Темур Пўлатов асарларини ўқир эканмиз, негадир ёлғизлик истаб қоламиз. Олмосдай серқирра ҳаётга ҳамма ракурсдан қараш мумкин, аммо биз мутолаа жараёнида ўрнимизда қотиб, сўзсиз… бир нуқтага термиламиз. Хаёл отлиқ бир гирдоб бор хоҳиш-истагимиз, орзу-мақсадиимз билан қаърига тортиб кетади… Алалхусус, ҳамма нарса-ҳаёт ҳақиқатларимиз ёлғон эканлигига амин бўламиз. Китоб мутолааси ҳар қандай ўқувчини ўйлашга мажбур қилади, ўйлаганда ҳам узоқдан ва узоққа, яна узоқ ўйлатади… Ўйлашни ўрганиш учун ҳам айнан бу китобни ўқиш керак.