Yandex Books UZ
Yandex Books UZ

Asaxiy Books

«Asaxiy Books» loyihasi jahon adabiyotining sara namunalarini o'zbek tiliga sifatli tarjima va nashr qilish bilan shug'ullanadigan loyiha hisoblanadi. "Asaxiy Books" www.asaxiy.uz internet-do'konining bir loyihasi bo'lib, 2018-yilda asos solingan.

«Asaxiy Books» loyihasining missiyasi quyidagi 5 bosqichni amalga oshirishdan iborat:

1. Internet orqali kitoblar sotuvini yo‘lga qo‘yish va yetkazib berishni amalga oshirish;

2. Jahon adabiyotidan eng kuchli asarlarni o‘zbek tiliga tarjima qildirib, mahalliy kitobxonlarga taqdim etish;

3. Elektron kitoblarni sotish orqali bozorni kengaytirish;

4. Audiokitoblar sotuvini yo‘lga qo‘yish va rivojlantirish;

5. O‘zbek adabiyotida yangi nomlarni kashf etish.

Loyiha bugungacha 60 ga yaqin kitobni o'zbek tilida taqdim qilgan. Nashriyot kitoblari dolzarbligi va sifatli tarjimasi bilan o'zbek kitobxonlari orasida e'tirof etiladi. «Asaxiy Books» loyihasida tarjima qilingan kitoblar nashriyotning sakkiz bosqichli sifat nazoratidan o'tadi. Kitoblarni tayyorlashda tarjimon, muharrir va korrektorlardan iborat mutaxassislar jamoasi ishlaydi.
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты9 ай бұрын
Tara ajabtovur muhitda ulg‘aygan. Dadasi — mormon e’tiqodiga sodiq, dinni hamma narsadan ustun ko‘ruvchi odam. Onasi esa doyalik qi lib, giyohlardan damlamalar tayyorlash bilan shug‘ullanadi va har qan day kasallikni, hatto saratonni ham dori-darmonlarsiz davolay olishi ni da’vo qiladi. Tara oiladagi boshqa farzandlar kabi tashqi dunyodan ihotalab qo‘yilgan, davlat maktabida o‘qimagan va faqat ota-onasi ning ra’yiga ko‘ra tarbiya topgan. Lekin unda, akasi Taylerning beqiyos xiz mati bilan, ta’limga nisbatan qiziqish uyg‘onadi va shu narsa uning hayotini butkul o‘zgartirib yuboradi.
Talaba
Talaba
·
Tara Vestover
Tara Vestoverжәне т.б.
602
1 Ұнайды9 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты1 жыл бұрын
№1 «NEW YORK TIMES» БEСТСEЛЛEРИ
«Ушбу китоб дунёда қиймат яратиш бўйича мутлақо янги ва тетиклантирувчи ғояларни тақдим этади»
— Марк Цукерберг, Meta бош директори
«Питер Тиль бир нечта илғор компанияларни қурди ва «Нолдан бирга» китоби буни қандай қилишни кўрсатади.»
— Илон Маск, SpaceX ва Tesla бош директори
Замонамизнинг энг катта сири шундаки, ҳали ўрганилмаган чегаралар ва яратилиши керак бўлган янги ихтиролар мавжуд. Афсонавий тадбиркор ва инвестор Питер Тиль «Нолдан бирга» китобида янги нарсаларни яратувчи компанияларни қуриш усулларини қандай топишимиз мумкинлигини кўрсатади. Тиль ўз асарини мобил қурилмаларга муккамиздан кетиб, буни сезмаётган бўлсак ҳам, аслида технологик турғунлик асрида яшаётганимизни кўрсатиш билан бошлайди. Ахборот технологиялари тез суръатда ривожланди, аммо тараққиёт фақат компьютерлар ёки Силикон водийси билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар қандай саноат ёки бизнес соҳасида тараққиётга эришиш мумкин. Бунда хар бир лидер ўзлаштириши керак бўлган энг муҳим маҳорат — мустақил фикрлашни ўрганишдир. Бизнесда ҳар бир лаҳза бир марта юз беради. Яна бир Билл Гейтс операцион тизим ишлаб чиқмайди. Навбатдаги Ларри Пейж ёки Сергей Брин қидирув тизимини яратмайди. Эртанги чемпионлар бугунги бозорда шафқатсизларча рақобатлашиб ғалаба қозона олмайди. Улар рақобатдан бутунлай қочишади, чунки уларнинг бизнеси ноёб бўлади. Бошқа биров уддалаган ишни қилиш дунёни 1 дан n га силжитади. Аммо ҳар сафар янги нарса яратганимизда, биз 0 дан 1 га томон ҳаракатланамиз. «Нолдан бирга» китоби келажакка оптимистик нуқтаи назарни ва инновациялар ҳақида янги фикрлаш тарзини тақдим этади: у сизни кутилмаган жойларда қиймат топишга олиб келадиган саволлар беришни ўргатишдан бошланади.
Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин
Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин
·
Питер Тиль
2 Ұнайды29 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты1 жыл бұрын
Танқидий ва таҳлилий фикрлаш ҳозирги давр учун муҳим ҳисобланади. Маълумотга кўр-кўрона ишониб нотўғри хулоса чиқариш каби муаммоларга ечим сифатида “Мантиқий хато” китобини тақдим этамиз. Ким ҳақ— у, ким ноҳақ? Баъзан бу саволга жавоб йўқдек туюлади. Ахир “Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор”, деймиз. Шунга қарамай, наҳотки барча учун бир хил бўлган объектив ҳақиқат йўқ? Албатта, бор ва уни билишда бизга мантиқ ёрдам беради. Бу қадимий илм аргументлар келтириш ва уларга жавоб беришни ўргатади.
Ўрганишнинг энг самарали усулларидан бири — хатоларни таҳлил қилиш. Шунинг учун “Мантиқий хато” китобида баҳсларда кенг тарқалган мантиқий хатолар, уларнинг турлари ва шакллари баён қилинган.
Мантиқий хато: Тўғри фикрлаш қўлланмаси
Мантиқий хато: Тўғри фикрлаш қўлланмаси
·
Бо Беннетт
4 Ұнайды37 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты1 жыл бұрын
«Ишонарли, ҳаяжонга солувчи ва юракни ларзага келтирувчи асар». — Нью-Йорк Таймс
«Юракни ларзага келтирувчи моҳират асари… Жўшқин… Инкор қилиб бўлмас қадар ҳақиқий». — Балтимор Сан Дэниел Кизнинг “Элжернонга аталган гуллар” асари АҚШда адабиёт бўйича мактаб дастурига киритилган китоблардан биридир. Асар 1966 йилнинг энг зўр романи деб топилган, “Небула” ва «Ҳюго» мукофотини олган. Дэниел Киз асарни 14 йил мобайнида ҳаётида рўй берган воқеалар билан бойитиб борган. Асарнинг бир неча қисми ақли заиф инсон тилидан сўзланган бўлиб, таржимон қаҳрамон тилини борича — имловий ва услубий жиҳатдан сақлашга ҳаракат қилган. Асар матнидаги айрим ғайриодатий, ғалати жумлалар имловий ёки услубий хатолар эмас. Таржимада ҳам муаллифнинг ана шу услубини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилинди. Чарли Гордон ўзининг ақлли эмаслигини билади. Ёши 32 да, новвойхонада пол артувчи бўлиб ишлайди ва арзимаган пул топади. Ҳафтада 3 марта оқшом пайти ақлий ривожланишдан ортда қолган катталар учун очилган марказда дарс олади. Аммо энди буларнинг бари ўзгариш бўсағасида турибди. Шифокорлар нозик бир тажриба ўтказмоқчи. Улар Чарлининг миясини операция қилмоқчи. Улар операция ва махсус дори Чарлининг интеллектини оширишига умид қилади, чунки бу тажриба лаборатория сичқончаси Элжернон билан ўтказилганда ижобий натижа берди. Шу аснода Чарли ҳар куни нима ҳис қилаётганини кундаликка ёзиб боради. Бу унинг мияси ва ҳаётида содир бўлган ҳайратланарли ўзгаришлар битилган таъсирли қайдларга айланади.
«Элжернонга аталган гуллар» дастлаб ҳикоя тарзида нашр қилинади, аммо тез орада кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлади.
Элжернонга аталган гуллар
Элжернонга аталган гуллар
·
Дэниел Киз
4 ҰнайдыПікір12 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты1 жыл бұрын
«Питер Ҳопкирк қўл урадиган ҳар бир ҳикоя бутунлай ўзига жалб қилади»
— The Washington Post газетаси

Марказий Осиёнинг бугунги харитасини чизиб берган «Катта ўйин» ҳақида эшитганмисиз? Бу минтақадаги хонликларни ўзига вассал ва мустамлакага айлантириш учун икки қудратли империя — Чор Россияси ва Британия ўртасида кечган кураш «Катта ўйин»га асос бўлди. Ушбу китоб минтақада қарийб бир аср давом этган сиёсий ўйинлар, гилам ости дипломатияси, қонли жанглар ва катта ҳудудни ўз таъсири доирасига тушириш учун халқаро босим ҳақида қизиқарли тильда ҳикоя қилади. Ҳикоя бўлганда ҳам воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган шоҳидларнинг ҳикоялари.
Геосиёсий бир ўйин тарзида кечган бу курашда томонлар ким кўпроқ ва каттароқ ҳудудни эгаллаш пайида эди. Чор Россияси Ҳиндистонга чиқиш, инглизлар тасарруфидаги ҳудудни ўзиники қилишни кўзласа, Британия империяси бунга гоҳ буфер давлатлар яратиш, гоҳ Ҳиндистон мулки чегараларини кенгайтириш орқали қарши туради. Россия ҳам инглизлар эгаллаб олмасидан бурун хонликларни ўз империясига қўшиб олишга ошиқади.

Буюк британиялик ёзувчи, тарихчи ва журналист Питер Ҳопкирк Марказий Осиё ва Кавказга бир неча бор хизмат сафари билан келган. У олиб борган тадқиқотларнинг катта қисми Британия кутубхонасининг Ҳиндистон ишлари бўйича архивида сақланади.
Ҳопкиркнинг «Катта ўйин: икки империя тўқнашуви» асари илк бор 1990 йилда чоп этилган.
Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви
Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви
·
Питер Ҳопкирк
2 Ұнайды32 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты1 жыл бұрын
Ушбу китобда машҳур миллиардер Илон Маскнинг онаси Мэй Маск ўзининг мураккаб, лекин мазмунли ҳаёти тўғрисида сўзлайди. Асарни ўқиб, Мэй Маск нақадар мустақил ва жасур аёл эканидан ҳайратланасиз. У ўзининг бой ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, гўзаллик, соғлиқ, бахт ва фарзанд тарбияси сирларини биз билан баҳам кўради.
Режали аёл. Бахтли ҳаёт қоидалари
Режали аёл. Бахтли ҳаёт қоидалари
·
Мэй МАСК
2 Ұнайды17 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты1 жыл бұрын
Савдо сайёрадаги ҳар бир инсонга таъсир қилади. Сотиш, кўндириш, савдолашиш ҳамда ишонтириш қобилиятлари ҳаётингизнинг барча жабҳаларида муҳим, ахир уларсиз яшаб қолиш қийин.

Лавозим ва унвонингиз, компания ёки жамоадаги ўрнингиздан қатъи назар, қачондир кимнидир ишонтиришга тўғри келади. Барча инсонлар ҳар куни сотиш билан шуғулланади. Ҳеч ким бундан мустасно эмас. Сотиш шунчаки касб ёки ҳунар эмас — у ҳар бир шахснинг тириклиги ва саломатлиги учун ўта аҳамиятли. Муваффақиятингиз ўзингиз ишонган нарсаларни бошқаларга сотиш кўникмангизга боғлиқ. Шунинг учун савдолашиш ва кўндиришни уддалашингиз керак. Ўзгаларга ёқиш, сизга ишлашлари ва манфаати тегиши учун таъсир ўтказиш турмуш даражангизни белгилайди. Сотиш шунчаки касб эмас — у ҳаёт тарзидир! Ушбу китобда савдо бўйича мутахассис Грант Кардон сотиш тамойилларини, ишонтириш ёки кўндириш усулларини ва савдонинг ҳаётимиздаги ўрнини кўрсатиб беради. У ҳатто иқтисодиёт ёмонлашган пайти ҳам сотишни, савдо рекордларини янгилашни кўрсатиб беради. Энг муҳими мижозни тушунишни, муаммосига мос ечим беришни ва рад жавоблар сонини камайтириш усулларини ўргатади.

Ушбу жозибали ва тушунарли китобда Грант Кардон ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва билимларини ўртоқлашади. Китобхонларни савдо ва бизнесда муваффақият қозониш учун зарур бўлган кўникмалар ва стратегиялар билан таъминлайди.
Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли
Савдо санъати. Бизнес ва ҳаётда мақсадларингизга эришиш йўли
·
Грант Кардон
5 Ұнайды27 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZаудиокітапты сөреге қосты1 жыл бұрын
Бу китоб замонавий жаҳон адабиётининг энг машҳур ёзувчиларидан бири, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ нусхада китоб сотган Ден Брауннинг «Рақамли қалъа» романидир. Ушбу роман Ден Брауннинг илк романи бўлиб, асар шу заҳоти Ден Браунга бутун дунёга машҳурликни олиб келади. Бугунги кунда Ден Браун «New York Times» нашри томонидан бир неча бор дунёнинг энг машҳур 100 инсони сифатида эътироф этилган ва унинг асарлари доим дунёдаги янги бестселлерлар рўйхатида энг биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Айни вақтда йиллик 156 миллион АҚШ доллари даромад билан, Ден Браун жаҳонда энг кўп даромад қиладиган ёзувчилардан бири ҳам ҳисобланади. Унинг бошқа бир «Да Винчи коди» номли асари ўзбек китобхонларига яхши таниш.

«Рақамли қалъа» романи адибнинг илк романи бўлиб, асар 1998 йилда ёзилган. Асарнинг ёзилишига Ден Браун ҳаётда ўзи гувоҳи бўлган воқеа сабаб бўлади. Ден Браун ўзи дарс берадиган Университетдаги талаба дўстига электрон почта орқали ҳазиллашиб АҚШ президентига суиқасд қилмоқчи эканлигини ёзганлигидан сўнг АҚШ «Миллий хавфсизлик агентлиги» ходимлари томонидан қўлга олинади. Миллий хавфсизлик агентлиги энг сирли агентликлардан бири бўлиб, унинг вазифаси фуқароларни кузатиб боришдир. Бу вазият уни қизиқтириб қўяди ва у электрон хавфсизлик ҳақида асар ёзишга қарор қилади. Уйига келиб асарни ёза бошлаган пайтда электрон почта орқали вирус келиб, компьютерининг қаттиқ диски куйиб қолади. Бундан хавотир олган Ден Браун «Миллий хавфсизлик агентлиги» ва ундаги довюрак разведкачилар ҳақида шов-шувли китобни чоп этади.

Асарда рақамли хавфсизлик, ватан хавфсизлиги йўлида ишлайдиган жасур шахсларнинг ҳаёти, улар учрайдиган хавф масалалари кўтарилган. Ушбу асарда ҳам ватанпарварлик, ҳам эҳтиросли севги, ҳам қизиқарли маълумотлар, ҳам сизни ўз дунёсига саёҳат қилдирадиган ажойиб сюжетни топасиз. Асар воқеалари АҚШ, Испания, Япония каби мамлакатлар ҳудудида ўтиши, воқеаларнинг тез ва кутилмаган ривожи сизни ўзига мафтун қилади.

Умид қиламизки, Ден Брауннинг содда ва қизиқарли ўзига хос реалистик услуби ўзбек китобхонларига маъқул келади.
Рақамли қалъа
Рақамли қалъа
·
Дэн Браун
4 Ұнайды17 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты1 жыл бұрын
Бу фоний дунё ҳаётини адолатли деб бўлмайди. Негаки, унда пул, ҳокимият, шон-шуҳрат ва омад одамларнинг барчасига тенг тақсимланган эмас. Нега айрим одамларнинг ҳамма нарсаси бор, бошқаларда эса ҳеч вақо йўқ? Омаднинг сабабларини фақат инсоннинг табиат инъом этган шахсий фазилатлари билан боғлаш тўғримикин?

Малкольм Гладуэлл ҳар доим мутлақо тасодиф ҳисоблаб келинган муваффақиятларнинг замирида ётган яширин қонуниятларни топган биринчи инсондир. Бу қонуниятлар нега аксарият буюк хоккейчилар фақат январда туғилганлигини ва ҳеч қачон октябрда туғилмаслигини, нима учун математикани осиёлик талабалар бошқалардан кўра осонроқ ўзлаштиришини, нега Нью-Йоркнинг энг обрўли адвокати бўлиш учун албатта яҳудий бўлиш лозимлигини тушунтириб беради. Бу китоб Билль Гейтс, «Битлз» ва Моцарт каби шахсларни нима боғлаб туришини ҳамда улар нега ўз тенгдошларидан ўзиб кетганлигини кўрсатади. «Зукколар ва Ландавурлар» — юқори даражадаги муваффақиятга ҳисса қўшадиган омилларни ўрганадиган ажойиб китоб. Муаллифнинг таъкидлашича, биз кўпинча имконият ва вазиятнинг ролига эмас, балки шахсий истеъдодга жуда кўп эътибор қаратамиз. Китобда берилган яна бир тушунча — бу «Метю эффекти». Бу бойлар бойиб боради, камбағаллар эса қашшоқлашади, деган фикр. Гладуэллнинг таъкидлашича, бу ҳодиса нафақат пулга, балки имкониятларга ҳам тегишли. Имтиёзли шароитларда туғилганлар муваффақиятга эришиш учун зарур имкониятларга эга бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлар экан. Зукколар ва Ландавурлар — бу муваффақият ҳақидаги анъанавий тушунчамизни шубҳа остига қўядиган ўйлантирувчи китоб. Катта ютуқларга ҳисса қўшадиган омилларни тушунишга қизиққан ҳар бир киши ўқиши фойдали бўлади. «Зукколар ва ландавурлар» — «қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш» бўйича қўлланма эмас. Бу сиз фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳаёт қонуниятлари оламига завқли бир саёҳатдир. Китоб неча йил давомида «New York Times» ва «Amazon» бестселлерлари рўйхатидан тушмаган ушбу китобни кўплаб мутахассислар муваффақият ҳақидаги энг жиддий китоб деб талқин этишган. У тушунарли, аниқ, маълумотга бой ва қизиқарли тарзда ёзилгани сабаб кўплаб китобхонларга манзур бўлади.

Китоб талабаларга, ўқитувчиларга, ўқувчиларга, тадбиркорларга, умуман муваффақият қонунларини кашф этиш, ўз ишида профессионал бўлишни, бирор бир соҳани ўрганишни хоҳлайдиганларга тавсия этилади.
Зукколар ва ландавурлар
Зукколар ва ландавурлар
·
Малколм Гладуэлл
4 Ұнайды51 өздеріне қосты
Комментарий жазу
Yandex Books UZ
Yandex Books UZсөреге кітап қосты1 жыл бұрын
Дунёда ҳар йили 4 миллиондан ортиқ одам сигарет чекиши туфайли вафот этади. Бу гиёҳвандликдан ўладиганлар ва ҳатто урушларда ҳалок бўладиганлар сонидан ҳам бир неча баробар кўп. Шунга қарамай, нега кашандалар — ўсмирлардан тортиб қарияларгача — била туриб бу зарарли одатни ташлай олмайди?

Бунинг сабаби тана никотинга қарам бўлиб қолади, деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ, кашандалик жисмоний эмас, балки психологик тобелик. Китобни ўқиш давомида кашандаликдан қутулишнинг осон йўлини амалда синаб кўринг. Аллен Каррнинг қўлланмаси қуруқ қўрқитиш ва тарғибот эмас, балки йиллар давомида синалган самарали маслаҳатлардан иборат. Улар ёрдамида миллионлаб одамлар чекишни ташламоқда ва бу сизнинг ҳам қўлингиздан келади! Чекишни ташлаш ўйлаганингиздан кўра осонроқ. Ишонмаяпсизми? Унда Аллен Каррнинг ушбу китобини ўқиб кўринг ва бунга ўзингиз амин бўласиз.

«Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли» — бу инсонларга чекишни бутун умрга ташлашнинг синалган усулларини берувчи китобдир. Китоб муаллифи Аллен Карр бугунгача 50 миллион инсоннинг чекишни қийинчиликсиз ташлашига сабаб бўлган.
Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли
Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли
·
Аллен Карр
1 Ұнайды17 өздеріне қосты
Комментарий жазу