автордың кітабын онлайн тегін оқу Lison ut-tayr nasriy bayoni (cyr)
Алишер Навоий
ЛИСОН УТ-ТАЙР
(Насрий баён)
1
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан
Жон қуши ўз сирларини баён қилишга киришар экан, уни Аллоҳга мадҳия ўқиш билан бошлайди. Чунки Аллоҳ барча майжудотларнинг яратувчисидир. У мангу барҳаёт бўлиб, ундан бошқа ҳамма нарсалар ўткинчидир.
Яратувчи қудратли қалам билан оламни аниқ бир режа остида бунёд қилди. У тўққиз фалакни айланувчи қилиб яратди ва бунинг сирини тушунишда идрокни ожиз этди. Кўкни тун ва кун билан ярқиратиб, уни қуёш ва юлдузлар билан безади. Унда ой гўё осмон тирноғига ўхшаш бўлиб, янги ой эса ўша тирноғдан олинган бир бўлакни эслатади.
Осмонни бетиним ҳаракат қилишга бўйсундирди, Ерни эса унинг бўшлиғида туиғун қилиб яратди. Ер юзини ёмғир билан ювди, натижада чанг ва чирклар ундан тозаланди. Қуруқликни денгиз юзидаги кемага монанд қилиб яратди. Тоғлардан бу кемага унинг мувозанатини сақлаб турадиган лангарлар ясади. Қуёш ўтидан сув қайнаб кетмасин, деган мақсадда денгиз юзига буғлардан парда тортди. Сувда майжуд бўлган қурт ва қушлар ғамини ейишда адолат оламини кўрсатди. Найсон ёмғирига катта шараф ато этди, унинг эҳсони туфайли садаф ичида гавҳар ҳосил бўлди. Дурга у жуда катта қиймат билан рIVож берди, оқибатда у тахт аҳлининг тожи учун зебу зийнатга айланди.
Ҳамал ойи билан баҳорни бошлаб берди, унинг ўлчовида кеча ва кундуз тенг болди. Тонг насимини лсо нафасидек эстириб, боғлардаги барча жонсиз нарсаларга жон бағишлади. Боғаро хилма-хил раъно чечакларни ёйиб, чаман гўзалликларини жилвалантирди. Елга ҳузурбахш ҳид ато этди, унинг туфайли дарахтларга қайтадан жон кирди. Тонгни оппоқ ранг билан ёритди, шомни мушкин қора либосга ўради. Қуёшни кундузи порлатиб, ойни кечанинг шамига айлантирди.
Агар у қуруқлик юзасида ҳар хил ғаройиботларни ёйган бўлса, денгизда эса улар бундан ҳам ортиқроқдир. У даштларда қанча жонIVорларни яратган бўлса, сувдаги сузувчилари бундан юз баравар кўпдир. Қуюнни дашт аро айлантирган бўлса, сув юзида ҳам гирдобни тўлғантирди.
Сувни оловга душман қилиб яратди, шамолни эса тупроққа зид қилди. Яратувчининг қудрати билан ана шу бир-бирига зид тўрт нарса инсон вужудида бир бутун ҳолда бирлашди.
Бутун оламни яратишдан мақсад лнсон бўлиб, у ҳамма мавжудот ичида тенги йўқдир. Инсон кўнглини турли билимлар хазинаси қилди ва бу тилсим ичида Аллоҳ ўзини яширди. лнсоннинг ажойиб жисми бир махфий сир хазинаси ўлароқ ўзида ана шу ганж тилсимини сақлайди. Бу тилсим жон болиб, у ўша хазинада туради ва унга посбонлик қилади. Эй жон! Сени бу хилда яратилишингга чексиз офарин!..
Чунки У ўз сирининг хазинасини очмоқчи бўлганида, уни на само, на ер қабул қилди. Инсондан ўзга нарсалар жаҳолатга ботиб, унинг хитобини англамади ва бу сирни қабул этмади. Шунинг туфайли инсон бошқа барча нарсалардан мумтоз қилиб яратилди ва “Кунту канзан...” сиридан хабардор этилди. Унинг бошига тўғри йўлдан бориш тожи қўйилди, шараф меърожига cлииқиш эса унинг қисмати бўлиб қолди.
Ҳатто олам ичра бутун малакларга пешво бўлиб, уларга саждагоҳ бўлган ҳамда уларни ўзига бўйсундирган, дунёдаги барча жинлар ва малоикалар бошлиғи вазифасини бажарган шайтон, гарчи у бутун оламга эгалик қилиб, неча минг йил зуҳду тоат билан Аллоҳ амрига итоат айлаган бўлса ҳам; ва ҳатто ер юзида ва мовий осмонда у сажда қилиб бош урмаган бирон қарич бўш жой қолмаган бўлса ҳам; у шундай юксак саодатга эришиб, ҳақ ёдидан ўзга бирор нафас олмаган бўлса ҳам, ўз хизматлари ва Аллоҳга яқинлигига суюниб кетди ҳамда бундан унда ғурур пайдо бўлди.
Натижада у бу ажойиб Инсонни кўзга илмади, унга бошқа малоикалар каби сажда қилмади. Яратувчининг бу амрига бўйин эгмай, таъна кўзи билан қараганидан унинг бўйнига шу он лаънат ҳалқаси солинди. Зероки, унинг кўнгли итликни ҳавас қилган эди, шу сабабли ҳам бўйнига итлар каби лаънат тасмаси боғланди. Шунинг учун ҳам у Инсон зотига доимий рақиб бўлиб, унинг имонини йўлдан урувчи ашаддий душманга айланди. У қиёматга қадар ана шу хил иснодга дучор бўлиб, дўзах олови, макр ва адоват қўзғатувчи номини олди. Хуллас, у шунчалик катта шараф билан малоикалар бошлиғи бўлса ҳам, такаббурлиги учун абадий рад қилиниб, малъунликка гирифтор бўлди. Унинг бу қисмати бутун осмон ва ер юзидагиларга ибрат бўлиб қолди.
Шундай қилиб, (Аллоҳ) Инсон жисмини бир ҳовуч тупроқдан чиройли қилиб яратди, унга одамийликнинг ажойиб шаклини берди. Ҳам уни ўз сиридан хабардор қилди, ҳам халифалик билан сарфароз этди.
Агар шайтон бош тортиш билан офатга гирифтор бўлган бўлса, инсон ўзини тупроқдек паст олиш билан эътиборга лойиқ бўлди. лнсоннинг саждагоҳ болишини таъминлаган ҳам, шайтоннинг ҳайдалиши ва рад этилишини муносиб кўрган ҳам унинг Ўзи! Шайтонни нуқсонли айлаган ҳам, инсонни суюкли айлаган ҳам - Ўша! У нима қилган, бу нима қилган бўлса — Унинг ўзи билади, ўзга бу ишни қила олмайди, ҳар не қилса — У қилади. Унинг ҳикматларидан киши воқиф эмасдир, зероки, бу иш кишининг қўлидан келмайди. Ҳамма ишни унинг ўзи қилади ва унинг ўзи билади — бутун ҳикмат ана шундадир! У ўхшаши йўқ бир Подшоҳдирким, унинг на шериги, на тенги, на вазири бордир.
Эй Яратувчи, қудратингга юз офарин! Сендан ўзга йўқдир, бор десалар ҳам, у — Сенсан! Фақат Сен мавжудсан ва борлиқ кўркисан. Ҳам бирлик, ҳам қадр этувчилик арзандасисан. Бирлик ҳам, борлиқ ҳам Сенда; тириклик, қодирлик ва шафқатлилик ҳам сенинг Ўзингда!
Агар шафқат денгизингда мавж кўтарилса, у ҳар қандай катта гуноҳнинг ҳам баҳридан ўта олади.
2
Ўз камчиликларидан шарманда бўлиб, бу уятдан боши тубанлик тупроғига эгилганлиги юзасидан барча ҳожатларни амалга оширув чиҳакам олдида муножот
Ё Раббий! Ўз ҳолимга ниҳоятда ҳайронман, ўта гуноҳкор ва масту паришон ҳолга тушган бир кимсаман! Чунки нафсим туфайли кибру ҳавога мағлуб бўлдим, тўғриликни номақбул билиб, покликдан узоқлашдим. Жонимга исён майидан мастлик пайдо бўлди, кўнглим фисқ аҳлига ҳамдамлик қилди. Шум нафсим бошимга ҳар хил ҳавойи кайфиятлар солди, шайтон галалари ҳар ёндан менга ҳужум бошладилар. Бу тўдадан мен воқиф бўлгунимга қадар, улар кўнглим мамлакатини остин-устун қилиб юборишмоқда.
Бир зулм қилувчи кўзимга чиройли кўриниб, ўзимни унга ошиқ, уни эса ўзимга маҳбуба деган эдим. Бу ёмон феълли маъшуқадан менга ҳар хил ситамлар етарди. У кўзимга кўрингач, ҳатто оҳ уриб, ўзимдан кетиб қолган пайтларим ҳам бўлар эди.
Унинг оловли лабларидан жонимга ўт тушди, гажаги ва холидан рўзгорим қорайиб кетди. У сўзлаганида — тилим лол қолар, нозли жилваси эса ақлимни олар эди. Унинг васлига етишмоқни ўзим учун ҳаёт, ҳажрини эса ўлим деб ҳисоблардим. Уларнинг биридан жоним осойиш топса, иккинчисидан жабр тортар эди.
Ҳажрнинг ғамида май ичар эдим. Агар васл жоми қўлга киргудек бўлса, жондан кечишга ҳам тайёр эдим. Усиз тирикликни ўлим деб англардим, ҳажридан доим жоним юз турли офат чекар эди.
Уни ҳаётимнинг мақсади, деб билардим, ундан бошқа кўнглимга келмас эди.
Ундан айрилиқда юрган чоғларимда бошқа ҳамма нарсалар ёдимдан кўтариларди. Чунки сен ўзинг воқифсан, мен ҳам чин сўзни айтайин: ҳажридан кўнглимга шунчалик кўп жабру зулм етардики, ҳатто фақат унинг васлини исташ учунгина сени ёд этар эдим...
Аллоҳ-Аллоҳ! Ўзимнинг бундай бандалигимни эсласам, шармисорлик ўлдиради. Жаҳлда шунчалик юзиқароликка йўл қўйдимки, булар кўзимга оламни қаро қилиб кўрсатмоқда.
Эй ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқ Аллоҳ! Умримда бирон бир ракъат намозни ўтинчсиз қилмадим. Ҳаргиз кераклик тош бўлмаса, тупроққа бош қўймадим. Ўзимни карам соҳиби кўрмагунимча гадога бирон бир чақа тутқазмадим. Донолик билан эмас, балки қўлимда юз доналик тасбеҳ ушламагунимча номингни тилга олмадим. Бирор ишни ўз фойдамни кўзламай қилмадим; ўзимни мунофиқликдан ҳоли деб билмадим. Шу сабабли мен каби инсон, инсонгина эмас, деву шайтон ҳам бўлмасин! Ўзимнинг бу янглиғ феъл-атворимдан жуда азиятдаман, булар учун ҳар доим кўнглум тушкунликка тушади, дилим мудом ғаш. Бу хил ҳижолатликлардан мен учун ҳаёт йўқ, чунки ҳар дам уят ўлдириб ташлаяпти.
Бу иллатларки, айтиб ўтдим, ўзим уларнинг ҳеч бир иложини қила олмаяпман. Шунчалик мусибатга дучор бўлганманки, агар Сендан қазо етса, кейин нима бўлишини билмайман. Гарчи бу дардлар мен учун давосиз бўлса-да, лекин уларнинг дармони сенга осондир. Дардимга дармон иноят қилгин, комил тавбага эришмоқ йўлини кўрсат. Адолат ва эҳсонингга мени сазовор қил ва золим нафсдан мени халос эт! Жонимда шавқинг шуъласини майжуд қил, ундан ўзга ҳамма нарсани кўнглимдан чиқариб ташла!
Гарчи руҳ бадан ичра тутқун бўлса ҳам уни мушоҳада этиладиган кун қўйиб юбор. Токи бу қуш сафарга мойил бўлиб, асл гулшан томон парвоз қила олсин. Чунки қуш учмоқ сари интилгани, тупроқ эса тупроққа қўшилгани маъқул.
Қилган ишларим сўроқ қилиб, хитоб этган чоғингда Сен берган саволларга жавоб топа олмай қолсам, мени ҳазин аҳволга қўймай, тезда ўшани қошимга етгургилки, уни сен гуноҳкорларнинг ҳимоячиси деб атагансан.
3
Бу достонга бахтиёрлар пайғамбари васфи билан сарлавҳа го ъймоқ ва гуноҳкорлар ҳомийси мадҳи билан зийнат бермоқ
У набилар сарвари ва пайғамбарлар султони бўлиб, унинг туфайли улуғ ва майда нарсалар яратилгандир. У Одам Атодан ҳам илгари майжуд бўлиб, ҳам наби, ҳам сирлар огоҳи эди.
У олти кунда яратилган оламдан бурун ҳам нур ҳолида бор эди. Бу шундай нурки, у юз иззат ва шараф эгасидир. У — маъшуқ, Яратувчи — ишқIVоз эди. Аллоҳ Булбашарни яратгунига қадар, бу нур узоқ йиллар Ҳақ назаридан баҳраманд эди. Булбашар вужуди яратилганда, унинг юзи шу юлдуз нуридан камол топди. Бу нур ҳавога ўтганида, унинг манглайи порлоқлигидан Қуёш ҳижолат чекарди.
Шиш пайғамбар вужуди шаклланганида, бу қуёш унинг манглайида балқиди. Сўнг бу нур унинг суюкли маҳбубасига ва ундан фарзандига ўтди. У бу шарафли нурни жуфти ҳалолига етгизгач, шундай гавҳарга у ўз вужудини садаф қилди.
Ана шу қабилда бу нурни бир-бирларига ўтказар эдилар. Ниҳоят бу нур Абдуллоҳга етиб келди. У ҳам шу йўсинда нурни узатганида, хонадони шу нур билан ёриди. Ниҳоят шу уйда қуёш балқиб, у фарзанд чеҳрасида пайғамбарлик нури зоҳир бўлди.
Бу нур эмас, Ҳақ Таоллонинг ўз сояси бўлиб, унинг мартабаси Қуёшдан ҳам юксалди. Дин байроғи офтобдек кўтарилгач, куфр зулмати ундан бартараф бўлди. Бу қуёш Байт ул-ҳарамдан чиқиб, фалакдан ҳам олийроқ мартабага эришди. Бу юлдуз нури Маккада кўрингач, барча бутлар тупроққа бош қўйдилар. Кофирлардан ким бўлса, юз тубан тушди. Дин байроғи фалакдан юқори юксалди, шариат тиғи қиличдан ҳам кескирроқ бўлди.
Унинг таъби пайғамбарликка қатъий майл қўйгач, дини бошқа барча динларни бекор қилди. Раъйи мўжиза шамини кўрсатганда, унинг ёлқинидан коинот равшан бўлди.
Лотнинг ўз нуқсонига яраша ҳоли хароб бўлди. Кофирларга Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқлиги маълум бўлди. Шундан бошлаб халққа Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқлигирии фасоҳатли тили билан баён этди. “Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқ” деган гапни атроф-теваракка юборган Аллоҳ пайғамбарининг ўзидир.
Зоти олам қутичасидаги тоза дурдир, балки у ҳақдан оламга юборилган Аллоҳ раҳматидир. Унинг ўзи пок, хотинлари пок, авлодлари покдир: зоти пок, суҳбатдош-издошлари пок ва яқинлари покдир. Олам аҳлидан то Қиёмат кунигача унга, пок авлоди ва издошларига, сўнгра хизматчилари ва дўстларига ҳам ҳар лаҳза юз мақтов ва минг саломлар боисин!
4
У пайғамбарлик офтобининг анқо қушининг баландпарвозлиги ва ҳақиқий маҳбуб висолига етиб қуш тили билан сўзлашгани ва сирлашгани
Мартабаси фалакка етадиган шоҳни Ҳақ кўк сари жавлон қилишини истаганида, у тубан фалак ташвишларидан фориғ бўлиб, ўз ҳужрасида яхши кайфиятда ўтирарди. Унинг олдига руҳлар амини келиб, олам Аллоҳининг хабарини етказди. Фариштанинг бир қўлида яшиндай тез учадиган буроқ бўлиб, бу улов билан яшин ҳам баҳслаша олмасди. У деди: “Эй Аллоҳга жонинг билан яқин зот! Суюкли бўлганинг учун вужудинг билан ҳам Аллоҳга яқинлашгин. Буроқ келтирдим, сувори бўлгин, токи бу феруза осмон гумбази йўИинг гарди боисин”.
Шоҳ отга минди. Чунки у ҳукмнинг кимдан эканини яхши биларди. Қутли улови ҳаволанганида, унинг қадамидан фалак эли баҳраманд бўлдилар. Бу сувори шарафи туфайли янги ой тўлин ойга айланди. Иккинчи осмонга байроқ санчганида, Аторуд қаламидан дурлар сочила бошлади. Унинг зотидан учинчи майдон - осмон шараф топгач, Зуҳра мусиқачилик қилиб куйлай бошлади. У тўртинчи самога от сурганида, юлдузлар шоҳи - Қуёш ундан ўзига нур олди. Буроқини бешинчи кўкка сурганида, Наҳси Асғар шу заҳоти Саъди Акбар бўлди. Саъди Акбар томон йўли тушганида, унинг назаридан саодат нури йўналди. Бешинчи кўкка ўтганида, бечора ҳинди “Аллоҳ нури!” деб юборди. Яна икки водийни сайр этгач, саккизинчи осмон қибласи кўринди. Суворий нури таъсиридан Саврга Асад (шер) хусусияти юқди. Жавзо унинг хизматига шайланди. Саратон эса тўғрилик мевасини берди. Арслон ит каби унинг оёғи остига ўзини ташлади, бошоқ уруглари жавоҳирга айланаёзди. Тарози ўз ўлчовлигини кўрсатди, Чаён эса ўз заҳрини заҳарни кесувчи дорига айлантирди. Ёйни қоши ишораси ҳилол қилди. Қадами хосиятидан Жадй — тоғ эчкиси заррин кийикка айланди.
Далв унинг сўзларидан жон суви топди. Ҳут (балиқ) унинг нутқидан обиҳаёт топди. Йўлда учраганларга шунчалик шарафлар етказиб, уловини барчасидан юқори сурди.
У Аршу Курсига табаррук байроғини еткизганида, Лавҳу Қалам ундан муҳтарам бўлди. Ломакон майдонида жавлон қилиб, ундан ажойиб бир майдонга йўл олди.
Бунда хабарчи билан улови сайрдан тўхтади: гўё қушдан икки пар тушиб қолгандай бўлди. Таркибий унсурлар азобидан қутилиб, жаҳон ташвишларидан озод бўлиб, эгнидан манманлик тўнини ташлаб, оловдан одамлик учқунини айириб, ўзни ўзлик асоратидан қутқариб, ўздан ўзгаликка айланди. Ел, тупроқ, ўт ва сувдан тозаланиб, мен, сен, у ва буликдан тозаланиб, яқинлик даргоҳида ўрин топиб, ҳатто ундан ҳам яқинроқ бўлишга ҳаракат қилди. Етмиш минг пардани бартараф этди, орада парда қолмади. Орадаги бор-йўқ тўсиқлар бартараф бўлиб, у дўст олдида суюкли бўлиб қад кўтарди.
ЛимаАллоҳ бўсағасига ястанди, худди икки ёйдек бир-бирига яқинлашди. Ман этиш ва монеликлар барҳам топиб, рухсат бўлгач, монелик бўлмайди демакдир. Кўзларини мислсиз ўткир нур билан ёритди. Соялик мулоҳазаси бартараф бўлди.
Ҳеч бир киши топа олмайдиган мартабани топди: бу иш кишилик қўлидан келадиган иш эмас эди.
Бу дамда ўзи ва ўзлигидан хабари йўқ, балки ўз ва ўзлигидан асар ҳам йўқ эди. Ётликдан нишон қолмай, ҳатто ўзлик ҳам орадан кетиб, фақат жонон қолди. У жонон жамолини кўз билан кўриб, унинг висолидан сўз орқали баҳра топди. Ҳар лаҳзада юз минг ҳурмат кўрсатиб, тўқсон минг сўзни идрок этди. Гуноҳкор умматнинг гуноҳини сўради, барча оғир аҳволига чора истади. У ниманики истаган бўлса, мутлақ тирик — Аллоҳдан топди: Ҳақ тилади, Ҳақдан тилади ва Ҳақдан топди.
Ўз орзуси имкони даражасида мурод ҳосил қилиб, кўкдан жуда масрур ва шод бўлиб қайтди. Юксак даргоҳ ҳам унинг висолидан масрур бўлди: амридан бу қабулхона ажойиб тарз жиҳоз топган эди. У кўкка отланганида, қимматбаҳо дур эди, у ердан жўшқин дарё бўлиб қайтди.
Бир киприк қоқилган муддатда англаб билгани шуки, ажойиби ҳам шундаки, шу вақт ичида у ерга бориб, келди. Бошқа оламдан ерга қайтиб келгач, ушбу олам ишига тартиб жорий этди. Биз ҳар қанча гуноҳкор ва гумроҳ бўлсак ҳам, бу воқеадан воқифлигимиз учун ҳадиксирамасак бўлади. Чунки тонг-ла Қиёматда шундай ҳомий ва қўлловчи киши гуноҳларимизни Аллоҳдан тилайди.
Эй Аллоҳим, пайғамбар орага тушган куни, у кимнинг гуноҳини тиласа, сен унинг истагини қабул қиласан. Юз минглаб гуноҳ ва туғён аҳли илоҳий фазли билан унинг раҳматига сазовор бўладилар. Ўша гуруҳда Фоний ҳам болади, уни ҳам зора ноумид қилмасанг.
5
Мўминлар амири Абу Бакир Сиддиқ (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлсин) таърифида
У пайғамбарлар султонининг дўстидир. Мушкулот ғоридаги иккинчи одам шу эди. Унинг сидқи дилдан содиқи ва ҳамрози, ҳар яхши — ёмонда ҳамдамидир. У олам элига йўлбошчи эди. Чунки ҳаммадан илгари келганлардан ҳам илгари бор эди. Ҳақиқатпарастлар гуруҳининг бошлиғи удир ва собиқ ислом аҳлига содиқ удир. Ғорда у ёрига жонини фидо қилишга шай турган, шунинг учун дўсти уни “ғордаги дўстим” дегандир. Хазина ғорда яширинганида, у аждаҳодек унга соқчилик қилган.
У ғор зулматида азоб чеккани учун у ердан обиҳаёт ва хазина топди. Бу шундай хазинаки, илоҳий ғазнаси билан қўшилган болиб жаҳон вайронасида яширингандир. Агар у обиҳаёт топмаган бўлса, жаҳон боқий экан, нега унинг номи тирик қолади? Унинг оёғини илон чаққанида, обиҳаёт ичиб унинг зарарини даф этди.
Пайғамбар уни ўз ўрнига имом қилиб қолдирди: ой қуёш ўрнида қолди. Офтоб ботишга келганида, дин уйи унинг нуридан ёриди.
Эй Аллоҳ, ушбу ой шамъи то ҳисоб-китоб кунигача ислом уйидан ўз нурини ва жилвасини олиб кетмагай.
6
Ҳикоят
Мустафодан кейин Абу Бакир Сиддиқ халифалик тахтига ўтирганида, диндан қайтган бир гуруҳ кишилар дин йўлида адоват қилиб, жанжал бошладилар. Улар ислом сутунларини қулатиш учун закотни бекор қилишни талаб қилдилар. Халифа ғазаб билан шундай хитоб қилди: “Пайғамбар қонунида бирор ип миқдорича нарсани ҳам ўзгартириш мумкин эмас. Кимки бунга қарши бош кўтарса, уларга жавоб қилич ва ўқ бўлади!”
Шариат ишига шунчалик қатъийлиги учун ҳам унинг номи то бу замонгача етиб келгандир. Бундай қатъийликни ким қила олади? Фақат ғорда пайғамбарга дўстлашган Абу Бакр!
7
Мўминлар амири Умари Фориқ (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлсин) васфида
Пайғамбар ҳамдамларидан бири буюк Форуқ эди. У ҳақни хатодан фарқ қила олган ва адолати билан ғарбу шарқни равшан этолган кишидир. Бу жаҳонда бундан ўзгаси, бунга тенг келадигани йўқ эди. Шариат ишида у пайғамбарлар шоҳининг издоши бўлиб, у адолат ва дин асосини кучайтирди. Унинг саҳовати дастурхонидан жаҳон аҳли насиба олиб, тўяр, ўзи эса, ўзини тўйдириш учун қорнига ғишт қўйиб боғлар эди.
Ер юзининг инсоният яшайдиган қисми унинг адолати меъморчилиги олдида паст бўлиб, жаҳонни бир ғишт сифатида қиёслаш мумкин эди.
У тоза заҳар ичиб нафсини ўлдирган ва дин назоратида ўғлини ўлдирган одилдир.
Унинг динидан меҳробу минбар ва адолатидан мамлакат ва олка рIVожу равнақ топди. Қиличининг дамидан шариат бўстони яшнаб, кофирларнинг мамлакат ва ибодатгоҳлари вайрон бўлди. Унинг қаҳри Кисролар бошидан тожини олди ва ҳайбати Қайсарларга хирож юкини солди. Унинг даврида Ажам мамлакати эгалланиб, унинг шаҳарларида араб байроқлари ҳилпиради.
Унинг ёрдамчилари шоҳлар мамлакатларини олдилар, динпарварлари эса куфр уйини буздилар.
8
Унинг кишилари Мадойин шаҳрини эгаллаб олиб, мол-мулк ва хазиналарини тортиб олдилар. Бир неча юз йиллар давомида султонлар қийналиб йиққан хазиналарни юклаб йўлга тушдилар. Бу катта хазиналар томошасига ақл ҳам лол эди. Ҳазрати Умар келтирилган бу мол-дунё ва хазиналарга кўз қирини ҳам ташламай, давлат хазинасига топширишни буюрди: булар ғазотга чиқувчилар учун етганича бўлиб берилади.
Бундай қонунни йўлга қўйган Умардан бошқа кимнинг қўлидан бу иш келарди!
9
Мўминлар амири Усмон Зуннурайн (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлгай) шонида
У ҳаё кони ва кўзлар нури эди. У икки кўз каби Зуннурайн деб аталди. У сидқ кони ва мурувват хазинаси, мулойимлик денгизи-ю олижаноблик кони эди. Ҳам Мадина аҳлига шайху имом, асл шайхининг муносиб ўринбосари бўлди. Аллоҳ уни Қуръонни йиғувчи қилди, халқ Усмон бинни Аффон деб атади. Каломуллоҳни Жабраил олам аҳли гуноҳкорлари ҳомийсига олиб келганидан бери, у бекиклик зиндонида сақланарди. Ҳар бир араб бир неча оятларни йиғиб юрарди. Қуръонни жамлаш ва тартибга солишга у сабабчи бўлди. Ҳар бир сура ўрнини белгилаб, бир ажойиб девонни тартиб берди.
Бу шараф унга кифоядирки: ҳозиргача у умматламинг энг шарафлиси ҳисобланади. Афв этувчи Аллоҳ кулбасига икки нур солган яна бирорта киши бормиди?!
10
Ҳикоят
Шундай бир нақл бор: халойиққа саодат юлдузи бўлган пайғамбар бир куни элдан фароғат истаб, бир хилватга кириб, бир оёғини узатиб ўлтириб эди. Унинг ҳузурига баъзи зодагон суҳбатдошлардан, баъзи азиз ва айрим шариф дўстларидан кириб боришди. Пайғамбар авзоида ўзгариш бўлмади. У бемалол яхши хаёллар билан тин олиб ўтирди.
Бироқ хонага Усмон киргач, миллат шами узатган оёғини йиғиб олди. Чунки Усмон жуда ҳаёли киши бўлиб, Расулнинг у ҳолидан аҳволи ўзгариши мумкин эди. Шундай Пайғамбар ҳурматини жойига қўйган зот ҳақида ҳар қандай кимсалар ҳар нима десалар беҳудадир.
11
Мўминлар амири Али (Аллоҳ унинг руҳини ярлақасин) мақтовида
У илм дарёси ва валийлик гавҳари бўлиб, олам аҳли орасида ноёб бир киши эди. У пайғамбарлар бошлиғига фарзанд, одамлар ичида тенги йўқ зотдир. Макка томидан Ҳубал бутини тушираётганда, эгни ҳазратнинг оёғига зина бўлгандир. Пайғамбар қатлдан қочган пайтда, у жонидан кечиб, унинг ўрнида турган эди. Унинг зоти олам васфлари билан зийнатлидир. Зотан биров билади, биров кашф этади.
У дин аҳли орасида мўминлар амири ва тақводорлар орасида тақводор имомдир. Илм шарҳи ва набийликда етуклиги учун унинг васфида Алии бобаҳо дейишган. Дулдулининг югириши яшинга ўхшайди, зулфиқоридан ёв қон ичра ғарқдир. Набийлар шами билан унинг аҳди шундай бўлган: мен сеникиман, сен меникисан.”Гўштим гўштинггаъъ ибораси ҳам унинг шаънида айтилган. У тақдир ўрмонининг ҳайбатли шери бўлиб, унинг олдида шер қўрқа-писа титроққа тушади. У кофирларга тегишли жавобни берган ва паҳлавонлик наърасини ургандир. Пайғамбарнинг фарзанди бунинг пайванди ва бунинг фарзанди унинг фарзандидир.
12
Ҳикоят
Ғазот жангларининг бирида, шундай нақл қиладиларки, шоҳ душмандан ўқ ебди. Ўқнинг учи суягига ботиб, ҳеч тортиб олишнинг иложи бўлмабди. Бу ҳолни пайғамбарга айтганларида, у тўғри йўл кўрсатиш ғазнаси шундай депти: “ъУ намоз ўқий бошлаган пайтда ўқни тортиб олиш пайида бўлингиз. Жароҳатнинг ўқ учи жойлашган жойидан кучингиз етганича ўқни тортиб олишга ҳаракат қилинг. У намозга шундай берилган бўладики, ўқни тортиб олганларингни билмай қолади”.
Тўғри йўл кўрсатиш шами шу сўзни дегач, кишилар бу ишга киришдилар ва Аллоҳ кушойиш берди. Айтилганига амал қилиниб, шоҳ шом намозининг саломини айтиши билан, ўқни шундай тортдиларки, бир лаҳзада жароҳатда на дарду на ўқ учи қолди.
У ҳайрон бўлиб, воқеани суриштирган эди, унга пайғамбарлар шоҳининг кўрсатмасини айтдилар.
Ҳайдари Каррор бунга шукр қилиб, бу иш сирини шундай айтдиларки: “Ажал ўқининг учидан фақат наби эҳсони билангина қутилиш мумкин. Бизга ҳар қандай ғамдан нажот, балки ҳаёт расми у туфайлидир”.
13
Олижаноблик эгаси ва поклик қибласи Шайх Фаридиддин Атторга (Аллоҳ унинг руҳини эзгуликка буюрсин) мадҳу сано айтмоқ ва ўз ўтинчини баён қилмоқ
Оламдаги барча денгиз ва конларда нимаики бор бўлса, юзлаб ўшанча нарсалар Аттор дўконида мавжуддир. Унинг маънолар денгизидаги дурлар худди кечаси жилва қилаётган юлдузларга ўхшайди. Конлардаги ёқутлар эса кечки пайтдаги шафаққа, балки тонг пайтида энди ёйилиб келаётган қуёш нурларига монанд. Уларни сен дуру гавҳар дема, балки ҳодисалар тоши дегин, бу тошлардан заифу нотавонлар боши ёрилгусидур. Уларни ёқут ҳам дема, балки олам аҳли қатлидан оққан қонлар деб атагин.
Гарчи васфини айтишда қалам ожизлик қилса-да, энди унинг дўконира шарҳ қилай. Агар одам таъбини жаҳолат мағлуб этиб, унда ҳар хил ёмон ахлоқсизликлар пайдо бўлса, бу дўконда бундай иллатларни даволаш учун турли шарбатлар муҳайёдир. Ундаги сандал, мушк, абир ва заъфарон каби дорIVорлар киши таъбини жаҳолатдан даволайди. Файзли боғидан етиштирилган гулоб ва хушбўй мушкларнинг ҳар биридан таъбга юз файзли умид ҳосил бўлади. Унинг қанд ва наввотга ўхшаш ширин сўзларидан ўлган кўнгил ҳам ҳаёт топади. Асал ва шакар каби бу сўзларда ирфон ҳақида фикр юритилганки, улардан бечоралар чора топади. У назм ва насрда ҳар хил асарлар яратди, уларда ваҳдат (бирлик) сирлари тафсир этилган. Халқ учун у шундай гул ва қандлар етиштирдики, улар кишилар таъби учун гулқанд каби фойдалидир.
Улардан бири “Мусибатнома” эди. Унда нафснинг юз хил мусибатга дучор бўлганлиги баён қилинган. Агар кўнгилга бирон мусибат тушса, у “Мусибатнома”дан ўзига таскин топади.
Яна “ллоҳийнома”ни ёзди ва қаламни ваҳйликка муҳаррир қилди. Унда илоҳий сирларни шундай шарҳ қилдики, бундай тугал шарҳ камдан-кам учрайди.
Яна “Уштурнома” (“Туянома”ни) ёзиб, унда ҳар хил нозик маънолами гўё нортуялар каби қатор тизиб қўйди. Бир неча минг туя ҳам ундаги дуру гавҳарларни кўтаришга ожизлик қилади.
Яна “Лужжаи ҳилож” (“Урар булоғи”)да ғаввос каби шўнғиб, пок дурларни қўлга киритди ва ҳар бир дурни шоҳлар бошига тож этди. Балки уни шоҳ тожининг зийнати қилди, улардан ҳар бирининг қиймати бутун бир мамлакат хирожига тенгдир.
Яна қасидалар даштига чопқир от солди ва бу водийни кесиб ўтгунча ҳар хил ажойиб байтларни қўлга киритди. Ундаги ҳар бир водийда юз хил ғаройиб мамлакатлар бўлиб, бу юртларнинг ҳар бирида минг хил ажойиботлар бор.
Яна ғазал гулзорида гулдасталар ясади, булбул каби минг хил қўшиқ куйлади. Лекин унинг ҳар бир тараннумида бирлик сирларининг шарҳи равшан баён этилганлиги аён бўлади.
Яна рубўлйдан девонга зийнат берди ва бутун оламга ғавғо солди. Улар маънолар олами бўйлаб махсус бўлимларга бўлинган болиб, ҳар бири бир неча иқлимдан хабар беради.
Яна авлиёлар руҳини хушнуд этувчи тазкира тузди. Унинг ҳар бир сўзидан юзлаб номаълум зотлар худди тириклик суви ичган каби жон топдилар.
Юқорида эслатилган асарларнинг ҳаммаси қанчалик шараф ва мақтовга сазовор бўлса, унинг ёлғиз “Мантиқ ут-тайр” (“Қуш нутқи”) асари ҳам шунчалик шараф ва мақтовга лойиқдир. Унда қушлар ҳақида ўзга тилда, ўзга сўзда ва ўзгача йўсинда сўзлади. Буни фаҳмлаш учун киши махфий тилларни билиши керак. Йўқ, махфий тилларни билувчигина эмас, балки нақ Сулаймоннинг ўзи бўлиши керак!
Юз туман қуш нутқини ўзига мос равишда бера олиш, албатта, жуда мушкул иш. Аммо бу китобда ҳар бир қушнинг куйлаш ва сайраш тартиби ўзгача, бундан киши ақли ниҳоятда ҳайрон қолади.
Аммо Ҳақ мадад берса, мендек бир гадо ҳам, Қушлар нутқини изҳор қилмоқчиман, худди булбул ёки тўтига ўхшаб сўзламоқчиман. Шу тариқа халойиққа қўшиқ куйлаб, қуш тили билан сўзламоқчиман.
Лекин маънони тўти мисол ширин-шакар қилиб айтиш, албатта, ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. Чунки тўтининг емиши шакар бўлиб, бу шакании қуруқ хаёл қилиш билангина ҳосил қилиб бўлмайди. Шояд Аллоҳ лутфу иноят дастурхонидан насиб этса, Аттор дўконидан бундай шакарнинг қўлга кириши ҳеч гап эмас.
14
Қушларинг бир ерга тўпланиши ва ўрин талашиб бир-бирлари билан низо қилишлари ҳамда бир шоҳга муҳтож бўлишлари
Бир кун гулистон, ўрмон, денгиз ва биёбон қушлари ҳар бири ўз гуруҳи билан бир ерга жам бўлиб, мажлис туздилар. Улар муҳаббат билан наво тузиб, базм тугагач, осмонга парвоз қилмоқчи эдилар.
Аммо бу йиғинда улардан ҳеч қайсининг тайин бир ўрни йўқ эди. Ўтиришда тартиб бўлмагани учун Калоғ(олақарға) Тўтидан, Зоғ(гўнгқарға) эса Булбул ва Қумрилардан юқорироқда ўтирди. Ход(калхат) Шунқордан тўрга чиқди. Юртачи(ўлаксахўр) эса Товусни ҳам назар-писанд қилмай юқорига ўтиб кетди. Ҳунарликлар ўрнини беҳунарлар эгаллади. Тожсиз қушлар тўрга чиқиб олишди, тождор қушлар эса пойгоҳда қолишди.
Ниҳоят, пойгоҳдагилар низо чиқардилар, тўрдагилар эса уларнинг сўзига қулоқ осмадилар. Натижада қушлар орасида ғавғо-тўполон кўтарилди, улар содир бўлган аҳволни можаролаша-можаролаша қизғин муҳокама қила бошладилар. Вақт ўтган сари бу можаро тобора ошиб борди.
Охир-оқибат улар шундай бир шоҳга муҳтож бўлдиларки, у шоҳ инсофли ва диёнатли, яхши тартиб ўрната оладиган ва адолатли боисин. Токи унинг давлати соясида пастдан аълога шикаст етмасин, юқори табақадагилар эса ўрта табақалар олдида хор бўлмасин. Ҳар бир қуш гуруҳи ўзига азиз бўлгани ҳолда, ҳамма бир тамизли, ақлли ва доно шоҳ бўли-шини истади.
Аммо бундай одил шоҳ улар орасида йўқ эди. Шунинг учун ҳам қушлар зору маҳзун бўлиб, ҳар бири ўзининг ёмон ҳолидан афсус чекмоққа киришди. Улардан мотам оҳанглари эшитила бошлади. Бундай шоҳ топилмаслигидан уларнинг барчаси ноумид бўлдилар. Бу ҳодиса улар қалбида оғир из қолдирди. Улар чала сўйилган қуш каби изтироб чека бошладилар.
15
Қушларнинг о ъзларига шоҳ истаб, уни топа олмай ҳайрон бо ълиб турганларида, Ҳудҳуднинг Симурғ ҳақида хабар бергани
Ҳудҳуд(попушак) ақл нуридан баҳраманд ва раҳбарлик жиғаси билан сарбаланд бўлган бир қушдирки, унинг зотида шараф ва иззат ниҳоятда юксак бўлиб, бошини тўғри йўл кўрсатувчи тож безайди. У Арш олдида парвоз қилади ва Жабраил каби унга ҳам юз хил сирлар аён бўлиб туради.
У мақсад шами васфини куйлаш учун парвонадек ёниб, бу йиғин ичига девонавор ҳолда кириб келди ва шундай деди:
— Эй, ғофил ва бехабар гумҳ! Сизнинг ушбу ҳолингиз ғафлат аро остин-устин бўлиб ётибди. Чунки сиз учун оламда тенги ва ўхшаши йўқ бир шоҳ борки, унинг васфини айтишга юз минг тил ҳам ожизлик қилади.
У оламдаги барча қушларга шоҳдир, ҳолингиздан доимо огоҳдир. У сизга яқин, аммо сиз ундан йироқсиз. У сизнинг васлингизга ета олади, бироқ сиз унинг фироқида қолгансиз.
Унинг ҳар патида юз минглаб ажойиб ранглар жилва қилади. Ҳар бир рангнинг ўзида яна минг хил гўзал нақшлар бор. Унинг бу нақш ва рангларидан ақл хабардор эмас, тафаккур уни мушоҳада этишга ожиздир. Чунки у ақл билан идрок қилишдан устун бўлиб, шу бўлс ақл уни идрок қилишга йўл топа оҳнайди.
У Қоф деган тоғда яшайди, ўша ерларда уни Анқо деб ҳам атайдилар. Бурун оламда у Симурғ номи билан шуҳрат топган, зоти эса бу олий ва ягона осмон пештоқи аро тўп-тожиқдир.
Сиз у шоҳдан бениҳоя узоқдасиз, аммо у сизга бўйин томирингиздан ҳам яқинроқдир. Ҳар киши тирик бўла туриб, ундан йироқда бўлса, бу тирикликдан ўлим кўп яхшироқдир!
16
Ҳудҳуд Симурғ ҳақида хабар бергач, қушлар хушҳол бўлиб, у ҳақда суриштирганлари
Барча қушлар қий-чув кўтариб, Ҳудҳуд атрофида шундай ғавғо бошладилар:
— Эй нафаси жонбахшу нутқи дилкаш! Уларнинг ҳар иккиси ҳам жону кўнгилга фойдалидир. Сен Сулаймон базмига қабул этилгансан ва у сени элчиликка юборган. Унинг хизматида яқинликка эришгансан, йўлида неча бекатларни кезиб чиққансан. Унинг амри билан қанчадан-қанча водийлардан учиб ўтиб, олий манзилларга етишгансан.
Сен худди Мустафо ёнидаги Жабраил янглиғ Сулаймон қаерга борса, ўша ерда ҳозир бўлдинг. Ҳар қандай яхши-ёмон пайтларида унга ҳамдамлик: айшу ишрат чоғларида ҳамрозлик қилгансан. Агар у (ўз севгилиси) Билқис ҳолидан хабар олишни хоҳласа, сен дарҳол Билқис турган Сабо шаҳри томон йўлга равона бўлгансан. Ёридан хабар етказиб, изтироб ичра турган дамларида унга ором бағишлагансан.
Шундай қилиб, сен пайғамбарга маҳрамлик, ҳар қанча ғам юзланган тақдирда ҳам ҳамдамлик қилдинг. Агар у шаҳар ёки дашту биёбонларда базм тузгудек бўлса, биз барча қушлар қанотларимиз билан унга соябон бўлганмиз. Юз минглаб қуш унга чодир ўрнини босиб турганида, сен ўша сояда у билан бирга ҳамхона бўлар эдинг. У шу тариқа базм ичра сени бахтиёр этиб, ўзининг пинҳоний сирларига маҳрам этган эди.
Чунки ҳақ сенга баланд мартаба ато қилди, натижада ҳар бир пар ва аъзоингда бирон-бир хосият ҳосил бўлди.
Бизга эса гумроҳлик монелик қилади, шу сабабли бизни ўша шоҳ сиридан огоҳ қилсанг. Унинг сифатларидан бизга рIVоят айтиб, зотига эришиш учун тўғри йўл кўрсатсанг. Бизни бу ғафлат тузоғидан қутқариб, зулмат ва тубанлик шомида қолдирмасанг. Бизни шоҳ сирларидан воқиф этсанг ва бу сир изҳоридан баҳраманд этсанг. Жаҳлга муккасидан кетишдан сақласанг, шоҳимизни изламакка йўлласанг. Агар биз бу ишда ўз мақсадимизга етсак, сендан ғоятда миннатдор бўлур эдик.
17
Қушлар диққат билан со ъраганларидан со ънгра Ҳудҳуд Симурғдан нишоналарайтгани
Ҳудҳуд нафасидан шакар сочиб, бу шакардан ширин сўзлар ҳосил қилди. Қушлардаги бундай изтиробни кўргач, уларга шундай жавоб берди:
— Унинг ахволидан билганимни, кўнглимга сирларидан келганини айтайин. Аммо афсона айтиш билан иш битмайди, эл қуруқ сўз билан висол хазинасини топмайди. Чунки олдимизда турган иш ниҳоятда улуғдир, шоҳ улуғдир, унинг даргоҳи улуғдир. Йўл эса машаққатли, водий узун, дил хоҳишлари улуғдир. Албатта, сиз шоҳ ҳақида сўзлагин дерсиз, аммо мен уни минг йил айтсам ҳам, тамом бўлмайди.
Ҳеч бир киши унинг зотини идрок эта олмаган, аммо доим унинг отини тутиш шартдир. Бунинг учун аввал оғизни тириклик суви билан ювиш керак; ўн марта, балки юз марта, балки чексиз марта тозалаш зарур. Тил ва оғизни шу тарзда пок этгач, ўта эҳтиёткорлик билан унинг номини тутиш мумкин.
Аммо у шоҳ булардан ҳам аъло даражада туради, унинг даргоҳи шу даражада гўзалки, мен у ҳақда бирон фикр айтиш, тил қалами билан бирон сўз таҳрир этишга ожизлик қиламан. Лекин қушлар у ҳақда эшитишни орзу қилган эканлар, майли, шоҳ сифатлари ҳақида бир-икки оғиз сўз айта қолай. Шунда ҳам мен сизга мингдан бирини баён қилсам, бирдан минггача аён қилган бўламан.
Бизнинг шоҳимиз барча шоҳларнинг шоҳи болиб, ҳамма ҳолатларимиздан доимо огоҳдир. Унинг зоти бирлик йўсинидадир, лекин у мингдан кўп сифатларга эга. Ундаги бу сифатлар бутун дунёга ёйилган ва оламдаги ҳамма нарсалар зот жиҳатдан ундан келиб чиқади. Агар унинг иродаси амр этмаса, бирон-бир киши ҳатто нафас олишга ҳам имкон топа олмайди. Сиз гарчи буюк ёки паст, шакл ва хислатда катта ёки кичик бўлсангиз-да, ҳаммангиз унга тобедирсизлар.
Унинг ҳар бир қанотида неча минглаб парлари бор. Унинг қанотлари учун ҳаммаёқ торлик қилади. Уларнинг барчасида илм денгизи мавжуд. У гарчи мураккаб ёки осон бўлса ҳам кўзга кўринмайди.
Сизга унинг нашъасидан ҳаёт берилган, шу сабабли ҳар тарафга қанот қоқиб учасиз. Уни ўз аъзоингиздаги қон янглиғ ва тирик жисмингиздаги жон каби билинг. У сизга тан ичидаги жондан ҳам яқин, сиз учун ундан яқинроқ ҳеч бир нарса йўқдир.
Лекин сиз минг йилчалик ундан йироқсиз. Минг йил у ёқда турсин, балки имкондан йироқсиз. Ундан узоқда бўлган киши учун жоннинг нима кераги бор?! Агар жон усиз бўлса, ундан нима фойда?! Ким унинг васлидан бир дам баҳраманд бўлса, икки олам шоҳлигидан ҳам яхшироқ файз кўради. Аммо ундан айрилиқда яшаш ўлимдан ҳам хатарлироқдир; унинг фироқида саккиз жаннат иcлиида бўлиш етти дўзахга тушгандан ҳам баттарроқдир. Аммо бундай шоҳнинг васлига эришмоқ осон иш эмас, кўп машаққат чекиб, интилмай, унга етишиб бўлмайди. Бу йўлда минг турли қийинчиликлардан ташқари талабгор учун сидқидиллик ҳам керак.
Лекин ўша водий бениҳоя олис жойда. Унинг йўлида жуда кўп офатларга дуч келинади. Узоқ йиллар тинмай қанот қоқиб учиш керак. Бунга бир неча Каркас умрича ҳаёт берилса ҳам кифоя қилмайди.
Бу йўлда хунобадан иборат дарёлар бор, хуноба эмас, балки заҳар-заққум, дейилса, янада тўғрироқ бўлар. Тоғлари ҳам осмонга тиғ тортган, бу тиғларнинг барчаси шафқатсиз равишда қон тўкаман, деб турибди. Ҳар томонида ўт туташган даштлар ёлқинланиб, осмонга бош уради, Ўрмонлари ҳар хил даҳшатли балолар билан тўла, ундаги ҳар бир дарахтнинг шохи ғамдан, барги эса балодан иборатдир. Осмонда чарх уриб юрувчи булутлар киши бошига ёмғир ўрнига тош ёғдиради. Булутларидан чақнаган чақмоқлар оловидан оламга ўт тушади. У ерда бир тун қўниш учун маскан йўқ. Танга мадор берувчи сув ҳам, дон ҳам топилмайди. Минг туман қуш у томонга сафар қилиб, ҳавода минг йил қанот қоқса ҳам, бу йўлни босиб ўтмоғи ва мақсадига етмоғи маълум эмас.
Аммо кимки бу талабда жон берса, юз абадий ҳаётдан ҳам афзалдир. Жаҳон бўстонидаги ҳар турли қуш неча кун учиб ёки қўниб, фано боғи оҳангини куйламоғи ва у томонга парвоз этмоғи керак. Улар ҳижрон водийси йўлида ўз жонини жононига фидо қилса яхши. Бу ўлим завқи юз минг жон ўрнига ўтади. У шундай жонки, ўрнини мангулик умр босади. Агар давлату иқбол ёр болиб, толе, бахт ва шараф раҳбарлик қилиб, бу айтиб ўтилган ҳадсиз ва чексиз дашт босиб ўтилса, ундан ўтган қушга, шубҳасиз абадий висол гулзори насиб бўлғай. Шоҳ билан абадий бирликка эришади ва ўзини ҳақ соясига восил этади. Унинг мавқеи арши аъло каби юксак бўлиб, ўз сояси билан Бойўғлини Ҳумога айлантира олади.
18
Қушларнинг Ҳудҳуддан Симурғнинг зуҳур этиш ибтидосин сўрашгани ҳамда Ҳудҳуд уларга бу ҳақда афсона ва бу сирли қушдан нишона айтиб бергани
Барча қушлар дедилар:
— Эй йўлбошчи, бизга бу ишнинг қандай бошланиши ҳақида хабар бер. Агар у султон бўлиб, барча қушлар унга сипоҳ бўлишса, у халқ орасида аввало қай тарзда кўринди? Унинг ҳолати, феъли, номи, сифати ва зотини кирн кўрган? Уни қандай қилиб зиёрат қилиш мумкин? Бу йўлда нималар буюрилгану нималар ман этилганлиги тўғрисида маълумот бер. Чунки буларни айтиш қийин, ақл эса ожизлик қилади, юзта донишманд ҳам бундан девона бўлиши мумкин.
19
Чин шаҳрининг сифати ва Симурғпарининг у ерга тушгани воқеаси
Ҳудҳуд қушларга шундай деди:
— Бу воқеа Шарқдаги Чин деган бир шаҳарда бўлиб ўтган. У шаҳар эмас, кенгликда бутун бир жаҳонга тенг келар, унинг ичида ўн жаҳон аҳолиси жойлашган эди. Бу шаҳарнинг кўриниши Эрам гулзоридан яхшироқ, суви эса жаннат анҳоридан дилкашроқ эди.
Бир тун у давлатмакон шоҳ олам бўйлаб парвоз этишга киришди. Иттифоқо, ўша жаннатсифат Чин шаҳрига йўли тушди.
Ўша кеча у шаҳар устидан учиб ўтаётганида, бу шаҳар бошдан-оёқ ёришиб кетди. Бу ишдан хабар тўпган халқ бешуур бўлиб қолди. Симурғ силкиниб учиб бораётганида, ундан бир пар тушиб қолди ва бу пар бутун Чин мамлакатини безак-ҳашамга ўраб юборди. Бу парда турли рангу нақшлар ҳаддан ташқари кўп эдики, уларни сўз билан шарҳ этиш қийин.
Эртаси куни эл яна ўзининг аввалги ҳолига қайтди ва парнинг шакли ва рангига боқа бошлади. Ҳар бир киши ғайрат остида қўлига қалам ушлаб, бу пардаги нақшларни ўз хаёлида жонлантирар ва қоғозга туширарди. Ҳамма ундаги суратларни чизишга киришди ва бу элнинг барчаси шу иш билан машғул бўлди.
Бу кишилар орасида ўз суратлари билан бир киши юқори камолот даражасига эришди. Унинг оти Моний бўлиб, қалами мўжизакор, санъати кўрган кишиларни ҳайратга соларди. Шунинг учун ҳам маъно аҳли Монийнинг суратхонаси Чинда деб айтадилар. Ўша пар ҳали ҳам мазкур жаннатсифатли Чинда эмиш ва у ердаги ақл бовар қила олмас даражадаги барча гўзаллик ўша парнинг пайдо бўлиши туфайли эмиш.
Ҳеч ким уни — Симурғни кўргани ҳақида оғиз очмаган. У ҳақда бу қадар сўз айтилмаган. Унинг асл зотидан ҳеч ким, бир киши бирон сўз дея олмаган, чунки унинг зотини ҳар қандай ўткир кўз ҳам кўра олмайди. Ўша пар устида ҳар тарафга патчалар ўсган, бу унинг сифатини кўрсатади. Бу пар ҳолатидан чексиз нақшлар пайдо бўлди. Бу пардаги ранглар беқиёс даражада бўлиб, исмларини унинг йўлларини билувчилар айтиб ўтдилар. Гарчи бирон киши бу қушнинг сайру ҳолати ҳақида гапирмаса-да, лекин, аслида, ҳеч ер ундан ҳоли эмасдир. Унинг амрига итоат қилиш — ҳаммамизга ҳам фарз, ҳам қарз. Бу ишни бажармасак, юз хил балоларга гирифтор бўламиз. Агар унинг айтганларини кўнгилдагидек бажарсак, у ўз висолидан бизни умидвор этади. Борди-ю, осийлик қилиб, бўйин товласак, хавф-хатар юзланади. Бундай шоҳ ҳеч бир қавмда йўқ. Усиз яшаш юз минг оҳу дард чекмак билан тенгдир.
20
Ҳудҳуд Симурғдан афсона айтгач, қушлар табиатида шавқ ўтининг алангалангани
Бу сўзлар қушларда фарёд кўтарди ва улардан ҳар бирининг кўнглига шавқ ғулғуласини солди. Улар Ҳудҳудга шундай дедилар
— Эй, пешво! Бундай шоҳдан айрилиқда яшаш мумкин эмас. Оламда бизнинг турли ҳолатимиздан огоҳ бўлган шундай шоҳимиз бўла туриб, биз жаҳолатга гирифтор бўлмайлик. Унинг фироқи бизни зор этмоқда. Ақлу ҳуши бор киши олдида шу нарса равшанки, ҳаётда бундай ғафлатда яшагандан кўра ўлим кўп марта яхшироқдир.
Сен ўз сўзларинг билан бизга йўл кўрсатдинг. Энди барчамизнинг сендан илтимосимиз шу: ҳаммамизга бош бўлиб, бу сафаримизда бизга йўлбошчилик қилгил. Биз шоҳ йўлига ўз жонимиз билан, балки жонимизни ҳовучлаб, жиққа кўз ёшларимиз билан кирайлик. Унинг васлига эришишга интилайлик-да, бу истагимиздан бир нафас ҳам чекинмайлик. Бу йўлда қанот қоқиб, ҳар қандай денгизу саҳролардан учиб ўтайлик. Ё унинг висолига етгаймиз, ё бу йўлда жонимизни тарк этгаймиз!
21
Ҳудҳуд қушларга кўниб, уларни бу йўлга тарғиб этгани
Ҳудҳуд қушларнинг бу сўзларидан шоду хуррам бўлиб, уларга шундай деди:
— Эй афтодаҳол тўда! Бизга фалак бахтиёрликка эришишда мадад берса, чиндан ҳам бу сафарни ихтиёр қилган бўлсангиз, мен ҳам бу йўлда жоним борича, балки жисм ичра дармоним қолгунча ёрдам берайин. Ҳаммангизга ҳамроҳлик қилиб, сизни барча манзиллардан огоҳ қилайин. Йўлда ҳар қандай ғам етса ҳамдамлик, бирон яширин дард бўлса маҳрамлик қилайин. Олдингизда мушкул иш кўндаланг бўлса, жоним билан уни ҳал
қилай. Сизга ҳар қандай яхши-ёмон рўпара бўлса, уни даф этишга доим тайёр бўлай. Учаётган пайтингизда ҳамкорлик, қўнар жойингизда эса посбонлик қилайин.
Ҳудҳуд қавмидан бу муддаони англагач, уларга таҳсин ва дуолар ўқиди. Мастона бир ҳолда уларга ҳар хил сирларни бир бошдан очиб бера бошлади:
— Эй сиз! Ҳаммангиз билиш сирларига мойилсиз, зотингиз бу пинҳон хазинадан сўзлайди. Сиз яратилиш ибтидосида абадий жаннат боғидаги дарахтлар шохида ёқимли достонлар куйлар эдингиз. Ҳаммангиз шоҳ сирига маҳрамлик қилмоқчисиз. Сизнинг ёқимли сайрашингиз унинг тасбеҳидандир, қўшиқ ва достонларингизда ҳам уни таъриф этасиз. Унинг ёди сизга доимо бахт каби; вақтингиз эса уни эслаб, фикрлаш билан ўтади. Бир тубан одам сизнинг тўдангизни ҳуркитиб юборганда, кўзингиздан ёруғ шам яширинди.
Қушлар тўдасига бундан қўзғолон етишиб, ҳар бири овораю бехонумон бўлди. Асл гулшан сари йўл топа олмайин, балки у хотирдан бутунлай кўтарилди. Бу тупроқни ошён айлаган уларга даҳр боғи сари майл этишликни аён қилди.
— Бу ғарибистонда турғун бўлганлар кўнглингиздан у нозу неъматлар кетган чоғда, ҳақ кўмак берса, мен тезлик билан жаҳд этиб, яна сизни у билан ёндош этайин.
Бу сафарда қийинчилик ва азоб-уқубатга бардош бериш керак ва кўнглингиз унга чидаш берса, бу манзиллардан ўтиб, ғалабага эришсангиз, жисмингиз руҳ каби соф бўлса, сизда ўша аввалги ҳои яна жилва этади ва висол айёмига эришасиз. Шунда шоҳ сифатларини билиб оласиз ва жонингиз абадий барҳаёт бўлади. Сайр машаққатларининг воқифи, шоҳ билан кимлигингизнинг орифи бўласиз.
22
Ҳудҳуднинг Тўтига хитоб қилиб, уни мақсад йўлига тарғиб этгани
— Эй ўз нутқининг шуҳрати билан олий мақом тутган ширинсўз Тўти, сайра! Эгнингдаги яшил либосинг билан шоҳни изла, йўлдан озганларга Хизр каби йўл кўрсат.
Энг аввал ўз манзилингни ёдга келтир ва кўнглингни бу умид билан шод айлагин. Сенинг асл ватанинг Ҳиндистон эди. Сен шоҳ бўстонининг махсус ичкарисида яшар эдинг. У ерда шакарларни еб, ширин-шакар сўзлардинг. Сайрашинг — висол шаккаристони эди. Шоҳ қўли — маскану манзилгоҳинг, ўзи эса сўзлашинг ҳолидан огоҳинг эди. Энди сен бу ғурбатдан кўчгил ва яна ўша чаман сари парвоз этгил!
23
Ҳудҳуднинг Товусга хитоб қилиб айтган чиройли сўзлари
- Эй Товус, давронни масту аласт қилувчи жилваларингни кўрсат! Бошинг узра раҳнамолик тожи бор, танинг латофат ва гўзалликка кон. Қоматингга ҳусну жамолинг шундай муносиб тушганки, тил уни васф этишда лолдир. Хилқатингга хўблик, зотингга эса маҳбублик ярашади. Лекин сен ўз масканингни, шоҳ қошида жилва қиладиган гулшанингни ёддан чиқарибсан. Бирданига у жаннатни унутиб юборма, бу харобазор ҳибсхонани тарк этгил. Шоҳ базмига эришиш шавқидан наво тортиб, у гўзал бўстон сари парвоз қилгин!
24
Булбул навоси оҳангида Ҳудҳуднинг хушовоз сайрагани
— Эй шавқ гулзорининг Булбули! Шундай наво чеккилки, сенинг куйларингда ажойиб завқу шавқ сирлари янграсин! Ишқ куйини минг хил наво билан тузгил, бенаволик қўшиғини бошла! Шоҳ гулистонида гул ҳуснига маст бўлиб, у гул ишқида мастликнинг кайф берувчи жомини кўтар. Баҳор чоғи оташин гул жилва қилгач, унинг ҳар бир япроғи парларингга ўт ёқсин.
Ҳозир сен у тоза гулшандан йироқдасан. Фироқ ўти жисмингни кул айламоқда. Кўм-кўк осмон сари парвоз қилгил, ўша қизил гул сари майл кўргазгил. Шоҳ бўстонида юз гул жилва қилиб туради, сен эса бу ерда ҳижрон шуъласидан минг бор куйиб-ёнасан!
25
Қумрининг сайраши усулида Ҳудҳуднинг нағмасозлиги
— Эй бўстон Қумриси! Ўз аҳволинг ҳақида бир сайраб бергин. Ажойиб куйларинг билан қушлар тўдасини бир нафас лол қилиб, уларни беҳол этгил. Юср(денгиз ўсимлиги) тасбеҳини бўйнингга солиб олдинг, бу ҳақда сўз айтишдан тил оғир аҳволда қолди. Чунки сен ҳар бўстон аро сарсон кезасан, бу билан қонга беланиб, тупроққа ҳам қоришасан. Гоҳо ишқ савдосида мажнунлар каби маҳзун нолалар чекасан. Гўё сен висол боғини ёд этиб, бу янглиғ ошуфтаҳол бўлгандексан. Сенга қувончли хабар шуки, бу ғамда бенаво қолмасдан, тезда ўша гулшан томон ҳавога кўтарилгил!
26
Каклик сайраши йўсинида Ҳудҳуднинг куйлагани
— Эй, фироқ тоғининг Каклиги! Кўзингни иштиёқ дардида лаъл этиб, хиром қилғил. Ҳажр тоғидаги Фарҳодга ўхшаш бир ерда қарор топмай, йўлга қадам ташлагил. Сенинг тумшуғинг лолага ўхшаш қизилдир. Бу қон ютишликдан аниқ далилдир. Гўёки
яқинлик Қофини ёд айлаб, узоқдан туриб фарёд ураётгандексан. Аммо бу баланд сайрашларинг қаҳқаҳа эмас, балки ўз мотамингга заҳарли кулгидир. Чунки сен Қоф тоғи сари азм қилдинг, энди васл умиди билан базм тузгил. Васл умиди яқиндир, сен бундан шод бўлгил, ҳажр тоғи тошидан озод бўлгил!
27
Тазарв(тустовуқ) хироми тезлигида Ҳудҳуднинг сайрдан со ъз очгани
— Эй ноз билан ишва қилувчи раъно Тазарв! Озода сарв гулшан аро сенинг қулингдир. Сенинг жамолинг гулистонга кўркамлик бахш этади, ҳаттоки гул ҳам сенинг қизил юзинг олдида ҳижолат тортади. Сен гоҳ боғларда, гоҳ ўтлоғларда жилва қиласан; боғу роғлар сенинг зеболигинг билан фахрланади. Сен ҳам чаман аҳлига севимлисан: ҳам ваҳший ҳайвонлар учун ёқимлисан. Гарчи раънолигинг беҳад, ҳусн ила зеболигинг бениҳоят бўлса-да, ҳеч қачон ўз ҳуснингга мағрур, ўз жамолингга масрур бўлмагил. У бенуқсон ҳуснни ҳам ёд қилиб, ўт каби у гулшан томон юриш қилгил!
28
Дуррож(қирғовул) равиши нисбатида Ҳудҳуднинг қадам ургани
— Кел-кел, эй Дуррож! Сен ниҳоятда гўзалсан, жон қуши каби барчага ёқимлисан. Сен — ўрмонлар безаги, юришинг яшил майсаларга рIVож беради. Мастона куйларинг дилни ўзига тортади, тингловчилар кўнглидан сабрни элтади. Ҳайъатинг чиройлию шаклинг дилпазир, суратинг келишгану нутқинг мислсиз! Шунча ёқимтой кўриниш, мафтункор тузилиш, чиройли ва равон сайрашинг билан ҳаммадан аввал сен бу кишандан озод бўлиб, ўша шоҳга ов бўлсанг арзийди. У тузоқ ёйганида жонингни фидо эт, бу ишинг билан сен абадий умрдан баҳраманд бўласан!
29
Кабутар парвози тарзида Ҳудҳуднинг парвози
— Эй Кабутар! Осмонга парвоз қил, ҳавода чарх уриб, ҳар хил ўйинлар кўрсат! Ўз уйингда — қоронғу хонада ўтираверма! Ахир кабутархонада ўтиравериб, шабкўр бўлиб қолдинг-ку! Шоҳ қасрига боришни хаёл эт ва бу орзуни амалга оширишга қанот қоқ! Чунки кўнглинг йликсакликка парвоз қилишдан қолиб, шоҳ қасрининг томига қўнишни унутиб қўйибди.-Қаср султони ҳузурида олий мақом тутиш хотирангдан батамом кўтарилибди. Энди сен у томонга йўл ол! Ўша торн узра қўн ва бу айём гардиши узра бахтиёр бўлгин. Зора у сени ўз ҳузурига қабул қилса ва сен кабутарларнинг асл хони томон йўл топа олсанг!
30
Шоҳбоз ҳусну истиғноси васфида Ҳудҳуднинг раҳнамолиги
— Нақадар гўзалсан, эй шоҳларга ўхшаш Шоҳбоз! Сенинг кўринишинг ҳам, жамолинг ҳам жуда чиройли. Ҳақ қушлар орасида сени сарафроз этди, сен гўзаллик борасида қолган барча қушларга сабоқ ўргатасан. Сенинг масканинг доимо шоҳ қўли бўлиб қолган. У сенга доимо овқат топиб едирган. У қўли билан сенинг қанотларингни силаган, тумшуғ ва чангалингни ушлаб кўрган. Шу орада чарх орангизга нифоқ солиб, сени шоҳдан жудо қилди.
Ҳижрон тузоғига мубтало бўлгач, табиатинг фироқ кунларига ўрганиб қолди. Энди яна шоҳга кўнгил қўйиб, унинг қўлини ўпиш билан баланд мартабага эриш!
31
Шунқорнинг шоҳларга о ъхшашлиги та ърифида Ҳудҳуднинг мадҳ айтгани
— Эй баланд осмонни ва шоҳ қўлини ўзига макон қилган Шунқор, марҳабо! Сен қушлар орасида худди шоҳлар каби тожга эгадирсан. Шоҳ бошингга олтин тожни лойиқ кўрган. Сен тожли қушларга бошлиқсан. Шу сабабли шоҳнинг сен билан суҳбат қуришга майли бор. Шоҳ базмида сенга энг олий жой, бениҳоят эҳтиром ва эътибор кўрсатилади. Чунки сенда ўзгаларнинг ўнтасидаги журъат бор, шунга кўра шоҳ сенга ўзгалардан ўн баробар ортиқ яхслии қисматни раво кўрган. Қўли билан бўйнингни силаб-сийпаб эркалайди, бўйнингни дур ва гавҳарлар билан безайди. Сен эса асл шоҳингдан кўп йироқ тушдинг. Энди бу ҳижронни унутиб, шоҳ қўлига қўн ва у ерни ўзингга Ватан қил!
32
Қушларнинг йўлга чиққанлари ва машаққат шиддатидан баъзиларининг сафарига путур етгани
Ҳудҳуд қушларга шу тарзда ишқ сирларидан гап очди, қуш тили билан тараннум қилиб, васл ва ҳижрон ҳақида сўз юритди. Қушларга ўзларининг ҳижронда эканликлари малол келиб, васл ҳақида юз турли ширин хаёлларга боришди. Уларнинг ҳар бирининг ёдига ҳажр пайтидаги қаттиқ аҳвол тушди, васл давронини унутганликлари, ҳажр қийноғида қолганликлари таъсир қилди.
Ҳудҳуд сўзлари эса улами ажойиб сирлардан, ишқ аро бу хил яширин рамз-ишоралардан воқиф этди. Улар ўзларининг қандай саодатдан йироқ тушганликлари ва қандайин тўғри йўлдан четга чиқиб кетганликларини ҳис қилдилар. Ҳудҳуд сўзлари уларни огоҳлик сари бошлаб, уларнинг нечоғлик жаҳолат ва гумроҳликда қолганини англатди. Улар ўзларининг ишқ йўлидан йироқ эканликлари ва фироқ гирдобида қолганликларини чуқур ҳис этишди. Бундан уларнинг вужуди куйиб-ўртанди, ҳар биннинг жонидан аламли дуд чиқиб кетди. Ҳар бири чексиз уятга қолиб, ўз ҳаёт шамларини ўчириш даражасига етдилар. Ўз қилмишларидан шарманда бўлишиб, ўз гуруҳлари феълидан тушкунликка юз тутдилар.
Улар гарчи кўп ҳайрат хуноби ютган боллсалар-да, ўтган ишга салавот айтиб, энди ўзларининг токи ҳаётиари бор экан, туну кун ўша шоҳ йўлида қанот уришга аҳд этдилар. Улар бу йўлда бошларига минг турли бало келса ҳам, гарчи бу балоламинг ҳар бирида юз минг азоб-уқубатлар бор бўлса-да, ўзлари ихтиёр этган бу талаб водийсидан воз кечмасликка ва у тарафга боришдан асло қайтмасликка қарор қилишди.
Барча қушлар шу тарзда иттифоқ тузиб, гапни бир жойга қўйишди, давронга фироқ оҳанги чекдилар. Улар бу соҳада Ҳудҳудга бошдан-оёқ издошлик қилдилар. Қушлар тўдаси йўлга чиқувчию Ҳудҳуд уларга йўл бошловчи бўлди. Васл умидида кўп хурсандчилик билан йўлга тушиб, кўкка парвоз қилдилар.
Шу тарзда бир неча кун йўл юриб, бир биёбондан учиб ўтишди. Аммо йўл давомида уларга жуда кўп қийинчиликлар, ранжу аламлар, шиддату ғаму ситамлар юзланди. Бу масофани босиб ўтгунча ушбу нотавонларга ҳар хил офатлар дучор бўлди. Чунки улар авваллари бўстонларда ноз ила кун кечирар, иссиқ ёз маҳали соя-салқин дарахтлар орасида мазза қилишарди.
Йўл машаққати уларни қийин бир аҳволга солиб қўйди, ҳар бирида юз хил малолликларни келтириб чиқарди. Улар ўзларининг аввалги тинч, осуда ҳаётларини соғиниб, боғу бўстонлар ва гулзорлар қўйнидаги сокин уяларини қўмсадилар. У ерлардаги дилхушлик, бахтиёр дамлар, фароғатли гўшалар ва айшу ишрат гулшанлари уларнинг ёдига тушди.
Бу йўлда қушлардан айримларининг сафарига путур етиб, улар сафардан бўйин товлай бошладилар. Нотавонлик билан Ҳудҳуддан кечирим сўраб, улардан ҳар бири бир узрни изҳор қила кетди. Бу узрлар уларга маъқул кўринди ва улар сафардан четга юз бурдилар. Уларнинг ҳаммаси Ҳудҳудга шундай илтимос қилишди:
- Эй йўлбошловчи, бирпас тўхтагил! Биздан баъзилар жуда ночор аҳволга тушди; бу йўлни кезишдан баъзиларининг жони хаста бўлиб қолди. Баъзилар олдида ҳар хил мушкулот пайдо
бўлди, бунинг учун улар сендан нажот истайдилар. Баъзиларнинг сенга айтмоқчи бўлган гаплари бор, бу гаплар азоб-уқубат оҳанглари билан тўла. Уларни сенга баён қилмоқ зарур, акс ҳолда сафарни давом эттиришга путур етади.
Ҳудҳуд улардаги бу ожизликларни кўргач, барчасини бир ерга тўплаб, бир водий устига қўнди ва уларнинг дарди ҳолини эшитмоқ мақсадида: “Қани, кимнинг қандай гапи бор, айтинглар”, деди.
Шундай қилиб, Ҳудҳуд қушлар арзини тингламоқ учун ерга қўнди.
33
Тўтининг узри
Ҳаммадан аввал Тўти узр айтишни бошлаб, ўз ожизлиги ҳақида шундай деди:
— Мен иссиқ ўлкаларда, чунончи, Ҳиндистонда сайр қилиб юрган қушман. Фасоҳатли, чиройли сўз айтиш билан шуҳратим эл орасида ёйилган. Ўз сўзларим билан ғамгин элни овутаман. Бахтиёр, давлатманд кишилар қафасни менга манзилгоҳ қилиб, ҳар қандай қийинчиликлардан авайлаб-асрайдилар. Нозанинлар қўлидан емиш ейман, улар мени қанд ва шакарлар билан парвариш қиладилар. Рўпарамда гоҳ бир кўзгу, гоҳ бир кўзгу чеҳрали ойжамол туради. Умримда шоду хуррамликдан ўзга ҳеч нарса кўрмаганман; нутқим элга юз турли шодлик бахш этади. То ўзимни билгандан буён қаттиқлик нимаю ранж заҳридан аччиқлик нима эканини татиб кўрмаганман. Сен айтган жой шундай бир даргоҳдирки, у даргоҳда бургут пашшага тенгдир. У ерга биздек пашшадан ҳам ожизроқ эл қандай бора оларди? У томон қандай боришни сира била олмайман! Ўзга қушлардек бу йўлни босиб ўтишга ҳеч бир ақлим етмайди! Шундай бир аҳволда сенга ҳамроҳлик қила олишим мумкинми?! Менинг бу ҳолатимни ўзинг бир ўйлаб кўр!
34
Ҳудҳуднинг Тўтига жавоби
Ҳудҳуд унга шундай жавоб қилди:
— Сенинг барча сўзларинг ёлғон бўлиб, хато ва норозиликдан иборатдир. Сен ўзингнинг бемаъни алжирашларингни фасоҳат деб биласан, тубан гапларингни эса балоғат деб ҳисоблайсан. Сен ўзингни мақтаб, хилма-хил зид гапларни айтдинг. Барча айтганларинг уйдирма, ёлғон ва лофдан бошқа нарсалар эмас. Сен ўзингни ўйлагувчи худбинсан, бу билан тубанликка мансубсан.
Ўз нутқинг ва қаршингда турган кўзгу билан фахрландинг, аслида сенинг бу гапларинг масхаралаб кулишга муносибдир. Ҳақиқий кўзгу шу нарсаки, у юз бало машаққатига чидаб, замиринг лавҳига жило бера олсин!
Ҳар ҳинду менинг назаримда шоҳ деб айтдинг, бу сўзларинг ҳам ёлғондир. Аслида сенинг шоҳинг... сен йўлидан қайтаётганинг ўша шоҳдир. Сен эса йўлдан адашиб, ҳар хил бемаъни сўзлар айтмоқдасан. Узр айтиш учун келтирган барча далилларинг, хаёлларинг нотўғри. Сенга ғафлат ва гумроҳлик монелик қилиб, кўнглингга огоҳлик етишмаяпти. Бу ҳолатдан уйғониб, кўз очсанг, ўз ҳолингнинг ниҳоятда ёмон эканлигини тушунасан. Аммо у дамдаги пушаймонлигинг сенга ҳеч фойда бермайди. Қилган ишларинг ва айтган сўзларингдан юз ҳижолат ва афсус чекосан. Сенинг нақдина деганинг сийқа тангалардир. Нафс туфайли зотинг шайтонга масхара бўлган.
35
Далиллаш учун ҳикоят
Бутун вужуди ярамас нафсига қарам бўлган бир ғофил киши бозор томон қадам қўйди. У ҳийла билан эгнига Хизрникига ўхшаш яшил чакмон ташлаб олган болиб, ўз нафсини ана шу яшил ранг билан хурсанд қилиб юрарди.
У бозор ичида кета туриб, дўконларда турли не*матларнинг беҳисоб эканлигини кўрди ва ўзини тутиб тура олмади. Бузуқ нафси эгри йўлга бослилаб, ҳар хил куйга сола бошлади. У моҳирлик билан ўзини гадо сифатида кўрсатиб, халқ ичида ози ҳақида ҳар хил сўзлар айта кетди. У гоҳо ўзининг камолотга эришганини изҳор этар, гоҳо каромат эгаси эканлигидан афсона сўзлар, гоҳида эса шариат ва ақлда мумтозлигини кўрсатар эди. Хуллас, шу хил юз афсун ва макру ҳийла билан одамлардан егулик овқат ёки бирон-бир танга ундириб олар эди. Шу тарзда у ўзини ва ўзгаларни алдаб, шум нафси буюрган нарсалами териб юрар эди. Еган банги ҳар лаҳза уни юз хил бузуқ хаёлларга етаклар, кўнглига ҳар хил бўлмағур фикрларни солар эди.
Шу пайт ногаҳон унинг олдига кўп манзилларни кезиб ўтган жаҳонгашта бир соҳибдил комил киши етиб келди. Ҳийлагар киши уни кўрган заҳотиёқ ўзининг ёмон ҳолатини ўзгар-тирди. У киши деди:
— Пирнинг олдида қўлга киритган нарсаларингни кўрсат. Қани, кўрайлик-чи, нималарга эришибсан?
Бояги очкўз зийрак кишига тўрвасини очиб кўрсатди. Унинг ичи заҳар-заққумлар билан тола эди. У ўзи йиққан нарсаларнинг бари нажосат ва ифлосликлар билан тўла эканлигини кўргач, бундан жисмига ўт тушиб, кўнгли ўртанди. Пир унга ердан бир ҳовуч тупроқ ва тош олиб бериб, “Уларга қараъ,— деди. У қараса, қўлидаги тупроқ эмас, олтин, тошлар эса лаъл ва қимматбаҳо дурларга айланган эди. Алдоқчи киши бу ҳолатни кўрган замоноқ комил пир унинг олдидан ғойиб бўлди. У халқ ўртасида шармандайи шармисорликдан ҳижолатда қолди. Аммо энди бу ҳижолатпазлик ва оҳу войни кўкка етказмоқдан нима фойда?!
Эй Тўти, сен ҳам ўзинг ҳақингда шундай сўзларни айтдингки, бу сўзларинг худди ўша яшил чакмон кийган кишининг аҳволини эслатади.
36
Товус узри
Сўнгра Товус ўз узрини бошлаб, шундай деди: — Эй барчамизнинг бошлиғимиз! Мен қаср ва гулшанларга зийнат берувчи қушман. Менинг нақш ва рангларимдан олам аҳли ҳайратга тушади. Агар суратим гулшанга оройиш берса, юришим кўрган кишига осойиш бағишлайди. Боғлар мен туфайли хазон пайтларида бўстонга, ўрмонлар мен туфайли қиш фасли гулистонга айланади. Агар жилва айлаб, ранг-баранг қанотларимни ёзсам, гўё бошдан-оёқ лскандар ойинаси намоён бўлгандек бўлади. Улус ҳуснимни томоша қилиб, яратганнинг қудратига офарин айтсин учун Аллоҳ менга беқиёс ҳусну зеболик, ҳаддан ортиқ зебу раънолик бахш этган. Чунки ҳақ ҳар бир кишини бир иш учун яратган: биров асал тотиш учун яратилган бўлса, биров ниш ейди. Ана шу тарзда донолик билан иш кўрилиб, ҳар кирн бошига тушганини, “ё насиб”, деб кўраверади. Аллоҳ амри билан пари дилга ёқимли бўлса, шайтон бадбахтликка маҳкумдир. Ҳар бир киши ўзига буюрилган ишдан четга чиқа олмайди, ундан ўзга таклифга эса тоқат қилиб бўлмайди!
37
Ҳудҳуднинг Товусга жувоби
Ҳудҳуд унга жавоб бериш учун нафасини ростлаб, шундай деди:
— Эй жаҳолат аҳли каби ҳар нарсани ҳавас қилувчи! Сен шундай ҳолатларни баён этдингки, бу иш фақат девоналар ва ёш болалар қолидангина кела олади, холос! Одам деган ташқи гўзаллик ҳақида сўз айтмайди. Кимки, ундан фахр этар экан, уни одам қаторига қўшиб бўлмайди! Ноз ва ҳусн фақат дилбар қизларгагина ярашади. Эр киши эса дард ва машаққат чекиши билан яхшидир. Барча шакл аҳли учун энг шарафли иш ана шудирки, у шаклдан маъно томон олиб боради. Сен ўз шаклингга бино қўйдинг, бунинг учун кишилар томонидан масхара этилишга лойиқсан. Чунки инсон ўз ташқи гўзаллиги билан фахрланмайди, агар фахрланса, у масхаралашга сазовордир!
38
Ҳикоят
Бир ҳинду ўзини турли мақомга солиб, кўп қизиқ ишлар ошкор этди. Бу масхарабоз ўз бошига кунгурали тож қўйди. Тож ва кийимларига тиллага ўхшаш сариқ ярқироқ модда — кимсон билан зарҳал берди. Унинг ёнида ноғора чалувчи ва қўшиқ айтиб ўйин тушувчи бир тўда ҳиндлар бор эди. Улар қўли ва бошларини ҳиндларга хос бир йўсинда тебратиб, рақс тушар эдилар. Кўринишлари гўё бўстонга оройиш бергудек гўзал, жилвалари эса худди Ҳиндистон товусидек эди.
Ана шу тарзда бу масхарабоз майдонда зўр ҳангома кўрсатди. Унинг атрофи бир гала бебошлар тўдасининг ғала-ғовури билан тоиди. Шу маҳал тартиб-интизомни назорат этувчи муҳтасиблар етиб келиб, бу даврадагилар ҳар ёққа қараб қочиб кетди. Ўша давранинг фирибгар ва мақтанчоғи бўлган ҳиндуни тутиб олишди. Унинг ноғораси билан тожини уриб синдиришди ва баданини яланғочлаб, дарра билан роса савалашди. Шу тарзда унинг “санъати кишиларга ибрат болиб, ана шу хил қисмат унинг тожи учун “зийнат” бўлди.
39
Булбул узри
Булбул шундай деди:
— Эй бу йиғинга далиллик берувчи зот! Мен гул ёнидан узоқлашдим. Ундан айрилиқда ошиқу девона бир ҳолатга тушдим; ақлу ҳушу сабр мендан бегона бўлди. Усиз менда на сабр бор ва на тоқат! Мен шундай бир ҳолатда, эй биродар, унинг фироқига қандай чидай оламан! Негаки, гул бўстонда жилва қилган чоғда мен минг хил наво билан унга ўз сирларимни шарҳ қиламан. Ишқидан ҳар лаҳза шиддатим ортиб боради, ҳуснидан дам-бадам ҳайратга тушаман! У боғдан кетгач, гунгу лол бўлиб қоламан, тараннум қилиб сайрашга бир елчалик ҳам мажолим қолмайди. Унинг ёди билан боғ ичида сокинман, ҳажиига йўлиқсам, юз дард ила доғ ичра қоламан. Кўнглимда ҳам, жонимда ҳам, ўнгимда ҳам, пайдою птнҳонимда ҳам — ёлғиз у!
Шоҳга комил юз билан боқиш лозим. Мендек гулга ошиққа бу иш йўл боисин!
40
Ҳудҳуднинг Булбулга жавоби
Ҳудҳуд бу афсонани эшитгач, шундай деди:
— Сен ўз ишқинг ҳақида бунчалик кўп ғавғо қилаверма! Айтганларинг ишқ эмас, бошдан-оёқ шунчаки бир ҳавасдир. Бас, у ҳавас бўлгач, эй бехабар, у ҳақдаги гап-сўзингни йиғиштир! Оламда сен каби нафсга бўйин эгувчи бирон-бир нодон бўлмаган.
Сен ўзингни зўрлаб ошиқ сифатида кўрсатиб, ишқ аро ҳар хил ғавғолар кўтардинг. Йилда бор-йўғи беш кун чаманда очилиб турадиган, ўн кун ўтмай тупроқ узра хазон бўлиб сочиладиган вафосиз ва умр боғида бақосиз бир чечак учун шунчалик ғавғоми?!
Киши бу хил гўзалликка ошиқ бўлмагани яхши, чунки у ошиқ бўлишга лойиқ эмасдир. Шундай нарсани маъшуқ деб билки, юз хастаҳол ўлса ва йўқолиб кетса ҳам у завол нималигини билмасин. Гарчи сенинг бу ишқинг шайдолик бўлиб кўринса ҳам, барибир охири расволик билан тугайди.
41
Ҳикоят
Бир шоҳ отда сайр қилиб ўтиб бораётганда унга бир ҳавойи гадо ошиқ бўлиб қолди. Халқ ичида оҳу вовайло билан афғон бошлаб. ғавғо-тўполон қила бошлади. Худди сенга ўхшаш у ҳам минг турли нолалар қилар эди. Бир масканда телбалардек муқим тура олмас, ўзини гулхан кулига булғар эди.
Шоҳга бу хил ишқ ва девоналик маълум бўлгач, ошиқни синамоқчи бўлди. Бир кун у ўзининг безатилган отига миниб, имтиҳон қилиш мақсадида отини гадо ётган гулхан томон ҳайдади. Ва мулозимларига айтдики: “У гумроҳни судраб олдимга олиб келинг ва ҳузуримда бўйнини узиб ташланг!”
Шундан сўнг гадони судраб, шоҳ олдига келтирдилар, ишқида ўзи орзу этган тилакка еткурдилар. Бахтиёр шоҳ уни қатлга ҳукм этди. Бундан гадо ваҳимага тушиб, беихтиёр орқасига қараб қоча бошлади. У қўрққанидан ҳуши бошидан учиб, ҳар томонга зир югурар эди. Одамлар унинг орқасидан тутмоқ учун қувлар эдилар. У энтиккан бир ҳолда гулхан томон чопди ва ўзини йўқотган ҳолда ўтга тушиб, куйиб кетди.
Шоҳнинг бу имтиҳондан мақсади шундай эди: агар гадо чиндан ҳам ошиқ болиб, ўз даъвосида содиқ бўлса, қатл ҳукмини қабул этиши керак эди. Шунда шоҳ отидан тушиб, ундан узр сўрамоқчи, аҳволидан огоҳ бўлмоқчи ва садоқати эвазига уни ўзига мусоҳиб ва яқин улфат қилиб олмоқчи эди.
Аммо гадонинг ишқи сохта бўлгани учун ҳоли расволикдан машҳур бўлди. Борди-ю сенга ҳам ўша ўзинг севган гулдан бир тикан озори етса, сенинг ҳам масканинг чаман эмас, гулханда бўлади.
42
Қумри узри
Қумри айтдики:
— Эй доно! Ғафлатда қолган, йўлдан адашганлар раҳнамоси! Мен шундай бир қушдирманки, умрим бўйича ҳеч қачон чамандан чиқмаганман, дашту водийлар бўйлаб сайр қилишдан зерикмаганман. Ўз заифлигим ва ожизлигим билан машҳурман. Мен ўз уямни дарахт шохлари ва барглари орасига қураман. Жаҳонда на совуқ кўрганман, на иссиқ. Бошимга на машаққат тушган ва на қаттиқлик тотганман. Доимо у боғдан бу боққа, у шохдан бу шохга ўтиб кўнглимни чоғ қилганман. Шундай бир ҳолатда бундай қийин йўлга чиқишга ҳавас қилиб, бу йўл азобларини кўтаришга ярай оламанми?! Агар жонимни бу машаққатга қўйсам, мажбуран ўз қонимни ўзим тўккан бўлиб чиқмайманми?!
43
Ҳудҳуднинг Қумрига жавоби
Ҳудҳуд унга шундай деди:
- Эй ожизлиги билан юз тубан келган Қумри, кўнглингни дард ва шавқ билан яралагин! Агар сен минг йил боғ ичида манзил тутсанг ҳам, бу тарзда шох ва барглар орасида учиб юришингдан не ҳосил?! Барибир йўлингни бирон-бир мушук пойлаб, ғиппа бўғади, қорнингни ёриб, қонингни ичади. Ёки биров камон ўқи билан сени отиб туширади ёки палахмон тоши билан жонингни олади. Сен айтаётган айшу ком бундан ўзга нарса эмас. Сенга гулшан ичра шундай “еҳтиром” кўрсатишади. Ғафлатга ботиб, бу хил ҳаром ўлиб кетгандан кўра, ўзингни айрилиқ шуиаси билан ўртаб, ҳақиқий эрлар каби асл мақсадни истасанг-чи! Ёр васлини излаб йўлга туш! Агар сен бу йўлда зор жисму ғамга пайванд жонингни фидо қилиб дарду машаққат ила олиб кетсанг, бундан ҳеч бир афсус чекма, чунки сенинг шу вақтгача ор қилишга сазовор офатли аҳволингдан бу оиим юз қатла яхшироқдир!
44
Ҳикоят
Бир уқувсиз боғбон бор эди. У боғбонлик санъатидан бехабар эди. У на дарахтга пайванд қилиб, ундан ҳузур-ҳаловат берувчи мева олишни, на дарахтларни парвариш қилиб ўстиришни ва на ўз вақтида гули ҳосилга кира оладиган дон сепишни биларди. Боғ аро хас-хашак териш билан хурсанд эди. Аслида уни боғбон эмас, хашакчи дейиш керак эди. У шу тарзда заҳмат чекиб, ўз умрини ўтказар эди. Яқин ўртоқлари унга бу хил самарасиз ишни ташлаб, ўзингни фойдали иш билан овут, деган тарзда панд-насиҳатлар қилар, у эса буларга сира қулоқ солмас эди. Жоҳил боғбон бу машаққатли иш билан шуғулланишни тарк этмади. Кунлардан бир кун у жўяклар оралаб ток кесиб юрганида, уни илон чақиб ўлдирди.
45
Кабутар узри
Сўнгра Кабутар ўз арзи ҳолини шундай шарҳ этди:
- Эй тўғри йўл кўрсатиш бобида камолот соҳиби! Барча қушлар орасида Аллоҳ мен учун халқ қўлидан овқат ейишликни қисмат этди. Халойиқ мен учун маскан ва кошоналар қуради, кишилар олдимга сув ва донлар келтириб қўйишади. Жаҳонда мен одамлар тузоғининг маҳбусиман, шу сабабдан уларга одатланиб, ўрганиб қолганман. Аллоҳ менга бу ҳолатни насиб этиб, қисмат дастурхонидан менга шу иш тушибди. Ҳақ шуни раво кўрган экан, ундан бўйин товлаш ақл қонунига мувофиқ келадими?! Қисматга шукр қилиб, бу машаққатли ҳаётга юз қўймаганим авло эмасми?!
46
Ҳудҳуднинг Кабутарга жавоби
Ҳудҳуд унга деди:
- Эй турли баҳонани ўзига касб қилиб олган! Сенга макр ва ҳийлалар уяси маскан экан! Қушлар сенинг бу ҳолатингдан ҳайратга тушмоқдалар. Сен каби бирорта ғайратсизни топиб бўлмайди.
Аллоҳ сенга бутун коинотни учиб ўтгудек қанот насиб этган. Сен бўлсанг халойиқ олдида зору интизор болиб ўтирибсан! Кишиларнинг берган суву донларига асир бўлдинг. Одамлар ёғочнинг учига латта боғлаб, тўдангизни қувиб юришади-ку! Улар сиздек бефойда галани қувлаб, томларини сиздан ҳоли айлайдилар-ку! Улар сизга шунчалик жабр кўрса-тишади-ю, сиз эса тамагирлик билан уларнинг ёнидан жилмайсиз, уларнинг томидан бўлак бошқа жойга бора олмайсиз!
47
Ҳикоят
Халқ орасида бир ишёқмас, танбал киши бор эди. Одамлар унинг беғайратлигидан ҳайрон қолар эдилар. У одамлардан мушт, шапалоқ ёки тепки ер, бунинг эвазига улардан бир бурда нон ёки таом олиб, кун кўрарди. Кишилар уни қувиб юборсалар ҳам, ҳеч қаерга кетмай, ўзининг ёмон қилиқларини тарк этмасди. У тортадиган жафоларга маълум бир нарҳ тўғрилаб қўйган эди. Қайси бир киши уни бир тепса ёки урса, у ўша кишидан бунинг ҳақини талаб қилиб олар, қўлига туслиган нарсани дарҳол оғзига солар эди.
Кунлардан бир куни кимдир унинг қўлига бир парча нон бериб, шундай мушт туширдики, натижада танбал ер тишлаб қолди. Гарчанд у шапалоқлар еб, қорнини тўйғазиб юрган бўлса-да, бир мушт билан энди қайта ўрнидан турмайдиган бўлди.
48
Тоғ Каклиги узри
Яна тоғ Каклиги ожизлик кўрсатиб, шундай деди:
— Эй барча қушларнинг етакчиси! Мен тоғда манзил қургаии қушман. У ерда тилим Аллоҳга мадҳу сано ўқиш билан банддир. Шу тариқа олам элидан этак силкиб, тоғ этагида ором ва ҳаловат топдим. Бу хил узлат чўққисини ихтиёр қилиш сабабли менга толе ўртоқ, бахт ёр бўлди, тоғ хазинаси эса омонлик жойига айланди. Бас, шундай экан, ҳолимга бундай сафар муносибми? Юришим доим кон устида бўлгандан кейин бу ишда орзуим гавҳардир. Маънавий гавҳарни қоига киритиш ҳамон қийин иш бўлиб қолмоқда. Шундай экан, бу йўл менга бемаъни сайрдан бошқа нарса эмас-ку!
49
Ҳудҳуднинг тоғ Каклигига жавоби
Ҳудҳуд шундай деди:
- Эй беҳуда хаёлларга берилган! Димоғингда беҳуда хаёлдан бошқа нарса йўқ экан. Тоғ орасида узлатга чекиниб, одамлардан узоқлашдим, деб айтдинг. Аслида бу гўшанишинлик эмас, нафсу ҳавога берилишдир. Тоғ ва чўққилар устида у ёқдан ҳу ёққа тинмай югурганинг-югурган! Ҳар лаҳза телба кишилар каби беҳуда қаҳқаҳа отишинг ҳам ўринсиз. Маънавий гавҳар ҳақида ҳам номуносиб сўзлар айтдинг. Эй, жаҳл билан маст бўлиб, фақат ўзини ўйловчи, сен қаёқдаю маънавият қаёқда! Бу хил ёлғон сўзлар билан муттаҳамлик қилиб, маъно гавҳари ҳақида оғиз очма! Ўз сўзларинг билан асл зотинг пастлигини, бемаъни ва бадбахтлигингни кўрсатдинг. Сен шунчалик ёлғонга мубтало бўлдингки, улардан бошингга юз бало келгусидир.
50
Ҳикоят
Бир улуснинг толеи паст қаллоб кишиси бор эди. У бир шаҳарга бориб, ўзига “жавҳарий - қимматбаҳо тошларни ажратувчи” деб от қўйиб олди. Ўзи эса эшак мунчоқни фирузадан ажрата олмасди. Нафсини қуюшқондан ташқари cлииқаргунча сохта гавҳарлар ясаб, ўзини гадоликдан халос этди. Шишага ҳар хил ранглар суртиб, уларни лаъл ва ёқут деб қалбакилик қилди. Халқ унинг сохта ишларини чин деб ўйиарди. Бир куни ўша қаллоб шу тарзда ҳунар кўрсатиб, бир бойга оддий парча тошни хушранг қилиб (бўяб), жуда катта пулга сотди. Кўп ўтмай у бу пулни ишлатиб юборди.
Гавҳар олган киши қалбаки ишдан воқиф бўлди: ўша муттаҳам бир тиллалик лаъл биллурни юз минг тиллага сотган экан. Гавҳар эгаси савдодан айниб, сохта гавҳарфлирушни ушлади ва пулини қайтариб беришни талаб қилди. Гавҳарфурушнинг тўлашга ҳеч вақоси йўқ эди. Шунинг учун у муттаҳам қаллобни қийнаб ўлдирдилар.
51
Тазарв узри
Яна гулюзли Тазарв шундай арз этди:
- Эй тўғри йўл кўрсатишда ном cлииқарган! Мен ҳусн ва чиройга эга бир қушман. Гулшан иcлиида кўринишим ниҳоятда гўзалдир. Аллоҳ азалдан менга беқиёс ҳусну зеболик ва лутфу раънолик насиб этган. Бениҳоя жамол ва гўзаллик мени кишилар наздида севимли қилди. Суюкли кишининг иши нозу истиғно қилиш эмасми?! Зероки, чиройли кишилар учун одамлар ранж чекишни раво кўрмайдилар.
52
Ҳудҳуднинг Тазарвга жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Эй хаёли, хулқи ва сўзлари ажабтовур қуш! Ҳеч ким ўз ҳусну жамоли ҳақида сенчалик лоф урмаган эди. Бу сўзларни ҳатто жиннилар ҳам, барча гўл ва содда кишилару ҳаттоки ёш гўдаклар ҳам айтмайди. Ҳар хил ранг-баранг кўйлаклар билан ясан-тусан қилиб юрувчи суюқоёқ хотинлар ҳам сенинг бу сўзларингдан номус қиладилар. Ҳеч бир кимса бу хил беҳуда даъвони сўзламаган, эр кишилар у ёқда турсин, ҳатто хунасалар ҳам бу хил даъво қилишмаган! Бу каби ўз камолотини васф этувчи фикри ожиз кишининг ушбу сафарга чиққамдан чиқмагани яхшироқдир. Сен ўзига бино қўйган хотинлар кабисан, бундан эрлик номингга иснод етади. Эр киши ҳиммат билангина эр саналади, зийнат билан фахрланувчи эр — эр эмас. Эрнинг ҳақиқий гўзаллиги унинг яхши феъл-атворидир. Бундай кишилар учун янги зарбоф либос эски шол билан баб-баравар туради.
53
Ҳикоят
Бир йўл аро икки ўртоқ кетиб борарди. Улардан бири йўлсиз, иккинчиси эса тариқат билимдони эди. Бири нуқсонли, иккинчиси эса комил сифатлар эгаси бўлиб, унисининг оти Мудбир(бахтсиз), бунисининг оти эса Муқбил(иқболли) эди. Улардан ҳар бирининг исми жисмига муносиб бўлганидек, жисми ҳам исмига мос эди. Муқбил илоҳ аҳллари ҳақида, диндаги комил ва огоҳ кишилар тўғрисида сўз айтса, Мудбир эса бутни васф этувчи кофирларга ўхшаб фақат нуқсон аҳли ҳақида сўз юритарди. Униси дарду ўртанишлардан гапирса, буниси ялтироқ ташқи кўринишлар ҳақида валдирар эди. Шу тариқа улар бир-бирларидан ҳеч баҳра топмай, йўлда давом этишарди. Улар қаршисида бир гўзал шаҳар намоён бўлди. Ҳамроҳлар уни ғанимат билиб. тезда бир-бирларидан ажралиб кетдилар. Муқбил фақрлар турадигун кўчага, Мудбир эса кўнгилочар уй - фоҳишахонага йўл олди.
Мамлакат шоҳи Муқбилга юз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, уни кўргани келди. Шоҳ у билан суҳбатлашиб турганида ёмон хулқли Мудбирни бир гуруҳ одамлар судраб келишди ва унинг қилмишидан арз этишди. Айтишларича, бу кеча бир тўда безорилар ичиб, айшу ишрат қуришибди. Улардан бири Мудбирга “Сен бадбашарасан” деган экан, шу сўзи учун бу аблаҳ ўша одамга ханжар уриб, ҳалок қилибди.
Шоҳ буни эшитгач. одиллик кўрсатиб, Мудбирдан қасос олиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Камтар киши (Муқбил) ана шу тарзда шоҳ суҳбатига мушарраф бўлиб, олий мартабага эришди. Худбири(Мудбир) эса шу янглиғ жазосини топди. Дарҳақиқат, учқун юксак осмон сари кўтарилади. ялтироқ чIVин бўлса ахлат устида қолади.
54
Қарчиғай узри
Қарчиғай ўз чангали ва тумшуғини кўрсатиб, шундай деди:
— Мен бошқа қушларга ўхшамайман, балки барча қушлар эгаси ҳисобланаман. Шу пайтгача сенга сўз айтиб, узр билдирган қушларнинг ҳаммаси мениинг овқатимдирлар. Мен шоҳлар қўлида ором оламан, улар ҳар кун менга овқат бериб туришади. Қайси бир қуш қасдида қанот ёзсам, у менга ўлжа бўлади. Ҳатто насри тойир - қирғий бўлса ҳам мендан қутулиши маҳолдир. Шоҳлар олдида шунчалик эътибор топдим; шавкатим амалда шубҳасиз. Симурғникидан кам эмас. Шоҳ қўли - менинг тахтиму бошимда тож бўлгач, Симурғ сари боришимга менда эҳтиёж йўқ!
55
Ҳудҳуднинг Қарчиғайга жавоби
Ҳудҳуд шундай деди:
— Эй ғурур қўлида паст бўлиб, жаҳл ва ғафлат аро тубан кетган. Шуни билки, шоҳ тугул оддий бир овчи ҳам сенинг оёғингга тушов солиб, ўз ҳузурида тутади. Очлик ва уйқусизликдан шу даражага етгансанки, ҳатто этинг суягингга бориб ёпишган. Олдингга бир луқма эт ташлагунга қадар тоқатсизлик билан фарёд қилиб, одамлар қулоғини қоматга келтирасан. Зоти паст одамларга муҳтож болиб, хор-зорликда кун кечириб, Аллоҳ ажратган насибангни еб юрасан. Сен қайси бир овни қўлга киритсанг, ўлжангни ушлаган заҳотиёқ овчи ноғора чалиб, сени қувлаб юборади. Сен ўзингдан кучсизроқ бир ўлжага ҳамла қилиб, очофатлик билан уни ов қиласан. Ушлаган овингни эгангга топшириб, унга итоат этасан. Қушчи берганига қаноат қилиб кун кечирасан. Шундай аянчли аҳволда бўла туриб, ёлғон сўзлар билан лоф уришдан уялмайсанми?! Агар сенда заррача виждон ёки уят бўлганда эди, бу шармандали ҳаётдан кўра ўлганим яхшироқ, деб ўйлардинг! Аммо сенда нодонлик ғолиб келиб, нафсинг сени алжирашга мойил қилиб қўйган!
56
Ҳикоят
Бир тоғлик одам тоғдан айиқ тутиб олди ва уни кўп азият чекиб, қўлга ўргатди. Илгари саёқ юрган айиқ эгасига ром бўлгунга қадар кунда икки марта ўлгунча таёқ ер эди. Очлик азоби ва еган беҳисоб таёғи ичи ва ташини эзиб ташлаган эди. Шу сабабли эгаси унга бир ёғоч кўрсатса, айиқ ювошлик билан унга бўйин эгарди. Шу тарзда айиқ кўча-кўйларда ўйинчилик қилиб юрар, эгасининг уйига ўтин ташиб келтирар эди. Хўжаси унга ҳаддан кўп юк ортар, айиқ юк ташийверганидан эгнида ҳатто тук қолмаган эди. Хуллас, у бу дунёда қанча жабру жафо бўлса, ҳаммасини татиб кўрган эди. Аммо жаҳолати туфайли нафсида такаббурлик ортиб кетди. Гоҳ макру ҳийла ва хусумат тоши билан қоплон бошини янчиб ташлайман, деб хаёл қилар, гоҳ даҳшатли слиер йўлиқса ҳам, таом учун унинг қорнини дадил ёриб юбораман. деб ўйларди. У шу сифат ҳар хил хом хаёлларга берилиб юрди. Охир-оқибатда унинг ўзи бир кун итларга ем бўлди.
Шундай беҳуда алжирашинг билан халқ орасида сен ҳам худди ўша айиқнинг ҳолига тушгансан.
57
Шунқор узри
Шунқор шундай деди:
— Эй амрига ҳатто огоҳлар ҳам тобеъ бўлган тўда раҳбари! Ҳақ менга марҳамат кўрсатиб, барча қушлардан қудратлироқ қилиб яратди. Барча шоҳлар мен билан фахрланади. Менинг номимни қушлар подшоҳи деб атайдилар. Чунки менга тож насиб этган, бошимда олтин тумоға — зар тожим бор. Менинг барча аҳволимни: қушлар орасида зотимни ҳам, отимни ҳам яхши биласан. Бир шоҳнинг бошида тожи бўла туриб, ўзга шоҳни исташи яхши эмас-ку! Ўзим шоҳ бўла туриб, нечун ўзга шоҳга тобеъ бўлишим керак?!
58
Ҳудҳуднинг Шунқорга жавоби
Ҳудҳуд унга шундай деди:
— Эй бечора калтафаҳм! Сенинг бу хаёлинг зотингга қўрқувни орттиради. Сен ўзингни шоҳ деб ҳовлиқтириб кетяпсан, бу беҳуда хаёлдан ўзга нарса эмас! Кўпгина зангилар аслида қоп-қора бўлгани ҳолда халқ орасида улар “кофур” (оқ) деб аталадилар. Дарвоқе, номлар орасида “султон” ва “шоҳ” тушунчалари кенг тарқалган, уларни ҳатто паст, тубан кишилар ҳам ўзларига нисбатан қўллайдилар. Аммо ҳар бир киши ўзини эр дегани билан эр бўлаверадими?! Қоиидан келмайдиган ишни бажараман дея оладими? Нодон кишиларгина сени шоҳ деб атайди, холос. Бу бутни ёки оловни илоҳ деб аташга ўхшаш бир нарса. Сенга шахмат шоҳини қиёс қилса ҳам бўлади. У шундай бир шоҳки, уни ҳар бир разил ва пасткаш одам истаган пайтда ҳавога кўтариб, ерга ура олади.
У шоҳ (Симурғ) билан сенинг шоҳлигинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Сенга ўхшаб шоҳлик даъво қилгандан гадолик минг марта яхшироқдир.
59
Ҳикоят
Бир подшо кўнгил ёзиш ниятида бутун мамлакатга катта тўй берди. Унда зийнат ҳар қанча гумон қилинганидан ҳам ортиқ даражада эди. Бутун мамлакат ва шаҳарлардаги аҳоли бошдан-оёқ ясаниб, кўчага чиқа бошлашди. Бу тўйда санъат аҳли жуда юксак маҳорат кўрсатиб, осмон қуёши каби порлоқ гумбазли юзта тўрт бурчакли чодир қурдилар. Ҳунар аҳлининг барчаси уларни шунчалик безашдики, натижада бу чодирлар бутун мамлакатнинг кўркига айланди. Кўп ажойиботлар кашф этилдики, ҳаёт ўз сеҳрига ўзи ром бўлиб қолди. Ҳар бир киши ўйин-кулги деб найрангбозлик қилди, ғам-ҳасратни доғда қолдириш учун айшу нашъу намосини оширди.
Шу одамлар орасида бир беҳаё разил киши ўзини бўйра шоҳи деб эълон қилди. Унинг устидаги кийими бошдан оёқ бўйрадан бўлиб, садоқ, қалқон ва байроғи ҳам бўйрадан ясалган эди. У бир неча нокас масхарабоз дўстларини ҳам ўзига ўхшаш ясантирди. Шу тарзда улар базм майдони томон йўл олдилар. Йўл-йўлакай ҳар хил бузуқ, бидъат ўйинлар кўрсатдилар. Уларнинг бошлиғи эса ўзини гўё мамлакат шоҳи ҳисоблар, ҳар нимаики қилган ҳазил ишларини чин деб билар эди.
Ниҳоят, шодлик айёми ниҳоясига етиб, у аблаҳ ўзига таъзия тутди. Уни ушлаб олиб, соябони ва тожини бошига урдилар, бўйра тўнини эса бузиб, куйдириб юбордилар. Бу ҳангомадан сўнг билдики, шоҳлиги масхара бўлишдан бошқа нарса эмас экан.
60
Бургут узри
Бургут, яъни Уқоб ўртага кириб, шундай деди:
- Эй қушлар хўжаси! Менинг ҳолатим ўзга қушлардек эмас; кишилар қумри ёки булбул каби мени мақтаб, васф этмайдилар. Менинг савлатим баҳайбат, қаҳрим эса ёмон, тоғ мамлакати ичра қаҳрамонман! Ҳар кун бир неча каклик менга овқат бўлади, агар бу бўлмаса, тунлари кўзимга уйқу келмайди. Егулик излаб ҳавога кўтарилсам, мендан қулон ёки кийик қочиб қутулолмайди. Бўғзи шу қадар катта бўлган қуш озуқсиз йўлни қандай ниҳоясига етказа олади?! Мен бу йўлда кўпроқ хўп қанот қоқдим ҳам дейлик, қорним очгач, йиқилиб қолди деявер!
61
Ҳудҳуднинг Бургутга жавоби
Ҳудҳуд шундай деди:
- Эй қудратли ҳукмдор! Олам аҳли сендек кишини шу вақтгача кўрмаган! Сенинг зотингга йигитлик мақтови лойиқ, отингга эса паҳлавонлик ярашади. Аммо сенинг бу тумшуғ ва чангалингга, шавкатли ва саодатли қанотларингга хайфл Эй, баднафс пасткаш! Сен асл мақсадни иста! Ҳалитдан бунчалик ожизлик кўрсатма, йўлга тушмай туриб қанотингни четга тортасан. Чангалинг, тумшуғинг ва қанотларингга бу уят эмасми?! Сен шулар билан ўзингни тавсиф этдинг-ку! Зўрлигинг ва шавкатинг билан ўзингни таърифладинг-ку! Шуни яхши билки, ўз ширин жонидан кечиб, бу йўлга кирган кишинигина ҳақиқий паҳлавон ва қаҳрамон деса бўлади.
62
Ҳикоят
Бир зўр паҳлавон бўлиб, у ҳунарсизликда ягона эди. Чошгоҳда ўн ботмон, кечқурун ҳам худди шунча овқат ер эди. Бу икки пайт мобайнида яна шунча овқатланиб оларди. У шунчалик кучли эдики, ҳатто маст филга ҳам шикаст етказа оларди. Иттифоқо, ҳаёт ҳодисалари туфайли мамлакатда харобалик юз берди. Шу сабабли у ернинг аҳолиси ўз жойини тарк этиб, ўзга томон кетишга мажбур бўлди. Йўл қийинчиликларидан бехабар паҳлавон ҳам уларга ҳамроҳ бўлди. Йўл узоқ бўлиб унда баднафс кишилар нафсини тўқ тутадиган обод жойлар йўқ эди.
Таом емаган паҳлавон биринчи кунданоқ ўз ҳолига аза тутишга киришди. Иккинчи кун эса унинг жисмида мадори қолмади. Аммо учинчи кун у бояқиш биёбонда жонини топширишга мажбур бўлди.
Яна икки-уч кун машаққат тортгач, ёш болалар ҳам, ҳатто икки букилган қариялар ҳам сабр-тоқат билан йўлни охирига етказишди ва обод бир манзилга етиб келиб, мақсадларига эришди. Паҳлавон эса бу азобга бардош бера олмай, ажал йўлида нобуд бўлди.
63
Куф(бойўғли) узри
Куф ўз аҳволидан шундай шикоят қилди:
— Мен заиф ва ожиз бир қушман, йўл эса қўрқинчлидир. Умримни бошимга қулаб тушгудек бир вайронада ўткарибман. Барча вақтим андуҳ ва ғам тортиш, мотамсаро кишилар каби оҳу фиғон чекиш билан кечади. Вайрона остидаги хазинага эришиш умидида неча турли фиғонлар қилиб, ҳатто ўзимдан кетиб қоламан. Умримда шунчалик азоб-уқубат тортдим, ажаб эмас, насибам бир кун хазина бўлса. Мен ганж умидида девонаман, кеча-кундуз вайронани ўзимга макон қилиб олганман. Бу узун йўлга мени ундама! Мен қайдаю Симурғу Қоф тоғи қайда?!
64
Ҳудҳуднинг Куфга жавоби
Ҳудҳуд унга шундай деди:
— Эй иши макр ва ҳийладан иборат! Сен бу қилмишинг билан ўз жонингга қасд қиляпсан! Кўнглингда амалга ошиши мумкин бўлмаган пуч орзу ўрнашиб олган.Унинг қўлга киритилиши асло мумкин эмас.
Фараз қилайлик, сен хазинани топган тақдирингда ҳам, ундан бошингга турли балолар ёғилишини, янги-янги ғамларга мубтало бўлишингни ўйлаб кўр, эй, ўзига ўзи дард орттирувчи нотавон. Сен ўша балолар гирдобида хору зорликда ўлиб кетасан, хазина эса душман қўлига ўтиб кетади.
65
Ҳикоят
Бир мамлакатда бир девона киши бор эди. Унинг маскани кеча-кундуз вайрона эди. Ҳар дам ўша вайронанинг бир ёнини қазиб, ўз умрини хазинага эришиш умиди билан ўтказар эди. Иттифоқо, шунча машаққат чеккандан сўнг бахти чопиб, у хазинани топиб олди. У қазиётган чуқурда бир эшик кўринди. Ичкари киргач, катта бир саройга дуч келди. У ерда Фаридун, йўқ, балки Қорун хазинасига тенг қирқта хум турар эди. Телба бу бойликни кўриб ҳушидан кетиб қолди. Шу орада бу эрга бир аблаҳ киши етиб келди. У хазина олдида ҳушидан кетиб ётган девонани кўрди ва ҳеч бир иккиланмай пичоқ санчиб, унинг қонини тўкди.
Шундай қилиб, унинг яшашдан мақсади хазинага эришмоқ эди. Аммо у бору йўқ сармоясидан — ҳаётидан ажралиб қолди.
66
Ҳумой узри
Иззатли Ҳумой ўз узрини шундай бошлади: - Эй сарсон-саргашталар раҳнамоси! Менга иқбол шунчалик кулиб боққанки: ҳатто мен ўз соям билан кишиларга шараф тахти ато эта оламан. Агар илоҳ зотимга шунчалик шараф бахш этган бўлса, яъни менинг соям ҳатто гадони шоҳ даражасига кўтарса, мен учун яна шоҳ истамоққа не ҳожат бор?! Ўзимни машаққатга чоғламоқнинг нима кераги бор?! Ундан кўра соямдан шоҳларга паноҳ бериб, ҳавода учиб юрганим яхши эмасми?!
67
Ҳудҳуднинг Ҳумойга жавоби
Ҳудҳуд унга шундай деди:
— Сенинг бу сўзларинг афсонадан ўзга нарса эмас. Сен айтганларни фақат девоналаргина баён қила олади. Айтишингча, гўё зотинг баланд бўлиб, сени кўп шарафли этибди. Гўё сен ўз соянг билан кишиларни шоҳликка эриштирар эмишсан. Ахир шунчалик ҳам гумроҳлик бўладими? Агар шоҳлар тарихини варақлаб кўрсанг, бу хил воқеа қайси бир шоҳ тарихида кўрилган? Сенинг соянг билан шоҳ болиб кўтарилган бирон-бир одам борми?! Бу нотўғри афсона сени шод қилибди, шундай бузуқ эътиқодга ошна этибди.
Масалан, бу даъвоинг рост бўлган тақдирда ҳам, борди-ю сенга бу сифат бехосдан келган бўлса ҳам, соянг тушган киши илоҳ қудрати билан шоҳ даражасига кўтарилса ҳам, бундан сенга нима фойда?! Барибир ит каби даштларда қолган суякларни, тўғрироғи, ғажиб ташланган қоқшол суякларни еб тирикчилик қиласан-ку!
Эй бузуқ хаёлга асир бўлган! Агар билсанг, ушбу ҳолингга бу воқеа яхши мисол бўла олади.
68
Ҳикоят
Уммон соҳилида савдо ишлари билан шуғулланиб, денгиз савдосида бойишни кўзлаган савдогарлар кўплаб-учрайди. Улар пасткаш ғаввосларга беш-ўн дирҳам бериб, катта фойда умидида бўладилар. Ўз жонларини юз ранж ўтига дучор қилган бу ғаввослар денгиз қаъридан садаф излайдилар. Агар улар топган садаф ичида хоҳ минг дона боисин, хоҳ подшолар тожини безовчи дури шоҳона бўлсин, барибир бу ғаввосга ҳақ тўлаганнинг мулки ҳисобланади. Савдогар ана шу тарзда ҳақиқий гавҳарни қўлга киритади, ғаввос эса арзимайдиган бир-икки чақага эга бўлиб қолаверади.
Ғаввос-ку, оз бўлса-да, ўз ҳақини олади, аммо сен бечорага ўша ҳам йўқ. Ит каби суяк билан нафсингни тўқ тутиб юраверасан. Оқил бўлсанг, бундай беҳуда сўз айтма, чунки бу сўзларинг бошдан-оёқ ҳақиқатга хилофдир.
69
Ўрдак узри
Ўрдак ўз сўзларини шундай бошлади:
— Эй саодатли зот! Менинг ҳаётим сув билан тирик. Ундан айрилиққа тушсам, худди сувдан йироқ тушган балиқ каби қайғуга ботаман. Зотим сув ичида таскин топиб келди, шунинг учун ҳам ўзимни пок тутиб юришни одат қилиб олганман. Сув туфайли покликни қозондим, шунинг учун ҳам васфига ҳусн эгаси лойиқ бўлди. Агар бир лаҳза тиниқ сув ичида бўлмасам, унинг фурқатида юз можаро қилгим келади. Сув ичида мавждан жойнамоз соламан ва ўша кўзгуда мақсадим юз кўргизади. Менинг асл мақсадимга етмоқлик сувдадир, бас, шундай экан, бошқа ёққа учиб кетмоқлик мен учун хатодир.
70
Ҳудҳуднинг Ўрдакка жавоби
Ҳудҳуд шундай деди:
— Айтган сўзларингнинг ҳаммаси хатодан иборат. Сенинг ақлингни сув мутлақо ювиб кетибди. Сувда жойнамоз солдим дединг, Бойўғли ҳолидан балки ғофил эдингми?! Мен сувда
доимо покман деб лоф урма! Сувда ўзингни гуноҳлардан ҳоли деб ҳам ҳисоблама! Агар чиндан ҳам пок бўлсанг, унда нега кеча-кундуз сувга шўнғийсан?! Кимки ўз нафси учун фисқ тухмини сепса, улардан қутулмоқ учун сувга шўнғийди. Ахир бу қандай гап, қандай ҳолки, сен тун-кун сувга шўнғигину пок бўлмасанг. Агар ҳақиқий эр бўлсанг, олдингда фано (йўқлик) денгизи турибди, унга шўнғигину ўзингни ёрга ошно қил!
71
Ҳикоят
Ҳинд денгизида бир савдогар бор эди. У савдо-сотиқ ишларида жуда моҳир эди. Унинг димоғига савдо мояси ўрнашиб олиб, сувга ғарқ бўлиш хаёлига ҳам келмасди. Бир мамлакатда ўн кун турмас, савдоси тугагач, яна сув сари йўл тутар эди. У денгизни ҳар хил офатлардан ҳоли деб ўйлаб, йиллар шу янглиғ сафар қилди. У Макка атрофини сувда неча бор айланиб ўтган бўлса-да, унинг яқинига етгач, ўз фарзиIVи адо этмай қайтарди. Кишилар унга ҳажни ҳам бажариш керак, деб айтар эдилар. Аммо пул ҳирси савдогарни у томон боришга йўл қўймас эди. ,
Бир кун денгизда бўрон кўтарилди. У тушган кема гоҳ осмонга сапчир, гоҳ пастга тушиб кетар эди. Савдогар савдо ишларига ғарқ бўлганидек унинг кемаси ҳам денгизда ғарқ бўлди. Денгизда сузиш хаёли ҳаж сари йўл бермади. Охир-оқибатда у катта бир балиққа ем бўлди.
72
Хўроз узри
Хўроз ўз узрини шу тарзда ошкор этди:
- Эй қушлар ичра раис ва тож эгаси! лккаламизга ҳам ҳақ тож насиб этган бўлса-да, лекин ҳар биримизга бошқа-бошқа ишни белгилаган. Сенга у раҳбарликни ато қилиб, қушларга раису пешво қилди. Менга эса элни тонг ва оқшомда муттасил тоат қилишга чорлаш учун дилкаш куй берди. Бутун ёввойи ҳайвонлар ва қушларни яратувчи мени бир ерда муқим турадиган, сени эса сайр қилиб юрадиган қилди. Чунки хўрознинг эрликда омади юришиб, бу соҳада илғор бўлганидан ҳақ унга бир неча гўзал келин ато этди ҳамда унинг учун ҳар томонга кезиб юришни тақиқлаб қўйди. Шундай бўлгач,
у киму Симурғни излаб Қоф тоғига бориш нима?!
73
Ҳудҳуднинг Хўрозга жавоби
Ҳудҳуд шундай деди:
- Агар киши ўз ҳолидан баён қилиб, бир сўз айтса, бу бесабаб бўлмайди.
Дарҳақиқат, шундай қуш ҳам борки, у қанот қоқиб учмасдан туриб, еттинчи осмондаги сидра дарахтининг шохи устида макон тутади. У анжуманни ўзига хилватгоҳ этади, лекин сайр этадиган ери доим ўз ватани бўлади. Гарчи у зимдан Аршга парвоз этиб, сидра дарахтига қўнса-да, ўзининг бу парвозини элга ошкор этмайди. У Симурғдан бир нафас ҳам айрилиққа эмас, унинг васлидан кўнглида ўзга олам жилваланади. Унинг ҳажридан жонига шикаст етмайди, шакли эса унинг васлида доим нақшланиб туради. Боши узра эҳсонли тожу ўзи васл меърожида жилва қилади. Васлдан мамнун бўлади, аммо дамини ичига ютади ва ўзгалардан ҳолини яширин сақлайди. Васлнинг юз минг дурридан кўнглида жўшқинлик содир бўлса-да, оғзи садаф янглиғ ёпиқ туради.
Аммо лекин, сен, эй овози ёқимсиз қуш, ундай қуш эмассан! Балки ҳар хил ёлғон ва беҳаё сўзлами сўзлагувчисан! Кеча-кундуз ҳаддан ташқари фисқу фужурга берилиб, асоссиз ғавғо ва қичқиришлар билан вақтингни ўтказасан. Юз хил ёмонликлар кўрсатасану яна ўзингни яхшиларга нисбат берасан. Бугун эса шунчалик сусткашлик аён этдингки, бу ишинг билан, сен, эй макиён, ўзингни хўроз деб атама!
74
Қушлар Ҳудҳуддан ўзларининг Симурғга бўлган нисбатларини со ъраганлари
Шундай қилиб, ҳар бир қуш Ҳудҳудга бир узр билан мурожаат этди ва Ҳудҳуд уларга тегишли жавобни қайтарди. Ҳудҳуд сўзлари қаршисида қушлар ожиз қолиб, бошқа узр айтишга уларда майл қолмади. Уларнинг барчаси Ҳудҳуд олдида бечораҳол бўлиб, унга шундай савол бердилар:
- Эй зотига раислик гавҳари, бошига тўғри йўл кўрсатиш тожи лойиқ бўлган қуш! Сен неча биёбонларни кезиб чиққансан, маслак йўлида имкон борича эътиқодда маҳкам тургансан ва бу йўлнинг хавф-хатарини бошдан-оёқ биласан, хавфнинг олдини олишда юқори даражага эришгансан.
Биз эса зору забун ва ожиз бир тўдамиз, шўрпешоналигимиз сабабли қора бахтимиз ҳаммамизни хор айлади. Бу сир кўнглимизга равшан бўлмади, чунки жаҳолатимиз кўпдан-кўпу илмимиз оздан-оздир. Агар у камолот осмонидаги порлоқ қуёш бўлса, биз зарра каби саргаштаю сарсонрниз, аҳволимиз афсус чекарли бир ҳолатда. У олий чархдан ҳам юқорироқда ўрин тутади; унинг даргоҳи кенглик ичра Аршга қадар бўлган олис масофадан ҳам кенгроқдир! У тўққиз фалакдан ҳам ортиқ туради, биз эса оддий бир хасдан ҳам камроқмиз. Биз билан унинг ўртасидаги нисбат нимадан иборат? Ё бу нисбат ичра ҳикмат недир? У подшоҳ шоҳларнинг шоҳи бўлса-ю, биз йўлда ётган тупроқдек гадоларнинг гадойи бўлсак. Бизга бу ишлар жуда қоронғу: уларни бизга маълум эт, ақлимиз уни идрок этишдан ожизлик қилмоқда. Биз бир ҳақир бўлсагу у олий бир зот бўлса, айтгин-чи, қатранинг денгизга нисбати не бўлади?
75
Ҳудҳуднинг қушларга жавоби ва Симурғ зуҳуридан хитоби
Ҳудҳуд қавмга шундай жавоб берди:
— У бир олижаноб шаҳаншоҳдир. Унинг бутйн олам гўзаллигини ўзида сақловчи зоти аввал махфий бир хазина эди. Аммо унинг бу гўзаллигини намоён қилувчи кўзгу йўқ эди. У ўз кўринмоғини орзу қилиб, аста-секин жилвалана бошлади. Бу жилваланиш жараёнида қуёш каби юз туман минг соя ошкор этди. Соялар қанчалик покиза жилвагар бўлса, уларга шунчалик кўп эътибор берди. Оламдаги барча қушларнинг шакли, билгилки, унинг ҳикматга тўла соясидан иборатдир.
Сен бу ҳикматдан воқиф бўлдинг. Сен билан Симурғ ўртасидаги нисбат ана шудир. Сен бунинг маъносини яхши тушунсанг, эй нозикфаҳм жондош, уни ўзгаларга ошкор этиб, фош қилма. Бу сир кимга кашф ўлса, у хаёлга чўмади ва ўзининг ҳақ эканлигига ишончи комил болиб, ҳайратдан “Аллоҳ сақласин!” дейди. Чунки ҳаққа чўмиб, у билан бир бутунликни ташкил қилганини ҳақдан бўлак яна нима дейиш мумкин? Яъни уни ҳаққа қоришиб кетган деб айтиш керак!
Сен ўзингнинг кимга соя эканлигингни ва ўзингнинг туб негизингга яқин эканлигингни фаҳмлаб олдинг. Агар Симурғ ўз соясини истаб, жилва этмаганда, соя эгаси бўлмас эди. Борди-ю Симурғ ўзини яширин тутишни хоҳласа, унинг сояси ҳеч қачон аён бўлмасди. Зероки, соянинг ошкор бўлмоғи соя берувчининг вужуди ҳақида далил бўла олади. Сенинг кўзларинг Симурғни кўра олувчи бўлмаганида эди, кўнглинг кўзгудек мунаввар бўлмас эди. Бундай кўзга эга бўлмасдан туриб, унинг юзини кўриш мумкин эмас, бундан бошқача бўлмайди. У ўз ҳуснига ошиқ бўлишларини истаб қуёш каби бир кўзгу пайдо қилди. Токи бу кўзгуда ўзи жилва ва ноз айлаб намоён бўлсаю ҳуснига ошиқ бўлганларни билса. Эй дил аҳли, бу кўзгу кўнгул бўлиб, ҳақ унда муттасил жилва қилади. У ўз ҳуснининг жилвасини намоён этди, сен эса унга ўз кўнглуҳг билан ойинадурсан, яъни кўнглинг орқали уни била оласан.
76
Ҳуснини намойиш қилишга кўзгуни восита қилган шоҳ ҳикояти
Жамоли осмондаги тўлин ой каби бир шоҳ бор эди. Дунёдаги барча моҳпайкар гўзаллар унга сипоҳ эрдилар. У эса уларнинг шоҳи эди. Унинг қоматидан сарв ҳам ҳижолат тортар, оразидан қуёш ҳам шарманда бўлар эди. Оламни унинг гўзал юзи овозаси тутган эди. Ҳамма ўша ҳалок қилувчи ҳуснни кўришга ошиқарди. Унинг ҳуснининг ғавғоси оламни тутиб, ишқининг яғмоси жон ичра туташган эди. Жаҳонга шунчалик чирой бахш этувчи бу ҳусн эгаси бундан юз минг марта ортиқроқ нозу истиғнога ҳам эга эди. У гоҳо майдонга от ўйнатиб чиқиб қолгудек бўлса борми, олдига келган киши унинг ҳуснини кўрган заҳотиёқ жон таслим этарди. Шу тарзда у жавлонгоҳдан сайр этиб чиққунча йўли ҳалок бўлган эл билан тирбанд бўлиб кетар эди. Хусусан, ҳуснидан бу оламда ғавғо, зулмидан жон мулкига талон-торож кўп тушган эди.
Халқ унинг қатлидан беҳад қирилди ва у ўз жамолини элга кўргазмоқни хаёл қилди. Унинг ҳукми билан бир кўзгу ясаб, тахти олдида ўрнатдилар. Қаср ёнида эса кўзгу акси тушадиган юлдуздай чарақловчи бир манзар ясатди. У ойинага қараб, ўз ҳуснига назар солар ва эл ҳам ўша манзар воситасида ундан баҳра олар эди. Токи бундай кўзгуни ясамагунларича, унга кўз ташлаган киши унинг ҳуснидан баҳраманд бўлмади. Шундай қилиб, ҳам унинг ўзи ўз ҳуснидан баҳра топди, ҳам унга қараган кишилар баҳра олди.
Сен бу кўзгуни кўнгил деб хаёл қилгин, унда ўша жамол ўз аксини кўрсатди. Қасрни инсон танаси, ундаги кўзгуни кўнгил деб бил ва бу кўзгудаги шоҳ ҳуснига назар ташла. Аввал кўзгуга жило берилмасдан туриб, шоҳ унга ўз аксини солмайди. Унинг ҳусни аксини кўзгуда акс этмоқда деб англагин ва ўзингни унинг қаршисида томоша қилиб турган деб ҳисоблагин.
Кўзгу қанчалик равшан бўлса, акс ҳам шунчалик бенуқсон намоён бўлади.
77
Искандарнинг элчиликка борганлиги ҳикояти
Бир кун Искандар шундай қарорга келиб, ўзини ўзи элчи деб тайинлади. Унинг бу иши худди Симурғ (қушлар подшоси)га нома элтувчи кабутарни эслатарди, яъни у шоҳ мактубини олиб борувчи элчи вазифасини бажариши лозим эди. У ўша элчи бориши керак бўлган мамлакатга элчиларга хос тартибда етиб борди ва у ердаги кишиларга “Искандарнинг сўзи будир..” деб айтди. Қизиғи шуки, унинг ўзи Искандар эди. У худди элчилардек сўз баён этар, ўзи ўз ҳукмини уларга етказар эди. Халқ унинг Искандар эканлигини қаердан билсин?! Ҳамма уни мамлакат ҳокимининг чопари деб ҳисобларди. Элга саноқсиз фармонлар етказиб, элчи сифатида ўз мақсадини амалга оширди. Бу ҳолатни халқнинг мингдан бири ҳам билмади, ҳеч кирн бу парда нақшида қандай мақсад бор эканлигини пайқамай қолди.
Сен ҳам шоҳ ҳақида сўз юритасан, унга эришмоқни истайсан, аммо қуруқ чўпчак айтиш билан бунга эришиб бўлармиди?
Қушлар шу тарзда бу сўзлардаги пардали маъно ва сирлами билиб олдилар. Ҳамма ўз мақсадларига эришиш йўлини билиб, истаган нарсаларига бўлган муҳаббатлари янада ортди. Шундай қилиб, пешво Ҳудҳуд илиқ сўзлар айтиб, бегоналарни ошно этади.Яна қушларнинг барчаси унга шундай савол билан мурожааж қилишди:
- Эй тўғри йўл кўрсатиш амрида соҳибжамол! Биз ҳаддан ташқари зор ва заиф, жони кучсиз, тани озғин ва нимжон бир тўдамиз. Олдимизда турган иш ниҳоятда улкан, йўл эса жуда олис, унда хавф-хатар кўп. Биз бу йўлни қандай босиб ўта оламиз.
78
Қушларнинг бу йўл аҳволи ҳақидаги саволига Ҳудҳуднинг жавоби
Ҳудҳуд қавмга шундай жавоб берди:
— Бу ҳақдаги тўғри фикр қуйидагича: яъни бу йўлдаги энг олий сифат ишқдир, ишқ алили эса маслаҳат беришдан йироқ бўлади. Кимки ошиқ бўлса, у ўз жонидан қўрқмайди! Ёки имондан кечиб, кофир бўлишдан ҳам тоймайди! Агар ошиқ ўз жононига эришмоқчи бўлса, бу йўлда жону жаҳондан воз кечмоғи осондир! Гўёки биров йўлда чоҳ учраб қолгандай жон ҳам ошиқ йўлидаги тўсиқдир. Ошиқ киши ҳатто тан ва жондан ҳам, ақлу ҳушу куфру имондан ҳам ажралган бўлади.
Ишқ оламга ўт солувчидир, жонни ёндирувчи ҳам - ўша! Унинг шавқи ўти куфр ва имонни куйдиради. Ошиқ бўлган киши ору номусдан ҳам, мазҳабу имондан ҳам, исломдан ҳам воз кечади. Ишққа фақат шавқ, ёниш ва дард муносибдир. У чақмоқ каби жаҳонни қамрайди. Кимни дард ва ишқ истило қилган бўлса, унинг учун жон тарк этмоқ авлодур! Кимнингки жонон томонга ройи бор, жонга офат етмоғидан не парвойи бор?! Ишқ иши ғамли кечаларда дард чекиш ва ёнишдир; жаҳонни шуълалантирувчи оҳ унга шам вазифасини ўтайди. Ишқда ёнишдан фақат дард пайдо бўлади, чунки дардга эга бўлмасдан туриб, жонни фидо қилиш мумкин эмас.
Эй мутриб, дардли бир қўшиқ айт! Соқий, бедардлигимдан ҳалок бўлмоқдаман! Мени зор этиш даражасига олиб борадиган дард жомидан тут, токи ундан ишқ дарди кўнглимга таъсир этсин! Мен уни ичиб, жондан кечай, ақлу ҳушу дину имондан кечай! Кофирлар майхонаси ичра маскан тутай, белимга зуннор боғлаб. бўйнимга бут осай! Майхона пири олдида ўзимни маст айлаб, Қуръонни ўтда куйдирай ва бутпараст бўлай! Ишқ майхонаси ичра ўзимни хос қилиб, жонимни имон оридан халос этай! Бутхонада қўнғироқ товушини тинглаб, бутга сажда қилиш учун ер ўпай! Белимга зуннорни маҳкам боғлаб, кофирларни ўзимдан хурсанд қилай!
79
Ҳикоят
Шайх Санъон((ибн Саққо) - ХИ - ХИИ- асрларда яшаган тарихий шахс бўлиб, унинг оташин севгиси ҳақидаги қисса Шарқ мамлакатларида машҳурдир. Бадиий адабиётда бу қиссани биринчи бўлиб Фаридиддин Аттор 1221-йилда “Мантиқ ут-тайр” асарида назмда берган) даргоҳга етишганлардан бўлиб, кўнгли ғайб сирларидан огоҳ эди. У Каъбада авлиё кишилар ва қавмни етакловчилаф орасида худди пайғамбар ўз саҳобалари билан тургандек турарди. У халойиққа тўғри йўл кўрсатувчи бўлиб, Каъбадаги барча шайхларнинг шайхи эди. Унинг остонасида шоҳлар гадолик қилар, огоҳ кишилар ҳам унга қуллиқ қилишдан фахр этишарди. У бирон-бир ғамгин киши ҳақига дуо қилмоқчи бўлса, малаклар қўл очиб, “омин”, дерди. Унинг мақсади қаршисида улар юз кўрсатиб, кўнглининг кўзгусида жилваланиб турар эдилар. Унга яқин кишилар ва муридларнинг сони тўрт юзтага етар, уларнинг ҳар бири Жунайд (Бағдоднинг машҳур шайхларидан, 910 й.в.е.) ва Боязид(Тайфур бинни Исо бинни Одам. Йирик шайх, тайфурия тариқатининг асосчиси, 961й.в.е.)ларга тенг келарди. Агар у бир дуо қилса борми, ҳатто офат дудидан қорайиб кетган олам ҳам ёришиб кетарди. Агар бирор киши бирон-бир дардга мубтало бўлган бўлса, у дуо қилгач, бу бало даф бўларди. Унинг шукуҳидан чархи аълога шикаст етар, Арши аъзам ҳам унинг ҳиммати олдида паст турарди. Ақлига Аршнинг ўзидан хабар келиб, улар ваҳий ёки илҳом каби воқеликка айланарди. У тушида бирор нарса кўрса, бу воқеа бошдан-оёқ ўнгида ҳам юз берарди.
Унга бир неча тун бир тушни қайта-қайта кўргиздилар. Бу тушдан сабру қарор ипини уздилар. Уйғониб, ўзининг бу ҳолига тавба қилар, кўзини юмиб, уйқуга кетса, яна ўша туш қайта такрорланарди. Тушида бир бегона жойда сайр қилиб юрар, маълум бўлишича, бу жой Рум мамлакати экан. Бу ерда у бир бутхона ичида маст ҳолда турар, мастликдан ўша ибодатхона аҳли каби бутпарастликка юз тутган эди.
Бу туш ана шу тарзда бир неча бор бўлгач, сирлар хазинаси бўлган шайх:
— Бу балодан сақланиб бўлмайдиганга ўхшайди. Агар бир киши Каъбада ёки оташпарастлар ибодатхонасида турар экан. Киши пешонасида ёзилганини кўрмасдан иложи йўқ. Тезроқ ўша мамлакатга йўл олиш, тақдир қаёққа етакласа, ўша томонга кетиш лозим. Ўша ерга ҳам бир бориб кўрайлик. Бошимизга нимаики келса “ё насиб”, деб қисматдан кўрамиз,- деди.
Шу тарзда у ўз ҳолига назар солиб, ўша юртга боришдан ўзга чора топмади. У кета туриб, Каъбага юзини қўйди ва юз ҳаяжон билан видолашмоқ учун уни тавоф қилди. Минг ҳасрат билан ҳарам тавофини қилиб бўлгач, Рум иқлими сари йўлга тушди.
Ҳамсуҳбатлари унинг бу ҳолидан хабардор бўлгач, бу сафарда унга ҳамроҳлик қилдилар. Тариқат пири йўлда давом этар, тўрт юз йўл аҳли эса унга ҳамроҳ эди. Йўлда ҳалок қилгулик ҳар хил савдолар Шайх кўнглига ғулғула соларди. Ҳар дам у ўзга бир ҳолатга тушар, бу оғир аҳволдан қутулиш чорасини топа олмас эди. Унинг бу ҳолига дўстлари ҳайрон қолишар, уларнинг ақлу ҳуши бошидан учарди. Яқин кишилари ундан “Сенга нима бўлди?” деб сўрашар, аммо шайхнинг бу ғалати аҳволидан воқиф бўлмасдилар. Улар ўз саволларига жавоб топа олмагач, Шайхдан ҳам кўпроқ изтироб чекардилар.
Хуллас, улар шу тарзда мақсад сари, қайси мақсад, балки беҳад шиддат сари йўл босдилар. У юртга етиб келган заҳотиёқ Шайх кўнглида юз хил тўполонлар туғён ура бошлади.
Ҳар нафас бир жойни кезиб юрганларида ногаҳон ғалати бир бутхона намоён бўлди. Унинг тоқи осмон гумбазига етар, жуфту тоқида эса кўпгина сирлар яширинган эди. Бу бинонинг тошлари ғам ва машаққат тоғидан келтирилган бўлиб, ғиштлари дарду бало тупроғидан ясалган эди. Бу ғиштлар юз хил мураккаб усуллар билан ҳар хил рангдаги бўёқлар бериб пиширилган ва турли гўзал нақшлар билан терилган эди. Бино болохонасининг айвончасида фитналар қараб турар, улар кишиларни чорасиз ҳолга солиб, улардан қутулишнинг сира иложи бўлмасди. Бинонинг ҳар бир дарчаси ишқ нуридан ёришиб турар, лекин бу дарчаларда турли балолар маскан тутган эди. Кунгуралари имонга рахна солар, барчаси ишқ доғини ошкор этар эди. Ҳар кунгурага терилган тошлар ишқ тиғидан кесилган бошларга ўхшарди. Бу тошлар дин аҳли бошини учириб юбориш, олам узра тошбўрон қилиш учун мўлжаллангандек эди. Дарвозаси фитна тўдаси юриб ўтадиган жой, фитнагар тоқи эса бу ҳунарда фалакдан андоза оларди. Бу дарвозанинг ҳалқа ва занжирлари юз минг найрангдан иборат бўлиб, улар савдо ҳалқасига ўраб, девона қилар, телбадек занжирига боғлаб ташлар эди.
Бу бинонинг ичида ишқ ўти ёқилган юзта оташкада бор бўлиб, уларнинг ҳар бирида юз туман савдойи мавжуд эди. Улардан чиқаётган қора тутунлар бутхона устини худди куфр ва исён зулмати каби қоплаб ётарди. Бу кўҳна дунё шунча айлангани билан бу хил ажиб бутхонани ҳанузгача кўрмаган эди.
Бу ерга келганда Шайх жисмида ҳарорат кўтарилди, кўнгли изтиробдан бетоқат бўла бошлади. Ҳар дам унга хасталик юзланиб, кўзи ўнгида қандайдир бир ўзга олам намоён бўла бошлади. У ҳар томонга паришонҳол қараб юрганида, кўзи беихтиёр бир тарафга тушди. Унинг қаршисида юзига парда тортган бир гўзал пайдо бўлди. Бу парда гўё унинг қуёшдек юзини беркитиб турган уфқдаги камалакка ўхшарди. Шу пайт шамол келиб, унинг юзидаги пардани кўтариб юборди ва бу қуёш нури ҳар томонга ёйилиб кетди. Уни қуёш деб атама, балки юз қуёш ҳам унга девона бўлиб, унинг ҳусни шами атрофида парвонадек эди.
Бу гўзал қизнинг қадду қомати гўё суратдаги руҳнинг ўзгинаси бўлиб, ундан ҳар лаҳза руҳда ўзга ҳолат юз берарди. У ҳур суратли ажойиб бир паризод, гул ёноқли озода бир сарв эди. Кўриниши руҳни ўзига мафтун этар, шакли шамойили эса кишини юз хил шаклга сола оларди. Суратидан ҳур ва парилар ҳам ҳижолат чекар, талъатидан шарқ қуёши ҳам уяларди. Юзи нур сочиб турар, сочи зулмат каби қоп-қора эди. Бу нур ва зулмат гўё куфр ва имондан нишона берарди. Юзи узра мушк таратувчи зулфи ёйилиб турар, гўё бу зулмат ичра нурнинг яширинганини эслатарди. Сочи нур аҳлига зулмат олами бўлиб, унда савдо аҳлининг буюк бир ўлкаси бекингандек эди. Худди янги ой девонани ҳайратга солгандек, унинг қоши ҳам савдойи кишилар учун янги ой каби туюларди. Қошининг тоқи — қабоғидаги кўзи худди ўша бутхона тоқиси остида турган гўзал қизнинг ўзгинасидек офатли эди. Кўзи теварагида фитна аҳли каби киприклари ҳар тарафга саф тортиб турарди. Кўзининг пастида “бало” сўзининг остида ёзилган нуқта каби бир ҳоли бор эди. Ўша бало остида ва юз устидаги холларни бу икки сўзга қўйилган нуқталардан мисол деб бил.
Оғзи ғайб сирларидан нишона берар, аммо ўзи ғайб аҳли каби бенишон эди. Лаби хаста жонлар учун малҳам бўлар, нутқида Исойи Руҳуллоҳ дами бор эди.Унинг кайф берувчи лаби ёқут каби қизил рангда бўлиб, унинг ширин сўзларидан хаста жон озиқ оларди. Унинг кулгичларида юз минг жон асир, бағбақасининг чуқурчасида эса юз Юсуфи Канъон тутқун бўлар эди. Агар у бу чоҳга тушганларни қутқариш учун зулфидан каманд ташласа, бу каманд уларни янада кўпроқ ўзига банди этарди. ляк айланаст худди бағбақа остидаги “нун”га ўхшайди, гўёки оби ҳайвонга гумбаз бўлиб хизмат қилади, аммо у қадар баланд эмас. Ҳам унинг қадди ниҳолига жон жилваланади, ҳам хиром айлаб юришидан оби ҳайвон жилваланади. Кўзи била лаби ажаб санъатлар кўрсатишар, агар бирикишиларни оидирса, иккинчиси ўша ўлганларни тирилтирарди.
Жисми гулгун бўлиб, кийган кўйлаги гўё гул узра гул эди, уни кўрган заҳотиёқ юз минг кўнгил тоқатсизланиб, ўзини йўқотарди. Кўйлагига ранг-баранг гўзал нақшлар солинган бўлиб, уларда Рум ва Фаранг усталарининг жон чекиб меҳнат қилганлиги кўриниб турарди. Кўйлакдаги қатл этувчи қизил ранглар неча кишиларни ўлдирса, лекин ундаги атирдан оиган кишиларга қайтадан жон кирарди. Дин аҳлига қирғин келтирувчи кофирдек қотил кўзидан барча баҳра олишни истарди. Кимки унинг сочи зуннорини хаёл қилса, бу соч унинг дину имонини поймол этарди. Ҳусну латофатда жон аро эр тутгудек ёқимли, балки бир қултум сув билан ютгудек сўлим ва гўзал қиз эди. Ҳуснининг шуъласи давронга ўт солса, оташин лаълидан жонга ўт тушарди. Ақлу ҳуш эгалари ундан оташгоҳ ишқини топардилар, ишқида зоҳидлар куйиб кул бўлардилар.
Хуллас, ана шу тарсо қизи шундай бир гўзал шаклда худди қуёш айвонидаги лсо қизи каби қаср устида турарди. Бундан Шайх кўнглига чақмоқ чақилгандек бўлиб, унинг жони шуъла денгизида ғарқ бўлди. У қаттиқ ҳаяжондан “лоҳаwла” дуосини ичида қайта-қайта такрорлаб, “тавба” деб ёқасини ушлади. Аммо у шўх ўз рухсорининг шуъласи билан Шайхнинг тавбаю дуосини куйдириб юборди. Шайх ўзидан кетиб, тупроққа йиқилаёзди. Бу дамда қўлидаги ҳассаси худди уй устунига ўхшаш унинг гавдасини суяб қолди. У шундан сўнг бирпас орқасини деворга тираб турди ва бу ғаройиб вужуддан ҳайратга чўмди. Аммо ҳаяжоннинг зўридан ҳассаси ва жисмига шикаст етиб, ҳолдан кетганча ерга қулади.
Охир-оқибатда унинг тоза жонига ишқ тушди, ишқ унга қон каби кириб, бутун вужудини қоплаб олди. У гоҳ беҳол бўлар, гоҳ ўз ҳолига келар, йўлдошлари эса унинг бу аҳволидан лол қолишарди. Улар бир-бирларига ҳайрат билан боқишар, Шайхнинг бу ҳолатидан бошларини қуйи солишар, гоҳо умидсизларча қарсак урардилар. Шу тарзда унинг ҳоли оқшом тушгунга қадар ҳайрон қоларли даражада кечди, балки бу ҳолдан унинг ўзи ҳам саргардон кезар эди.
Тун мамлакати кунни қорайтиб, атрофни ўша бутхонадаги куфр зулмати каби қоронғулик қоплади. Унинг бошига шу тун каби қора қисмат тушган, унинг рўзгорига ҳам, унга-тобеъ кишиларга ҳам қора мусибат тушган эди. Уламинг ҳаммаси ўша муғ дайри тупроғида, қайси тупроқ, балки балолар тоғида қолишди. Шайхнинг бошига жуда оғир кун тушди; бу каби қора тунни ҳали ҳеч бир одамзот кўрган эмасди.
Тун осмонда бахтсизлик пардаларини ёйди, ҳар ёнга юлдузлардан михлар қоқди. Чарх кўз ёшини оқизишга дуд хизматини ўтаб, кўк атрофида аралаш-қуралаш бўлиб кетди. Фалак айланишдан тўхтаб, тоғ каби ўрнидан тебранмай қолди. Чарх дард аҳлига зулм кўрсатиб, тоғ-тоғ қайғулами ижод этиб турарди. Дунёни ўша тоғлар билан яшириб, унга юз туман минг тошлар ҳам ёғдирарди. Осмон кўзларидан юлдузлар сочиб, Шайх аҳволига мотамдан нишон билдирарди. Бундан барча олам аҳлига мотамсаролик тушган, улар қора кийган эдилар.
Шайхнинг бошига бу каби қаттиқ иш ҳеч тушмаган, у ниҳоятда эзилган ва ғоят заиф эди. У золим ишқ зулмидан зор ва беҳол бўлиб, бутхона тупроғида хору зор бир аҳволда ётарди. Ишқ унинг жисм ила жонига ўт ёққан, куфр дину имонига ўт солган эди. У кўз ёш тўкканча ётар ва лекин ҳар дамда оғзи қурир, чунки кўнглидаги ўтнинг шуъласи оғзидан чиқмоқда эди. Ишқ унинг рўзгорини қаро қилган бўлса, тун гўё йўқу борини ҳам қаро қилган эди.
Шу тариқа юз хил бало унинг жонига насиб этганидан, у ғариб ўз ҳолига йиғлаб, шундай деди:
— Ҳар дам қайғу-мусибатим ортиб бормоқда. Эй фалак! Менга нелар қилмоқдасан! Тинчлигимни бузиб, ишқ сари бошладинг, юз ёнар ўт ичра мени ташладинг! Кўнглимга
аввал равшан қуёшни кўргузуб, кейин уни яширганча, ғам шомига тутқун этдинг! Ғам шомигина эмас, балки осмон бўшлиғидаги яратилиш чеҳрасини қаро қилдинг! Ғам дўзахининг дуди оламни тутиб кетди, унинг шуъласини кўнглим ўти билан ёритдинг.
Аллоҳ-Аллоҳ! Не кечадур бу кеча?! Ё Раббий! Шундай ҳам машаққатли кеча бўладими?! Мен бошимдан кўпгина қийин кечаларни ўтказганман, аммо бу каби уқубатли кечани ҳаргиз кўрмаганман! Бу тун эмас, балки дўзах ўтининг дудидир. Ё фалакнинг оҳидан иборат қоришмадир! Бундай тун, ё Раб, ҳеч кимнинг бошига тушмасин, унга ҳеч кимса мендек гирифтор бўлмасин!..
Билолмай қолдим: тун балосидан гапирайми ёки менга туслиган кун балосидан гапирайми?! Жисмим, аъзойи баданим, сезгиларим ва ақлу ҳушим ишқдан шундай парда ёпиндиларки, гўё уларнинг ҳеч бири майжуд эмасдек, ишқ зулмидан ҳаммаси нобуд бўлгандек туюлмоқда. Ҳатто гавдамда тобу тоқат қолмаганидан кўйида кўз ёши сингари равон бўлишга куч топилмайди.
Бошимни чексиз ғамдан қутқармоқ учун тошга уриб тилка-пора қилмоқликка қувват қани?!
У қуёш нурларидан нур олмоққа, у ой юзликка назар солмоққа кўз қани?!.
Қул шоҳга тазарру айлагандек, ўша даргоҳга суртмоққа юз қани?!
Кўксимга тош ургудек, бошимга тупроқлар совургудек қўл қани?!
Ўзимни қўлга олишга, ақлдан озишимга тўсқинлик қиладиган ҳуш қани?!
Ишқ тадбирларини айтиб берадиган, вайрон бўлган кўнгилни тиклайдиган ақл қани?!
Дардимга чора қиладиган ёки бағрим порасига даво берадиган сабр қани?!
Ҳолим ғамини еювчи кўнгил қани? Ахир у ҳам ҳозир ўлик сонида-ку!..
Бир нафас ургучалик тағин жон қани?!. Кўнгил каби уни ҳам излаб топа олмайрнан!..
Менга бу йўл не балолик йўл эди? Ахир бундан баттарроғи бўлиши мумкин эмас-ку!!
Умрни бу янглиғ хору зор кўргунча ҳаргиз тирик бўлмаганим яхшироқ эмасмиди?!
Бир хатар чақмоғи тушиб, вужудимдан асар қолдирмаса нима қиларди?!
Дўстлар, менга мадад берсангиз нимангиз кетарди?! Жам бўлиб, мен зорни ўлдирсангиз!.. Тоинки бу олам оримдан, башарият аҳли эса афғону зоримдан қутулсин.
Биродарлар, жонимга қатл тиғини уринг! Куйдириб, кулимни ҳар томонга совуринг! Токи жаҳонда бу янглиғ расво бўлмайин! Ҳар дам юз марта ўлгандан кўра бир ўлай!
Шайхнинг бу мусибатли ҳолига дўстлари ҳайрон қолишар, унинг дардидан ҳар дам қон йиғлашар эди. Бу ғамгин ва чорасиз кишилар бир ерга тўпланиб, ҳар бири Шайхга турли насиҳатлар бера бошлашди. Шайх улар пандини фаҳмламас, нозик сўзлар маъносини ҳам англамас эди. Улар Шайхга ақл мезони билан хитоб этган бўлсалар, Шайх уларга ишқ йўсинида жавоб қайтарар эди.
Улардан биридеди:
— Эй дин арбобларининг бошлиғи! Сенинг изларинг яқинлар аҳлига сурма ўрнидадир. Киши ҳаётида шунақа кўргулик содир бўлиб туради, ахир, ундан фақат ўзини қўлга олган кишигина нажот топади.
Шайх деди:
— Эй фарзанд! Ўзлик қаёқда дейсан, у бўлганда мен ҳам уни забт этмасмидим?
Бири деди:
— Бу шайтоннинг иши. Ундан киши фақат зикр тушиш йўли билангина қутулади.
Шайх деди:
— У ҳолда жамъият шартдир, мен эса паришонҳол одамман, қандоғам хосият берарди?..
Бири деди:
— Эй сир аҳлининг пешвоси! Бу балони даф қилиш учун намоз ўқиш керак.
Шайх деди:
— Бу маънида сўз айтма! Мен телбаман, телбага эса ақл ўргатмайдилар.
Бири деди:
— Ўрнингдан тур-да, таҳорат қил ва кишиларни тоат-ибодат қилишга ишорат қил!
Шайх деди:
— Кўз ёшимдан ўзга сувим йўқ, бағримдан ҳар дам кўзимга қон ёшлар келади!
Бири деди:
— Ғусл қилиш керак, у кўнгулни пок этишдан ташқари ғамдан қутқаради. Энг тўғри йўл ана шудир!
Шайх деди:
— Мен йўқлик денгизида ғарқ бўлдим. Мендан яна нима истайсан?!
Бири деди:
— Тасбеҳингга машғул бўл-да, бу паришон ҳолатдан ўзингни қутқар.
Шайх деди:
— Тасбеҳимнинг тори узилди, унинг ўрнига зуннор ипини боғладим!
Бири деди:
— Мисвок — тиш ковлагичга эътибор қил, уни оғзингга солиб, суннат бажо келтир!
Шайх деди:
— Агар мисвок ҳавас қилмоқчи бўлсам, мен учун оғзимдаги ҳайрат бармоғи етарлидир.
Бири деди:
— Бирор хатолик юз берган бўлса, узрига ер ўпиб, унга сажда қил!
Шайх эса кўзларидан қон ёшини оқизиб шундай деди:
— Бан бир бу эшикдан бошимни олмайман!
Бири деди:
— Сафар Румга бўлди, энди Каъбани қароргоҳ этмоқ даркор.
Шайх деди:
— У ерда излаганимни бу ерда топдим, энди нима учун орқага қайтиб, беҳуда машаққат чекишим керак?!
Бири деди:
— Саҳро сари юзланиб, Батҳо томон ёлга чиқиш вақтидир.
Шайх деди:
— Мен уни бу ерда топдим. Рум борида Батҳони нима қиламан?
Бири деди:
— Сафаримиз тамом бўлди. Ватан сари йўлга тушсак яхши бўларди.
Шайх деди:
— Эҳсонли Аллоҳ гўё ўзи мурувват кўрсатиб, ушбу бутхонани менга ҳақиқий ватан этибдир.
Бири деди:
— Агар бошқа шайхлар бу ишдан хабар топсалар, бизни таъна-маломат қиладилар-ку?!
Шайх деди:
— Улар билан ишим йўқ. Истаган кишим харобат ичидадир.
Бири деди:
— Сенинг аввалги важду ҳолатинг - эътиқодинг қани? Зуҳд ва ибодатда ўтказган покиза вақтларинг қани?
Шайх деди:
— Ҳолатим — бутхонада турмоқдан иборат. Собиқ ибодатларимнинг юзтаси бунга садқа!
Қавм ўша кечаси юз тўлғаниб, Шайх аҳволидан изтироб чекарди. Улар Шайхга таъналар қилишар, аммо Шайх буларга парво қилмасди. Улар Шайхга ўгитлар беришар, аммо у буларни фаҳмламас эди.
Эрталабгача бутхонадаги кишилар ғавғо қилиб, дин аҳлининг бу ҳолини томоша қилдилар. Улар дин аҳли расм-русумларини ҳазил-масхара қилиш билан ўз динлари тариқатидан лоф уриб, мақтаниб қўйишарди. Улар гумроҳлик андишасига бориб ўз Лот (бут)ларидаги “ло”ни “иллаллоҳ” сўзининг “ло”си билан тенг деб ҳисоблашарди. У кишилар учун ўзларининг бахтсизликка дучор бўлганликлари бир сари бўлса, бутхона аҳлининг бу савдодан севиниши бир сари бўлиб тушмоқда эди. Шайх яқин кишилари билан бутхона кишиларининг ёнини олар, бундан дин аҳли ҳижолат тортарди. Тонг ёришгунга қадар бундай мудҳиш ҳол мусулмонларга кўп малоллик етказди.
Ёруғлик қоронғуликни енггач, бутпарастлар ўзларининг катта қўнғироғини чалдилар. Насроний қизи ўз чеҳрасини намойиш этганидек, чарх қуёш нурларини оламга кўргизди. Бутхона аҳли орасида Шайх ишқи ва аҳволи ҳақида можаро қўзғалди. Улар бутхона ичида тўпланиб олиб, бутхона аҳли миллатига қувват бағишловчи бу ҳолдан шод бўлишарди. Дин аҳлининг бундай ҳижолатлари тобора ортиб, ниҳоят улар номусга чидай олмай, Шайхни ёлғиз ташлаб тарқалиб кетишди. Бечора Шайх бутхонадаги болаларга ҳам масхара бўлди, улар Шайхнинг бу ҳолидан мазза қилиб кулишарди.
Кекса Шайх ошиқу зор, ғариб бир ҳолда кўзини тарсо қизи томонга тикканча йўл узра ётарди. Кишилар уни таҳқирлаб ва масхаралаб босиб ўтса ҳам, у мутлақо парво қилмас эди. Чеккан азобидан ғойибу ҳозирларнинг ҳам, инграшидан мўмину кофирларнинг ҳам раҳми келарди.
Аммо Шайхнинг кундуз кунини шу тариқа қаро қилган ва уни дин йўлидан чиқариб, кофирлар бутхонаси ичида расво айлаган ўша оламга ўт солувчи тарсозода парда орқасидан ошиқу зорига, гирифторига яширинча боқиб турарди. У, Шайхни ғафлатда қолдириб, поймол болиб ётганини кўрса-да, ўзини билмасликка солар, унинг ҳолини тушунишни ўйламъасди. Гарчи у Шайхнинг динига қасд қилиб, унинг жонини талон-торож этган бўлса-да, ўзини гўллик ва нодонликка солиб, гўё ҳеч нарса билмагандек тутарди.
Унинг фироқидан Шайх жони ўртанар, балки бору йўғи шу ўтда ёнарди. Эртадан кечгача бағри чок-чок бўлиб, кечдан тонг отгунча айрилиқдан ҳалокат ёқасига бориб қоларди. Шу тарзда унинг машаққатли ҳар бир нафаси ортиқ туюлар, бир ой мобайнида аҳволи шундай кечди. Унга ранжу дард ҳаддан ташқари юзланиб, ғам ичида қолган жисми тупроқ билан тенг бўлаёзганида, ўша золим кофир, ишвагар хулқли гўзал яна ўша жойида кўринди. Нозли ҳусни билан бутун оламга ўт солганча ўз гирифтори ҳолидан хабар олмоқчи бўлиб, шундай савол берди:
— Эй ислом элига етакчи, дин ва ислом аҳлига тўғри йўл кўрсатувчи пир! Сенга Каъба тавофини қилиш ҳунар эди, нечун бутхона эшигида ватан тутдинг?! Сени дин элининг мададкори дейишарди, кофирлар бутхонасига нечун асир бўлдинг?! Агар сафар аҳли бирор ерга тушиб, у ерни манзил этса, бир кеча ўша ерда бўлиб, эртасига бошқа ёққа кетади. Сен Шайх эса бир ойдан бери бу ерда тунб, бутхона тупроғини маскан
етдинг. Кофирлар бутхонасида яшашдан ва зулмат аҳлидан тилаган мақсадинг нима экан?
Шайх жаҳонни безатадиган бу жамолни кўриб, унинг бу жон бахш этувчи сўзларини эшитгач, ҳаяжондан бутун аъзосини қалтироқ босди. Жисми гоҳ букилар, гоҳ тик бўларди. Ҳушини йўқотиб, ўзидан кета бошлади, жисмида ҳаётдан асар ҳам қолмади. Бутхона эли уни ўлди деб гумон қилишди ва минг йил олдин ўтганлар билан тенг бўлди деб ҳисоблашди.
Шайх шу аҳволда бир кеча-кундуз ўликдек ётди. У санам эса Шайхнинг бу ҳолига афсус билан бош чайқатарди, бошқа кофирлар ҳам ҳайрону лол эдилар. Ҳаттоки қон тўкувчи ўша қотилнинг ҳам унга раҳми келди. Куфр ва дин аҳллари Шайхнинг бошига йиғилиб, комил ишқига офаринлар айтишди. Унинг бошини тупроқдан кўтариб қарасалар, ҳали баданида жони бор экан.
Шайхнинг ишқи эл кўнглига ниҳоятда таъсир этди, санам ҳолида ҳам ўзгариш юз берди. У ўз ишқи билан қатл этилган Шайх олдига қадам қўйди. Хастанинг димоғи мақсад исини сезгач, гулчеҳрага қараш учун аста кўз солди. Унинг юзида на ранг, оғзида на сўз қолди. Шу тариқа у бир муддат гунг ва лол бўлди, тили сўз айтишга ожизлик қилди. Висол завқи уни ўз ҳолига келтиргач, золим кофир унга шундай савол қилди:
— Биз Шайхдан ҳол-аҳвол сўраб, унинг қандай кайфиятда эканлигини билмоқ учун савол берган эдик. Аммо Шайх ҳийла билан ўзини беҳуш кўрсатиб, бизга бирон сўз айтиш учун оғиз очмади. Энди у яна ўз ҳолига қайтди, бизнинг юқоридаги саволимизга жавоб берсин.
Шайх бу сўзларни эшитгач, оҳ уриб, кўзидан шашқатор ёш тўкиб, деди:
— Эй кўнглимга қиёмат солган! Сен мендан ҳол-аҳвол сўраганингдан кейин арз қилмоқдан ўзга иложим йўқдир. Арзимни бирон такаллуф билан тутиб бўладими, ахир?! Чунки бу иш махфий сир болишдан ўтди, энди дардимни ичимга ютганча, уни сенга аён қиламан. Бутхона ичида бу хил зор бўлдим, ишқ бандига гирифтор бўлдим, жонимга ҳар хил балолар юзланди — ҳаммасига юзингни кўриш бўисдир. Ажойиб жойда чеҳранг жилваланиши билан худди тўртинчи осмондан қуёш порлагандек бўлди; менда не чидам қолди, не сабру тоқат, ўша соатдаёқ ақлу ҳушимдан ажралдим.
Ўз ҳолимни қисқача изҳор этиб, сени дардимдан хабардор айладим. Агар чора қилсанг — сен учун осон, агар қатл қилсанг ҳам жонимнинг ҳаёти бўлади. Мен ўз ҳолимни билдирай, деб сенга арз қилдим. Қатл этасанми ё раҳм қиласанми — сенинг ўзинг биласан!
Шўх унга деди:
— Эй олий сифатлар эгаси бўлган муршид! Аҳли ислом ичра уят йўқ эмиш! Ахир сен каби ислом элининг бошлиғи ҳам шундай паришон сўзлар айтадими? Сенда на ҳаё бор экан
ва на адаб! Сен ўзи ғалатироқ одам экансан, айтган сўзларинг эса сендан ҳам ғалатироқ!..
Эй, пешво! Кимки, ишқ аҳлидин бўлса, уни фақат одобли ва ҳаё кони деб билгил!
Эй, йўл пири! Бу хил одобдан ташқари сўзларни дадил айтиш ҳатто ёш болаларнинг ҳам қоиидан келмайди! Ахир сени Шайх деб атайдилар-ку, оқ соқолингдан уялсанг бўлмайдими?! Ёшинг тўқсон билан юзга бориб қолибди. Сени қари деса ҳам, ёш деса ҳам бўлади... Ёш бўлсанг, ҳанузгача ақлинг кирмабди, қари киши эса бу хил сўзларни ўзининг хазон фаслида айтиши ярашмайди. Ахир сен ёш эмассан, ҳайрон қоларли даражада қарисан-ку, ақли ҳуши учиб, мункиллаб қолган чолсан-ку! Сен шундай сўзлар сўйладингки, уларни инсон жинсидан бўлган биронта ҳам одам айтмайди.
Эй беқарор Шайх! Шак-шубҳасиз: сенинг бу сўзларингда тилинг билан кўнглинг бир эмас. Чунки ишқ аҳли ўз сирларини махфий тутиб, унинг фош бўлишидан эҳтиёт бўладилар. Айниқса, маъшуқа олдида бу хил сўзларни айтиб, ишқини бу хил шошиб-тошиб баён қилиб бўладими? Ишқ дардига йўлиққанлар шундай йўл тутадиларми? Зуҳду тақво элининг чидамлилиги шундоқ бўладими?!
Гўзал талъатли маҳваш шу хил сўзларни айтгач, Шайх уятдан ўзини қўярга жой топа олмай қолди... Бечора Шайх кўп ҳижолатлар чекиб, унга шундай деди:
— Эй инсон сифатли ҳурзод! Ишқ мени зору забун айлаб, ақлимни ўғирлаб олди, ўзимни телба-девона қилиб қўйди. Эл девона кишидан ақл кутадими? Ё савдойи ва сеҳрланган одамдан адаб талаб этадими? Агар телбалик туфайли адабсиз сўз айтган бўлсам, мени кечир; чунки у пайт мен ўзимда йўқ эдим. Аммо нима деган бўлсам, уларнинг ҳаммаси рост. Тонмасанг текшириб кўришнинг мумкин. Эй, нигор, таним зор бўлиб
кўнглим пора-пора бўлган бир пайтда, қандай қилиб сенга сертакаллуфлик билан сўз айта оламан?! Сен сўраган пайтда қай ҳолатда бўлсам, шундай жавоб қайтардим. Бари бир уни яшириб бўлмайди, борича айтдим. Чунки ўзимни ошиқ эмасман ва ёр васлини истамайман, дея олмайман-ку, ахир!
Шундай қилиб, Шайх айтган сўзларидан тонмади. Маъшуқасидан узр сўраш, ёлворишга ўтмади. Шунда у шўхи саркаш деди:
— Эй, жаҳлга йўғрилган одам! Агар қисматга рози бўлсанг: кимки менинг васлимни таманно айласа, у тўрт ишни бажариши шарт: у май ичиши, маст бўлиб, зуннор боғлаши, Қуръонни ўтда куйдириши ва бутпарастлар динига кирмоғи керак.
Бу тўрт нарса ишқнинг шарти - шукронасидир. Унинг яна иккита жаримаси ҳам бор. Чунки бу фонийлик тўрт йўли бўлса, яна икки йўл ўша тўртнинг ифноси (фанода бутунлай йўқолиши, ўзини маҳв этиш) демакдир. Улардан биринчиси - бир йил давомида хинзирбоқарлик қилиш бўлса, иккинчиси - шу давр мобайнида оташгоҳ ўтининг парвонаси болишинг, яъни оташгоҳда ўт ёқишинг лозим.
Агар Шайх бу бутхона аро чин ошиқ бўлса ва ўз ишқининг даъвосида содиқлик кўрсатса, унга исботлаш учун шукрона ҳам, жарима ҳам ана шундан иборат. Бундан ҳам ортиқ балолар бўлармикан? Агар менинг васлимга сен талабгор бўлиб, ёнингда бўлмоқлиғимни истасанг, бу айтганларимнинг ҳам-масини қабул этмоғинг керак. Шундагина сен васл кўчасига кира оласан. Бордию бу ишларни бажаришга қурбинг етмаса, эрта кунни кеч қилмасдан, йўлингдан қолма!
Шайх унга деди:
— Эй хаста жоним офати! Кўнглимни ишқинг оташи ўртамоқда. Шавқинг шуласи вужудимни чулғаб, ишқинг чақмоғи ўриш-арқоғимни куйдирмоқда. Мен ғарибу девонаман, ақлу ҳушу сабрдан бегонаман. Парирухсор ёр неки амр этса, девона ошиқига не ихтиёр! Нимаики талаб қилсанг, буюр, чунки сен ҳокимсан! Агар бажармасам, жафо тиғини бўйнимга ур!
Шайх ўз сўзларини шу ерда тўхтатди. Унинг бу сўзлари шўх қизга ва барча бутхона аҳлига маъқул тушди. Шундан сўнг бутхона ичини жаннат каби ясатиб, кўп такаллуф билан безадилар. Унинг тўрида осмон баробар юксак тахт ўрнатдилар, ундаги зебу зийнат ҳаддан зиёд кўп, қиёсдан ташқари гўзал эди. Шўх насроний қизи унга шавқ билан чиқиб келди, уни кўрган Шайх ҳар дам жони оғзига келарди. Имони юзини қора қилиш учун Шайхни тўпланган одамлар ўртасига олиб кирдилар. Бутпарастлар, хоҳ улар шу ердаги турғун кишилар бўлсин, хоҳ сайр этиб юрувчи жаҳонгашталар бўлсин, ҳаммаси бир ерда жам бўлдилар. У ерда ўнлаб хумларда май ҳозир этиб, унинг ҳар хил газакларини ҳам тайёр қилиб қўйдилар. Атрофида бутхона қўнғироғи ва арғанунлар. Шайх дини мотамига ун тортиб, куй чалар эдилар.
Ҳеч қачон оламда бу янглиғ иш бўлган эмас эди. Роҳиблар ҳар тарафдан саф тортиб ўтирар эдилар. Огоҳ муршиддан Қуръонни сўрадилар, оташгоҳдан ўт олиб келиб қўйдилар. Зуннор ва салиб муҳайё этилгач, дилни овловчи тарсо қизи юз афсун билан ўрнидан турди. У юз минг ноз билан тахтдан тушиб, Шайх олдига эъзоз билан юриб келди. Унинг ёнида ўтириб, қадаҳ тўла май ичди. Буни кўрган Шайхнинг ҳуши бошидан учди. Соқий қадаҳдан сархуш бўлгач, яна бошқатдан қадаҳни лиммо-лим тоидириб, уни Шайхга тутди ва шундай деди:
— Охирига қадар ич, эй олижаноб киши! Билки, бир томчи қолса ҳам, ҳисобга ўтмайди!
Ишққа берилган Шайх истар-истамас дилнавоз тутган майни ичар экан, кўзларидан ёш думалар, ислом ва имондан қўлини буткул ювган эди. У шундай ичдики, бошидан дуд чиқиб, май ўтида бутун борлиғи кул бўлди.
Шайхга бир неча давра май тутганларидан сўнг, унинг ишқи ақлига жабр эта бошлади. Бода унинг ҳушини ўтмас қилиб қўйгач, у қизга васлдан муддао изҳор этди.
Шўх тарсо қизи эса унга: “Энди шартлардан биригина бажарилди, холос”,— деб айтди. Шайх унга: “Эй шўх, яна нима қолди, айтгил, ҳар не матлуб бўлса, мен бажарай!” деди. Шундан сўнг соҳибжамол маҳваш куфр аҳлининг улуғларига ишора қилди. Уларнинг барчаси куфр ишлари соҳасида моҳир кишилар бўлиб, Шайх имонини куфрга тақдим этдилар ва уни ўша динга киритдилар. Унинг устидаги пирлик хирқасини ечиб олиб, яланғочладилар. Бу ҳолатни кўрган киши йиғлаб турарди. Шундан сўнг уни май ҳовузи ичига солиб, бошдан-оёқ чўмилтирдилар. Шайх ҳам ҳеч нарсадан ҳайиқмасдан майга шўнғишда давом этаверди.
Кейин кофирлар киядиган кийимларни олиб келиб, унга бошдан-оёқ кийдирдилар. Белига зуннорни маҳкам танғиб, бу тасаввуф пешвоси бўлган Шайхни кофир қилдилар. Сўнгра хор бўлиб эзилган Шайхни бутхонага олиб кирдилар. У маст ҳолда бут олдида сажда қилди, эгнидаги пирлик хирқасини оловда куйдирди ва “Каломуллоҳ”ни ўтга ташлади. Шундай қилиб, дам-бадам узатилаётган қадаҳдан маст бўлди, ҳам ўзини мастона бутпараст қилди. Гардун унинг бошига солмаган жаҳондаги ҳеч бир расволик қолмади.
Ишқ Каъба сири мушкулини ана шу тарзда ҳал этиб, Шайхни бутхона болаларига масхара қилди-қўйди. Ёш фаранг баччалар маст-аласт ётган дин пешвоси билан ҳазил-мазаҳ ўйнашар; қутлуғ қадам эгаси Шайх эса ўзини билмай ётар; агар ўзига келиб қолгудек бўлса, унга яна май тутар эдилар. У туну кун шу тарзда ҳушсиз ғирт маст ҳолда карахт бўлиб ётар, унга на кун ва тун маълум бўлар эди.
Оқибат ишқ яна туғён урди. У бир саҳар ўрнидан туриб, шундай афғон қилиб, фарёд кўтарди.
— Эй кўнглимга изтироб солиб, вужудим биносини хароб қилган! Ишқи бедодликни бунёд айлаб, дину имонимни барбод этган! Куфр элининг дини шундай бўладими?! Сўзни бир жойга қўйиб шартлашиш натижаси шуми?! Эл мақсадини шу тарзда амалга оширадиларми?! Шу хил ваъдага вафо қиладиларми?! Кўнглинг нимаики истаган бўлса, ҳаммасини бажартирдинг, юз минг бало чақмоғини менга урдинг. Қани айт-чи, қайси истагингни амалга оширмадим?! Қайси шартингни бажо келтирмадим?! Вафо қилиш пайтида ўзингни билиб-билмасликка солмоқдасан. Васлга эришувимга бепарволик қилмоқдасан. Мен ҳам ғарибу ҳам қари, ҳам хастаман, куфр занжири билан маҳкам богианганман. Мени кеча-кундуз майга тутиб, ваъда қилганларингни унутдинг! Даъвоингни шу тариқа исботлайсанми?! Ўзинг чўқинадиган “Манот” ва “Лот”ларъ дан қўрқмайсанми?! Шўх тарсо деди:
— Эй Шайх! Бунча кўп таъна қилаверма! Шарт бойлашдингми, уни ниҳоясига етказ. Васлга суюнчи бўладиган тўрт ишни бажардинг. Энди ишқнинг икки жаримаси қолди. Эй улуғлар фахри, бу жарималар қуйидагича: бу бутхона атрофлда кўнглинг жирканмасдан роппа-роса бир йил кечалари оташгоҳда ўт ёқасан. Кундуз кунлари эса ўзингни нотавон
тутмасдан, чўчқа подасини қарши олишга равона бўласан ва кечга қадар чўчқабоқарлик қилиб, бу ердаги кишиларга чўпонлик вазифасини бажарасан.
Бир йил тугагач, висол сари етиб келасан. Ўшанда ифиен висол базмини муҳайё қилиб, сенга пешвоз чиқаман ҳамда куфр йўсинида тўй бошлаб, васлим билан сенинг жонингни шод қиламан.
Агар ишқ қоидасида етук бўлмасанг, бу ёлга қадам қўйма, яъни айтилган жарималарни бажармасанг, кофирликдан воз кечиб, динингни қабул қил ҳамда ибодатхонани қўйиб, Каъбага қайт! Неча кун муттасил айш қилиб, май ичганингни ўзингга бағишладим. Куйдирилган эски кийимларингнинг ҳам баҳридан ўт, уларнинг ўриш-арқоғи ҳақида сўз юритмай қўя қол. Ёки ўз кийимларингга муайян баҳо даъво қилсанг, майли, пулини олиб, чўнтагингга сол, йўлда харжлаш учун ишлатарсан. Бу ерда нимаики кўрган бўлсанг, кўрмадим деб гумон қил ёки ҳавас майхонаси томон от чоптирмадим деб ўйла!
Шайх маҳваш сўзларига қулоқ солиб эшитгаъч, унинг қалбида яна ишқ туғён айлаб, шундай фиғон қилди:
— Эй ишқинг шиддати жонимда бўлган, хотирим ороми, кўнглим қуввати! Ҳар неки истагинг бўлса, буюр — қулингман. Агар бажармасам, майли, мени қатлга ҳукм эт! Аммо ҳижрон сўзини айтма, мени васл уйидан бенасиб этувчи сўзга йўлама!
Шундай деб у ўрнидан ирғиб турди-да:
— Сурувни келтиринг, “қўй”ни чўпон ҳузурига еткуринг! Мен гумроҳга мадад айлаб, илтифот қилиб, оташгоҳ сари йўл бошланг!— деди.
Хуллас, “қўй”ни чўпон ҳузурига еткардилар, унинг иккинчи тилагини ҳам бажо келтирдилар. Шайх кундуз кунлари чўчқа тўдасидан огоҳ бўлиб, уларни боқса, кечалари унинг манзилгоҳи оташгоҳ бўлар эди.
Кечқурундан тонг отгунга қадар унинг иши ўт ёқиш бўлиб, куфр оловини равшанроқ ёндириш билан вақтини ўтказарди. Саҳар пайти бутхонада қўнғироқ чалингач, яъни қаро зулмат туни ёришгач, у девоналикдан гулханга йиқилган одамдек дудга беланганча кулдан чиқиб келарди. Қўнғироқ оҳангига мос ҳолда куфр элининг одат ва тартибида хиргойи қиларди. Шу тариқа у тўнғизларга рўпара бўлар, унинг атрофида юздан ортиқ тўнғиз бўларди.
Шундай қилиб, у бу хил зулматга гирифтор ва асир бўлиб қолган эди. Унинг фармонидаги қавм бу аҳволдан уни халос этиш учун кўпгина чора-тадбирлар қилиб кўришди, аммо бу тадбирлар унга қил учичалик ҳам таъсир этмади. Улар Шайхни халос қилишга ҳеч имкон топа олмагач, чорасиз ҳолда ҳар ёққа тарқаб кетишди. Шайхнинг ўзи ёлғиз қолди. Улардан ҳар бири уятдан бир томон бориб, Каъбада қочоқлар каби яшириндилар.
Шайхнинг бир фоний муриди бўлар эди. У ишқ жомидан ҳаддан зиёд кўп май ичган эди. Етакчи (Шайх) карвонни қаерга бошласа, бу солик (шогирд) ҳам ўша манзилда унга ҳамроҳ бўлгувчи эди. Аммо Шайх Рум сари сафарга чиққанида, унга ўзга бир мамлакат маскан бўлган эди. Бу қутлуғ қадамли йўловчи сафардан қайтиб, Каъба томон кўпгина манзилларни босиб ўтди. Йўлданоқ у Шайх атрофидан паноҳ истай деб, хонақоҳ томон юзланди. Аммо келиб қараса, хонақоҳ хароб, унинг пири йўқ эди. Хонақоҳдаги тўрт юзта тақводордан бирортаси ҳам кўринмасди. У бу ҳолни яхшилаб текшириб кўргандан сўнг унга содир бўлган аҳволни борича айтиб беришди: Шайхнинг Рум сари йўлга чиққани ва бу ерда унинг бошига не ишлар тушганини сўзлаб беришди.
У Шайх муридларининг халифаси (бошлиғи) бўлгани учун ўз ўртоқларини олиб келишга кишилар юборди. Шу тарзда ҳиммат кўрсатиб, барчасини бир ерда жамлади ҳамда улардан Шайх аҳволини диққат билан суриштирди. Унга туш билан Рум воқеасини баён қилиб, бутхона ва тарсо қизи зулмини айтиб беришди. Шайхнинг ишқ ичра беқарор бўлганини ва ҳолида беихтиёр қолганини, бода ичиб, ринду маст бўлганини; динни тарк этиб, бутпараст бўлганини; яна оташгоҳни маскан этганини ва “Каломуллоҳ”ни ўтга солганини ҳамда қандай қилиб зуннорни белига тўрт айлантириб боғлаганини, ҳозир у кечалари оташгоҳда ўт ёқиб, кундуз кунлари эса чўчқа боқишлигини ҳикоя қилиб беришди.
Шунда дард соҳиби бўлган ҳалиги хабардор ринд уларга шундай деди:
— Эй ор-номусни сақлашда тўнғизлардан ҳам баттар бўлган кишилар! Шайх сизнинг пирингиз эди, сизлар унга мурид эдингизлар. Унинг кўрсатмасидан барчага нажот умиди етарди. Фақр аро муридлик қилиш шарти шундай: агар кимки қутлуғ табиатли бўлиб, муршид бўлса, унинг муридлари ҳам унга ўхшаш бўлиши керак... Агар у ўзининг яхши-ёмон кунларида нима иш қилса, сиз унга тақлид этишингиз лозим. Сиз вафосизларга фақр тартиби одатлари ҳайф! Сўфийлар киядиган хирқаю ўрайдиган салла ҳам ҳайф!
Дориломон пайти ёлғон лоф уриб, Шайхга содиқлигингизни исбот этишга тиришасиз. Шайхнинг бошига оғир иш тушса, ўзингизни ундан узоққа тортасиз. Шайхингизга бевафолик қилиб, Қиблагоҳингизни бутхона ичига ташлаб келибсиз. Аллоҳдан қўрқмай, элдан уялмасдан, бу иш унинг бошига тушганда, уни ёлғиз қолдириб, орқангизга қайтибсиз. Ўз пешвонгизни у ерга қўйиб, хизматидан, балки дийдоридан тўйиб, қайтиб келибсиз. Шу сифат билан яна ўзингизни яхши фикрли, тўғри иш тутувчи деб ҳисоблайсиз, бир-бирингизни яна “дарвиш” деб ҳам атайсиз. Зуҳду тасбеҳу ридонгиздан уят сизга! Кавуш, салла ва ҳассангиздан уят сизга! Агар Шайх итбоқарлик қилиб, бир неча ит парвариш этганида эди, унга чархдан бу янглиғ жафо етган пайтда итлардан вафо кўрган бўлмасмиди?! Ахир улардан баъзилари йўқолиб кетса, баъзиси қолар, унинг атрофидан жилмасдан турар эди-ку! Унинг муҳолифлари билан гоҳ уришиб, гоҳ унинг мотамида улишар эди! Агар инсондан вафо йироқ бўлса, вафо бобида ундай кишидан ит яхшироқдир. Бордию сизда мардоналик, ихлос даъвоси ичра оқиллик, донолик бор бўлса эди, Шайх бошига бундай бало тушганда, яъни у биров ишқига мубтало бўлиб, ўзини ҳар жафога дучор этганида, уни сиз ҳам қилмоғингиз лозим эди. Аммо барчангизда унга ҳамдардлик қилишдан ўзни четга тортиш зоҳир бўлиб, фақр ичра юз номардлик кўрсатдингиз. Киши “ерман” деб лоф ургани билан эр бўла оладими? Қўлидан келмайдиган ишга қўл урадими?
Жонга озиқ бағишчловчи шогирд шу тарздаги сўзларни айтар, улар оғзига сукут муҳри солганча, лом-мим демай жим ўтиришар эди. У уларни койигач, “Бир ерда ўтириш билан иш битмайди”, деб ўрнидан туриб, Рум сари, дин ва имонни ёндирувчи ўша манзил томон йўлга чиқди. Ҳалиги жамоат ҳам уни қўллаб, хоҳлар-хоҳламас унга йўлдош бўлишди. Барча чўлу биёбонларни босиб ўтиб, чўчқабоқар Шайх турган манзилга етиб бордилар. Шайхда на ислом, на имон маслагидан асар қолган; на ақл, на зуҳду тақво андишасидан нишон қолган эди. Бу телба ошиқ майдан маст ҳолда бехудлик дарди билан бирга эди.
Шайх ўз олдига келганларни танимай, улардан юзини тескари бурди ва чўчқалар тўдаси юрган томонга қаради.
Сўфийлик йўлини тутувчи солик бу ҳолни кўргач, Шайх учун кўнгли бузилиб, оҳ урди. Юзига кўплаб ҳасрат ёшларини тўкиб, ўзи билан бирга келган жамоатга қараб шундай деди:
— Энди Аллоҳга ҳамду сано айтиб, бу ерда турмасдан орқаларингга қайтинглар! Камолот соҳиби бўлган муршидимиз Шайхнинг кўзи ишқ ғавғосидан хиралашиб қолибди.
У шаҳарга қайтиб, оташпарастлар бошлиғини топди ва даҳр зулм этган одамларга ўз мақсадини айтди. Шундан сўнг у ҳалол, чин ошиқ даргоҳида кеча-кундуз илтижо ёшларини тўка бошлади. Унинг иши шайхига халос топишни муддао билиб, муножот ва дуо қилмоқдан иборат бўлиб қолди. У бу мақсадида содиқ бўлиб, ўзи садоқат аҳлига мувофиқ эди. Изтироб билан кўп дуо қилди ва ниҳоят Аллоҳ ҳам унинг дуосини қабул этди.
Бир кеча илтижо кўз ёшларини оқизиб, йиғлаш зўридан хастаҳол бўлди. Тонг пайтида кўзи бир лаҳзалик уйқуга борди. Туш кўрди: бир ажойиб нур кўзга ташланиб, нур орасидан қуёш балқди. Бу шундай қуёшки, юзта қуёш зарра каби бунга етишиш учун саргардондир. У набиларнинг сўнгги вакили, пайғамбарлик муҳр-узуги, ҳошимийлардан чиққан олам сараси эди. У табассум қилиб келар, жон бағишловчи лаблари сўзга мойил эди. Сирлар хазинаси ана шундай намоён бўлгач, содиқ мурид унинг ҳузурида юз тубан тушиб, ўз эҳтиёжини арз эта бошлади.
— Эй хастаҳолларни лутфу марҳамат билан қўлловчи пайғамбарлик мамлакатининг тахти соҳиби!.. Сенга ҳолатимни баён этишга ҳожат йўқ: чунки ёруғ кўнглингга ҳаммаси маълумдир.
Пайғамбарлар шоҳи юз минг лутф билан:
- Эй умидинг боғида гул очилган киши! Сидқу тўғри ниятингга офарин. Сен шунчалик ожизона ёлбордингки, ишларни саранжомловчи Илоҳий ожизлигинг ва ёлборишларингни қабул этди;
нолаю, ўртанишларинг дарголиида қабул бўлди. Аллоҳ ўз махфий ҳикмати намойишида бу йўлга кирганларга шундай тўсиқлар қўядики, уларни енгиб ўтмай нажот топиш имкони бўлмайди.
Шайхингиз шундай бир кучли синовга йўлиқди. Бундай аҳволга ҳеч бир йўловчи тушмаган эди. Ҳақ нажот каромат қилди, шод бўл. Шукр қилиб қайғудан озод бўлгин. Сенга кўп азоб-машаққатлар юзланди. Сен туфайли ҳақ пирингга илтифот қилди.
Аллоҳ пайғамбари бу сирларни шарҳ этгач, ёлборган киши кўзларидан шодлик ёшлари тирқираб кетди. Шодлигидан бир оҳ тортиб ҳушидан кетди: хастажонлик туфайли ўзидан кетиб йиқилди.
Тонг шамоли мушк ҳид таратиб эса бошлади. Тун мушки ичра ойдинлик ёйилди. Нотавон шогирд кўнглига ҳуш юзланиб, мағзига жўш тушганча, сакраб ўрнидан турди. Аллоҳ фарзини тўғри адо келтириб, турган жойидан Аллоҳга юз қўйиб, эгилди. Ёнидаги ашоблар ундан аҳволни сўраб, вазиятдан огоҳ бўлгач, ҳаммаси унга ҳамроҳ бўлдилар. У майсалар ва сув юзидаги шамол каби Шайх томон ошуфтаҳол йўртиб борарди. Гоҳ баландлик, гоҳ пастликларни босиб ўтиб, ишқибоз Шайх турган манзилга етиб келди.
Бу пайтда Шайхда ҳам гумроҳлик даф болиб, унга ғойибдан огоҳлик етган эди. Мадад гулшанидан эсган насим унинг кўнглига катта таъсир кўрсатган эди. Кўзларидан ҳижолат ёшларини ошкор этиб, оҳу надомат алангаси чекарди. Кофирлар кийимини ташлаб, белига боғланган зуннорни узиб ташлаган эди. Куфр путур етказган тийра кўнглига тўғри йўл топиш шами нур етказган эди.
Шу аснода у гуруҳ етиб келди. Улар келгач, Шайх кўнглига улуғлик етишди. Шайхни бу ҳолатда кўрган замоноқ уларда ҳам ўзгариш ҳосил бўлиб, юз шукр айтиб, шодмон бўлишди. Улар шундай дедилар:
— Эй висол соҳиби бўлган муршид! Сенга қувончли мужда шуки, Расул мададкоринг бўлди.
Шайх юз берган бу ҳолдан воқиф эди. У ўз жамоасига бу ҳақда сўзлаб берди ҳамда яксифатлик бобида мардона бўлган ўзининг ана шу содиқ доно шогирдини бағрига босиб, қучоқлади. Шайх унга шундай деди:
— Эй саодатли фарзандим, жоним фиштасига пайвандим! Садоқат кўрсатишда ўз ҳолингни ўзгартирмадинг, ёрлик бобида камчилик кўрсатмадинг. Не тил билан сенга ўзимнинг узрхоҳлигимни баён қилайин? Бу садоқатинг узрини илоҳнинг ўзи бажо келтирсин!
Шогирд ҳам кўзларидан севинч ёшларини тўкиби, пир оёғидан бошини кўтармас эди. Бу икки ошуфтахотирлар тинчланмагунча барча изтироб чекиб, нима қилишини билмас эди.
Ҳамфикр дўстлари шундай дедилар:
— Эй бошлиқ! Бу давлатни бизга Аллоҳнинг ўзи насиб этди. Энди бу хатарли манзилдан кетиб, Каъба водийси томон юришимиз керак.
Шайх ювиниб, эгнига хирқа кийди, буни кўрган кишилар завққа тўлдилар. Сидқ билан улар ҳарам - Каъба сари йўлга чиқиб, саҳрони босиб ўтиш учун қадам урдилар.
Шайх Батҳо сари йўлга тушаверсин, биз энди тарсо қизи сари қайтайлик.
У пари ноз уйқуда ётар эди. Уйқусида бир туш кўрди. Тушида Шарқ қуёши осмондан пастга тушиб, шўхга Исо пайғамбардан шундай хабар етказди:
— Эй вафо бобида хому норасо! Замона аҳлининг муршиди бўлган Шайх Санъон сенинг бутхонангга меҳмон бўлиб келди. Аммо сен мезбонлик одатини билмасдан, меҳмоннинг бошига не кунларни солмадинг?! Ҳозир у бутхона меҳмонлигини тарк этиб, мезбонлик қилиш учун Каъбага йўл олди. Унинг орқасидан етиб, динига мушарраф бўл, ундан кечирим сўраб, унинг жуфти ҳалоли бўл!
Насроний қизи Шайх оёғининг изи бўлишни истаган ҳолда уйқудан уйғонди. Қилган ишлари ёдига тушиб, ношод кўнглига ўтлар туташди. У оҳ урганча ўрнидан туриб, Каъба тавофи учун йўлга тушди. Унинг кўзларидан осмондаги юлдузлар каби ёшлар тўкилар, Мажнуннинг маъшуқаси Лайли каби зор йиғлаб борарди. Шайх ўз одамлари билан жўнаб кетган томон худди ел учирган тоза гул барги янглиғ тез юриб борар эди. У беҳол бир ҳолатда қадам ташлар, чарх эса унинг қилган ишлари учун қасоскорлик қилар эди. Айниқса, бу кек ва хусуматнинг биёбон ичра шиддати ҳаддан ошиб, қизни ваҳима, қўрқув ва ҳайрат босиб кела бошлади. Унга бу ниҳоясиз дала-даштда хасталик ва ожизлик юзланди. У шундай деди:
— Ё Раббим! Ожизу саигашта бир ҳолда кўз ва кўнглим қонига беланганман. Заифу бечорадурман, раҳм қил! Бекасу оворадурман, раҳм қил! Гарчи менинг гуноҳ ва жиноятдан ўзга нарсам йўқ бўлса-да, Сендан бошқа паноҳим ҳам йўқдир!
Шундай қилиб, у ўзининг кимсасиз ва ёлғиз қолиб, бунинг чорасини топа олмаслигига зор-зорйиғлади. Нозанинга уқубат шунчалик ўз кучини кўрсатдики, у ҳолсизланиб, тупроққа юзтубан тушди. У йиқилгач, ҳуши тамом ўзидан кетди. У тупроқ устида хору дардманд бўлиб ётарди.
Юқори мартабали Шайхга бу ҳодиса аён бўлди. Унга ҳамроҳлик қилган мурид ҳам бу синоатдан хабар топди.
Ой юзлига, ожиз ва ғам чекувчи ой жамолга ана шу синоат юзланди. Бу пайтда ундан узоқда йўлда кетиб бораётган қудратли ринд — Шайх бирдан ўз ортига қайтди. Унга ҳамроҳ гуноҳ ичидаги каттаю кичик ҳам Шайх билан бирга орқасига қайтди. Бу ғофил кишиларнинг ҳар бирида юз хил хаёл пайдо бўлди. Улар: “Ё Раб, бу орқага қайтишнинг сабаби нима экан?” — деб ўйлар эдилар.
Шу тариқа Шайх ва унинг сирдошлари ўша сарвиноз ётган жойга етиб келишди. Гарчанд Шайх бу ҳолни тўла фаҳмлаган бўлса-да, лекин йиғламоқдан ўзини асрай олмади. У тезлик билан ҳушсиз ётган нозанин бошини ўз қўйнига олди. Қиз юзига Шайх киприкларидан ёшлар оқиб туша бошлади. Гул барглари узра гулоб сочилгач, маст уйқуда ётган наргис очилгандек бўлди. Қиз Шайх қўйнида ўз бошини кўргач, юзига ҳасрат ёшларини тўка бошлади. Заифликдан унинг ноласи оғзидан билинар-билинмас чиқар, юзи узра бағридан сизғиган парча-парча қонлар оқар эди. Қиз Шайхга деди:
— Эй шиори тақво ва паноҳи дин бўлган киши! Сендан қайси тил билан кечирим сўрай оламан?! Бадбахт бебош болалар дарахтга тош отишади, олий дарахт уларга соя солиб туради. Агар гул бутасида юз минг тикан бош кўтарса, ҳар бир тикандан баҳор булутлари туфайли гул очилади. Гарчи гуноҳим ҳаддан ташқари кўп бўлса-да, лекин сендаги лутфу эҳсон ундан ҳам ортиқроқдир. Қилган беадабликларимни билиб, сенинг узрингни истаб, қора юз билан ҳузурингга келдим. Ўша пайтда нимаики ёмон иш қилган бўлсам, булар менинг ўзимнинг ёмонлигим, юртим ва динимнинг ёмонлиги туфайлидир. Олдингда яна анча сирлар айтмоқчи эдим, аммо умр ошиқиб шошилмоқда, фурсат эса ниҳоятда оз...
Шу тахлит у ўзининг ислом динига бўлган шавқини баён этиб, Исо пайғамбар айтган нишоналарни бирма-бир баён қилди ва ниҳоят шундай деди:
— Пойма-пой сўзларимни шу жойда тугатаман. Тезроқ имонимни келтир, бир нафашк вақтим қолди...
Шайх юзига кўз ёшларини оқизиб, ўзининг тарсо ёрига имон арз этди. Қиз яширин имонга ошно бўлгач, оҳ урганча Шайх олдида ўз жонини топширди. Бундан яна дин аҳли аро ғавғо тушиб, улар фарёду вовайло чека бошладилар. Куфр ва дин ичра шундайин бир-бирини тушуниш сабаб бўлиб, шундайин ғаройиб иш юз берди.
Ишқ аро бу хил ажойиботлар, қизиқ ҳолатлар кўпдир. Бу ажойиботлар турфа ўйинлар кўрсата олади. Ишқ шундай бир денгиздирки, унинг поёни йўқдир. Ундаги ҳар бир пуфак бепоён осмонни эслатади. Ишқ бир оламдир, аммо ниҳоятда кенгдир; ишқ бир осмондир, аммо жуда юксакдир. Унда энг кичик Суҳо юлдузи чархни тескари қилади, унда пашша анқони ожиз эта олади. Агар ишқ ўтидан бирор учқун етса, у юз яшиндан кўпроқ зарар етказади. Бу денгиздаги ҳар бир қатра ҳеч бир шаксиз олам юзини бало сели билан хароб қила олади. Агар ишқ тиғи юз минг қирғин зоҳир этса, унинг олдида на қасос олишнинг, на хун пули тўлашнинг маъноси бўлади! Ишқдан кўп офат чеккан киши ўз жонига миннат қўйиш билангина чора топади.
Кўргилки, ишқнинг бўстони ажабланарлидир, ундаги сув ва ранглар бегуноҳ кишилар қонидандир. Ундаги ҳар бир киприк юз минглаб жонга ниш уради. Билгилки, ўша қотил ҳиндунинг одати ўзи шунақадир. Унинг бир турфа ҳоли юз туман кўз қорачиғини худди ортиқча нуқта мисоли йўқ қилиб юборади. Ишқ мулкида гадо ва шоҳ бирдир, майхона ичида раҳбару гумроҳ тенг ҳисобланади. Ишқ аро дарду балодан, зулму ситаму жафодан ўзга нарса йўқдир!
Ишқ Шайхни шунчалик шайдо этиб, олам аҳли ичра расво қилди. Сўнгра у менга ҳам ўз ғавғосини солиб, кўнглим мулкини талон-торож этди. Агар ҳолимни киши ундан ортиқ демаса ҳам, ҳар ҳолда ундан кам ҳам эмас.
Кел, Навоий, сўзни шу ерда тўхтатгил, ишқ аро кўп даъволар изҳор қилмагил. Агар умримдан бир неча кун омонлик топсам, ишқим шарҳини назмга солиб, бир достон ёзайин. Шунда сўзимнинг чинлиги ёки лоф эканлиги инсофли кишига яққол билинади.
Алқисса, Шайх айрилиққа учрагач, бутхонадаги ишларини тугатди ва Каъбага боришга ҳозирлик кўрди. У ёрини ишқ айвонида дафн этиб, дин ва имон аҳли гўристонига қўйди. Каъбадан бутхона томон йўлга қандай чиққан бўлса, худди шундай ҳолда бутхонадан Каъбага томон қайтди. Бу ерда у Аллоҳга ўтмишдаги ишларидан узр сўраб арз қилди ва ниҳоят узрлари қабул бўлиб, қазо уни ўз ёрига қўшди.
80
Қушларнинг пешволикка қуръа ташлаганлари ва қуръа Ҳудҳуд номига тушгани
Қушлар бу ажиб сўзларни эшитгач, ҳаётдаги барча ҳориб-чарчашлари ёдларидан кўтарилди. Ишқ уларнинг қўлларидан ихтиёрларини тортиб олиб, барчаси шавқ ўтидан беқарор бўлдилар. Улар яшин каби тезлик бииан йўлни босиб ўтишар эди. Ғарбдан Шарққа бориш улар учун ҳеч гап эмас эди. Барча ошиқиб, шошилинч равишда ҳаракат қилар, уларга ҳар дамда бир хавфли водий рўпара келарди.
Аммо улардан баъзилари бу қаттиқ йўлни босиб ўтишга қодир бўлсалар, баъзилари зор ва заиф, ожиз эдилар. Бундайлари пўдадан айрилиб, йўлда қолжб кетар, баъзилари эса адашиб, ўзларини турли томонга уришарди.
Қавм орасида сардор бўлмоғи шарт. У қавм ҳолидан хабардор бўлиб туради. Агар бундай бошлиқ бўлмаса, қавмнинг ҳоли паришон бўлиб, барча ўз ҳолига ҳайрон қолиши турган гап. Агар чўпон қўйни ўт ва сувга йўллаб турмаса, бу сурувни ҳалок бўлди деб гумон қилавер. Ҳар бир жамоатда пешво йўқ экан, унинг йўлга қадам қўймоғи мумкин эмасдир.
Йўл ниҳоятда оғир ва йироқ бўлгани сабабли қушларнинг ҳаммаси иттифоқлик билан шундай дедилар:
— Бизга бир ақлли, ҳушли бошлиқ керак. У барча қушлар ҳокими боисин. Чунки биз заифмиз, йўл эса жуда машаққатлидир. Тўдага ҳам раҳбар, ҳам ҳамроҳ бўладиган бир бошлиқ лозим.
Сайрга чиққан қушларнинг паст ва олий табақаси бир овоздан бу ишни Ҳудҳудга юклади. Уни бу вазифани бажаришга ундадилар, аммо унинг табъи амалдор бўлишдан ибо қилиб, қушларга шундай деди:
— Майли, мен тўдани йўлга бошқариб, қавмни ўз билганимча олиб борайин. Бундан ўзга таклиф этсангиз, қабул этардим, аммо бу ишни ўз бўйнимга ололмайман. Агар бажара олмасам, орамизга фироқ тушади деб қўрқаман.
Шундай деб Ҳудҳуд бу ишни қабул қилмади. Ундан ўзга қушларнинг барчаси эса жоҳилдилар.
Қушлар кўрдиларки, барча иш расво бўлмоқда. Шунда қуръа ташлаш муқаррар бўлиб қолди. Улар ҳар бир қуш зотига қуръа ташладилар. Қуръа Ҳудҳуд отига тушди. Шундан сўнг унга энди узр айтиш учун уйдирма тўқиш, йўқ демоқликка баҳона топиш учун ҳеч бир асос қолмади. Чунки унинг илми ҳамма қушларникидан кўп эди. Унинг бошлиқ эканлиги ва унга бўйсунишликка аҳду паймон қилиб барчаси қўл ташлашди. Ҳудҳуд пешволикни қабул қилгач, қушларнинг ҳаммаси ўз муддаосига эришиб, шундай дейишди:
— Биз энди сенга тобемиз: сен бизнинг бошлиғимизсан. Қандай мақсадинг бўлса, биз уни раво қилайлик. Сен бизга бош қўмондонсан, бизлар эса сенга қўшинмиз. Сен бизни қаерга бошласанг, ўша ёққа орқангдан эргашиб борамиз.
81
Бир водий бошига келиб қушларни ҳайрат лол этгани ва бир қушнинг Ҳудҳудга савол бергани
Шундай қилиб, Ҳудҳуд уларга бошлиқ бўлгач, улар йўлни босиб ўтиш учун осмонга кўтарилишди. Улар бир неча кун қанот қоқиб, бир ерга етиб келишди. Олдинда бир ниҳоясиз водий пайдо бўлди. Уни кўргач, қушлар жонларидан умидларини узишди. Бу водийда кулфат бениҳоя чексиз бўлиб, ўзи ҳажр шоми каби чексиз узун эди. Ҳатто унга қарашнинг ўзиёқ умр ва жонга офат етказар, аммо қушларнинг уни босиб ўтмоқликдан ўзга чораси йўқ эди. Ундаги ҳайбатли, қўрқинчли кўриниш сўз билан ифодалаб бўлмас даражада уқубатли бўлиб, қушлар бундан қўрқиб кетишди. Бу ер ҳали ҳеч ким бориб етмаган ва ҳеч бир қуш учиб ўтмаган номаълум бир водий эди. Буни кўрган қушларнинг жисми сусайиб, қанот-қуйруқлари шалпайиб қолди. Шунда бир қуш Ҳудҳудга савол берди:
— Оё, бу йўл нима учун бўм-бўшдиф? Ҳудҳуд бир оз фикр юритиб, шундай жавоб қайтарди:
— Бу йўл улус ғавғосидан ҳоли бўлиб, шоҳнинг иззати, мартабаси ва эҳтиёжсизлигини кўрсатиб туради.
82
Ҳикоят
Боязид бир тун ўз хилватидан чиқди. У вумшоқ табиатли киши эди. Ойдин бир кеча. Ҳаммаёқ ой нуридан равшан. Осмон юлдузлар чаманидан гулшан ясаган. Кўм-кўк денгиз каби мовий осмонда порлоқ юлдузлар чарақлар, уларнинг ҳар бири нур сочишда гўё пок инжуни эслатарди. Етти қават осмон бир олий қасрга ўхшар, коинот ўзининг бутун юксаклиги ва кенглигини унда намойиш қиларди. Унинг сайр этиб кезиб юриши ва бир ерда ором топиб туришига ҳам, тузилиши ва чиройига ҳам ақл ожизлик қилар эди.
Шундай олий даргоҳ ичида огоҳ пир биронта махлуқ жинсидан асар кўрмади. У қанча ҳаракат қилиб қидирмасин, шаҳар, тоғ ва дашт аро кезиб юрмасин, бирон-бир кимсанинг мутлақо нишонасини топмади, ўзидан ўзга нотавон кишини учратмади. У шундай деди: “Ё Аллоҳ! Нима учун бу манзил дард ва шавқ аҳлидан ҳолидир?”
Шунда унинг кўнглидан ҳушини элтувчи бу сирдан шундай воқиф этди: “Бу ер иззат ва улуғлик даргоҳи бўлиб, унга ҳар қандай кишининг йўл топиш эҳтимоли йўқ. Шоҳга аталган махсус жой иззати поёнсиз бўлиб, ҳар гадонинг унга маҳрам бўлиш имкони йўқ. Талаб аҳли бу йўлда умрлар мобайнида жон чекса-да, улардан биттасининг бу давлатга етмоғи амримаҳолдир”.
83
Водий қийинчиликлари ҳақида қушларнинг Ҳудҳудга саволлар бергани ва унинг жавоб айтгани
Йўл билувчи бу хил сўзларни айтгач, саёҳатчи қушларни қўрқув босди. Улар чексиз балога йўлиқиб, ниҳояси йўқ оғир дардга мубтало бўлишди. Олдинда йўл кўриниб турар, аммо унинг поёни йўқ эди. Бу йўлнинг дарди ҳаддан ортиқ эдию, аммо дармон топилмас эди. Ранж ўти кўкка туғ чекарди, алангасидан арш ҳам, унинг курсиси ҳам куйиб кетгудек эди. Бу водийда истиғно ели шундай рақсга тушар эдики, бундан ҳатто юксак осмоннинг бели синиб кетгудек бўлар эди.
Бундай оғир йўлни жисм билан жонлари ғамга мубтало бўлган бечора қушлар қандай ҳам босиб ўта олар эди? Бундай бўлишини ҳатто хаёл қилиш ҳам маҳолдир. Қўр-қувдан уларда жондан асар ҳам қолмади. Бу қийин аҳволга таслим бўлган қушлар бир ерга йиғилиб, Ҳудҳудга кўпдан-кўп ожизлик ва ёлвориш изҳор этган ҳолда шундай дедилар.
— Эй бошлиқ ва ҳаммадан улуғвор зот! Ҳақ сени бизга раҳбар этиб тайинлади. Бизнинг ожизлигимизни тингламоғинг сен учун фарздир. Чунки сен бу йўлдан яхши хабардорсан ва биз каби йўлсизларни йўлга бошловчисан.
Биз бу йўлда кўп мушкулларга дучор бўлмоқдамиз, улардан сени хабардор қилмоқчимиз. Ҳар биримиз сенга ўз сўзларимизни айтиб, ранжу қайғудан ўзимизни халос этишни хоҳлаймиз. Сен ҳаммамизнинг мушкулимизни ҳал этиб, уларни муфассал шарҳлаб бермоғинг керак. Ҳар бир сўзнинг тафсилоти боисин ва хотирда ўрнашиб қолсин. Улар хотиримиздаги шубҳаларни қувлаб, кўнглимиздаги чигалликларни ёзсин. Ҳаммамизнинг кўнглимиздаги ишкалликларни тугатиб, ҳар хил мушкул ҳолатлардан қутқарсин. Дилимизда қил учичалик иккиланишга ўрин қолмасин. Йўлни босиб ўтувчининг кўнгли тинч бўлмоғи лозим. Бирмунча вақт бир манзилга қўниб, гала кўнглини ҳар хил хатарлардан тинчлантир. Ҳар ким сенга ўз мушкули ҳақида гапирса, уни ҳал этмоқ учун жавоб айт. Кўнгилларда ҳеч бир хатар, хотирларда хавотирдан ҳеч бир асар қолмагандан сўнг тинчланиб йўлга тушайлик ва бу улуғ мақсадни амалга ошириш учун жазм этайлик. Акс ҳолда йўл бир кун-икки кунлик эмас, балки киши унинг поёнига етиши қийин. Бундай йўлни босиб ўтиш учун койнгил жам бўлмоғи лозим. Бу хил йўлга шубҳа билан кириш мушкулдир.
Бу гап пешвога маъқул тушиб, у: “Ҳамма савол берувчилар шу ерда жам болсин”,- деди. Шу тарзда у галанинг илтимосини қабул қилиб, бир кенг манзилни топиб, унга қўнди. Бошқа қушларнинг ҳаммаси у билан бирга қўндилар. Билим паноҳи бўлган муршид улардан савол сўради.
84
Бир қушнинг саволи
Ҳудҳуд: “Кимда қандай мушкул бўлса, сўрасин”, дегандан сўнг бир савол берувчи қуш шундай деди:
— Эй қушлар ичида азиз бўлган! Сен ва биз барчамниз бир жинсданмиз. Ҳаммамизнинг қаноту патимиз бир-биримизникига тенгдир. Аммо, айт-чи, сен нима учун яширин сирлардан хабардорсан, биз эса бехабар қолганмиз. Ўртамиздаги бу тафовутни бошдан-оёқ шарҳ қилиб бер. Бунинг сабаби нимадан иборат эканлигини бизга тушунтир.
85
Ҳудҳуднинг жавоби
Ўз қаршисида турганларга Ҳудҳуд жавоби шундай бўлди:
— Чунки менга Сулаймоннинг кўзи тушган. Ҳақ таоло унга назар солиб, уни ҳам пайғамбар, ҳам тож эгаси этган, унга лужф кўрсатиб, оламдаги барча жинлар, инсонлар, ёввойи ҳайвонлар ва қушларга шоҳ этиб тайинлаган эди. Шунчалик давлат соҳиби ва тахт эгасининг илтифотига мен каби бир ҳақиру фақир сазовор бўлган эдим. Мендаги бу қадар юксак иззат, бошим устидаги баланд мартабалик тожи ана шу туфайлидир. Зероки, пок юракли кишилар кимгаким назар ташлар экан, бу назар тупроқни кимёга айлантиради.
86
Шайх Нажмиддин Кубронинг сўзи ва итга тушган кўзи ҳақида
Шайх Нажмиддин Кубро ўз замонасининг пешвоси ҳисобланар эди. Агар у бирон кишига ўз назаридин баҳра еткариб қараса, кўзи валилик нури билан ёришиб кетар ва шу ондаёқ ўзлигидан айрилар эди. Бу сифатда унинг иши шу даражага етдики, агар унинг кўзи кимга тушса, ўша киши вали бўлар эди.
Бир куни сукр вақтида унинг назари бир итга тушди. У ошнолик мазасини татиб кўргач, итлик сийратидан воз кечди. Шайх олдига ўз бошини қўйиб, умидворлик билдирди ва шу тариқа итлар орасида сарфароз бўлди. Бу ит шаҳарнинг қайси томонига қадам қўймасин, бошқа итлар унинг атрофини тўда-тўда бўлиб ўраб олишади. У қаерда ўтирса, итларга шоҳ бўлар, итлар эса унинг теварагида худди сипоҳлардек ҳалқа тортиб турардилар.
Кунлардан бир кун қазодан итнинг бошига ажал етиб, у вафот этди. Уни Шайх эшиги яқинида гўр қазиб, ўша ерга дафн қилдилар ва қабрини худди инсонларники каби белгилаб қўйдилар.
Итлар унинг мотамида кўп фиғон тортиб, қабри атрофида макон туттилар. Ҳозир ҳам унинг қабрига сиғинувчилар юз қўйиб, сидқ юзасидан ниёзмандлик қилишади. Унинг қабри шу кунларда ҳам ҳокими бахтиёр ҳисобланадиган Хоразм мамлакатида мавжуд.
Оламда бундан ҳам қизиқроқ сўз эшитилганми? Яъни саодат аҳли итга кўз ташласаю бу назар итга яхши натижа етказиб, унинг зотига кишилик асарини берса! Бу иноят унга фақат кишиликдан нишон берибгина қолмай, валилик нури нашъасидан ҳам дарак берган боисин!
Агар валидан итга шундай тарбият етган бўлса, қушга ҳам пайғамбардан шундай тарбият ета олишига ажабланмаса ҳам бўлади. Агар қушга ҳам пайғамбар лутф кўргузса, оламдаги барча қушлар унга тобеъ бўлса не ажаб?! Шу қабилдаги қисса қадимдан ҳам мавжуд, бунга “Ашоби каҳфъъ(“Ғордаги биродарлар”) воқеаси далил бўла олади. Чунки Аллоҳ иноят этса, бу иноят ит ёки қушга насиб этса нимаси ажабланарли, ахир!
87
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи
Яна бир савол берувчи фарёд билан шундай деди:
— Эй барча қушларга етакчи ва амир! Йўл қаттиқ, мен эса заиф ва нотавонман. Пашша анқо томон йўлга равона бўла олмайди-ку. Ҳар нафас бу йўлда юз хил қайғу дучор бўлмоқда, ҳар дам унда юз туман азобу уқубат зоҳир бўлмоқда. Унда бало тоғидан сўқмоқлар бор. Йўлдаги гардлар кўзга ажал тупроғини сепади. Ундаги тоғ узра увиллаган шамоллар тошларни тупроқ каби совуради. Шер ҳам бу йўл азмига журъат эта
олмайди-ю, заиф ва хаста бир чумоли бу йўлни қандай уддалай олсин?
88
Ҳудҳуднинг жавоби
Ҳудҳуд унга деди:
— Эй заиф ва муҳтож! Сенда ҳиммат пасту ўзинг разил ва хор экансан! Тана қанчалик мажруҳ ва заиф бўлмасин, ҳиммат юқори бўлса, бундан нега ғам чекиш керак?! Чунки бу иш бешак ишқ ишидир: кимки ошиқ бўлмаса, у инсон саналмайди. Бунда асосий нарса ишқ бўлиб, уни амалга ошириш ҳар қандай ҳавасманднинг қўлидан келавермайди. Нотавонлик, ошиқларнинг ишқдан бехонумонликлари ошиқлар учун далилдир. Ошиқ элга нотавонлик касби кор бўлиб, жонини тарк этиш унинг доимий фикридир. У бору йўқдан ўзини фориғ билиб, фақат ёр ишқини ўзига тириклик деб ўйламоғи шарт. Ҳар кишига ишқ ва ҳиммат ёр бўлса, унга тан соғлиғи ёки хасталикнинг нима дахли бор? У фақат ишқ ичра жон беришни ўзига мақсад қилиши керак, чунки ишқ туфайли барча мушкуллар ечилади. Агар унинг ишқда ўлмоқлик мақсади бўлса, жонига офат етишидан у наф кўради. Кимда ким бу дунёга кўнгил қўйса, бу хаёл билан дили хаста бўлган бўлса, у киши учун бу касаллик яхши эмас. Ишқ аҳли бу хил заифликни маъқулламайди. Агар ҳар бир кишига ишқ туфайли касаллик ва ожизлик этса, бу уни ўз муродига етказиш воситаси ҳисобланади. Чунки ишқдан асосий мурод ўлиш бўлар экан, касаллик ҳам ўлимга яқин бир ҳолат саналади. Зеро, касаллик кишининг жон тарк этишига сабаб бўлиб, ундан чекиниш ажабланарли бир ҳолдир. Ишқ аро жон тарк этиш талаб этилгач, унга нима бўис бўлса, ёқимлидир. Агар касалликнинг ниҳояси жон тарк этиш бўлса, бу хил ўлишгажону жаҳонни фидо қилса ҳам арзийди. Агар сен жаҳон мулкида минг йил умр кўрсанг ҳам охир-оқибатда бир кун дарду ҳасрат билан ўлиб кетасан. Демак, ўлимдан қочиб қутула олмас экансан, бира тўла бу истак билан ўлганинг яхшироқ эмасми?! Агар умид ёр йўлида ўлиш бўлса, шуни билгилки, бу абадий ҳаётнинг нақ ўзидир!
89
Шайх Абу Сайид Абулхайр ҳикояти
Бу йўлда сайр қилувчи меҳналик шайх Абу Сайид Абулхайр(хуросонлик шайх, 1408 й.в.е.), ёр васлидан хайрли насибага эришди.
Аввалида у ишққа жуда зор бўлиб, юз хил бало тиғидан азобда эди. Шу тарзда унга касаллик юзланиб: бутун вужудини қамраб олди. Бу касалликдан у доимо бетиним оҳу воҳ чекарди. Ишқ чақмоғидан унинг жонига ўт тушиб, унинг алангаси вайрон жисмини чирмаб олган эди. Тунлари у уйқу билмас, кундуз кунлари ҳам ором топмас, ишқ қайғусидан ўзга дарди йўқ эди. Кундуз унинг фикру зикри ёрда бўлар, ҳажрида ҳаддан зиёд зору фиғон тортишни одат қилган эди. Кечалари, шаҳар ва боғларда бўлмай, ўзини дашт ва тоғлар томонга урарди.
Бир ташландиқ жойда вайрона бор бўлиб, у худди бойқушлар қасридек бузуқ кулба эди. Унда беҳад чуқур бир қудуқ бўлиб, сувига хурсандчилик кишиси ғарқ бўлган эди. Шайх ана шу қудуқ ичида бошини паст томонга осилтириб ётар, ишқ туғёнидан зору афгор бўларди. Шу тахлитда кўзларидан қатра-қатра қон томгунча тонгга қадар иши оҳу фиғондан иборат эди. У ишқда ўлмоқни истар, аммо уни топа олмас, шундай бўлса-да, бу иштиёқдан кўз юммай, ўз аҳдидан воз кечмасди. Бу азоб унинг жисмини қилтириқ қилиб, нолалари эса жонини ёмон ҳолатга тушириб қўйган эди. У ҳижрон ичида бир неча йил шу ҳолатда кун кечирди ва ниҳоят унинг оғзига висол жоми етишди.
Ишқ аро ўзини эр деб санаганларнинг иши ана шундай бўлади. Киши оимай туриб, бу давлатни топа олмайди.
90
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи
Бир қуш шундай деди:
— Мен умримда кўп гуноҳ иш қилдим. Бу уятдан ҳолим жуда тангдир. Ифлос ишлар билан машғул бўлиш мени нобуд қилиб, бу ғам мени эзиб юборди, энди шулар йўл босишимга тўсқинлик қилмоқда. Чунки ахлат устига қўнган чIVиннинг қанчалик жирканч эканлиги ҳаммага маълум. Унинг пок Симурғга қандай алоқаси бўлиши мумкин? Симурғнинг пок васлига эришмоқ учун поклик керакдир. Булғанч жиноят ичида ҳаёсизлик қилиш билан унга етишиб бўлмайди. У пок бўлса, мендаги сифат нопокликдир. Унинг васлини исташимга уят монеълик қилмоқда.
91
Ҳудҳуднинг жавоби
Ҳудҳуд унга шундай деди:
- Сен ўзингнинг гуноҳга ботганлигингни бўйнингга олдинг. Шуни билгилки, бу дунё абадий туриш манзили эмас. Кимки майжуд бўлса, унинг ҳосили охир ўлим бўлади. Агар сен ўз гуноҳинг билан ўлмоқчи, халқ аҳволига кулмоқчи бўлсанг, жуда нодон ва ғофил, ақлли кишилар олдида жоҳил экансан.
Қилган гуноҳларингдан фориғ бўлишни орзу қилдинг, эй ҳавасманд, бу анча осон ишдир. Ундан қутулиш иложи фақат тавба қилишдир. Исён зулмати аро фақат угина чироқ бўлиб нур сочади.
Гуноҳ балчиғидан тоза киши топилмайди, бу хил бегуноҳ киши ҳали ҳеч кимга маълум бўлган эмас. Ҳақ Одам авлодини гуноҳсиз қилиб яратган эмас. Эй бехабар киши, агар сен гуноҳ иш қилмасанг, Аллоҳ афву раҳмат билан кимнинг гуноҳидан ўтади? Агар кимнинг юзи гуноҳдан сариқ бўлса, тавба уни бу сариқликдан халос этади. Раҳмат денгизи мавжланган пайтда сен ҳам худди мен каби юз минг марта пок бўласан.
92
Одам Сафий Алайҳиссалом ҳикояти
Дунёдаги барча инсонларнинг отаси бўлмиш Одам Атони одил ва мангу тирик ҳақ вужудга келтирди. Бошига тўғри йўл топиш тожини кийдириб, бу тожга пайғамбарлик гавҳарини тикди. Уни шу қадар юксак иззат ва мартаба эгаси қилдики, барча малоикалар учун унинг оёғи остидаги тупроқ саждагоҳ деб айтилди. Осмон чўққиси у юрадиган йўл тупроғи бўлиб, жаннат боғи унинг жилвагоҳи эди. У шу тариқа юксак шараф ва эътиборга сазовор бўлди. Ҳақдан унга “Сафий” - “пок” деган лақаб берилди.
Аммо қудратли Яратувчи тақдир этиб, унинг юзи гуноҳ ва исён билан қора бўлди. Ундаги шунча ҳурмат ва сажда этмоқлик қўлдан кетиб, иши номақбул ҳисобланди. Шунда унинг кўксига рад панжасини етказиб, жаннат боғидан ҳайдаб юбордилар. Унга бу хил юз қароликлар насиб қилиб, Ҳиндистон мулкига ғариб бир аҳволда келиб тушди. У йиллар давомида ҳижронда ёш тўкиб, атрофга оҳу ноладан ғавғо солиб юрди. Жони қилган гуноҳидан хас каби ўртанди. Азоб чекиб юрган маҳалда тавба қилиш уни бу қийин аҳволдан қутқарди. Раҳмат боғидан яна майин шабада эсди ва у юз минг азоб-уқубатдан халос бўлди. Тавбаси қабул этилиб, у ўзининг аввалги ҳурматли мавқеини эгаллади.
Шундай бир кишининг мушкули осон бўлгач, сен унинг олдида ким бўлибсан, эй, муродига етмаган заиф. Тавба қил ва ундан ўз нажотингга эриш, йўлга азм айлаб, мақсадингга ет!
93
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи
Яна бир савол берувчи сўради:
- Эй тож кўрки! Менинг табиатимда ўзгарувчанлик мижози майжуд. Таъб у ёки бу сифатда расо эмас. Баъзан фисқу фасод ишлар билан шуғулланаман: баъзан тақводорлик қиламан. Гоҳида эгри бўлсам, гоҳида тўғриман. Гоҳо майхона аҳли билан улфат бўлсам, гоҳо Аллоҳга муножот қилувчилар даврасига қўшиламан. Гоҳ Каъбани тавоф қилувчи Аллоҳ-парастман, гоҳ дайрда бут олдида сиғинаман. Ҳолатимда барқарорлик йўқ, шунга кўра ҳаддан зиёд изтироб чекаман. Бу ўзгарувчан шум мижозим ва бу хил нафратланарли одатим билан тўғри йўл топа олмасам керак, деб ўйлайман. Чунки бу йўлда якранг, яъни барқарор эътиқодли бўлмасам ўзимни тополмасман, дейман.
94
Ҳудҳуднинг жавоби
Ҳудҳуд унга шундай деди:
— Дарҳақиқат, бу хил бемаъни хислат барчанинг зотида мавжуд.
Уларнинг барчасига нафс ва руҳ сабабчидир. Агар буларнинг биридан бандлар боғланса, иккинчисидан очилади. Агар кимки нафсониятни инкор қилса, унинг зотида руҳоният ғолиблик қилади. Ҳар бир киши бундай шарафга эга бўлса, у киши пок саналиб, ўз вақтини хуш ўтказган бўлади.
Борди-ю кишининг мижози ўзгарувчанликка мойиллашса-ю, сен каби шармандаликка дучор бўлса, бундай киши риёзат чекиш туфайли ушбу касалликдан илож топади ва табиати барқарор бўлади. Агар нафс кишини шундай хатарга йўлиқтирса, унинг чораси муршид тадбири орқали топилади. Чунки муршид ҳар қандай иллатларга табиб бўлиб, халойиқ уни “пир” ҳам деб атайди, эй зийрак киши. Агар сўфийлик йўлидаги толибга нафс тўдасидан турли тубанликлар юзланса-ю, натижада феълида ёмонлик пайдо бўлса (талаб аҳллари гоҳида бунга мубтало бўладилар), пир уларнинг ҳар бирига турли даволар қилиб, иллатини даф этади ва толиб шифо топади. Сен айтган нарса ҳам шундай касалликлардан биридир. Бунинг тадбири эса риёзат чекмоқдан иборат. Сен ҳам бу ишга ўзингни чоғлаб, бу қаттиқликка белингни богиасанг, умид улдирким, бир олий марҳамат кўрсатилиб, сени бу хил номусга қолишдан халос этади. Шунда сен у қийинчиликлардан хурсанд бўлиб, ҳақ йўлида пок йўловчи бўла оласан.
95
Шайх Абу Туроб Нахшабий ҳикояти
Пок табиатли ҳақиқатни аниқловчилардан бири ҳаққа восил бўлган Абу Туроб Нахшабий бир муриднинг ҳолига назар солиб, унда зебу зийнат нишонасини кўрар эди. Чунки бу мурид киядиган хирқа тоза матодан болиб, у қизил, яшил ва сариқ нақшлар билан зийнатланган эди. Унинг нафси гўзалликка, кийинишда зеболикка кўпроғ майл кўрсатарди.
Пир бундан қутулиш учун унга кўпгина риёзатлар буюрди, аммо унинг сўзлари бефойда бўлиб қолаверди. Ундаги бу сифатнинг даф бўлмаганини кўрган пир охир-оқибатда шундай буюрди: “Уни ўзининг ёмон нафсини тугатгунга қадар ҳар кун мол сўйиладиган қушхонага олиб боринглар!”
Шундан сўнг бир саватга қўйнинг ичак-чавоғини барча ахлат ва нажосатлари билан бирга солиб, мурид бошига қўйди ва маҳкам ушлаб туришларини буюрди. Токи бу машаққат ва ранждан у кўп қон ютсин. Уни шу тахлитда салласидан ифлос томчилар томаётган ҳолда Насаф бозоридан ўтказиш ҳақида кўрсатма берди.
Унинг ўжар нафсини тузатувчи ушбу тадбир бир неча кунга чўзилди. Шундан кейин унинг хирқасида гўзалликдан асар ҳам қолмай, барча зеболиги бурнидан чиқди. Бу машаққат унинг нафсини ҳалок қилгандан сўнг комил муршид яхшилаб ювиниш лозимлигини буюрди. Шу тариқа уни бу касалликдан қутқариб, бу хатардан эсон-омон ўткарди. Турар жойини васл айвонига ҳамнишин қилгандан кейин нимаики истаган бўлса, ўшанга эришди.
Сен ҳам нафсингни бирор хил ранж чекишга қўй, бунинг эвазига хазинани қўлга киритасан. Акс ҳолда ўзингни ҳалок бўлдим деб ҳисобла ва ўзгарувчанлик дўзахида ўлдим деб санайвер.
96
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи
Савол берувчи қуш шундай деди:
— Эй қутлуғ табиатли! Нафс менга золимлик кўрсатиб, чексиз душманлик қилади. Нимаики буюрилган бўлса, у бунга хилоф йўл тутади, унинг ножўя ишларини ҳеч бир кечириб бўлмайди. Агар бу йўлда нафсим менга душманлик қилса, мен бу оғир йўлни қандай қилиб босиб ўта оламан?
97
Ҳудҳуднинг жавоби
Ҳудҳуд деди:
— Эй ҳирсга берилган нотавон! Нафс зулми кўнглингни жароҳатлабди. Туну кун нафснинг маҳкуми бўлиб, ўзингни шу бемаъни ҳангома билан овутасан. Нафс неки амр этган бўлса, унга бўйсунгансан. У сендан баланд келиб, сен унга мағлуб бўлгансан. У буюрмасдан туриб, бирор марта ўзингча нафас олмагансан. У нима ҳавас этган бўлса,сен ўшани бажариб келгансан. Умрингни унинг фармонига сарф этгансан. У қаерни орзу қилган бўлса, унинг орқасидан эргашгансан. Нафс сени худди эшак каби нўхталаб, орқангга миниб олган. У сени қаёққа етакласа, ўша ёққа кетасан, “юр” деса юрасан, “тўхта” деса тўхтайсан. Агар сен ёш болалик чоғингда унинг асири бўлиб, беҳуда ўйин-кулги билан ғафлатга чўмган бўлсанг, йигитлик чоғингда ҳам ундан айрилмадинг, бир лаҳза ўз ҳолингга боқиб, ўйлаб кўрмадинг. Мана энди қариликка қадам қўйдинг, аммо ўз одатингни ташламай, фисқу фужур ва исён қилиш билан шуғулланасан. Бутун умринг ана шу ғафлат ва итоатсизликда ўтди. Энди юз минг армон билан ўлиш маҳалинг етди. Умринг ўтиб кетса ҳамки, Аллоҳ амрини сира ёд этмадинг, адашиш ва ёмонликдан бошқа йўлни тутмадинг! Бутун оламни қидирса сен каби умрини беҳуда ўтказган ғалати бир зот топилмаса керак! Тириклик чоғингда бу хил ғафлатга ботдинг, ўлганингдан кейин, кўр, қандай ҳолатга тушар экансан.
98
Ҳикоят
Бир золим подшоҳ бўлиб, у доимо маст-аласт юрар, ниҳоятда беҳаё, босқинчи ва қонхўр эди. Ҳаром нафси уни ҳар хил ёмон ишларга буюрар, у эса ҳеч бир бўйин товламай, уларни бекаму кўст бажарарди.
Бир куни у айш жомидан нўш этаётиб, кўчадан ўтиб бораётган жанда кийган иккита дарвишни кўрди. Улар бир-бирларига ҳам дўст, ҳам ўртоқ, ҳам ҳамдам, ҳам сирдош, ҳам ғамхўр ва шафқатли эдилар. Шоҳ улардан бирини ўз ёнига чорлаб, шериги тўғрисида шундай савол берди:
— Айт-чи, сенинг ўртоғингга бўлган муносабатинг нимадан иборат?
Дарвиш шоҳга шундай жавоб қилди:
— Бизнинг ўртамиздаги муносабат бир-биримизга дўстлик, ҳамдамлик кўрсатиш ва ҳамфеъл бўлиб, ўзаро ҳамкорлик қилмоқдан иборатдир.
Ғофилликдан маст бўлган подшо яна шундай савол берди:
— Эй йўл соҳиби! Айтгин-чи, мен яхшиманми ёки сенинг ўртоғингми?
— Менга иккингизнинг ҳолингиз ҳақида нимаики аён бўлса, ўшани баён қиламан. Ҳар иккаласидан хабардор бўлгач, эй тож эгаси, улардан ўзинг ҳукм чиқарасан.
Гарчи сен бир халққа шоҳ бўлсанг-да, лекин ҳақ йўлида гумроҳсан. Ҳақ нима буюрса, сен унга хилоф иш қилиб, кечаю кундуз умрингни ғафлатда ўтказмоқдасан.
Шеригим эса гарчи дарвиш ва гадо бўлса ҳам, Ҳақ амрини жойида бажо келтиради. У бирор марта тўғри йўлдан ташқари қадам қўймаган. Вақтини ҳақ амрини бажариш билан ўтказади.
Сен шоҳсан-у, аммо нафсингга магиуб ва хорсан, у гадо бўлса ҳам, нафсини ўзига асир этган. То тирик экансиз, ҳар иккингизнинг ҳолингиз шундай кечади. У гадо ва сен шоҳнинг яшаш тарзингиз шундайдир. Оиганингиздан кейин эса у - шоҳ, сен эса - гадо бўласан. Чунки сен маст эдинг, у эса тўғри йўлдан борувчидир.
Йўл пири бу сўзларни айтгач, шоҳ сесканиб, уйқусидан уйғонди. У аввал маст бўлган бўлса, энди унга ҳушёрлик етишди, уйқуси бедорлик билан алмашди. Шундан сўнг у шоҳликнинг зарбоф кийимларидан ор қилиб, уларни ечиб ташлади ва ўрнига жанда кийди. Ҳақдан кўнглига огоҳлик етиб, дарвишлик аслида шоҳлик эканини англаб етди.
99
Яна бир қушнинг Ҳудҳудга саволи
Яна бир савол берувчи шундай деди:
- Лаънати иблис ўз макр ва найранглари билан мени ўз домига туширмоқ учун қасд қилади. Мени бир зум ҳам ўз ҳолимга қўймай, кўнглимга турли оламларни келтиради. Ҳар лаҳза бошимга хилма-хил хаёллар солади, ундан қутулмоқликнинг ҳеч эҳтимоли йўқ. Ундан халос бўлишнинг иложи бўлмагани учун айтган ишларини бажаришга мажбурман. Унинг васвасаларидан шундай бир ночор аҳволга тушдимки, ақлим ундан қутулишга ожизлик қилмоқда.
100
Ҳудҳуднинг жавоби
Ҳудҳуд деди:
- Токи нафсинг мавжуд экан, унда иблис яшириниб, шогирдлик қилади. Нафс кўнглингга шунчалик ғурур соладики, ундан дилингга путур етади. Ҳатто уни кўрган шайтон ҳам
ҳайрон қолиб, ҳайрат водийсида саргардон кезади. Қайси бир ишдан нафсинг ўз истагига эришса, ундан шайтон ҳам ўз мақсадига етади. Агар сен ўз нафсинг ҳукми билан бирон иш қилсанг, буни кўрган шайтон иржаяди. Сен ўзингни шайтонга хор бўлдим деб атама, балки у сенинг нафсингни ўзига вакил қилиб олгандир. Дунёга тааллуқли бўлган барча ишлар ва воқеаларнинг бошдан-оёқ шайтонга дахли бор. Ҳақ нафсингни шундай яратганки, унга юзта шайтон ҳунари жо бўлган. Нафсинг шунчалик макр-ҳийлалар кўрсатадики, ундан ҳатто юзта иблис ҳам шарманда бўлади. Сен бу янглиғ нафсга ошно бўла туриб, яна нима учун шайтондан гина қиласан?!
