Barno B.
Barno B.дәйексөз келтірді1 апта бұрын
инсон нимани гапирса, ана ўша нарса ҳосил бўлади, сўзлар фикрларни, фикрлар ҳиссиётларни, ҳиссиётлар хатти-ҳаракатларни, хатти-ҳаракатлар одатларни, одатлар хулқ-атворни, хулқ-атвор эса ҳаёт тарзини шакллантиради.
Комментарий жазу