Мантиқий хато: Тўғри фикрлаш қўлланмаси
Қосымшада ыңғайлырақҚосымшаны жүктеуге арналған QRRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

 Мантиқий хато: Тўғри фикрлаш қўлланмаси

Танқидий ва таҳлилий фикрлаш ҳозирги давр учун муҳим ҳисобланади. Маълумотга кўр-кўрона ишониб нотўғри хулоса чиқариш каби муаммоларга ечим сифатида “Мантиқий хато” китобини тақдим этамиз. Ким ҳақ— у, ким ноҳақ? Баъзан бу саволга жавоб йўқдек туюлади. Ахир “Ҳамманинг ўз ҳақиқати бор”, деймиз. Шунга қарамай, наҳотки барча учун бир хил бўлган объектив ҳақиқат йўқ? Албатта, бор ва уни билишда бизга мантиқ ёрдам беради. Бу қадимий илм аргументлар келтириш ва уларга жавоб беришни ўргатади.
Ўрганишнинг энг самарали усулларидан бири — хатоларни таҳлил қилиш. Шунинг учун “Мантиқий хато” китобида баҳсларда кенг тарқалган мантиқий хатолар, уларнинг турлари ва шакллари баён қилинган.