Савол ортидаги савол
Қосымшада ыңғайлырақҚосымшаны жүктеуге арналған QRRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

 Савол ортидаги савол

Толық оқу және тыңдау
Тегін үзінді
Оқу
Munosib savollar berish orqali o‘z hayotingiz mas’uliyatini qanday olish mumkin
Одамда масъулият ҳисси бўлмаслиги айбни бировга тўнкаш, ўзини жабрдийда ҳис этиб норози бўлиш, охир-оқибат ишни ортга суришга сабаб бўлади. Шахсий жавобгарликсиз ҳеч бир компания ёки инсон эркин бозорда муваффақиятли рақобатлашиши, ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларига эришиши, мукаммал хизмат кўрсатиши, ажойиб жамоавий ишда қатнашиши ва одамларни профессионал ўстириши эҳтимолдан жуда йироқ.

Жон Г. Миллернинг фикрича, компаниялар жабр кўраётган бу муаммоларни кимнидир айблаш орқали ҳал қилиб бўлмайди. Масаланинг чинакам ечими ҳар биримиз шахсий жавобгарликни ҳис этганимиздагина топилади. Миллер ўзининг ушбу китобида «Нима учун ҳаммасини биз бажаришимиз керак?» ёки «Айбдор ким ўзи?» сингари салбий ва нотўғри берилган саволлар одамларда масъулият етишмаслигидан дарак беради, дейди. «Вазиятни яхшилаш учун нима қила оламан?» ёки «Мен қандай ҳисса қўшишим мумкин?» каби тўғри саволлар эса ҳаётимиз ва жамоамизни ҳам ўзгартириб юборади.

Қисқа, тушунарли ва амалий, “СОС! Савол ортидаги савол» ажойиб натижаларга олиб келиши мумкин бўлган кундалик ҳаётга шахсий жавобгарликни қўллаш усулини тақдим этади: муаммолар ҳал қилинади, тўсиқлар йўқолади, хизмат яхшиланади, жамоавий иш самараси ортади ва одамлар ўзгаришларга мослашади.

Ұқсас кітаптар

Кітаптың басқа нұсқалары1

Савол ортидаги савол
Савол ортидаги савол
·
Жон Г. Миллер
Оқыдыңыз ба? Не айтасыз?

Пікірлер22

Sherzod Rakhmonov
Sherzod Rakhmonovпікірімен бөлісті2 жыл бұрын
👍Ұсынамын
💡Танымдық
🎯Пайдалы
Бошлаганимда зерикарли китобга у́хшаганди лекин ту́лик у́киб шахсий жавобгарлик канчалик мухим еканлигини тушуниб йетдим. Asaxiy books жамоасига катта рахмат. 26.12.24 соат: 1:20
2 Ұнайды
Комментарий жазу
Jo'rabek
Jo'rabekпікірімен бөлісті4 ай бұрын
👍Ұсынамын
💡Танымдық
🎯Пайдалы
🐼Сүйкімді
Kitob juda ajoyib bu asarni nafaqat boshliq yoki boshliq bo'lmoqchilargina emas barcha odamlar o'qisa yaxshi bo'lardi. Shaxsiy javobgarlik degan tushunchani bilib olgan bo'lardilar.
Комментарий жазу
Mirziyod S
Mirziyod Sпікірімен бөлісті7 ай бұрын
👍Ұсынамын
Juda zoʼr kitob. Shaxsiy javobgarlik eng muhimi ekanligini tushunib yetdim deb oʼylayman va amalda qoʼllashga xarakat qilaman
Комментарий жазу

Дәйексөздер222

Sherzod Rakhmonov
Sherzod Rakhmonovдәйексөз келтірді2 жыл бұрын
Ўттиз еттинчи боб: Биз жуда кўп китоб сотиб оламиз Биз жуда кўп семинарларда қатнашамиз. Жуда кўп дарслар оламиз. Беҳисоб китоблар сотиб оламиз. Са­ноқсиз подкастларни тинглаймиз. Жуда кўп маш­ғулот­ларга қатнашамиз. Лекин ҳаммаси беҳуда! Агар ўрганаётган нар­самиз асли нима эканини аниқ билмасак, барча ҳаракат­ла­римиз беҳуда. Ўрганиш – қатнашиш, тинг­лаш ёки ўқиш эмас. Бу шунчаки билим олиш ҳам эмас. Ўрганиш, асли, тўғри амал ҳақидаги билимни шу билимга асосланган ҳаракатга айлантиришдир. Бошқача айтганда, у ўзга­ришни англатади. Доимо ёдда тутинг: ўрганиш ўзгариш демакдир. Агар ўзгармаган бўлсак, демак, ўрганмабмиз. Сиз бугун нима ўргандингиз?
5 Ұнайды
Комментарий жазу
Sara Mukhitdinov
Sara Mukhitdinovдәйексөз келтірді1 жыл бұрын
“Ким хатога йўл қўйди?” “Ким муддатни кечиктирди?” “Ким қовун туширди?” Шу каби “Ким?” билан бошланадиган саволлар­ни бер­ган вақтимизда, аслида, бошқа кимнидир айблаш учун емаган сомсасига пул тўловчи кишини излаёт­ган бў­ла­миз. Ва бу айблов кўп учрайдиган ҳам­да шу пайтгача биз тил­га олган барча ғоялардан сама­расизроқ бўли­ши мум­кин.
3 Ұнайды
Комментарий жазу
Damir
Damirдәйексөз келтірді4 ай бұрын
Голливуд юлдузи, спорт вакили, поп қўшиқчиси ё сиёсат­чи сал хато қилса, шов-шув кўтарамиз. Бола­лар­га ёмон намуна бўлаётганликлари учун “Уят уларга!” деймиз. Аммо, аслида, ҳеч қайси таниқли шахс фарзандларимиз­га ўрнак бўла олмайди. Бу биз – сиз ва менинг ишимиз. Баъзан бу камситувчи тушунча, лекин ҳақиқат.
Комментарий жазу

Сөреде1

Asaxiy Books
Yandex Books UZ
Yandex Books UZ
55 кітап
941