Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Жумлаи оламни, бу ҳадсиз коинотни ўз қудрати ва меҳри ила бино этиб, унда инсонни мукаррам қилган Раҳиму Раҳмонга, бандасига Ақл аталмиш мўъжизани бериб, фикрлатиб қўйган, Қалб отлиғ сирли хилқатни ато қилиб, уни Ишқ ва Ҳақиқат насимлари ила муаттар этган карамли Зотга беадад ҳамду санолар бўлсин.
Умматига шафоатлар тилаган, заминга боқий саодатнинг илк муждаларини етказган сарвари олам, Саййидул Коинот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин.