автордың кітабын онлайн тегін оқу Mehrobdan chayon (cyr)
Абдулла Қодирий
МEҲРОБДАН ЧАЁН
( Худоёрхон ва муншийлари ҳаётидан тарихий рўмон)
Рўмоннинг мавзуъи тўғрисида
Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат1 пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши «тубан» синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.
Албатта, мен бу сўнғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий — шаръийдир. Чунки шундан ортиғо сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоиралар, азкиячилик ва бошқа яна кўб нуқталарни қамраб олинди.
Рўмонда яна бундан бошқа кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.
Абдулла Қодирий (Жулқунбой)
Тошканд, 1928-нчи йил, 5 феврал
— Агар Фарҳоднинг Ширин, бўлса Мажнунларнинг Лайлоси
Насиб ўлмиш менга гулшан аро гулларнинг — Раъноси.
(Мирзо)
Агар ор этса Лайли ҳақлидир Қайснинг жунунидин
Не бахт Раъно харидоринг талаб аҳлининг — Мирзоси.
(Раъно)
1 Хабосат – нопоклик.
Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши «тубан» синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.
Хабосат – нопоклик.
1. РАЪНОНИНГ ЭГАСИ
Солиҳ махдум бу кун одатдан ташқари ешилиб кетди, масжиддан чиқиб тўғри қассобнинг олдиға борди, бир тангалик гўшт, саккиз пуллик пиёз олиб ҳавлисига келди. Мактабда ҳуснихат машқ қилиб ўлтурғучи болалар ичидан иккитасини гулзорни супуриб, сув сепишка буюрди ва ўзи гўштни кўтариб ичкарига кирди.
Нигор ойим ҳозирғина қизларни озод қўюб, кўкрак боласини бағриға олған эди. Раъно ҳавли юзида иккита укасининг ўртасиға тушиб, уларнинг лой ўюниға иштирок этар, ер супуриб ётқан соч ўрумларининг тупроққа белашканидан хабарсиз эди.
Гўшт кўтариб йўлакдан кирган Солиҳ махдумнинг кўзи Раънонинг шу ҳолига тушди:
— Балли Раъно, ана жиннилик! — деди махдум, — атлас кўйлак сенга ҳайф, сенга бўздан бошқаси албатта ҳайф!
Раъно ўрнидан турди, дадасидан уялиб лойлиқ қўлларини орқасиға яширди.
— Уят эмасми, юв оқълингни, юв! Укаларингни бола десам, сен улардан ҳам ошиб тушасан!
Раъно югуриб ариққа кетди, Нигор ойим ўлтурган жойидан “Раънонинг ақли тушсин” деб кулиб қўйди. Солиҳ махдум ҳануз Раънодан койиб келар эди:
— Ишинг бўлмаса китоб ўқи, ҳустихат ол, сен кулолнинг қизи эмассанки…
Солиҳ махдум гўштни Нигор ойимнинг ёниға қўюб ўзи зина билан айвонга чиқди.
Махдум томонидан Раънонинг тергалиши Нигор ойимни унча машғул этмади. Аммо ҳозир унинг кўнглига келган масала эрининг чиқим важига фавқулодда ешилиб кетиши эди. Тўғри, Нигор ойимнинг ошхонасиға шунингдек бир неча чораклаб гўштлар кўб келар эди, фақат эти томонидан эмас. Солиҳ махдумнинг жўмардлиғи кўпинча йигирма пайса2 этдан нариға ошмас, шунда ҳам болалардан мўмайроқ “озодлиқ” келиб қолса ёки “панжшанбалик” куткандан ортиғроқ тушса.
Шунинг учун Нигор ойим бу жўмардлиқ ҳақини эрига бералмади:
— Гўшни кўброқ олибсизми… Анвар буюрғанмиди? — деб сўради.
— Йўқ, — деди махдум салласини қозиққа ила-ила, — бир манти қилайлиқ, — дедим, — манти еганимизга кўб бўлди, валлоҳи аълам…
Раъно ювиниб келди, дадасига уят аралаш бир қараб олдида, Нигор ойимнинг ёниға ўлтурди ва онасининг бағрида эмиб ётқан чақалоқнинг кичкина мимит қўлларини суюб ўпди.
Солиҳ махдум ешиниб келиб она-боланинг устида тўхтади.
— Сен мундане кейин кичкина бўлмайсан қизим, Раъно, — деди махдум насиҳатомуз, — шу укаларинг билан қилиб ўлтурган ишингни киши кўрса нима дейди. Иншооллоҳ уй эгаси бўлишға яқинлашиб қолдинг. Энди тош-тарозуни ҳам шунга қараб қўйишинг керак, қизим.
Раъно қизариниб онасиға қаради, яна мимит қўлни ўпишка машғул бўлди.
— Раънони эгасига топширмағунингизча, — деди Нигор ойим, — қуюлмайдирғанға ўхшайдир.
Бу сўздан Раъно уялиб, бошини чақалоқнинг бағриға тиқиб олди. Солиҳ махдум кулимсиган кўйи даҳлизга юруб борди ва оёғини кафшига узатди.
— Тур, ётма Раъно! – деди даҳлиздан, — гўштни онангға тўғраб бер, пиёзни арт! Анвар аканг ҳам келиб қолар, таом асрга тайёр бўлсин!
Раъно дадасини узоғлатиб, бошини кўтарди, онасиға ўпка аралаш кулиб қаради. Унинг бу қарашидан онасининг бояғи сўзига қарши ризосизлиқ онглашилмас, балки шодлиқ маънолари ўқулур эди. Дарҳақиқат, эру хотин ораларида ўткан икки калима сўз шу оила гулшанида ўскан Раънонинг истиқболини очиқ белгилар эди. Нигор ойим “Раънони эгасига топширмағунингизча…” деб гарчи бир мунча қўполроқ таъбир билан бўлса ҳам “Раънонинг эгаси” борлиғини сўзлар, Раъно эса “егаси”нинг ким эканлигини яхши билгани ва уни қанот қоқиб қарши олғани учун жоду кўзида ризосизлиқ эмас сурур маънолари ўйнатар эди.
Дадасининг – “Анвар акан ҳам келиб қолар, таоминг асрга тайёр бўлсин!” жумласи Раънога яна очиқ, яна равшан таъминот берар эди…
2 Пайса – тахминан 50 грамм.
Махдум томонидан Раънонинг тергалиши Нигор ойимни унча машғул этмади. Аммо ҳозир унинг кўнглига келган масала эрининг чиқим важига фавқулодда ешилиб кетиши эди. Тўғри, Нигор ойимнинг ошхонасиға шунингдек бир неча чораклаб гўштлар кўб келар эди, фақат эти томонидан эмас. Солиҳ махдумнинг жўмардлиғи кўпинча йигирма пайса этдан нариға ошмас, шунда ҳам болалардан мўмайроқ “озодлиқ” келиб қолса ёки “панжшанбалик” куткандан ортиғроқ тушса.
Пайса – тахминан 50 грамм.
2. АМИР УМАРХОННИНГ КАНИЗИ
Солиҳ махдум 1230-1290-нчи ҳижрий йилларда “Ҳўқанди фирдавсмонанд”да яшаған бир муаллим ва имом, ўз замонасининг истилоси билан айтканда “мактабдор домла”дир. Солиҳ махдум синфи жиҳатдан уламо оиласига мансуб бўлиб, бобоси Олимхон ва Умархон даврларида муфтилик, қозилиқ мансабларида хизмат қилған, отаси эрса Қўқоннинг Мадали (Муҳаммадали) хон мадрасасида неча йиллар мударрис бўлгандир. Қисқаси махдумнинг ота-боболари хонлар қошида мумтоз ва халқ назарида “шарафлик ва муҳтарам” мавқиъни ушлаб келганлар. Бироқ бу мумтоз силсила бизнинг махдумгача етиб келалмай, Мамадалихоннинг қатли билан бирга кесилган, бунинг можароси эрса қуйидағичадир:
Туркистон хонлиғи тарихидан хабардор кишиларга маълумдирким, Амир Умархон охир умрида ўз саройидаги ёш канизлардан бирига муҳаббат қўядир. Каниз ёш бўлғанлиғи ва балоғатка етмаганлиги учун уни никоҳига ололмай вақт кутадир. Шу кутиб юриш йилларида Умархон муродига еталмай вафот қиладир, бояғи каниз қиз балоғатка эришадир ва бир ҳуснига ўн ҳусн қўшулиб отанинг боласи бўлған Мадалихонни ҳам ўзига ошиқ қиладир. Ўз саройида ўскан бу қизни ёш хон ҳамиша кўз ўнгида юритса ҳам бироқ… тарихнинг бизга хабар беришига қарағанда Мадалихон шу қизнинг дардида неча йиллар ёнадир. Чунки уламолар бу гўзални Мадалига она мақомида ҳисоблаб, нима учундир хоннинг орзусиға кўндаланг келадилар:
“Отангиз, агарчанди канизни ўз никоҳларига олмаған бўлсалар ҳам ва лекин балоғатка эришкач олармад деб ният қилғанлар. Бинобарин бу каниз сизга она мақомида, шариъат рухсат бермайдир!” дейдирлар.
Мадалихон бу фатводан кейин дардини ичига ютишға мажбур бўлиб, аммо иккинчи тарафдан ўзининг орзусиға қарши борған уламони секин-секин “илмий” ишлардан олиб улар ўрниға янгиларини қўя бошлайдир. Ўз орзусиға замин ҳозирлағач, бир неча йилни ўтказиб, яна уламоға шу тўғрида фатво сўраб мурожаат қиладир. Табиъий, яқиндағина оғзи ошқа еткан янги уламолар ўз валийи неъматлари бўлған Мадалихонға хиёнат қилмайдирлар-да:
“Ба назди мужтаҳидини киром асли эътибор ақди шаръийдир�. Отангиз марҳум – никоҳланаман деб айткан бўлсалар ҳам никоҳландим, деб айтмаганлар. Бас, амиралмўминин мазкурани худ нафслари� ақди шаръий3 қилсалар жоиз ва дурустдир. Валлоҳи аълам биссавоб” деб фатвономани “бинни муфти марҳум”, “бинни мударрис марҳум, “бинни Ҳўқандий марҳум” – муҳри баҳайбатлари билан қалашдириб берадирлар ва Мадалихон тўй ва томошалар билан мурод-мақсадиға етадир…
Кимларнинг воситаси биландир мазкура гўзал канизнинг таърифи Бухоро амири – амир Баҳодир – (Ботур) хонға етиб ул ҳам илгаридан ҳалиги канизга ғойибона ошиқ бўлған эди. Аммо қайси йўл билан бўлса ҳам канизни кўлға киргизиш фикрида бош оғритиб, нос чакиб юрган Баҳодирхон қулоғиға бу хабари жонсўз етиб думоғидан дуд чиқадир ва дарҳол Бухоронинг забардаст уламо, муфти, аълам, ҳоказо ва ало-ҳозалқиёс пешволарини ўз ҳузурига чорлаб, дарғазаб воқиъани сўзлайдир ва улардан дарҳол бир “фатвойи баҳайбат”ни талаб қилғанида уламойи киром ҳам дарон ботаҳорат-бетаҳорат, масалани эшитар-ешитмас фатво ёзадиларким:
“Бир жамоа мўминларга амир бўлған зотнинг вазифаси шаръийси шулдурким, исломда устивор турғай, аҳкоми исломни камокон4 ижро қилғай. Ҳар бир амириким аркони исломдан заррача юз ўгурса ул кимарса жамоаи ислом устига амир эмас шарирдир5. Наузанбиллаҳким Фарғона ва Туркистон мамлакатининг алҳол� амири бўлған Муҳаммадалихон волидининг манкуҳаси6, яъни волидаи айни ва ризўисини7 ўз ақдиға олибдир, наузанбиллаҳи, наузанбиллаҳи. Оят ва аҳодиси шарифа ва ба чаҳори мазҳаб ва ба назди мужтаҳидини киром ва уламои зул-эҳтиром муттафақун алайҳи кофирдир. Казолика8 ўшандоғ муртаднинг қатли аввало дигар ислом амирларига ва баъд аз барча мўминларга фарзи айндир!”
Дарвоқиъ “холисона” бу фатвога амир Баҳодирхон “бетарафона” қиймат бериб, “дин йўлида холис бир жиҳоди акбар” деб жамиъи қўшунлари билан Фарғона устига юриш қиладир. Амири Баҳодирнинг бу “холисона” жиҳоди Туркистон хонлиғи томонидан қандай муқоваматларга9 учради ва икки тарафдан қанча бошлар кесилди, албатта бу тўғрида бизнинг ишимиз йўқдир. Фақат бу можародан бизга кераклик нуқта шундаким, натижада Мадалихон шикаст топди, ҳам амири Баҳодирхон томонидан қатл қилинди. Мадалихонға фатво ёзиб берган Қўқон уламоларидан бир нечалари ҳад урулдилар10 ва бир нечалари қочиб қутулдилар. Амири Баҳодирхон бўлса Фарғона ҳукуматига ўз кишисини қўйди, фатҳу нусрат билан канизни олиб Бухороға қайтди.
Мақсадға келсак Мадалихонға фатво ёзиб беришда иштирок қилған ва Баҳодир томонидан ҳаc урулған уламоларнинг бири шу бизнинг Солиҳ махдумнинг отаси эди. Ҳад урулғандан сўнг кўб яшолмади, ўлди ва шунинг билан бу оиланинг бурунғи имтиёз ва шарафи ҳам битди. Чунки мундан сўнг Туркистон тахтига ўлтурган хонларнинг ҳаммалари деярлик Бухоро амирининг ҳимоясида каби эдилар. Ва Мадалихоннинг фатвосига иштирок қилған уламолар ҳамиша эътиборсиз, мардуд бўлиб� қолдилар.
Ўз ва эмизган онасини олибдир… (муал.)
“Ба назди мужтаҳидини киром асли эътибор ақди шаръийдир�. Отангиз марҳум – никоҳланаман деб айткан бўлсалар ҳам никоҳландим, деб айтмаганлар. Бас, амиралмўминин мазкурани худ нафслари� ақди шаръий қилсалар жоиз ва дурустдир. Валлоҳи аълам биссавоб” деб фатвономани “бинни муфти марҳум”, “бинни мударрис марҳум, “бинни Ҳўқандий марҳум” – муҳри баҳайбатлари билан қалашдириб берадирлар ва Мадалихон тўй ва томошалар билан мурод-мақсадиға етадир…
“Бир жамоа мўминларга амир бўлған зотнинг вазифаси шаръийси шулдурким, исломда устивор турғай, аҳкоми исломни камокон ижро қилғай. Ҳар бир амириким аркони исломдан заррача юз ўгурса ул кимарса жамоаи ислом устига амир эмас шарирдир. Наузанбиллаҳким Фарғона ва Туркистон мамлакатининг алҳол� амири бўлған Муҳаммадалихон волидининг манкуҳаси, яъни волидаи айни ва ризўисини ўз ақдиға олибдир, наузанбиллаҳи, наузанбиллаҳи. Оят ва аҳодиси шарифа ва ба чаҳори мазҳаб ва ба назди мужтаҳидини киром ва уламои зул-эҳтиром муттафақун алайҳи кофирдир. Казолика ўшандоғ муртаднинг қатли аввало дигар ислом амирларига ва баъд аз барча мўминларга фарзи айндир!”
Дарвоқиъ “холисона” бу фатвога амир Баҳодирхон “бетарафона” қиймат бериб, “дин йўлида холис бир жиҳоди акбар” деб жамиъи қўшунлари билан Фарғона устига юриш қиладир. Амири Баҳодирнинг бу “холисона” жиҳоди Туркистон хонлиғи томонидан қандай муқоваматларга учради ва икки тарафдан қанча бошлар кесилди, албатта бу тўғрида бизнинг ишимиз йўқдир. Фақат бу можародан бизга кераклик нуқта шундаким, натижада Мадалихон шикаст топди, ҳам амири Баҳодирхон томонидан қатл қилинди. Мадалихонға фатво ёзиб берган Қўқон уламоларидан бир нечалари ҳад урулдилар ва бир нечалари қочиб қутулдилар. Амири Баҳодирхон бўлса Фарғона ҳукуматига ўз кишисини қўйди, фатҳу нусрат билан канизни олиб Бухороға қайтди.
Ҳозирги
Шарир - зараркунанда
Никоҳли хотин
Ўз нафслари
Ҳурматга лойиқ дин алломаларининг назарича, асосий эътибор шариат қонунларига қаратилиши керак.
Бекаму кўст
Шаръий никоҳ
3. МАХДУМНИНГ УЙЛАНИШИ ВА МАКТАБДОРЛИҒИ
Солиҳ махдум отасининг вафотида йигирма ёшлиқ талаба эди. Отаси марҳум бўлғандан сўнг ўзидан бир неча ёш каттароқ оғаси Марғилонға имом бўлиб оиласи билан кўчиб кетди. Солиҳ махдум онаси ва ўн олти ёшлиқ Наъима исмлик синглиси билан Қўқонда қўлди. Бирар жойдан келим бўлмағанлиқдан бу оила кўб тангликка тушиб охирда Солиҳ махдум таҳсилни тарк этишка, қорин тўйдирарлиқ бир касб излашка мажбур бўлди.
Албатта Солиҳ махдум оғирроқ касбни ухда қилолмас, иморатка бўлса соқоли чиқмағанлиқдан яролмас эди. Кўб озор чекиб ниҳоят қориндош-уруғ ва маҳалла кишиларининг кенгашлари билан ўз уйига мактаб очди, маҳалладан беш-ўнта бола йиғди ва енг шимариб мактабдорлиққа бошлади.
Бир неча йил мактаб ривожга минмади, яъни болалар ўн беш-йигирматадан нариға ўтмай, “панжшанбалик” аранг ит азоби рўзғорға етиб турар эди. Махдум ва оиласининг шундан бошқа даромад манбаълари бўлмағани учун ҳар ҳолда, яна шунга қаноат қилмоққа мажбур эдилар.
Ўғул йигирмага, қиз ўн бешка етдими – оналарнинг дарди келин ва куяв савдоси бўлиб қоладир. Шунга ўхшаш махдумнинг онаси Моҳлар ойимнинг касали гўё “дард устига чипқон” эди: махдумнинг ёши йигирмадан ошти, Наъима ҳам ўн саккизга тўлди, яъни келин ҳам керак, куяв ҳам. Наъима тўғрисидан ташвиш йўқ, ҳусн, одоб, юмиш, ҳаммасидан кўнгил тўқ, бек бўлмаса – бекзода, мударрис бўлмаса – мукаррир11.
Аммо махдум масаласи бир оз мушкилроқ эди: топиш, тутиш маълум, отасидан қолғани фақат ички-ташқи ҳавли, мундан бошқа ҳеч гап. Бас, Моҳлар ойим ўз тириклигида махдумнинг “бошини икки” қилмаса, ўзидан сўнг унинг уйлана олиши амримаҳол. Шуни кўзда тутиб Моҳлар ойим махдумнинг уйланишига мазкура Наъимани восита қилмоқчи бўлди. Яъни Наъимани узатиб эвазига узатилган жойдан келин олмоқчи эди. Қарши қуда бўлмоқ учун қизлиқ ва ўғуллик ҳавлини учратиш ва бунинг устига “наслу насабда текислик”, олинадирған келиннинг силлиқина бўлиши – ана шундай мушкилотлар орқасида икки йил чамаси Наъиманинг умри сарғайиб ўтди. Юрт эмасми, дегандек юртчиликда юрак оғриғиға даво топилмай қолмас. Шунга ўхшаш Моҳлар ойимнинг яраси ҳам ниҳоят учунчи йилда давосини топди:
Хон ўрдасининг мутаваффо12 мирзоларидан биттасининг мадрасада ўқуб юрған ўғли бор эди ва уйида чақич чайнаб ўлтурган ўн олти ёшлиқ қизчаси ҳам бор эди. Бу оила Моҳлар ойимнинг таклифини маъалмамнуният қабул этди. Чунки “ўхшатмай учратмас” дегандек нариги тараф ҳам Моҳлар ойимнинг биттаси эди. Совчилар Наъимани ёқтириб Моҳлар ойимнинг таклифини қабул қилиб кетдилар. Моҳлар ойим марҳум мирзонинг уйига қиз кўргали бориб ул ҳам “қизи жажжигина экан” деб келди. Куявлар кўрулиб улар ҳам зарарсиз топилдилар. Шарту шароит сўзлашилди: икки орада қалин-палин деган гаплар йўқ, ҳар ким ўз улушига тушкан ош-сувини қиладир, келинни ўраб-чирмаб оладир, вассалом.
“Ҳай этти, ҳуй этти, икки коски тўй этти” деганларидек ҳар икки тўй ҳам бир ҳафта ичида ўтти, Наъимахоним уёққа кетиб, Нигорхоним буёққа келди. Шундай қилиб Солиҳ махдум хотинлиқ бўлди.
Солиҳ махдумнинг мактаб иши ҳам учунчи йилдан бошлаб бир оз жонланған, болалар ҳам ўттуз-қирққа еткан эдилар.
Солиҳ махдум ўттуз ёшларға борғанда мактабдорлиғи ҳам яхшиғина шуҳрат топадир, шогирдлар сони бир юзга етадир. Меҳмонхона торлиқ қилғанлиқдан мактаб учун махсус бино ёпадир, имло, иншо ва ҳуснихат машқи учун алоҳида хона айирадир. Махдум ёлғин шунинг билангина қаноатланмай хотини Нигорхонимни ҳам ишка соладир, яъни унинг саводини тузатиб “отин биби” қиладир. Икки-уч гузарнинг қизлари Нигорхонимнинг сабоғиға йиғиладирлар. Қисқаси, махдум мактабдорлиқда яхши шуҳрат қозонғанидек, уй-рўзғорини, юриш-туриш, кийим-солим ва бошқа тарафларини ҳам тузатиб оладир.
Қирқ ёшларида маҳаллага имом бўладир ва мактабини яна ҳам кенгайтириб шу даҳанинг ҳар бир табақаси ичида “устоз мулла Солиҳ махдум” бўлиб таниладир. Масалан, ўзида савод чиқарған косиб, савдогар, муллабачча (мадраса талабаси) ва шунингдек янги бўғимларға устозлик унвонини оладир. Ҳатто кейинги вақтларда унинг шогирдларидан хон ўрдасигача бориб кирганлари бордирким, махдумнинг бу муваффақиятини бошқа бобларимизда ўқурсиз.
Хон ўрдасининг мутаваффо мирзоларидан биттасининг мадрасада ўқуб юрған ўғли бор эди ва уйида чақич чайнаб ўлтурган ўн олти ёшлиқ қизчаси ҳам бор эди. Бу оила Моҳлар ойимнинг таклифини маъалмамнуният қабул этди. Чунки “ўхшатмай учратмас” дегандек нариги тараф ҳам Моҳлар ойимнинг биттаси эди. Совчилар Наъимани ёқтириб Моҳлар ойимнинг таклифини қабул қилиб кетдилар. Моҳлар ойим марҳум мирзонинг уйига қиз кўргали бориб ул ҳам “қизи жажжигина экан” деб келди. Куявлар кўрулиб улар ҳам зарарсиз топилдилар. Шарту шароит сўзлашилди: икки орада қалин-палин деган гаплар йўқ, ҳар ким ўз улушига тушкан ош-сувини қиладир, келинни ўраб-чирмаб оладир, вассалом.
Ўғул йигирмага, қиз ўн бешка етдими – оналарнинг дарди келин ва куяв савдоси бўлиб қоладир. Шунга ўхшаш махдумнинг онаси Моҳлар ойимнинг касали гўё “дард устига чипқон” эди: махдумнинг ёши йигирмадан ошти, Наъима ҳам ўн саккизга тўлди, яъни келин ҳам керак, куяв ҳам. Наъима тўғрисидан ташвиш йўқ, ҳусн, одоб, юмиш, ҳаммасидан кўнгил тўқ, бек бўлмаса – бекзода, мударрис бўлмаса – мукаррир.
Шунинг учун
Қаршилик
4. МАХДУМНИНГ БАЪЗИ ХИСЛАТЛАРИ
Юқоридан ўқуғучиға бир даража онглашилған бўлса керакки, яқин йигирма йиллардан бери махдумнинг махдумнинг келими шаҳар ёки қишлоқ сўраб турған бир бекча бўласа-да, ундан қуйироқ, ҳар ҳолда шаҳар мадрасасида дарстўлик қилиб, вақфни ўз қабзиға13 олған бир мударриснинг тушимидан албатта кўб. Келимнинг шу йўсун яхши бўлишиға қарамасдан унинг табиъатида ҳарчанд тиришилса ҳам махтаб бўлмайдирған хусусиятлар бор: хасисликка ўхшаған ҳолат, тамаъгирлик каби одат, ичқоралиқ сингари ҳаракат ва амсоли…
Ёш чоғида отаси ўлиб, қаттиғчилиқда ўсди, унинг баъзи ярашмаған ҳаракатлари балки ўша қаттиғчилиқнинг руҳка сингиб қолған ёмон таъсиридир. Ҳар ҳолда бизнинг мундаги вазифамиз махдумни таҳлил қилиш эмас, балки унинг шахсига хиёнат ва бўҳтон қилишдан сақланиб, яъни ортдирмай ва камитмай ўқуғучиға бутун тақдим эта билишдир.
Ойни этак билан яшириб бўлмайдир. Махдумнинг хасисликка ўхшаш ҳолатлари албатта бор эди. Махдум топиб-тутмаған йилларда бу ишни йўқлиқдан қиладир, десак-да кейинги вақтларда ҳам шу одатини тарк этмагани учун табиъаида бир мунча хасислик бор экан, деймиз.
Кўйлак-иштоннинг аксар етти-саккиз жойидан ямоғи бўладир. Етти қишдан бери гуппи – чопон янгилагани маълум эмас, фақат қиш келиб кеткан сайин алак гуппининг енги ўзгарибкина турадир ва астари йил сайин янгидан-янги ямоқлар билан бойийдир, шу гуппи бутун умрида биргина мартаба ва шунда ҳам махдумдан берухсат аммо, Нигор ойимнинг зўри билан тоғораға тушиб чўмилди. Бу кунда бўлса тўрт йил бурунғи ғусли, етти йиллик туси, турлик-турлик ямоғи билан саккизинчи қиш махдум поччасиға содиқона хизмат қилиш учун бўғжома ичида ўзига куч йиғиб ётадир. Маҳалла кишилари махдумнинг бу чопониға “молтопар” деб исм берганлар, гуппи кийилиб чиқилған кун махдумга сездирмай “молтопар савдодан қайтибти… ҳали бақувват, иш қилиб ямоққа чарчамасанг яна ўн йиллингми, Мамарайим!” деб кулишадирлар.
Қисқаси: беш-олти қайта бошлатилиб қўнжи бир қаричға келган айбаки14 махси, чарми уст-устига уюлиб ердан уч эллик чамаси кўтарилган икки чорак вазнлик кафш, ёши маҳалла кишиларининг кўбларига маълум бўлмаған, ҳарчанд эҳтиён қилинса ҳам неча жойидан попилтириғи осилған оқ-бўз салла маҳалла кишиларининг эрмакларидандир. Булардан бошқа ҳайит кунлари ва тўйлардагина кийилардирган банорас тўни, совуқ қаттиғроқ бўлғанда ичидан киядирган адрас гупписи ҳам бор. Маҳалла кишилари банорас тўнни “зарурат” деб атаған бўлсалар ҳам, адрас гуппига ҳали ном қўйғунча йўқлар, чунки бунинг дунёға келганига фақат тўрт-беш йилгина бўлғандир.
Кези келганда махдумнинг ёзлик кийимларини ҳам бир сидра айтиб кетайлик: йўллуқ, қизил қалами бўздан яхтак, оқ бўздан жиҳак ёқалиқ кенг кўйлак (чунки тор бўлса йиртиладир) ва лозим (яъни иштон) ҳамда сарпойчан кийишка енгилча сағри15 кафш, аммо салла қишин, ёзин битта.
Вафот этган
Ҳайдалмоқ
Ҳуқуқсизлантириш
Юқоридан ўқуғучиға бир даража онглашилған бўлса керакки, яқин йигирма йиллардан бери махдумнинг махдумнинг келими шаҳар ёки қишлоқ сўраб турған бир бекча бўласа-да, ундан қуйироқ, ҳар ҳолда шаҳар мадрасасида дарстўлик қилиб, вақфни ўз қабзиға олған бир мударриснинг тушимидан албатта кўб. Келимнинг шу йўсун яхши бўлишиға қарамасдан унинг табиъатида ҳарчанд тиришилса ҳам махтаб бўлмайдирған хусусиятлар бор: хасисликка ўхшаған ҳолат, тамаъгирлик каби одат, ичқоралиқ сингари ҳаракат ва амсоли…
Қисқаси: беш-олти қайта бошлатилиб қўнжи бир қаричға келган айбаки махси, чарми уст-устига уюлиб ердан уч эллик чамаси кўтарилган икки чорак вазнлик кафш, ёши маҳалла кишиларининг кўбларига маълум бўлмаған, ҳарчанд эҳтиён қилинса ҳам неча жойидан попилтириғи осилған оқ-бўз салла маҳалла кишиларининг эрмакларидандир. Булардан бошқа ҳайит кунлари ва тўйлардагина кийилардирган банорас тўни, совуқ қаттиғроқ бўлғанда ичидан киядирган адрас гупписи ҳам бор. Маҳалла кишилари банорас тўнни “зарурат” деб атаған бўлсалар ҳам, адрас гуппига ҳали ном қўйғунча йўқлар, чунки бунинг дунёға келганига фақат тўрт-беш йилгина бўлғандир.
Кези келганда махдумнинг ёзлик кийимларини ҳам бир сидра айтиб кетайлик: йўллуқ, қизил қалами бўздан яхтак, оқ бўздан жиҳак ёқалиқ кенг кўйлак (чунки тор бўлса йиртиладир) ва лозим (яъни иштон) ҳамда сарпойчан кийишка енгилча сағри кафш, аммо салла қишин, ёзин битта.
5. ОИЛА ВА КИШИЛАР БИЛАН МУОМАЛА
Махдум оиласини ҳам кийим-кечак важидан ўзи каби тутар эди. Кийим-кечакдагина эмас, ҳатто озиқ-овқат тўғриларида ҳам унинг анчагина келишимсиз қилиқлариға йўлиқилар эди. Масалан, бир ой тўлмасдан кир ювишға рухсат бермас, агар Нигор ойимнинг бир ойсиз кир ювғанини кўриб қолса – “кийимни тоғорада чурутасан!” деб ғовға солар эди. Икки ҳафтасиз паловни кўрмаслар (озодлиқ ошлари албатта мундан мустасно), кўб овқатлари убра, туппи, мастаба, қўғурма шўрба бўлар эди.
Нигор ойимнинг қозони йўқча, елча гўштни фақат палов шарофати билангина кўрар эди. Лекин махдум баъзи нарсалар билан ошхонани яхшиғина мўлиқдирар, масалан: шалғам, қовоқ, лавлаги. Бу тўғрида хотини ҳарчанд рад қилса ҳам қоплаб шалғам, йигирма-ўттузлаб қовоқ харид қилишини қўймас – “шалғам – Биби Фотимаи Зуҳранинг дуолари баракати, қовоқ бўлса ҳазрати Юнуснинг мўжизалари” деб баҳоси арзон ва лекин хосияти кўб бўлған бу маблағлар билан ошхонани тўлдира берар эди. Ҳар ҳафта бир-икки мартаба қовоқ сомса ёпдирмай қолмас, аммо – “ёғни кам сол, қовоқнинг таъмини бузадир!” деб таъкидлашни ҳам унутмас эди. Уйда нон ёпилмағанидек бозордан ҳам сотиб олинмас, чунки, панжшанбалик нон етиб, ортиб ётар, ҳатто баъзи вақтларда бозорға ҳам чиқар эди.
Махдумнинг ўқуғучи болалар билан муомаласи жуда яхши эди. Савоғини билмаган ёки шўхлиқ қилған болаларни ҳар қанча сўкиб, койиса, дўқ уриб, давара қилса ҳам урмас, бу жиҳат билан бутун Қўқон болаларининг муҳаббатларини ўзига жалб эткан эди. Аммо “озодлиқ” масаласида болалардан ҳеч кимни ҳам афу этмас, бой боласиға “озодлиқ” лозим бўлған бўлса албатта ундиришка, камбағал боласидан мумкин қадар узиб олишға ҳаракат қилар; болалар Ҳафтияк, Қуръон, Сўфи Оллоёр ва шунга ўхшаш китоб бошласалар озодлиқ мажбурий, мактабдан маъзун� бўлғанларнинг зиёфат қилиб махдумга сарупо беришлари қоидада бор бўлса ҳам, лекин аксар болалар бу тўғрида домлани – “ана-мана” билан алдаб кетарлар, сахийроқ оталар бу маросимни адо этиб “устоз”ни рози қилмасалар, аммо кўбчилик махдумни ранжитар эдилар. Панжшанбалик бўлса мактабнинг асос ҳаққи ва булардан бошқа “Қулёға қуймоқ – Аммага бўғирсоқ – Ёсинга юпқа” деган гаплар ҳам бўлар эди. Болалар ҳар йили бир марта “бурё пули” ва ойиға бир неча бор “супурги пули” ҳам тўлаб турар эдилар.
Махдум мумкин қадар болаларни ўз мактабига жалб қилишға тиришар, айниқса бой ва бек болаларини ўз қўлиға олиш учун ҳар бир чорани кўрар эди. Масалан, бой ва аъёндан бирининг ўғли бошқа мактабда ўқуб юрган бўлса уни болалар воситаси билан ўз мактабига чақирар, нима ўқуғанини, нималар билганини сўрар, бола савоғидан яхши жавоб бералмаса “сизда айб йўқ, ўғлим, устозингиз бир оз шундайроқ одам… хўб, хўб; бизнинг мактабларга ҳам келиб юринг! Мен ўзим сизни жуда дўст тутаман-да!” дер эди. Табиъий, боланинг шу кундан бошлаб ўз домласидан кўнгли совур, тез кунда махдумнинг мактабига келиб кирар эди. Баъзи вақт чет мактаб болалари билан шундай муомалани кўчаларда ҳам қилар ва ўғли бўлған бой ва ашрофларга ҳам жуда сертакаллуф, хоксорона салом бериб танимаса ҳам улар билан сўрашар, нечта ўғли борлиғини ва уларнинг ўқуб-ўқумағанлиқларини, ўқушға ихлосларини текшириб, ўзининг таълимида қўлланған енгил усулларини ҳам бир мунча тиқиллатиб ўтар эди. Табиъий, махдумнинг бундай ҳаракатлари кўпинча фойдасиз бўлмас, мактабига янгидан-янги шогирдлар тўпланиб турар эдилар.
Ўз қаторидағи мактабдор домлаларни асло кўралмас, уларга қарши юрагида умрлик кек сақлар эди. Баъзи мажлисларда йўсуни келиб қолса – “ҳа, мулла фалончими, кўб болаларнинг умрини зойиъ қиляпти, деб эшитаман… шогирдларидан бир нечаси шикоят қилишиб менга келишкан эдилар… Қандай қилай, шогирдларим ўзимдан етиб ортсалар ҳам умрлари зойиъ бўлмасин, дедим” дер ва эшиткучиларга сездирмай рақибини чимчилар; кези келди дегунча иккинчи мактабдор тўғрисида шу йўсун замзама сўзлар эди.
Махдум бўйчан, олагўшт, сийрак мўй, оқ тан, истараси иссиғ бир домла эди. Ёши эллидан ошқан, соч ва соқолида бир мунча оқлар кўринар эди. Киши билан сўзлашканда, айниқса, бир нарсадан таажжубланганда сийрак ва лекин тўғри, бақувват ўскан соқолини тутамлаб ўнг кўзини бир оз қисиб қарар, одат қилғандан бўлса керак гап орасида “ҳабба” деган сўзни кўпроқ ишлатар эди. Домланинг бу “ҳабба”си нима маънода қўлланилар, ўзидан бошқа ҳеч ким билмаганидек, ундан бу тўғрида изоҳ ҳам сўрамаған эдилар. Ҳар ҳолда “ҳабба – ҳабҳали” ёки “ҳа, баракалла” бўлса керак. Чунки ул бир нарсадан ҳурсанд ва рози бўлғанда аксар “ҳабба” деб юборадир.
Шу ергача бир неча саҳифаларни махдумнинг таърифи билан тўлдирдиқ. Эҳтимолки домланинг ғийбатини ҳам қилдиқ ва қилармиз. Лекин шунисидан хотиржамъмизки, йўқни-йўндирмадиқ, махдумнинг шаънида бор гапларнигина ёздиқ ва ёзармиз. Махдумнинг ҳамма нуқсонини ювиб кетарлик бир жумладан сўнг яна ўз ишимизда бўламиз: — нима бўлғанда ҳам махдум ўз замонасининг энг олдинғи домлаларидан, Қўқон аксариятининг саводхон бўлишлариға сабабчи устозлардан, ҳатто улуғ хизматларга киши етишдириб бергучи нодир муаллимлардан эди.
6. НИГОРХОНИМ
Нигорхоним бошда эрга ёлчимади. Аввало эрининг фақирлиғи, бойиғандан сўнг бўлса унинг зарбулмасал бўларлиқ хасислиги бечорани кўб йиғлатти. “Хотин кишининг боши уй ичининг оғир тоши” эмиш… Ҳозир ўзи қирқ ёшқа кирган бўлса, йигирма беш йилдан бери шу мумсик эр билан тириклик қилиб келадир. Бу кун ўн етти ёшлиқ Раъно каби қизға, саккиз ёшлиқ Маҳмуд (Раъно билан Маҳмуд орасида икки бола нобуд бўлған), олти ёшлиқ Мансур ва бешикдаги Масъудларга она бўлди.
Нигорхоним Қўқоннинг кўб хотинларига қарағанда сабрлик ва қаноатлик экан. Дунёда ўз ўғлининг хасислигига чидалмаган она бўладими, ҳолбуки махдумнинг онаси – Моҳлар ойим ўғлининг бу қадар ихна� ва сиқиқлиғиға тоқат қилолмай норозилиқ юзасидан Марғилондағи ўғлининг ёниға кўчиб кетиб ўша ерда вафот этди. Нигорхоним эрса тишни-тишка қўйди, эримдан яйраб-яшнамаған бўлсам қизимдан ва олдимға қўйған ўғулларимдан ёлчирман, деб умидланди. Дарҳақиқат, сабрлик бу хоним ҳозирданоқ шу ўз олдиға қўйған болаларининг бири ва тўнғучи бўлған Раъносининг туфайлидан бир қадар рўшнолиқ кўриб бошлади ва ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ эканига ишонди.
Бир ямоқчи ёки мардикорчи ўз хотинини урадир, сўкадир, тепкилайдир. Бу ҳол уларда аксар фақирлиқ авжиға минган кезларда воқиъ бўладир. Агар ямоқчи кекирарлик даражада томоқни бопта қилса, иши ўнгидан келиб истиқболи бир мунча таъминлангандек бўлса дарҳол вазият ишонмаслиқ равишда ўзгариб кетадир: гап-сўз жойида, хотинни уриш ўрниға орқасини силаш, сўкиш ўрниға ялиниш ва арзи муҳаббат. Хотин ҳам кечаги калтак зарбини унуткан, кина ўрниға садоқат; гўё айтарсизким, Юсуф Зулайҳоларми деб.
Юқори табақа оилаларга кириб қарасақ, мунда тамоман бошқача манзара кўрамиз: қорин тўқ, бирар нарсага эҳтиёж йўқ, истиқбол таъмин ва лекин бояғи фожиъа буларда кучлирак, шунинг каби бу фожиъалар муваққатий ҳам эмас, сабабини топиш ҳам қийин. Яхши, ямоқчи-ку ярамас тузулишка қарши бўлған кекини кўзи тиниб хотинидан олған эди. Аммо кейингиларнинг турмуш шароитлари яхши, ҳамма нарса ўз орзуларича, бас, шу ҳолда уларнинг уй можаролари ва бола-чақани ит каби сиқишлари нимадан?..
Шунга ўхшаш бизнинг махдумнинг ҳам ғояси бирни икки қилиш, бешни ўн қилиш эди. Яхши кечиниш учун турмас, аммо кўпайтириш учун яшар эди. Нигорхонимни урмас ва лекин урғандан беш баттар қилиб сиқар эди. Икки юз тиллодан кўб оқчаси (бу оқчаларни ҳусули16 тўғрисида кейин сўз бўлур) ва саводлик бўлған болалар зиёфатидан кийган икки сандиқча сарпоси бор эди. Олтиндан сарф қилмағанида ҳам лоақал шу кийимлардан на хотинини ва на болаларини фойдалантирар ва на ўзини ихналиқдан қутқарар эди. Буни ҳам қўйиб турайлиқ, Нигор ойим йигирма-ўттуз қизни ўқутиб улардан тушкан “озодлиқ” ва “панжшанбалик” пулларга ҳам эга бўлолмас, ҳар кун деярлик муҳтараб махдум поччаға ҳисобини батамом топшуриб туришқа мажбур эди. Махдум бунинг эвазига ҳар йил бозорнинг энг дағал бўзидан бир пар кўйлак, лозим олиб берар, янги гуппи билан ёзлиқ мурсакни бўлса Нигор ойим беш-олти йилсиз кўрмас эди.
Нигор ойим қисқа бўлиқ, писта пўчоқ тарғил кўзлик, зарча танлик, юзидаги онда-сонда чечак ўрунлари бўлмағанда ҳусндор бир хотин эди. Ўз болалари билангина эмас ҳатто шогирдлари бўлған қизлар билан ҳам жуда юмшоқ муомала қилар, ортиқча аччиғланған кезларда “бетинг қурсин” деб қошини чимириб олар эди. Эрига ўхшаш “озодлиқ” учун болаларни сиқмас, билъакс “бўшлиғи” учун ўзи махдум томонидан сиқилар эди. Оз ва маънолиқ қилиб сўзлар, хотинлар билан муомаласини бошқа отинбибилардек юқоридан туриб қилмас, соддача суҳбатлашар эди. Хотинлар махдум домланинг баъзи қилиқларидан кулишсалар ҳам Нигор ойимнинг орқасидан ғийбат сўзламаслар, олдида қандай ҳурматласалар кейинидан ҳам ўшанча эҳтиромлаб, унинг махдумдек зиқна кишининг қўлиға қарам бўлғаниға ачиниб “пешана-я айланай, қолу бало” дейишар эдилар.
16 Сиртқи кўринишига эътибор бермовчи
Сиртқи кўринишига эътибор бермовчи
Шунга ўхшаш бизнинг махдумнинг ҳам ғояси бирни икки қилиш, бешни ўн қилиш эди. Яхши кечиниш учун турмас, аммо кўпайтириш учун яшар эди. Нигорхонимни урмас ва лекин урғандан беш баттар қилиб сиқар эди. Икки юз тиллодан кўб оқчаси (бу оқчаларни ҳусули тўғрисида кейин сўз бўлур) ва саводлик бўлған болалар зиёфатидан кийган икки сандиқча сарпоси бор эди. Олтиндан сарф қилмағанида ҳам лоақал шу кийимлардан на хотинини ва на болаларини фойдалантирар ва на ўзини ихналиқдан қутқарар эди. Буни ҳам қўйиб турайлиқ, Нигор ойим йигирма-ўттуз қизни ўқутиб улардан тушкан “озодлиқ” ва “панжшанбалик” пулларга ҳам эга бўлолмас, ҳар кун деярлик муҳтараб махдум поччаға ҳисобини батамом топшуриб туришқа мажбур эди. Махдум бунинг эвазига ҳар йил бозорнинг энг дағал бўзидан бир пар кўйлак, лозим олиб берар, янги гуппи билан ёзлиқ мурсакни бўлса Нигор ойим беш-олти йилсиз кўрмас эди.
7. РАЪНО
Исм билан жисм аксар бир-бирисига мувофиқ тушмайдир. Меним ёш вақтим, айниқса, гўзаллик қидирған мағрур чоғларим эди. Оиламиздами, бошқа ердами баҳарҳол хотирамда яхши қолмаған, Лола отлиғ бир қизнинг чеварлиги тўғрисида сўз бўлди. Мажлис аҳли менга яқин, яъни улар олдида ҳусндан баҳс очиш уят бўладирған кишилар эдилар. Шунинг учун менга Лоланинг чеварлигидан кўра муҳимроқ бўлған “ҳусн”и масаласида изоҳот сўрашнинг имкони бўлмади. Лекин Лола исмининг остида бир малакни кўрган – “Лоланинг исмига ўхшаш ҳусни ҳам бор” деб ўйлаған эдим. Шу кундан бошлаб Лолани кўриш ҳажрига тушдим. Бўйи еткан қизларни кўра олиш бу кунларда ҳам амри маҳол бўлғанидек, мундан ўн йиллар илгарида яна мушкилроқ эди. Неча вақт “ҳижрон ўтида ёниб” кўча пойлаб, ниҳоят, Лолани сув олиш учун кўза ушлаб кўчага чиққан ҳолатда учратдим. Бурнидаги булоқисидан бошқа (агар булоқи ҳуснга қўшилса) “Лола”ликка арзийдирган ҳеч гап йўқ эди.
Яқиндағи бир боладан сув олғучининг ким эканини сўраған эдим:
— Лола опам, — деди.
Боланинг талаффузи менга “Мола опам” бўлиб эшитилди. Бир неча кунлар бу қизнинг отини “Лола” деб қўйғанлари учун аччиғланиб юрдим. Чунки, афу этасиз, ўша кезларда аччиғланишға ҳаққим бор эди…
Аммо Раънонинг исми – жисмига ёхуд ҳуснига жуда мувофиқ тушкан эди. Мен рассом эмасман. Агар менда шу санъат бўлғанда эди, сўз билан билжираб ўлтурмас, шу ўрунда сизга Раънонинг расмини тортиб кўрсатар, қўяр, фақат менга Раъно гулининг сувигина кўпроқ керак бўлар эди.
Солиҳ махдум хасис, таъмагир, ҳар ҳолда сажияси эътибори билан уни яхшилар қаториға қўйиб бўлмайдир. Ва лекин табиъат хасис эмас, тикандан гул, аридан бол яратаберадир. Шунга ўхшаш тиканлик ёғочдан хуш ислик, латиф кўрунишлик Раъно яратилған эди.
Бизнинг ўзбекларда, айниқса Қўқонға махсус бир тус, сариққа мойил бир тус бор. Лекин бу тусни кесдириб сариқ деб бўлмайдир. Чунки биз оғриқ кишининг тусини сариқ деймиз. Зарча, заъфар туслари ҳам бунга дағаллиқ қиладирлар. Таъбиримиз қўпол тушмаса бу гўзал қиз, оч раъно гулининг тусида ёки оқ сариқ тусда яратилған эди. Аъзода ўскан тукларга ҳам ҳалиги туснинг таъсири бўладир. Раънонинг сочи гунгурт-қора, яъни қуёшсиз жойларда қора кўринса ҳам қуёшда бир оз сарғиш бўлиб кўринар эди. Шунга ўхшаш Раънонинг кўзида ҳам бунинг асари кўруладир: мудавварга17 мойилроқ жоду кўзи кишига қаттиқ қарағанда қоралиқдан бошқача яна бир турлук нур сочар эди. Кипраклари остида нафис бир сурма доираси бор эди. Қоши туташ каби кўринса ҳам кўндаланг ётқан икки қилич орасини нафис бир қуюлиб кўтарилиш ажратиб турар эди. Бурни ҳеч бир мунаққидға беришмаслик мутаносиб, ҳар замон уялиш табассумига ҳозир турған нафис иринларининг юқориғи қисмида сезилар-сезилмас туклар кўкарган эди. Юзи чўзиқ ҳам эмас, ой кулча ҳам деб бўлмас, кишига кулиб қарағанда қизил олма остларида иккита замма равишлик шакл ҳосил бўлар, гўё бизга чин раъно гули очилған ҳолатда кўринар эди. Сочлари жуда қуюқ, саноқсиз кокиллар Раънонинг орқа, ўнгини тутиб ётар, қадди узунлиқ билан қисқалиқнинг ўртаси, дўндиқ бармоқларининг жимжилоғида хина гуллари, ҳар ҳолда бу қиз ёлғиз Қўқоннингғина эмас, умуман Фарғонанинг куйларига қўшулиб махталадирған гўзалларидан эди.
Раъно Нигор ойимнинг тўнғучи, бу йил ўн етти ёшни тўлдурадир. Саводни отасидан ўқуб, ўн тўрт ёшида ибтидоий мактаб прўғрамида бўлған барча дарсларни битирган, масалан: диний қисмдан – “Ҳафтияк”, “Қуръон”, “Чаҳор китоб”, “Сўфи Оллоёр”, “Маслаки муттақин”, адабиётдан – Навоийнинг барча асарлари, девони Фузулий маъа18 Лайли Мажнун; Амирий, Фазлий ва шулардек чиғатой-ўзбек катта шоирларининг асарлари; форсийдан – Хожа Ҳофиз Шерозий ва Мирзо Бедил, хусни хат, иншо ва бошқалар. Бу кунларда бўлса бир томондан қизларға сабоқ бериб онасиға кўмаклашса, иккинчи тарафдан отасида кофия (араб наҳв ва сарфи) ҳамда Шайхи Саъдийнинг “Гулистон”идан дарс оладир ва шунинг қаторида ўзи яхши кўрган чиғатой-ўзбек шоирларининг бадиъа асарларидан алоҳида бир мажмуъа тузиб юрийдир. Баъзан “овлоғроқ жойларда” ўзича манзумалар тўқуса ҳам, бироқ буларнинг иси ўзидан четка чиқмайдир. Агар тўқуған шеър ёки манзумаси ўзига маъқулдек тушса фақат бир кишигагина кўрсатиб оладир. Ва ул киши ҳам бу сирни четка чиқармайдирған ишончлик ўз кишиси.
Қисқаси биз юқорида Раънонинг шеърий бир ҳуснини кўрганимиздек уни фазл ва заковатда ҳам ўткан хон замонлари асрининг нодир учрайдирган якто фозила қизларидан санаймиз ва санашға ҳам ўзимизда мажбурият ҳис этамиз.
Раъно қанча жиддий бўлса ҳам яна унда болалик табиъати бутун кўйи сақланадир: укаларининг ўюниға комил ҳуқуқли бир аъзо тариқасида иштирок этадир, онасининг кўзини чалғитиб ўқуғучи қизлар билан жанжаллашиб оладир, қизлар сабоқларини билмасалар аразлаб, уларни ўқутмай ташлаб кеткан чоғлари, арзимаган гапдан тез мутаассир бўлған кезлари кўб бўладир. Раъно ўзининг мундай ҳаракатларига қарши онасидан яхши-ёмон мукофот олмасаҳам, кўпинча отасидан танбиҳ эшитадир. Койиш эшиткани учунгина эмас уй-рўзғор тўғриларида онасини сиқиб ушлаганидан ва фоҳиш танглигидан� ранжиб отасини унча хушламайдир. Отасидан аччиғланған кезларда онасиға жиддий қилиб: “Ҳамма айб ўзингизда, отамдан кўра тузукроқ эрни топиб тегсангиз мунчалик қийналишиб юрмас эдик” деб бўғилған Нигор ойимни курдурадир.
Қаттиғ ранжиган бир кун отаси – Солиҳ махдумга бағишлаб қизиқ бир ҳажв ёзған ва “ўз кишисига” кўрсатиб уни кулдурган эдиким, биз кулгулик учун бу ўрунға бир неча мисраъини кўчирамиз:
Ёғлар тўкилса ерга ётиб ялар тақсирим,
Бўлса бозорда пастлик сотиб олар тақсирим.
Меним учун бир зирак, Раънобонуға жевак19,
Деса ойим – “Не керак?!” юмма талар тақсирим.
“Қулоқ тешиш фазл эмас, пулни топиш ҳазл эмас,
Жевак тақиш фарз эмас!” ғавғо солар тақсирим.
Муҳтарам ўқуғучини қаҳрамонларимизнинг бир қисми бирлан танишдиришни шу ерда тўхтатамиз. Уларнинг ички ва ташқи табиъатлари яхши ешилмаған бўлса ҳикоямизнинг давомида яна ҳам очилиб ва кенгайиб борар, деб ортиқча тафсияга киришмадик.
Бизнинг ўзбекларда, айниқса Қўқонға махсус бир тус, сариққа мойил бир тус бор. Лекин бу тусни кесдириб сариқ деб бўлмайдир. Чунки биз оғриқ кишининг тусини сариқ деймиз. Зарча, заъфар туслари ҳам бунга дағаллиқ қиладирлар. Таъбиримиз қўпол тушмаса бу гўзал қиз, оч раъно гулининг тусида ёки оқ сариқ тусда яратилған эди. Аъзода ўскан тукларга ҳам ҳалиги туснинг таъсири бўладир. Раънонинг сочи гунгурт-қора, яъни қуёшсиз жойларда қора кўринса ҳам қуёшда бир оз сарғиш бўлиб кўринар эди. Шунга ўхшаш Раънонинг кўзида ҳам бунинг асари кўруладир: мудавварга мойилроқ жоду кўзи кишига қаттиқ қарағанда қоралиқдан бошқача яна бир турлук нур сочар эди. Кипраклари остида нафис бир сурма доираси бор эди. Қоши туташ каби кўринса ҳам кўндаланг ётқан икки қилич орасини нафис бир қуюлиб кўтарилиш ажратиб турар эди. Бурни ҳеч бир мунаққидға беришмаслик мутаносиб, ҳар замон уялиш табассумига ҳозир турған нафис иринларининг юқориғи қисмида сезилар-сезилмас туклар кўкарган эди. Юзи чўзиқ ҳам эмас, ой кулча ҳам деб бўлмас, кишига кулиб қарағанда қизил олма остларида иккита замма равишлик шакл ҳосил бўлар, гўё бизга чин раъно гули очилған ҳолатда кўринар эди. Сочлари жуда қуюқ, саноқсиз кокиллар Раънонинг орқа, ўнгини тутиб ётар, қадди узунлиқ билан қисқалиқнинг ўртаси, дўндиқ бармоқларининг жимжилоғида хина гуллари, ҳар ҳолда бу қиз ёлғиз Қўқоннингғина эмас, умуман Фарғонанинг куйларига қўшулиб махталадирған гўзалларидан эди.
Меним учун бир зирак, Раънобонуға жевак,
Билан
Ҳосил бўлиш
Тўгарак
Раъно Нигор ойимнинг тўнғучи, бу йил ўн етти ёшни тўлдурадир. Саводни отасидан ўқуб, ўн тўрт ёшида ибтидоий мактаб прўғрамида бўлған барча дарсларни битирган, масалан: диний қисмдан – “Ҳафтияк”, “Қуръон”, “Чаҳор китоб”, “Сўфи Оллоёр”, “Маслаки муттақин”, адабиётдан – Навоийнинг барча асарлари, девони Фузулий маъа Лайли Мажнун; Амирий, Фазлий ва шулардек чиғатой-ўзбек катта шоирларининг асарлари; форсийдан – Хожа Ҳофиз Шерозий ва Мирзо Бедил, хусни хат, иншо ва бошқалар. Бу кунларда бўлса бир томондан қизларға сабоқ бериб онасиға кўмаклашса, иккинчи тарафдан отасида кофия (араб наҳв ва сарфи) ҳамда Шайхи Саъдийнинг “Гулистон”идан дарс оладир ва шунинг қаторида ўзи яхши кўрган чиғатой-ўзбек шоирларининг бадиъа асарларидан алоҳида бир мажмуъа тузиб юрийдир. Баъзан “овлоғроқ жойларда” ўзича манзумалар тўқуса ҳам, бироқ буларнинг иси ўзидан четка чиқмайдир. Агар тўқуған шеър ёки манзумаси ўзига маъқулдек тушса фақат бир кишигагина кўрсатиб оладир. Ва ул киши ҳам бу сирни четка чиқармайдирған ишончлик ўз кишиси.
8. БИР ЎРДАЛИҚ
Махдумнинг ҳавлиси уч қабат эди. Кўчадан биринчи қабатда меҳмонхона, мактабхона ва машқхона эди. Иккинчи қабатда мураббаъ, ярим таноб чамаси боқча, бунда шафтолу, олма, анжир каби мевалик дарахтлар ва бир неча кекса сўри токлар қулп уриб ўсқан эдилар. Махдумнинг болалар кучидан яхши фойдаланғани учун бўлса керак, боқчанинг ҳар бир қариши бўш қолмаған, унда ҳар турлук кўкатлардан бор эди. Ўртадағи сўрининг ости бир ярим газ кўтарилиб ишланган суфа, суфанинг уч тарафига ёз гуллари экилган, райҳон ва бошқа чечаклар атрофка ўз атриётларини онгқитиб ётар эдилар. Биринчи қабатдан киргач боқчанинг суфасига ҳамда ичкарига юруладирган йўлкалар бор эди.
Ҳозир мезон ойининг иккинчи ҳафталари, боқчанинг мевалари етилинқираған, айниқса сўридаги қора ҳусайни узумлардан гўё боллар томиб ётар эди. Йўлкаларга сув сепилган, суфага гилам солинмаса ҳам гуллик кийиз тўшалиб, уч тарафига кўрпачалар ёзилған эди.
Махдум этни уйга бериб чиқғандан кейин икки соат чамаси ҳуснихатдаги болалар билан шуғулланди, орадан “абжад” сўзини дуруст ёзиб чиқарған бир боланинг қўлини боғлаб уйига юборди. Бола уйидан “қўл ешар” олиб келгандан сўнг ҳаммага жавоб бериб бу кунги вазифасини тамомлади.
Махдум машқхонадан чиқиб ичкари киришга адим узған ҳолатда дарбозадан сипоҳи кийимда бир киши кирди ва махдумга табассум билан салом бериб яқинға юриб келди. Ўрданинг девонхона хизматчилари кийимида бўлған бу кишини махдум ўз умрида биринчи мартаба кўрар эди. Жавоб саломдан кейин сизланиб меҳмонни меҳмонхонаға бошлади. Меҳмон ҳам такаллуфланмай домланинг орқасидан меҳмонхонаға кирди, ўлтуришдилар, сўнг фотиҳа ўқулди. Ўрдалиқ табассум ичида махдумга қарағандан сўнг йиғиштириниб олди.
— Хато қилмасам жаноблари мирзо Анварнинг устозлари бўлсалар керак?
— Фақир…
— Уй ичлари билан хўб саломатмилар?
— Алҳамдулиллоҳ.
Махдумга кутулмаган равишда меҳрибон муомала қилғучи бу ўрдалиқ қирқ ёшлар чамасида, узун бўйлиқ, қора узун соқоллиқ, симоби салласининг пешини туширған қорача туслик бир йигит эди.
— Каминалари ҳам, — деди ўрдалиқ, — мирзо Анвар билан бирга девонхонада ишлайман. Балки қулоқлариға чатилған бўлса керак, исмим Султонали мирзо…
— Хўб, хўб, — деди кулиб махдум, — Анвардан эшитканим бор эди, жанобларининг тавсифларини эшитканман. Начук худо ёрлақади? Фақирхонаға ташрифлари билан бисёр хушнуд бўлдим.
— Адабсизлик бўлса ҳам, — деди мирзо Султонали, — муборакхоналариға бостириб келдим. Бунга ҳам буродарим мирзо Анварнинг муҳаббати мажбур қилди.
Султоналининг бу кейинги сўзи мақсадни бир даража домлаға онглата ёзди. Кайфланиш, ҳузурланиш махдумнинг юзида ўрунлашқан эди. Кўзини қисинқираб Султоналига қаради.
— Хўб, хўб, — деди махдум, — мулла Муҳаммад Ражаб марҳумнинг ўрниға бош мунший таъйин қилиндими, қўлим тегиб бу тўғрида Анвар билан сўзлашолмадим?
— Ҳозир таъйин қилинғунча йўқ, эрта-индин таъйин қилинар, деб турамиз.
— Кўб яхши, номзадлар бордир?
— Бор деди Султонали, — бир неча номзадлар ҳазрати хонға манзур қилинғанлар, жумладан шоир Мадҳий, мулла Шаҳодат муфти ва бошқа яна бир нечалар. Масмуъингиз� бўлса керак, гарчи ўзи ризолиқ бермаса ҳам бир неча мирзолар шогирдингиз мирзо Анварнинг ҳам номзадини холис ариза билан жанобга манзур қилған эдик. Умид Худодан, ёрлиғ мирзо Анварга қойим20 бўлур, деб турамиз.
Махдум соқолини тутамлаб шипка қаради. Гўё Султоналининг кейинги икки жумласига қайси йўсун муқобала қилишдан ожиз эди.
— Бир неча яхшиларнинг Анварга бўлған ҳусни таважжуҳларини21 эшиткан эдим, — деди махдум миннатдор оҳангда, — аммо фақирға шуниси мушкилроқ кўринадирким, башарти Анвар бош муншийлик вазифасига ёрлиғ олғундек бўлса, бу лавозимотни адо қила олурми, каминанинг назаримда бош муншийлик алахусус ул жанобнинг ҳузурларида беҳад улуғ ва мушкил кўринадир?
Султонали енгилча кулиб қўйди:
— Бош муншийлик лавозимоти борасидаги фикрингиз дарҳақиқат тўғри, — деди, — аммо мирзо Анварнинг уҳда қила олиши муҳаққақдир. Зеро, Анварнинг бу борадаги истеъдоди жанобларидан кўра каминага маълумдир, бу тўғридан хотиржамъ бўлсинлар.
— Дарвоқиъ, Анварга кўб меҳнатим сингган, — деди махдум маҳтанғансумон, — бир қариш ёшидан бошлаб каминанинг таълимида ўсти, ўз қўлимда тарбия топқан неча юз, балки минглаб шогирдларим ичида кўб таважжуҳим шу болаға бўлди. Ушбу сабабдан ҳам мунчалик мустаъид� бўлған бўлса ажаб эмас, деб ўйлайман… Ва лекин ҳолоғи� сўзим шунинг учундирким, фазли ва истеъдоди кофий� бўлса ҳам ёшлиқ, кам тажрибалик қилмасмукин, деб мулоҳаза қилурман.
— Бўстони маърифат ва гулшани ҳақиқат, — деди Султонали, — Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи ўн ёшларида дарсгўлик қилиб ва ҳоказо кутуби мутабаррака таълифотиға ҳам ибтидо қилған эканларким�, бу каромат жанобларидан пўшида эмасдир. Бас, индалъуқало� ёшлиқнинг ҳеч бир нуқс ва аҳамияти йўқ, аммо фазлу заковат лозимдир. Масалан, каминангиз таҳсилда “Ақоид”ғача бордим ва қарийб ўн йилдан бери мирзолиқ қилурман. Ўз ҳунаримда яхши тажриба ҳам орттирдим, шунинг бирла бирга нафсиламрни иқрор этишка мажбурманким шогирдингиз мирзо Анвардан кўб даража қуйидаман: таҳрирда22, тақрир23 ва фароиз24да Анварингизнинг ёрдамиға муҳтожман. Ҳолбуки ёшим ундан баробар катта, мен ўқуған дарсларни эҳтимол Анвар ўқумаған… Анварнинг заковатига ёлғиз мен эмас марҳум мунший мулла Муҳаммад Ражабнинг ўзи ҳам таҳсин қилар, ажойиб ўғлон деб қўяр эди. Меним мирзо Анварни бу ўрунға саъи қилишим бўлса бир ғараз юзасидан эмас, холисонадир. Агар ғаразға ҳисобланса, масалан: “Бирарта ноаҳлнинг қўл остида ишлагандан, аҳлининг жағида тишланган маъқул” сўзига биноандир. Лекин мирзо Анвар нима учундир биз бир неча мирзоларнинг раъйимизга қарши тушиб, биздан ранжиб юрийдир. Ҳатто жанобға бир ариза киргизиб, меним номзадим янглиш кўрсатилибдир, мен бу вазифани уҳда қилолмайман, деб узр баён қилмоқчи эмиш. Унинг бу йўсун иноди нима учун, билалмадик… фақир, оғайнилар тарафидан гарчи адабсизлик бўлса ҳам ҳузурларига илтимос учун келдим. Аввало мирзо Анварга оталиқлари, соният устозлиқлари бор. Сиз жаноб тарғиб қилсангиз ва кенгаш берсангиз қабул қилар, деб ўйладиқ.
— Ҳабба! — деди махдум хурсандлик билан, — бу тўғрида яхши сўзлашмаған эдик, сўзлашармиз, иншооллоҳ кўнар.
— Саломат бўлингиз тақсир.
Махдум соқолини ушлаб кўзини қисди:
— Боя пешин асносида, — деди, — қавмлар каминадан истифсор25 қилишдиларким, “ўғлингиз Анвар мунший таъйинланар эмиш, ушбу ахбор тўғрими?” деб… Мазмуни шаҳарга ҳам машҳур бўлған экан-да?
— Балки, — деди кулиб Султонали ва бир оздан кейин оҳиста сир йўсунида қилиб сўзлади, — ўрда ичида бир нечаларимиз устоз мулла Муҳаммад Ниёз домлаға26 ва ҳарамдан Оғача ойимға27 Анвар тўғрисида илтимос қилишдиқ. Шунинг учун мирзо Анварнинг бош мунший таъйин қилинишиға шубҳа қилмаймиз. Фақат уни кўндирилса бас.
— Ва лекин, — деди махдум ниҳоятда очилған қиёфатда, — бу тадбирларингиз беандоза маъқул бўлибдир, яъни масалан, жанобға домла шоғовул ва малика хонимларни восита қилишларингиз…
— Биз ҳам шундай ўйлаймиз. Энди умид худодан, натижа ҳам орзумизча бўлғай.
— Иншооллоҳ.
— Демак, мирзо Анварни кўндириш вазифаси одобсизлиқ бўлса ҳам сизга қолди-да, тақсир? — деб Султонали такрор сўради.
— Хотиржамъ, — деди, махдум қаноат билан, — албатта ноинсофни кўндирсамиз керак.
Шундан сўнг Султонали ўзининг бу ерга келганини Анварга билдирмасликни таъкидлаб ўрнидан турди. Махдумнинг азтаҳидил “моҳазаримиз28 бор эди” деб қисташиға қарши узр айтиб хайрлашди. Махдум аксар ўз уйига келгучи кишиларга қилмайдирған фавқулодда бир такаллуф билан уни дарбозағача узатиб чиқди.
— Боя пешин асносида, — деди, — қавмлар каминадан истифсор қилишдиларким, “ўғлингиз Анвар мунший таъйинланар эмиш, ушбу ахбор тўғрими?” деб… Мазмуни шаҳарга ҳам машҳур бўлған экан-да?
— Бор деди Султонали, — бир неча номзадлар ҳазрати хонға манзур қилинғанлар, жумладан шоир Мадҳий, мулла Шаҳодат муфти ва бошқа яна бир нечалар. Масмуъингиз� бўлса керак, гарчи ўзи ризолиқ бермаса ҳам бир неча мирзолар шогирдингиз мирзо Анварнинг ҳам номзадини холис ариза билан жанобга манзур қилған эдик. Умид Худодан, ёрлиғ мирзо Анварга қойим бўлур, деб турамиз.
Етарли
Табаррук китоблар ёзишға ҳам бошлаған эканлар
Қобилиятли
Ҳалиги
Қарор
Эътибор
Қизларнинг бу кунда истеъмолдан қолган кўкрак зийнати (муал.)
Эшитилган
Ортиқча сиқув
— Балки, — деди кулиб Султонали ва бир оздан кейин оҳиста сир йўсунида қилиб сўзлади, — ўрда ичида бир нечаларимиз устоз мулла Муҳаммад Ниёз домлаға ва ҳарамдан Оғача ойимға Анвар тўғрисида илтимос қилишдиқ. Шунинг учун мирзо Анварнинг бош мунший таъйин қилинишиға шубҳа қилмаймиз. Фақат уни кўндирилса бас.
— Бўстони маърифат ва гулшани ҳақиқат, — деди Султонали, — Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи ўн ёшларида дарсгўлик қилиб ва ҳоказо кутуби мутабаррака таълифотиға ҳам ибтидо қилған эканларким�, бу каромат жанобларидан пўшида эмасдир. Бас, индалъуқало� ёшлиқнинг ҳеч бир нуқс ва аҳамияти йўқ, аммо фазлу заковат лозимдир. Масалан, каминангиз таҳсилда “Ақоид”ғача бордим ва қарийб ўн йилдан бери мирзолиқ қилурман. Ўз ҳунаримда яхши тажриба ҳам орттирдим, шунинг бирла бирга нафсиламрни иқрор этишка мажбурманким шогирдингиз мирзо Анвардан кўб даража қуйидаман: таҳрирда, тақрир ва фароизда Анварингизнинг ёрдамиға муҳтожман. Ҳолбуки ёшим ундан баробар катта, мен ўқуған дарсларни эҳтимол Анвар ўқумаған… Анварнинг заковатига ёлғиз мен эмас марҳум мунший мулла Муҳаммад Ражабнинг ўзи ҳам таҳсин қилар, ажойиб ўғлон деб қўяр эди. Меним мирзо Анварни бу ўрунға саъи қилишим бўлса бир ғараз юзасидан эмас, холисонадир. Агар ғаразға ҳисобланса, масалан: “Бирарта ноаҳлнинг қўл остида ишлагандан, аҳлининг жағида тишланган маъқул” сўзига биноандир. Лекин мирзо Анвар нима учундир биз бир неча мирзоларнинг раъйимизга қарши тушиб, биздан ранжиб юрийдир. Ҳатто жанобға бир ариза киргизиб, меним номзадим янглиш кўрсатилибдир, мен бу вазифани уҳда қилолмайман, деб узр баён қилмоқчи эмиш. Унинг бу йўсун иноди нима учун, билалмадик… фақир, оғайнилар тарафидан гарчи адабсизлик бўлса ҳам ҳузурларига илтимос учун келдим. Аввало мирзо Анварга оталиқлари, соният устозлиқлари бор. Сиз жаноб тарғиб қилсангиз ва кенгаш берсангиз қабул қилар, деб ўйладиқ.
— Бир неча яхшиларнинг Анварга бўлған ҳусни таважжуҳларини эшиткан эдим, — деди махдум миннатдор оҳангда, — аммо фақирға шуниси мушкилроқ кўринадирким, башарти Анвар бош муншийлик вазифасига ёрлиғ олғундек бўлса, бу лавозимотни адо қила олурми, каминанинг назаримда бош муншийлик алахусус ул жанобнинг ҳузурларида беҳад улуғ ва мушкил кўринадир?
Шундан сўнг Султонали ўзининг бу ерга келганини Анварга билдирмасликни таъкидлаб ўрнидан турди. Махдумнинг азтаҳидил “моҳазаримиз бор эди” деб қисташиға қарши узр айтиб хайрлашди. Махдум аксар ўз уйига келгучи кишиларга қилмайдирған фавқулодда бир такаллуф билан уни дарбозағача узатиб чиқди.
9. ЎПКА ВА ҲАЗИЛ
Истиқболнинг ширин хаёллариға кўмилган ҳолда махдум аср намози учун таҳорат олар эди. Таҳоратда тартибни риоя қилиш шуннат, аммо махдум тарки суннат қилмоқда. Ҳатто ўқуладирған дуоларни ҳам ўрунсиз ишлатмакда эди. Махдум шу йўсун бетартиб таҳоратланиб ичкарига кирди. Нигор ойим ошхонада мантиларни қасқонға териб қозонға уяр, Раъно бўлса айвонда кичкина укалари орасида ўлтурар эди.
Дадаси йўлакдан кўриниш билан Раъно Масъудни кўтариб турди. Ва қозиқдағи салла-чопонни олиб айвон муюшиға келди. Болалар ҳам дадалари олдида адабланишдилар.
— Анвар аканг келмадими, суфа ёлғиз, — деди махдум, чопон, саллани кия-кия, — асрга бориб келгунимча, сен суфага чиқиб тур-чи, Раъно.
— Хўб.
Отаси чиқиб кеткач, Раъно қўлида укаси билан ташқариға йўл солди. Унинг кетидан Маҳмуд ва Мансурлар ҳам чопишдилар.
— Раънапа, Раънапа! — деб Мансур йиғи аралаш ўзидан чопиб ўтмакчи бўлған Маҳмуднинг устидан Раъно опасиға арз қилди. Раъно боқчанинг суфасига ета ёзған эди. Мансурнинг йиғи шовқуни яна ҳам кучайиб рақобат ўти ёниб кеткач, Раъно тўхтаб Маҳмудни койишка мажбур бўлди:
— Маҳмуд, Маҳмуд, эси йўқ Маҳмуд!
Маҳмуд тўхтади, аммо Мансурдан олдинға ўткан эди, Мансур бу мағлубиятка чидалмай асабийлашиб, ерга ўлтуриб олди ва дунёни бузуб фарёд қўпорди. Раъно келиб Мансурни турғизди ва кийимига ўлтурган чангларни қоқти:
— Йиғлама, опаси, йиғлама, — деди, — ҳали дадаси Маҳдумни дум-дум! Қараб тур-чи, сен Маҳмуд, отанг келганда айтмасамми?!
Мансур “Раъанпа”сининг ҳимоясидан сўнг унинг етагида суфага қараб юрди. Аммо маҳмуд анча эзилган эди:
— Дадам йима29 қиларди? — деб сўради турған жойидан.
— Келсин-чи, ҳали… Тунови кунги чивиқ эсингдан чиқдими?
Маҳмуд жавоб бералмади. Унинг кўзида аччиғ аралаш қўрқув бор эди. Раъно кичкина укаси бағрида суфага чиқиб ўлтурди. Мансур “Раънапа”сининг елкасига суяниб, йўл устида серрайиб қолған Маҳмудга ғолибона бир турда истеҳзо қилар эди. Маҳмуд бу ҳолга ортиқ чидаб туролмади. Ўзининг енгилишига сабабчи бўлған Раънодан ўч олмоқ мақсадида:
— Муллатанинг хотини, муллатанинг хотини… эй, эй, эй!
Раъно кулди:
— Қараб тур, қараб тур, сен адабсиз, — деди ва Маҳмудга ҳужум қиладирғандек қўзғалиб қўйди.
— Билдим, билдим: муллатанинг хотини, муллатанинг хотини! — деди Маҳмуд ва ичкарига қараб қочти.
Раъно кулимсираб Мансурга қаради:
— Шундайми, мен муллатанинг хоними-а? — деб сўради. Мансур жавоб ўрниға йўлакка қаради ва сўюнчи ичига сиғмайған ҳолда суфанинг зинасига юругди ва қичқирди:
— Муллата, муллата телли, телли!
Раъно ҳам йўллакка қараб қизариниб кетди ва олдиға тушиб тартибсизланган сочини орқасиға ташлаб тузатинди. Йўлакда кўринган ёш йигит (“муллата”) суфанинг йўли бўйинча келмакда эди. Қора чивиқ беқасамдан ҳарир тўн кийган мавзун қад Анвар биринчи қарашдаёқ кўзга дўндиқ ва кўркам кўринар эди. Қора сурмалик кўзи Раънода экан, ўзига югуриб келгучи Мансурга йўл устида чўнқайиб қучоғини очти. Мансурнинг юзидан ўпкач кўтариб суфага юрди. Анварни қаршиламоқ учун бўлса керак Раъно ҳам ўрнидан туриб суфанинг зинасига яқинлашди, ва табассу аралаш — “Ҳорманг” деди.
— Соғ бўлинг.
Анвар суфага чиқиб Мансурни ерга қўйди. Кафшини еша-еша Раъно томонға энгашиб, ўзига талпиниб турған Масъуднинг юзидан ўпти ва уни Раънодан олди. Масъуд Анварнинг қўлиға ўткач сапчиб гувранди ва қийқириб товланди. Раъно икки қўлини узатиб “кел менга, кел” деди. Масъуд буралиб Анварнинг бағриға сиқилди. Кулишдилар. Анвар болади ўпиб сўйди. Раъно Масъудни янди: “Сен қараб тур, бижи бола” деди. Анвар болани кўтарганча кўрпасига ўлтурди. Чап тизасига Мансур ёпишди ва унинг ёниға Раъно қўшилди… Шу йўсун икки орада бир мунча вақт Масъудни сўйишдилар: Анвар болани Раъноға бергандан кейин симоби шоҳи салласини олиб ёстиққа ташлади ва рўймоли билан қопқора бўли чиқа бошлаған муртини тузатди. Раъно қаршида тик турар эди.
— Тинчликми?
— Бетинчлик, — деди кулиб Раъно.
— Айни муддао экан бўлмаса… Ҳа, айткандек, — деди Анвар ўлтурган суфасига ишорат қилиб, — бу кун жой катта солинған?
— Меҳмон келар эмиш.
— Ёлғонинг қурсин, Раъно, — деди Анвар кулимсиб, — қандай меҳмон?
— Мен қаёқдан билай, қандай меҳмон… фотиҳага кишилар келар эмиш, деб эшитдим.
— Фотиҳаси қанақа?
— Билмасам қанақа?
Анвар ўйланиб яна кулимсиди:
— Сенинг фотиҳанг бўлмасин?
— Меним қандай фотиҳам бўлсин, мен ҳали тирикман.
— Тескарига бурма, Раъно, балки сени эрга бермакчидирлар?
Раъно қизариб турди-да, яна гапни кулгуликка олди:
— Мени кимга берар эмишлар?
— Сеними? — деди кулиб Анвар, — сендан хондан бошқа ким олсин?
Раъно қўлидағи укасига қараған ҳолда:
— Сиз шунга маслаҳат берсангиз… мен қандоғ қилай, — деди ва Мансурни чақирди, — тур Мансур, кетамиз.
Раънода аччиғланиш намойиши бор эди. Анвар Раънодаги бу ўзгаришдан ўнгғайсизлиққа тушди:
— Раъно, — деди. Раъно зинадан тушиб бошлаған ҳолда тўхтади, — чинини сўзла, меҳмон келиши аниқми?
— Меҳмон келиши аниқ, ҳам келди, — деди Раъно жиддий.
Анвар ажабланди:
— Меҳмон келди?
— Келди.
Анвар теваракка қаранди:
— Қани меҳмон, — деди.
Раъно қўли билан Анварнинг ўзига ишорат қилди:
— Ана меҳмон, — деди.
Анвар кулди:
— Мен меҳмонми?
Раъно жиддий равиш билан:
— Албатта, сиз бизга меҳмонсиз.
Анвар яна кулди. Бироқ унинг бу сўнгғи кулишида кучланиш бор эди:
— Мен сизга меҳмонми?
Раъно кулимсиб ер остидан Анварга қаради ва қўлидағи хархаша қилиб бошлаған болани овитиш учун тебранди.
— Билмасам…
Раънонинг юзидан бояғи жиддият йўқолғандек эди. Анвар ҳам маънолиқ ҳазилни ташлаб чин ҳазилга ўтди:
— Меҳмоннинг қорни оч, Раъно, — деди, — албатта қадрлик меҳмон учун тансиқроқ таом пиширғандирсиз, деб ўйлайман. Бу кунги таомингиз исмини лутфан марҳамат қилсангиз эди.
— Меҳмоннинг вазифаси, — деди Раъно жавобан, — иззати билан ўлтуриш ва олдиға қўйған нарсани махтаб-махтаб ейишдир…
— Тўғри айтасиз, отин биби, — деди Анвар, — бироқ бу кунги меҳмондорчилиғингиз ҳам кечагидек убра билан бўлса махтаб-махтаб қўлингизға қайтариб беришим ҳам аниқдир.
Раъно бутун товшини қўйиб кулиб юборди:
— Бу кун қўғурма шўрбаға, — деди Раъно кулги ичида, — қаттиғ нон тўғраб ейсиз, жаз ўрниға шалғам чайнайсиз.
— Офарин, — деди Анвар, — бу кунги меҳмондорчилиғингиздан қарийб мамнун бўладирғанға ўхшайман. Агар мумкин бўлса шуни ҳам билсамки, бу кунги шалғам шўрба катта отин бибининг қўлларидан тановул қилинадирми ёки кичик отин бибининг?
— Меҳмон учун бунинг фарқи йўқдир…
— Бир оз янглишасиз Раънобону, — деди Анвар, — чунки қўлдан-қўлнинг катта фарқи бор.
— Фарқи бўлса… бу кун кичик отин бибининг қўлларидан шалғам шўрба тановул қиласиз.
— Бу ҳолда афу этасиз, Раънобону… Башарти кичин отинбибининг қўлларидан тановул қиладирған бўлсақ шалғам шўрба эмас, бизнинг учун қуш шўрбадир.
Бунга қарши Раъно нимадир айтмоқчи бўлған эди, ташқаридан оёғ товшини сезди, Анварга бир кулиб қаради-да, Мансурни етаклаб ичкарига чопди.
29 Йима – нима (муал.)
Йима – нима (муал.)
— Дадам йима қиларди? — деб сўради турған жойидан.
