Стив Жобс: компьютерга жон берган одам
Қосымшада ыңғайлырақҚосымшаны жүктеуге арналған QRRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

 Стив Жобс: компьютерга жон берган одам

Texnologiyalarga qarashni o‘zgartirgan daho. Yoshlar uchun ilhomli biografiya
«Дунё даҳолари» рукнидан жой олган машҳурларнинг ҳар бири ўз йўли, тафаккури, ихтиролари, оламшумул ишлари ва ҳатто тақдири билан дунёни ўзгартирган. Бу инсонлар барчани ҳайратга соладиган, тасаввур ва қизиқиш уйғотадиган ажойиб шахслар бўлиб, улар билан боғлиқ ҳаётий ҳикоялар ўзига оҳанрабодек тортади. Шундай даҳолардан бири, шубҳасиз, Стив Жобс эди. Стив Жобс (1955–2011) ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган дунёнинг ноёб шахсларидан бири ҳисобланади. У бу мартабага нафақат ахборот технологиялари ва бизнес оламидаги муваффақияти, балки ғайритабиий истеъдоди шарофати билан эришган. Уни дунёни ўзгартира олган инсон, узоқни кўра олувчи даҳо, учқур хаёл соҳиби, ўз даврининг овозига айланган нотиқлардан бири деб атайдилар. Китобда унинг ҳаёт йўли ва фаолияти мароқли тарзда ҳикоя қилинади ва шу аснода кўплаб муваффақият сирлари ошкор этилади. Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган ушбу бежирим туҳфа ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.