БастыАудиоКомикстерБалаларға арналған
Sharqonateam LLC
Sharqonateam LLCдәйексөз келтірді1 күн бұрын
Ота ҳамма халқларда бирдай улуғланади, чунки у оила бошлиғи, сулола боши, давлат таянчи. Айниқса, турк халқлари отанинг қадрини улуғ баҳолайди. Тасаввуф адабиётида ота, дада, бобо нисбатлари тариқат раҳнамосига, улуғ шайхларга нисбатан қўлланилган. Турклар халқ мақолини ҳам отасўзи деб айтадиларки, бу бирикмада ота халқ маъносига яқин келади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, эл севган адиб Ўткир Ҳошимов бир новеллани такрорлашни ёқтирар эдилар: «Йиллик меҳнат ҳосили бўлган буғдойзорга ўт тушди. Олов шунчалик кенгайиб кетдики, хирмон ҳам, омбор ҳам унга қўшилиб ёнди. Оталар хомуш, бош эгиб ўтиришарди. Оналарнинг нигоҳи, болаларининг умиди оталарга қаратилган. Бироқ... чорасиз. Шунда бир эркак ўрнидан турди (ҳали қандай қарорга келганини бошқалар анг­лаб етгани йўқ). Шунда оналар бахтлиларча хотиржамландилар: қандай қодир эрлари бор уларнинг. Болалар қувонч билан чуғурлашди: қандай ботир оталари бор уларнинг». Шу ўринда ривоят тугайди, бу қодир ота буғдой – нонни сақлаб қоладими, йўқми у ҳақда айтилмаган. Бироқ эр отанинг бир қарорга келиши – муаммонинг ҳал бўлиши, деган хулосани беради шу қисқа сюжетнинг ўзи.
Bizdan rozi bo'ling, ota
Bizdan rozi bo'ling, ota
·
Ulug'bek Hamdam
Bizdan rozi bo'ling, ota
Ulug'bek Hamdamжәне т.б.
42

Кіру не тіркелу пікір қалдыру үшін