«Дунё даҳолари» рукнидан жой олган машҳурларнинг ҳар бири ўз йўли, тафаккури, ихтиролари, оламшумул ишлари ва ҳатто, тақдирлари билан дунёни ўзгартиришган. Шундай таниқли инсонлардан бири ўз асарлари билан мангуликка муҳрланган бастакор, юксак маҳоратли санъаткор Волфганг Амадей Моцартдир. У 36 ёшга етмай вафот этган бўлсада, 620 дан ортиқ тугалланган асарлар, кўплаб парча ва эскизлар қолдирди. Деярли барча даҳолар сингари Моцартни ҳам ўз даврининг инсонлари тушунмаган, қадрламаган. Аммо унинг ёруғлик, бахт, ҳаётга тўла мусиқаси ҳамиша одамларни мафтун қилади, завқлантиради, энг ёрқин ва энг эзгу ишларга ундайди. Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган ушбу бежирим туҳфа ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Сөреде1
64 кітап
854
