Дунё китобхонларига севимли бўлиб улгурган «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» китоби энди ўзбек тилида! Чарльз Уиланнинг «Яланғоч иқтисодиёт» номли китобида иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли, барчамизга таниш ҳаётий мисоллар билан ёритилган. Китобда мураккаб чизмалар ёки сирли формулалар йўқ, балки моддият дунёсида қандай қонуниятлар ҳукмронлик қилиши ва давлатлар ниманинг ҳисобига бойиши тушунтирилган. Асарни ўқий бошлаганимизда муаллиф улкан иқтисодиёт оламидаги йўлбошчимизга айланиб, бу оламнинг энг чекка бурчакларигача биз билан саёҳат қилади. Уилан ‒ ишончли йўлбошчи, унинг биз билан олиб борадиган суҳбати эса самимий ва дўстона руҳда кечади. Мароқ билан ўқиладиган ушбу китоб ўқувчида иқтисодий саводхонлик ошишига хизмат қилади. Китобхонни фаннинг туб моҳияти билан юзлаштириб, куннинг энг муҳим иқтисодий муаммоларини тушунадиган ўқимишли фуқарога айлантиради. Уилан иқтисодиётни чизма, диаграмма ва тенгламаларсиз ҳам тушунтириб бериш мумкинлигини исботлаб беради. У иқтисодий таҳлилни жуда ҳам қизиқарли услубда изоҳлайди. Бу китоб коллеж ва институтларнинг иқтисодиёт курслари учун анча фойдали қўшимча дарслик бўла олади. Энг муҳими ‒ иқтисодиётни ўта зерикарли ва мижғов фан сифатида кўрган ҳамда уни ўрганишдан бош тортган инсонларнинг қарашларини ўзгартириб юборишга қодир.
6-боб иқтисодиётнинг (ва кўпинча сиёсий баҳсларнинг) асосий саволига жавоб қидиради: нега айримлар юзлаб миллион доллар топса, бошқалар камбағалликдан чиқиш учун етарлича пул топа олмайди.
“Чекувчилар чекмайдиганларга қандай иқтисодий фойда келтиришади?” (Чекувчилар нисбатан тезроқ вафот этишади ва чекмайдиганларнинг ижтимоий ҳимоя ҳамда нафақадан кўпроқ фойдаланиб қолишига йўл очиб беришади)