Bu asarni muallif 1919 yilda yoza boshlagan. Romandan parchalar 1922 yilda «Inqilob» jurnalida bosilgan. 1925 yili asarning bo‘limlari alohida-alohida, so‘ng 1926 yilda yaxlit holda kitob bo‘lib chiqadi. Abdulla Qodiriy bu asarda «Moziyga qaytib» ish ko‘rgan, «tariximizning eng kir qora kunlari» bo‘lgan «xon zamonlari» ni mavzu qilib olgan. Bu roman «1264 hijriy dalv oyining o‘n yettinchisi, qishki kunlarning biri, quyosh botgan, tevarakdan shom azoni eshitiladir» degan jumla bilan boshlanadi.
Киши йўқлиққа қаноат ҳосил этиб, маҳсичан оёғини оҳиста қўйиб Отабек ҳужрасининг ёнида тўхтади, саройни яна қараб чиқди. Сарой қоп-қоронғи, тинч уйқуда, аммо бу тинчликни сарой от-хонасидаги отларнинг карт-курт хашак чайнашлари ва атрофдаги хўрозларнинг қичқиришлариғина бузар эдилар. Ҳасанали секингина дарича остиға ётиб ҳужра ичига қулоқ солди. Ҳужра ичи тинч эди. Орадан уч-тўрт дақиқа фурсат ўтиб ҳужрадан шип эткан товуш эшитмади. Тағин бир неча дақиқа қулоқ узмай туриб, сўнгра ўрнидан қўзғалмоқчи бўлған эди, ичкаридан «уффф» деган ихраш эшитди. Ҳасаналининг қулоқлари тиккайиб ўрнидан турди, кўзи олаланған эди.
— Бек оғриқ, — деди кўнгилдан ва жазмланиб ҳужра эшигига юриб келди. Эшикни очиб Отабек ёниға кирмоқчи эди. Эшикни итаришка борған қўлини қолдириб «балки оғриқ эмасдир» деб тўхталди. Яна кирайми, йўқми, деб иккиланиб турғандан кейин юриб, ўзининг ҳужрасига келди. Аммо Отабек тўғрисидаги ташвиши бояғидан ўн қайта ортқан эди. Ешиниб ухларға ётқан бўлса ҳам бекнинг хусуси уни кўз юмғали қўймади. Бек тўғрисида ҳар турлик хаёлларга бормоқда эди. Юсуфбек ҳожининг «Ўғлим ёш, сен дунёнинг иссиқ-совуғини татиған ва маним ишонган кишимсан. Ўғлимнинг ҳар бир ҳолидан хабар олиб туриш сенинг вази-фангдир», деб таъкидлаши, Отабекнинг онаси — Ўзбек ойимнинг ёшлиқ кўз билан: «Сени худога, Отамни сенга топширдим!» — деб ёлборишлари, зориллашлари унинг қулоқлари остида такрорланғандек бўлар эдилар. Ухлаб кеталмади. Кўйнакчан эгнига чопонини ёпиниб ўрнидан турди, ҳужрадан чиқиб Отабек даричаси остиға
Кумушнинг Тошкандда қолишиға отаси шундай ёвош қаради, бу тўғрида Офтоб ойимнинг фикр ва ризолиғи билан ҳисоблашиш эмас, ҳатто уни кўнглига ҳам келтуриб кўрмади.