– Нима? – дедим Фибига. У менга нимадир деди, лекин англолмай қолдим.
– Ана, битта ҳам яхши кўрадиган нарсанг йўқ.
– Ундай эмас. Яхши кўрадиган нарсам бор.
– Яхши. Қани эшитайлик-чи.
– Мен Эллини яхши кўраман, – дедим. – Бундан ташқари ҳозир қилаётганларимни яхши кўраман – ёнингда ўтиришни, сен билан гаплашишни, бир нарсалар ҳақида ўйлашни ва…
– Элли ўлган! Уни яхши кўришингни айтаверасан! Одам ўлдими, руҳи осмонга учиб кетдими, тамом! Кейин уни…
– Ҳа, у ўлган! Нима, буни билмайди деб ўйлайсанми? Уни ҳалиям яхши кўраман, тушундингми? Биров ўлди дегани энди уни яхши кўролмайсан дегани эмас, Худо ҳақи. Айниқса ўша одам тирик танишларингдан кўра минг чандон яхши бўлса.