Baxtimiz har doim yonimizda bo‘lsachi? Hissiyotlar va ulg‘ayish haqida hikoya
Тўрт йил битта университетда ўқиган икки инсон келиб-келиб битирув куни танишиб қолиши мумкинми? Албатта, ахир чарх Эмма ва Декстернинг йўлларини айнан шундай ғаройиб тарзда кесиштирди. Тақдир улар учун атаган бу кун, тўртбурчак қалпоқлар осмонга отилган, дипломлар тантанали топширилган кун катта ҳаётнинг бошланғич нуқтаси бўлди. Битирувнинг эртаси ‒ 15 июль эса Эмма ва Декстерни янада кучли боғлаган, висол ва фироқни бирлаштирган мўъжизавий санадир. Янаги йил бу санада нималар юз беради? Ундан кейинги йиллардачи? «Бир кун» номли фильм учун асос бўлган ушбу китоб икки қаҳрамоннинг ҳар йили 15 июлда нималарни бошдан кечиришини тасвирлайди.
Бир кун — Девид Николлснинг 2009 йилда нашр этилган романи. Роман ижобий шарҳларга сазовор бўлган ва «Galaxy Book of the Year» мукофотини олган. Айнан шу китоб севгига бошқа томондан қарашингизга сабаб бўлади. Девид Николлснинг «Бир кун» романи — бебош ёшлик, оқар дарёдек умр, қоядек мустаҳкам дўстлик, соф муҳаббат ва боқий садоқат тўғрисидаги асар. Унда 1990 йиллар ва 2000 йиллар бошидаги Британия жамияти, инсонларнинг иллатларию фазилатлари тасвирланган. Шунингдек, романда ўша давр ёшларининг қарашлари, дард-ҳасратлари, одатлари ва ҳаётда ўз ўрнини топишга интилиши акс этган.