Тарозий тошбақа

Ҳукмингизга ҳавола этилаётган «Тарозий тошбақаси» романидаги эврилиш воқеаси китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди. Шу аснода киши таҳайюл тарзида ҳам ўзгача бир эврилиш пайдо қилади. Романдаги эврилишга бир карра дучор бўлган Бенишон исмли ёш изқувар, аллома Тарозий ҳар қанча уринмасин, инсон қиёфасига қайта олмайди. "Қиссадан ҳисса шуки, бир-бирига мутасил боғланиб, урчиб боришга мойил тимсолу ташбеҳлар сўнгсиз давом этиши мумкин ва унинг, ушбу шажаранинг ортга томон йўналган ҳаракатига улуғ ва қудратли зот— Оллоҳ таоладан ўзга ҳеч кимса бас кела олмас"
Finished? What do you think?