— Бўлмаса нега йиғладингиз?
Бу саволдан Кумуш бир мунча ўнгғайсизланиб, уят аралаш бир табассум билан:
— Ўзим... — деди ва кейинидан ўзининг ҳамма тилак ва шартлари маъносини жамъи бўлған, — меним унутмайсизми? — деган сўроғини берди. Ул нима деб айтишка сўз тополмай қолди. Чунки юрак сирини ифода қиларлиқ жумла топиш мумкин эмас эди. Жавоб бериш ўрнига ўзича сўзланди:
«Ота-она орзуси...»
— Биламан, — деди овутқучи товуш билан Кумуш.
— Маним орзумни ҳам биласизми?
Кумуш Отабек яқиниға сурилди ва тирсаклари билан унинг тиззасига ёнбошлаб эркаланди...
O'tkan kunlar (cyr)
·
Abdulla Qodiriy