Машинангизда GPS ишлатсангиз, у тўғри кўрсатиши муҳим ҳисобланади. Агар у сиз турган эмас, балки бошқа шаҳарни кўрсатаётган бўлса, табиийки унга ишониб ҳаракат қилмайсиз. Чунки бу билан нотўғри манзилга бориб қолишингизни биласиз. Шундай экан, нотўғри фактларга суяниб иш кўрадиган қонун чиқарувчилар ва сиёсатчилар қандай қилиб глобал муаммоларни ҳал этсин? Дунёқарашлари остин-устун бўлиб ётган бизнесменлар қандай қилиб ташкилотлари учун оқилона қарор чиқарсин? Ҳаёт йўлида кетаётган ҳар бир инсон нимадан ташвишга тушиб, нимадан хаво тирланиши кераклигини қандай билсин?
Ҳанс Рослинг, Ола Рослинг, Анна Рослинг Рённлунд: Factfulness. Дунё ҳақида янглиш фикрлашимизнинг ўн сабаби — нега у биз ўйлагандан яхшироқ
Фактдорлик — стрессни юмшатувчи, фақат кучли фактларга таяниб фикрлаш одатидир.
Дунёда қанча камбағал бор, аҳоли сони нега ўсмоқда, қизларнинг қанчаси таълим олмоқда сингари муҳим глобал ўзгаришлар ҳақидаги оддий саволларга одатда хато жавоб эшитамиз. Шу қадарки, жавобларни ихтиёрий танлайдиган шимпанзе ҳам ўқитувчилар, журналистлар, Нобель мукофоти лауреатлари ва банкирлардан тўғрироқ жавоб бера олади.
“Factfulness”да халқаро соғлиқни сақлаш бўйича профессор ва глобал TED маърузачиси Ҳанс Рослинг икки ҳамкори — Анна ва Ола билан биргаликда бунинг сабабини янгича йўсинда изоҳлайди. Улар бизни адаштирувчи ўнта инстинктни очиб берган.
Барча нуқсонларига қарамай, дунё биз ўйлагандан анча яхшироқ ҳолатдадир. Бу хавотирга ҳожат йўқ дегани эмас, албатта. Бироқ фактларга асосланган дунёқарашни шакллантириш ўрнига доим ҳар нарсадан хавотирланаверсак, таҳликалироқ нарсаларга диққат қарата олмаймиз.
Қизиқ ва таъсирли ҳикояларга бой, илҳомбахш ва хатоларни фош қилувчи “Factfulness” долзарб китоб бўлиб, қарашларингизни ислоҳ қилиб, келгуси инқироз ва имкониятларга тайёрлайди.

Құқық иегері: ООО "Asaxiy Books"
Түпнұсқа жарияланған күн: 2022
Баспа: Asaxiy Books
Аудармашы: Зиёда Ғуломова
Қағаз беттер: 373
Пікірлер2
Дәйексөздер2
Биз борлиқни иккига бўлишни севамиз: яхши ва ёмон, қаҳрамонлар ҳамда ёвузлар, менинг мамлакатим ва бошқалар. Дунёни бир-бирига қарши икки гуруҳга бўлиш оддий ва интуитив, боз устига, у зиддиятни ифодалагани учун жуда драматик, беихтиёр бажарилади.

Сөреде1
64 кітап
854