БастыАудиоБалаларға арналған
Barno B.
Barno B.дәйексөз келтірді1 апта бұрын
розияллоҳу анҳонинг олдида қарздор эканликларини, у қилган яхшиликларни қадрлашларини ҳар доим амалда кўрсатардилар. Уни доимий равишда зиёрат қилар, ҳол-аҳволидан хабар олар, ёрдам берар эдилар. Ҳар фарзанд ўз онаси учун қиладиган хизматни ортиғи билан қилардилар. Уни «волидам» деб чақирар, «волидам» деб ёд этардилар. Пайғамбаримизнинг Мадинага кўчиб ўтганларига тўрт йил бўлган эди... Ҳар доим юзларида сурур ва саодат гуллари барқ урадиган суюкли Пайғамбаримиз ўша куни маҳзун эдилар. Маҳзунликларининг сабабини ўзлари шундай ифода қилганлар: «Бугун волидам вафот этди!» Нубувват қуёшини ўз уйида камолга етказган, сўнгра унга илк иймон келтирганлар орасидан жой олган, Мадинага ҳижрат бошлангач, Пайғамбар соясидан узоқда қолишга чидай олмай, ватанини тарк этиб, ғурбатга йўл олган бу муборак аёл Фотима бинти Асад розияллоҳу анҳо эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлакларини ечиб бердилар ва кафан тикишни буюрдилар. Жаноза намозини ҳам ўзлари ўқидилар. Қабр ёруғ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрга кирдилар ва бироз у ерда ётдилар. Кейин чиқдилар. Кўзлари ёшланган эди. Ёшлари қабрга тўкиларди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳаракатлари унга нисбатан бўлган ҳисларини ўзида мужассам қиларди. Айни вақтда бу бир илтифот эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак вужудлари теккан қабр жаннат боғларидан бири бўларди. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай муносабатларидан ҳайрон бўлиб сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, биз бу аёлга нисбатан кўрсатганчалик самимий муносабатингизни бошқаларга кўрсатганингизга гувоҳ бўлмадик». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бу қизиқишига шундай жавоб бердилар: «У менинг онам эди. Ўз фарзандлари оч ҳолда экан, аввало, менинг қорнимни тўйдирар эди. Ўз фарзанларининг уст-боши чангиб-тўзғиб турар экан, аввало, менинг сочимни тарар, гул ёғи билан ёғлар эди. У менинг онам эди. Амаким Абу Толибдан сўнгра бу аёл сингари менга яхшилик қилган бошқа бир аёл бўлмади. Унга жаннат либосларидан кийдирилсин, дея ўз кўйлагимни кафан сифатида кийдирдим. Қабр ҳаёти осон ва хотиржам бўлсин деб бироз қабрида ётдим». Фотиманинг устига тупроқ ташалганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу
Уйимиз жаннатга айлансин
Уйимиз жаннатга айлансин
·
Аҳмет Акин
Уйимиз жаннатга айлансин
Аҳмет АкинАҳмет Булутжәне т.б.
597

Кіру не тіркелу пікір қалдыру үшін