Леонардо да Винчи: замонасидан илгарилаб кетган ақл соҳиби
«Дунё даҳолари» рукнидан жой олган машҳурларнинг ҳар бири ўз йўли, тафаккури, ихтиролари, оламшумул ишлари ва ҳатто, тақдирлари билан дунёни ўзгартиришган. Бу инсонлар барчани ҳайратга соладиган, тасаввур ва қизиқиш уйғотадиган ажойиб шахслар бўлиб, улар билан боғлиқ ҳаётий ҳикоялар ўзига оҳанрабодек тортади. Шундай даҳолардан бири, шубҳасиз, Леонардо да Винчи (1452— 1519) эди. Китобда унинг ҳаёт йўли ва фаолияти ўзининг тилидан мароқли тарзда ҳикоя қилинади. Шу аснода кўплаб сирлар ошкор этилади. Китоб ниҳоясида эса да Винчи ижодидан энг сара эртаклар ўрин олган. Болалар ва ўсмирларга мўлжалланган ушбу бежирим туҳфа ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.