Hikmatlar (cyr)
Қосымшада ыңғайлырақҚосымшаны жүктеуге арналған QRRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

автордың кітабын онлайн тегін оқу  Hikmatlar (cyr)

АҲМАД ЯССАВИЙ

 

Нафс ила дунёга дил берган фосиқлар сиз бу кун,
Яссавий хок пойидин айлаб олинг тумморлар.

Абдулла Орипов

 

Аҳмад Яссавий туркий тасаввуф шеъриятининг атоқли вакили. У «Девони ҳикмат» асари билан жаҳоннинг бир неча мамлакатларида маълум ва машҳур бўлган. Бобораҳим Машраб ғазалларидан бирида «Руҳи жоним аршға етди мен ўзим осмониман», деган эди. Шу маънода Яссавий Машрабга ўхшаш шоирларнинг раҳнамоларидан, юксак Руҳ донишманди, унинг руҳий олами мураккаб ва зиддиятли бўлиб, булар ижодиётида бутун теранлиги билан акс этгандир. Мана шунинг учун Яссавий ҳикматлари ўқувчиларга ҳар хил таъсир кўрсатади, ҳар кимда ўзича мулоҳазалар уйғотади. Шуни ҳам унутмайликки,ҳар қандай ижодкорнинг тажрибалари ҳам баҳс ва мунозараларга имкон очавермайди. Бу улкан истеъдодларгагина хос хусусиятдир.

Яссавийнинг туғилган йили аниқ маълум эмас. Лекин илмий адабиётларда вафоти 1160-1167 йиллар деб кўрсатилади. У Сайрамда таваллуд топган. Кейинчалик шоир туғилган ерини «ул муборак Туркнстондин», деб таърифлаган. Отаси Шайх Иброҳимдан етти ёшида етим қолган. Илк таҳсилни Яссида машҳур турк машойихи Арслонбобдан олган. Бу ҳакда ҳикматларда маълумотлар берилган. Арслонбоб вафотидап сўнг, у таҳсилни Бухорода Юсуф Ҳамадоний қўлида давом эттирган.

Яссавий халқ бошига кўп қийинчилик ва мусибатлар ёгдирилган даврларда яшаб, ижод қилди. У турк ҳукмронлари — қорахонийлар билан қорахитойлар ўртасидаги урушлар ва уларнинг даҳшатли оқибатларини кўрган, шеърларида бу фожиаларга муносабатларини билдирган. «Нокас, хасис, бедиёнат» золимлар ҳоким бўлган жамиятдаги шафқатсизлик ва маънавий айнишлар баҳсида Яссавий ҳикматларидан бирида мана нима деган:

На онода раҳм қолди, на отода,
Оғо, ини бир-бирига можарода.
Мусулмонлар даъво қилур, ичар бода,
Мастлиғ билан қариндошдин тонди, кўрунг.

 

«Ўзбекистон ССР тарихи»да (I том, 1970 йил) қайд этилганидек, Аҳмад Яссавийнинг дунёқараши унинг «Ҳикмат» асарида баён қилинган. «Ҳикмат» туркий адабиётиниг ноёб ёдгорликларидан бири бўлиб, муаллифнинг ислом дини, калом фалсафаси ва тасаввуф билан эмас, балки ўша давр ижтимоий тартиблари, деҳқонлар, чорвадорлар ва ҳунармандларнинг ҳаётини жуда яхши билганлигидан далолат беради».

Яссавийнинг дунёга назари, бизнинг давр кишилариникига нисбатан бошқача шаклланган. Шоирнинг ишқ, ҳақиқат, адолат, қаноат, диёнат сингари масалаларга ёндашиши ўзгача йўналишларда кечганлиги ҳам шубҳасиз. У ўз даври фарзанди сифатида ислом дини кўрсатмалари ва исломий ақидаларга таянган. Буни унинг ўзи ҳам эътироф қилган. Шоир ҳикматларидан бирида бундай сатрларни ўқиймиз:

 

Хушламойдур олимлар бизни ойғон туркини,

Орифлардин эшитсанг, очар кўнгул мулкини.

Оят, ҳадис, маъноси турки бўлса мувофиқ,

Маънисига етганлар, ерга қўяр бўркини.

 

Яссавий албатта «оят, ҳадис» мазмунларини арабчадан шундоққина ўзлаштира қолмаган. Ғоявий, ахлоқий, фалсафий мақсадлар юзасидан ўрни-ўрни билан уларга мурожаат этган ва улардан фойдаланган. Дин ҳоким жамият ва даврлар учун бу табиий ҳодиса деб қаралиши керак. Бундан ташқари, араб тили — ҳукмрон ва нуфузли тил деб ҳисобланган замонларда миллий тилда ижод қилишнинг ўзи ҳам прогрессив интилиш эди. Машҳур рус олими А. И. Самойлович Яссавий ҳикматлари ва Бурҳониддин Рабғузийнинг «Қиссаи Рабғузий« асарини четлаб эски ўзбек тили ҳамда унда яратилган бадиий асарларга муносабатда бўлмоғ мушкуллигини таъкидлаганди. «Девони Ҳикмат»нинг қачон ва ким томонидан тузилгани аниқ эмас. Энг қадимги қўлёзмалари ўн еттинчи асрга мансуб. Муаллифлари вафотидан неча юз йил кейин шеърлари халқ оғзидан ёзиб олиниб, китоблар тикланиб, ўқиб ўрганилган шоирлар бўлганлиги кўпчиликка аён. Жудақадимий бўлмаса-да, Яссавий ҳикматларининг қўлёзмалари сақланган. Ҳикматлар инқилобгача Қозон ва Тошкентда бир неча маротаба нашр этилган. Йўқни бор қилиш чорасизлиги кўндаланг турганда, борни йўқ қилишга асло аён берилмагани маъқул. Аммо бу гап шунчаки мероспарастлик мазмунида англанмаслиги керак. Яссавийга нисбат берилган шеърларнинг барчасини жамлаб, илмий таҳлил орқали объектив баҳолаб, янги давр ўқувчисинингмафкурасидан ўрин оладиган жиҳатларини кўрсатиб, оммага етказиш адабиётшуносликнинг бурчи. Унинг ҳикматлари, «ўзбек тили тарихида қадимги ёзма обидалардан бири сифатида аҳамиятга» эгалигини инкор этиб бўлмайди.

Ф. Энгельс «Феодализмга қарши инқилобий оппозиция бутун ўрта асрлар бўйлаб ўтади. Давр шароитига қараб, у гоҳ мистика, гоҳ ошкора иштибоҳ, гоҳ қуролли қўзғалон кўринишида майдонга чиқади», деб кўрсатма берган эди. Аҳмад Яссавий ижодиётининг мағзини исёнкорона мистик мазмунлар ташкил қилади. У беҳудага «Ғариб бўлиб исён ичра қолдим мано», демаган. Унииг исёни — Инсон ботинидаги исён. Бертран Расселнинг «Мистицизм ва мантиқ» мақоласида ёзилишича, дунёни мистик тарзда идрок этишда донишмандликнинг шундай бир унсури мавжудки, унга бошқа восита билан эришиб бўлмайди. Мана шу «донишмандлик унсури». «Худо олий ҳақиқат. Унда ҳамма-ҳаммаси мукаммал, мусаффо ва гўзал. Унинг адолати парчаланмас. Қарашлари зиддиятсиз» дегандай мантиқларни акс эттирган. Мистик шоирларнинг ғоявий йўлларини, шартли равишда, вужуди мутлақ билан «суҳбат» йўли деб аташ мумкин. Чунки уларнинг бутун диққат-эътинборлари муқаддас Руҳга қаратилган. Улар фақат худо ишқини тан оладилар. Бундай муҳаббат одамдан фавқулодда кўнгли поклик ва нафс эҳтиёжларидан озод бўлишни талаб қилади. Мистик ошиқнинг битта ибратли хусусияти — ўз-ўзига муросасизлиги. Унингча, шумлик ва гуноҳларни беркитмоқ ишққа хиёнатдир. Бугина эмас, «тоғдан оғир» ёзуқлари учун уни ҳатто «тоғи тошлар» ҳам сўкмоғи эҳтимолдан йироқ эмас. Шунинг учун у «Ишқ йўлида жон берганни армони йўқ», деган тушунчаларни эътиқод шиори билиб, маънавий-руҳий тозаланиш ранжу жафоларини бўйнига олмоғи шарт. Бу ҳақида Яссавий шундай ўгит берди:

 

Жафо чекмай ошиқ бўлмас, тингла ғофил,
Жафо чекиб собир бўлғон бўлмас жоҳил.

 

Демак, жафо чекиб ошиқликка етишиш, биринчидан, ғофилликни ҳайдайди. Иккинчидан, жоҳилликка йўл қўймайди. Ғафлатдан қочиш — фаол тасаввурларга кенг йўл очади. Бу орқали илоҳий бўлса-да, моҳият ахтарилади. Моҳият излаётган шахс, табиийки, атроф-муҳитда содир этилаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ қаролмайди.

 

Худовандо, мени солғил ўз йўлингғо,
Нафс илгида хароб, адо бўлдум мано.
Фисқу фужур тўлиб-тошиб, ҳаддин ошти,
Ғарийб бўлиб исён ичра қолдим мано.

 

Яссавий «худо йўли»ни — «нафс илги»дан қутулмоқ, атрофда тўлиб-тошганфисқу фужурларга барҳам бермоқнинг йўлини излайди. Агар диққат билан мушоҳада юритилса, Яссавийнинг диний-ахлоқий фалсафасида дунёдан юз бурилмайди. Ёмонлик, нодонлик, жаҳолат, молпарастлик иллатларига ривож берган тубан дунёни юракдан қувишга даъват этилади. Шу маъноларда шоир сўзлари инсон қалбида ғалаён қўзғайди. «Ноҳақ даъво қилғон» қози, имомлар, ҳаром еғон ҳокимлар», «дунё менинг» деб «жаҳон молин» йиққан зиқна амалдорлар, «Оқни қаро қилғон» мулло-ю, мударрислар, эл устига миниб елиб «тотлиғ-тотлиғ» еб, «турлук-турлук кийғон»ларга қарши кўнгилда нафрат уйғотади. Бу қайдлардан Яссавий мазлумлар томонида туриб фикран курашган шоир бўлган экан-да», деган хулосалар чиқарилмаслиги керак. У гарчи, «Етимлар бу жаҳонда хор экандур, Ғарибларни иши душвор экандур», ёки:

 

«Ғарибларни кўрғон ерда оғритмангиз,
Ғарибларга оччиғланиб сўз қотмангиз

Заиф кўруб ғарибларға тош отмангиз,
Бу дунёда ғариблиқтек бало бўлмас»,—

 

сингари мисраларида (кўнгли қаттиғ халойиқ»ни шафқатга ва ғариб, етим мазлумларга озор етказмасликка чақирган бўлса-да, феодал жамияти вакиллари қўл остида эзилган меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашмоқни ўз олдига ғоявий мақсад қилиб қўймаган. Аҳмад Яссавий ўзи билан ўзи беомон курашадиганлар ижодкори сифатида жуда эътиборли. У одамга ўз-ўзини кечирмаслик сирларини ўргатади. Шоир ўз қалбининг энг чуқур жойларига назар ташлашни тарғиб этади. Шунинг учунҳам унинг ахлоқий эътирозида шахснинг маънавий, илоҳий камолотига тўсиқ бўладиган инсондаги салбий хусусиятлар таҳлили табиий равишда изчилланиб боргандир. Аҳмад Яссавийдаги самимият — ошкораликда. Баъзан ундаги ошкоралик талабларига чидаш мушкул. Буни бадбинлик деб англаш нотўғри. Яссавий ҳикматларида бадбинликмас, ғамгинлик, маърифатли руҳни суяйдиган Дард ва фарёд борки, улар инсоннинг ҳиссиёт фожиаларини эрта англашга хизмат қилади. Яссавий ҳикматларидаги марказий образ — оллоҳ.У худо ишқи, яъни ишқи илохийни тан олади. Навоий «Маҳбулул-қулуб» да ишқни уч қисмга ажратиб учинчисини «ҳақгўйлар ишқи бўлиб, улар ҳақнинг жамолини очиқ кўриш умиди билан яшайдилар ва шунинг билан матлубдирлар»,— дейди.

Яссавий:

 

«Ишқ йўлида кеча-кундуз йиғлағонлар,
Жондин кечиб белин маҳкам боғлағонлар.
Хизмат қилиб ҳақ сирини англағонлар
Тун уйқуни ҳаром қилиб нолон бўлур»,

 

каби поэтик эътирофларида Оллоҳни таниш ва унинг ишқини идрок қилиш эҳтиросларида ўртанган ошиқларни назарда тутган. У шу ошиқларга «ишқ сирини баён қилади. Бу сирнинг мушоҳадасига берилган ошиқ, аввало, «ҳақиқатни маъносига етган киши». У «кеча-кундуз ишқ» истайди. «Бир соат ҳам ҳақ ёдидан ғофиллик йўқ унда.У имонда собит. Унингча, «Тан сўзламас, жон сўзламас, имон сўзлар». Яссавийни иймони сўзлатган. Иймон тили билан муҳаббатни улуғлаган ижодкор деб баҳоласак хато қилмаган бўламиз. Чунки Яссавий ҳикматларини Диёнат зиёси ва Имон шафқати ичдан нурлантириб туради. Оллоҳ қаҳру ғазабларидан Қўрқмай одамларга ранж етказиб, бечораларнинг кўзларидан ёшлар оқизувчи бағритошларга у имонсизлар деб қараган ва ўша зулмкорларни ўзича бир фаоллик билан айблаган. Унинг нуқтаи назари бўйича на мусулмон, на кофир ҳеч бировга озор бермаслик шартдир:

 

Суннат эрмиш, кофир бўлса, берма озор,
Кўнгли қоттиғ дилозордан худо безор.

 

Улуғ рус ёзувчиси Л. Н. Толстой кундаликларида «Ҳамма ишимии ёлғизликда худо билан ҳал қилишим шарт»,—деб ёзган экан, мистик шоирлардан, жумладан, Ахмад Яссавийда ҳам мана шундай «ёлғизланиш» қарийб доимий ҳолат ва фикран бирлик жараёни бўлган. Яссавий мистикасининг ёруғлик манбаи — руҳ ёлғизлигида у худога жуда яқин. Шу боис у «Жондан кечиб, молдан кечиб ғариб бўлсам, биёбонда ёлгиз кезиб нола қилсам», деган орзуларни баён қилган.

Шунга кўра, унинг кураш ҳақидаги фалсафий қарашлари ҳам бошқача. У инсон ҳаётидаги катта кураш — нафснитаслим этишга хизмат қиладиган кураш деб ҳисоблаган. Нафсга мағлуб шоҳ — қул, нафсдан устунликка оришган ғариб — шоҳдир. Мана, Яссавий дунёқарашидаги таянч нуқталардан биттаси. Ибн Сино рубоийларидан бирида:

 

«Дунё, мансаб дома, учма ишвага,
Дўстлардан ажраб ҳам ёв бошига ет»,—

 

дейди. Бунда шоир назарда тутган ёв — нафс. Аллома ҳар нимадан, ҳаттоки, дўстликдан ажраб бўлса ҳам шу ғанимнинг бошини янчишга ундаган. Шу ишни амалгаошира олгаи кишинпнг ғурури ва инсоний қадр-қимматини ҳечким поймол қила олмайди. Навоий айтмоқчи,нафсгатобе бўлиб душманни банд этмоқ мардлик саналмайди. Уни енгиш эса чинакам шижоатдир.

 

Бўлуб нафсингға тобиъ, банд этарсан тушса душманни
Сенга йўқ нафсдек душман, қила олсанг ани қил банд.

 

Аҳмад Яссавий ҳикматларининг катта бир қисми айни шу масала талқинларига багишланган. Унинг таърифига биноан, нафс «ябон қушдек қўлга қўнмас» бир нарса. Бу «қуш» ўз хоҳишича «парвоз» этаверса одамни кундан-кун тўғриликдан оздираверади оқибатда эса:

 

Нафс йўлига кирғон киши расво бўлур,
Йўлдин озиб, тойиб, тўзиб гумроҳ бўлур.
Ётса — турса шайтон била ҳамроҳ бўлур...

 

Шоир нафс бандаларига қарата, «Нафсни тебгил, нафсни тебгил,эй бадкирдор», деб мурожаат этади. Ва;

 

«Нафсим мани йўлдин уриб хор айлади,
Термултириб халойиққа мани зор айлади»,—

 

дея нафс учун «итдек кезиб» юрганларини ҳам сир сақламайди. Хуллас, Яссавийнинг хулосалари шуки, нафс — ички, лекин жуда катта душман. У инсондаги бутунликни синдиради. Унинг амрларидан маънавий осойишталиклар барҳам топади. Шу боис «Нафсни тепиб меҳнат етса роҳат» англанмоғи керак. Яссавий ҳикматларидаги бу ғоявий йўналиш Алишер Навоий шеъриятида янада кенг миқёсларда янги-янги ифодалар билан ривожлантирилган. Навоий қуйидаги сатрлари шу жиҳатдан характерлидир:

 

Нафс амрида ҳар нечаки толишгайсен,
Кўп гарчи бутунлик тиласанг, синғайсен.

Ком истаю неча элга елингайсен,
Нафсингға хилоф айлаким, тингайсен.

 

Яссавийда «Оллоҳ дарди сотқу эрмас, сотиб олсанг» деган мисра бор. У «оллоҳ дарди»ни ишқ ўтларида дилни ёқмоқ, покланиш изтироблари, тама, ёлғон, макр, мансаб ва бойлик ҳирсларига қул бўлмаслик деб тушунган.

 

Кўзум намлик, дилим ғамлик, ман аламлик,
Нечук илож айларимни билмом, дўстлар.
Бу ҳасратда, надоматда ёшим оқиб,
Қаю тараф кетаримни билмом, дўстлар.

 

Шоир бундай имконсизлик ҳолатларини ниҳоятда қадрлайди. Чунки у ҳасрат ва надоматда нақадар ортиқ ўртанса, ҳайратга ботса «ишқ сиррини» ўшанча теранроқ идрок этади. Унинг учун «ишқ сири» мана бундай моҳиятни ҳам қамраб олган: Инсон Хақиқат қаршисида оёққа тура билиш, оллоҳ олдида юзни ёруғ этгандек, ҳар бир киши ўзлиги қаршисида ҳам қоматини букмаслиги шарт. Аммо бу енгил вазифа эмас, балки шунинг учун Яссавий тақдирнинг қоронғу ва туманли осмонларига ғамгин нигоҳ солгандир. Балки шунинг учун осмонда юлдуз кўрмаганидек атрофида ҳам комил Инсон кўрмагандир. Унинг «Доно топмай, ер остиға кирдим, мано», дейиши, ҳар қалай, асоссиз бўлмаган. Юнус Эмро:

 

«Мени менда дема, менда эмасман,

Бир Мен бордир менда — менинг ичимда»,—

 

дейди. Бундай қараш Яссавий учун ҳам хос эди, У ана шу «Мен»нинг ҳақиқатларига инонади. Унингча бу «Мен»да битта буюк мафкура бор. У — ишқ.

Шу ишқ унинг қалбида бутун дунё ва коинот сирларини марказлаштиришга қодир. Демак, у камолот ишқи, у Инсонни худо даражасига етказади. Бу «Мен»нинг фикру хулосалари тахминан қуйидагича:

 

Олло дедим, шайтон мендан йироқ қочди,

Ҳойи ҳавас моумонлик турмай кўчди.

 

Ушбу мантиқ IX асрда яшаб ўтган буюк сўфий Боязид Бастомий айтган «Илон пўст ташлагандай, мен ўзимдан кечдим...», фикрларига уйғун келади. Хўш, илон нега пўст ташлайди? У шундай қилмаса ўларкан. Мистик тафаккур ҳам ўзликдан кечишни ўлишмас, янгича тириклик, идеал ҳаёт юксакликларига кўтарилиш деб баҳолайди. Ҳа, «Олло» демакдан асосий мурод гуноҳва ёмонликларга рағбатлантирувчи «шайтон»дин қутулиш. Манманлик, калтабинлик, кибр, «ҳойи
ҳавас» ҳисларини туб илдизлари билан суғуриб ташлаш. Мансур Халлож инсоннинг илоҳийлигини шарафлаб: «Анал Ҳақ» — «Мен — Худоман» дегани учун мусулмон ҳукмронлари томонидан шаккокликда айбланиб қатл этилгани маълум. Яссавийнинг ҳукмича, нодон ва жоҳилларгина «Анал Ҳақ»нинг маъносини билмайдилар.

 

«Анал-Ҳақ»ни маъносини билмас нодон,
Доно керак, бу йўлларда поки мардон...

 

Чунки «Шоҳ Мансурни «Анал Ҳақ»и бежо эмас», «йўлни топқон, бизга ўхшаш гумроҳ эмас», дейди шоир. Бу — Яссавий гуманизмининг умуминсоний жиҳатларидандир.

Маълумки, мистицизм ислом дунёга келиши билан аввал арабларда, кейин уларнинг қўлига ўтган бошқа ўлка халқлари, шунингдек, Ўрта Осиё халқлари адабиётидан ҳам ўрин эгаллаган эди. Академик А. Е. Крьшский туркий халқларнинг сўфийлик ғояларига эътибори тўгрисида фикр юритиб, Аҳмад Яссавий ижодиётини шу қизиқишининг эҳтиёжий маҳсули сифатида баҳолаган. Яссавин туркий адабиётдаги дастлабки мистик ижодкорлардан. Унинг мушоҳада ва ҳақиқат йўллари мистик тамойилга эга. Лекин у бу йўналишни ўзи кашф қилгани йўқ. Араб ва форс тилида юзага келган тасаввуф адабиёти тажрибаларига таянган. Туркий халқлар оғзаки ижодиётида яратилган диний қўшиқлардан илҳомланган. Яссавий ҳикматларининг вазни халқ шеъриятидан ўзлаштирилиб, поэтик образларининг кўпчилиги оғзаки адабиётдан олинган. Бироқ Яссавий ижодиётини мистицизм тарихи, тасаввуф фалсафаси, энг асосийси, шарқ тасаввуф шеъриятининг поэтик образлар системаси билан қизиқмасдан тўғри англаш ҳам, холис баҳолаш ҳам мумкин эмас. Шу йўналишда ўзбек илмида қандай натижаларга эришилди? Бу саволга қаноатланарли жавоблар ҳозирча йўқ. Таниқли олим Озод Шарафиддинов таъкидлаганидек, «Аҳмад Яссавий масаласидаги илмий хулосалар унинг ижодига қўл урмасдан олдин» бошлангани учун у асосан «ўта реакцион шоир» деб баҳоланди. Тўғри, Яссавий хикматларида акс эттирилган ғояларнинг «реакцион» эмаслигини кўрсатишга бағишланган айрим мақолалар етмишинчи йилларда эълон бўлди. Марҳум олим, филология фанлари доктори Эргаш Рустамов ёзган ўша мақолалардаги умумий бир Камчилик, Яссавий шеърларини образли ижод намуналари шаклида таҳлил этилмагани, улардаги ғояларни ҳозирги кун тушунчаларига мослаштиришга атайин уринилгани эди. Аммо шоир ижодиётини чуқур текшириб, объектив хулосаларгакелмоқ учун Э. Рустамов эришган ютуқ ва йўл қўйган хатолардан фойдали кўрсатмалар чиқариш мумкин эди. Бизнингча, илмдаги ақидапарастлик бунга эрк бермади. «Майли, юзлаб менга ўхшаганлар ҳалок бўлишсин, бироқ ҳақиқат тантана қилсин!» дейди Махатма Ганди. Афсуски, Э. Рустамов Яссавий ҳикматларидан «пролетар идеологиясини «излаган» «субъектив талқин»чи сифатида қораланганда ҳақиқат тантанаси учун холис курашиш қонун-қоидаларига риоя этилмаган эди.

«Ўзбек адабиёти тарихи»нинг (беш томлик) биринчи томида Аҳмад Яссавий шеърлари тўғрисида филология фанлари доктори С. Эркиновиинг шундай гаплари босилган: «Аҳмад Яссавийнинг мавжуд ижод намуналаридан келиб чиқадиган хулосалар ниҳоятда реакциондир. Уларда одамларни бу дунё азоб-уқубатларига бардош қилиб яшаш, охиратдаги бахт-саодатга умид боғлаш ва бошқа диний таълимотлар поэтик қобиқда ваъз, панд-насиҳатлар йўли билан тарғиб этилади» Шоир ижоди намуналаридан «келиб чиқадиган хулосалар ниҳоятда реакцион»лиги эҳтимол ростдир. Аммо улар қайси «хулосалар»? «Бошқа диний таълимотлар» дейилганда ўқувчи нималарни тасаввур қилмоғи керак? Балким у бу дунёда поква тўғри умр кечирсанг, «охират» қийноқлари йўқ нарсадир демоқчи бўлгандир? Илмнинг кучи шундаки, у олға сурилган даъволарини исботлайди. Исботлаш учун аниқ далил ва таҳлилга суянади. Яссавийга мақтовнинг кераги йўқ. Унинг ижодиётидаги зиддиятларнитаҳлил қилиш биздан масъулият ва маърифатни талаб етади. Аҳмад Яссавий реакцион — феодал тоифанинг дунёқарашини ифодалаган, дин ниқобида бадбинлик, таркидунёчиликга тарғиб этган, мазлум оммани золимларга тобе бўлишга чақирган тариқатнинг асосчиси сифатида ўзбек адабиётшунослигида кескин қораланиб келинмоқда.

Академик И. Мўминовнинг ҳукму хулосасига кўра, «Яссавий мактабининг мистик таълимоти меҳнаткашларни синфий курашидан чалғитди в« шу билан уларнинг золимлорга қарши курашига халақит берди... Яссавийчилик Мовароуннаҳр халқининг кучини Чингизхон ҳужумига қарши сафарбар қилишга салбий таъсир»кўрсатган.

Академик В. Зоҳидовнинг фикрича, «Аҳмад Яссавий Ғаззолийга ўхшаб ўтакетган таркидунёчи мистик сўфизм билан ислом динини бирлаштиришга, «келиштиришга» уринган «эклектикдир». Мавриди келганда бир ҳақиқатни эслатиб ўтайлик. Асримизнинг буюк мутафаккир санъаткори Халил Жаброн ёзади; «Ғарб шарқшунослари ва олимлари ал-Ғаззолий тўғрисида тўла равишда юксак фикрдадурлар. Улар уни Шарқнинг тўнғич файласуфларидан ҳисоблаб Ибн Сино ва Ибн Рушд билан бир сафда қўрдилар... Шарққа қараганда Ғарбда Ғаззолий тўғрисида маълумот кўп маротаба ортиқдур. Ғарбликлар уни таржима қилишади, унинг таълимотини тадқиқ этиб, буюк мақсадлари, фалсафа ва тасаввуфдаги фикру қарашларини барча тафсилотлари билан таҳлилдан ўтказишади. Биз эса — араб тилида ёзувчи ва сўзловчилар ҳозирга қадар уни баъзан хотирлаб, у ҳақида гоҳида сўз очамиз — бизнинг диққатимизни ҳамон денгиз чиғаноқлари жалб этади. Ҳаёт денгизи тун ва кунлар қирғоғига гўёки бундан ўзга ҳеч нарса чиқариб ташламаётгандек». Бу — Ғаззолийнинг ворислари, яъни араблардаги аҳвол. Бизда Ғаззолий асарларини оригиналда ўқиб теран тадқиқотлар яратишга интилиш ҳам бўлмаган. Шундай экан, унинг таълимоти ва асарлари устидан қандай қилиб қатъий ҳукм чиқариш мумкин? Бу қайси ҳақиқатга тўғри келади? Демак, Яссавийни Ғаззолийга қиёсан айблаш ўзини оқлайдиган даъво эмас. Агар Ғаззолий мероси атрофлича ўрганилганда, Яссавий ижодиётига доир юзаки ва нотўғри баҳоларга аллақачонлар чекқўйилган бўлармиди? Яссавий «меҳнаткаш оммави эксплуататорларга қулларча итоатда бўлишга, ҳар қандай жабр-зулмга кўниб ва кўникиб шукур қилишга» ўргатмаган. Нодонлик ва жаҳолатдан қонлар ютган буюк бир сиймо наинки насиҳатларини «нодонлик ва жаҳолатни тарғиб қилишга» қаратган бўлса? Бундай кескин айбномалар унда қандай тўқилган? Яссавий шахси ва ижодига оид танқидлардаги муштараклик далил танлашдаги ҳамжиҳатликдан бошлангандир. Мана, Яссавийшунослар эътиборни қайта-қайта жалб этган ўша шаеърий далилларнинг энг характерлиси:

 

Золим агар жафо қилса олло дегил,
Илкинг очиб, зоре қилиб, бўйин сунғил.
Ҳақ додингға етмас бўлса гина қилғил,
Ҳақдин эшитиб бу сўзларни айдим мано.

 

Дейликки, Инқилоб арафасида бирор шоир шундай сўзларни ёзганида, эътироз билдириб: «Нега одамларни зулмга чидашга чорлаётирсан. Ноҳақликка қарши курашмасликни тарғиб этмоқни наҳотки шараф сезган бўлсанг? Ҳақдин эшитган сўзларинг ҳали шуми?» дея уни айбласа бўларди. Лекин ўшанда ҳам у адолатли танқид саналмасди. Нега? Тавобга шошилмайлик.Яссавий даври билан бизнинг асримизни саккиз юз йилдан ортиқ вақт ва тарихий масофа ажратиб турибди. Яссавий ўз жамиятининг фарзанди. Унинг дунёқарашини шакллантирган муҳит талаблари ва ахлоқий, фалсафий, диний тушунчаларини ҳисобга олмасдан уни танқид қилиш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган. Бундай ҳуқуқ йўқ ўзи. Истаймизми, истамаймизми, Яссавий ислом динига содиқ яшаган. Худога сиғинган. Муҳаммад (САВ) пайғамбарга эҳтиромини дариғ тутмаган. Бироқ булар ўтмиш. Нимаики ўтган бўлса, у — тарих. Тарихни эса ўзгартириб бўлмайди. Уни тушуниш керак. Яссавий ҳикматлари талқинида тарихан тушунишдан кўз юмилган.

Профессор Н. М. Маллаев ёзади: «Аҳмад Яссавий мазлумларга қарата: «Золим агар жафо қилса олло дегил...»,— дер экан у бу билан мазлумларни золимларга қарши бош кўтармасдан, худога... сиғинишга, ҳар қандай курашдан воз кечишга чақиради». Тўғри,Яссавий худога сигинишга чақирган. Табиий савол туғилади: ўтмишда яшаб ижод қилган шарқнинг қайси улуғ шоири худога сигинмасликка чақирган? Ҳофиз ё Саъдийми? Навоий ёки Бобурми? Яссавий шеърида золимга қарши бош кўтарма дейилмаган. Балки золимни енгишга даъват қилинган. «Ҳақдин эшитиб бу сўзларни айдим мано»,—дейди у. Бу юзаки эътирофмас. «Ҳақдин эшитиб» дегани «Қуръон»га ишора. Демак, ҳикматдаги ғояни у «Қуръон»дан ўзлаштирган. Афсусланарлиси шундаки, «бўйин сунғил» ибораси яратганга эмас, золимга «бўйин эг!» маъносида англанган ва изоҳланган. Ҳолбуки, биринчи икки сатрдаги мантиқ бундай: «Золим агар жафо қилса олло дегил. Муножотлар айлаб ундан мадад ва қувват тила. Ёлгиз ҳаққа бўйнингни хам қил!» Байтдаги фикр ана шундай тушунилиши ва шарҳланиши керак.

«Худонинг қўллаши яқин ғалаба. Бу мужда ила мусулмонларни қувонтир!» «Худо энг ишончли халоскор». «Оллоҳнинг ёрдами етгач ғалаба муқаррардур...».
Булар «Қуръон» калималари. Муҳаммад Фузулий «Матлаул-эътиқод» асарида ёзади: «...Тангри одилдир. Бунга кўрада бурчлидурки, золимни жазоласин». Бундай ақидаларга Яссавий ишончсизлик билдирармиди? У учун «Қуръон» дунёнинг бош китоби ҳисобланган. Унинг эътиқодида бу китоб холиқнинг «арқони»дай гап. Шу арқонга осилиб юксакка талпинмаган киши золимнинг арқонига осилмоғига шак келтирмаганлиги учун ҳам у «Золим агар жафо қилса олло дегил», дея кўрсатма берган.

Хўш, ғаддор золим мазлум бошида қиличини ростлабтурса-да, у «Олло» демоғдан нари ўтмаса? Курашдан чекиниш эмасми бу? Золимга нисбатан пассивлик яна қандан бўлиши мумкин? Яссавий ва ундан кейинги классикларимизнинг ҳам, дунёқараш ҳамда эътиқодларидан келиб чиқилса, у чекиниш ҳам, пассивлик ҳамэмас, Ривоят қилинишича, Мусо(АС) пайғамбар фиръавн қавмидан қочиб. ёлғиз, бечора ва оч-наҳор қолганида Парвардигор, ёлғизман, хастаман, бечораман»,—дея зорланибди Ўшанда ғойибдан шундай овоз келган экан: -«Эй Мусо Аллохдек дўсти бўлмаган ёлғиздир, мендек табиби бўлмаган одам хастадир, мен билан алоқаси бўлмаган банда бечора ва чорасиздир». Яссавий замондошлари ҳам ХудоТаолони содиқ дўст, барча чорасизликлардан қутқарувчи деб ишонишган. Бу учун уларни айблаш гумроҳлик бўлурди. Навоий ҳам Яссавийга издошлик қилиб махлуқ, яъни яратилганданмас, Холиқ — худодан мадад ва марҳамат сўрашни тарғиб этган.

 

Ҳеч иш ўлмас айру холиқ амридин,
Илтижо махлуққа келтирма кўп.

 

«Золим агар жафо қилса олло» дейишнинг бошқа жиҳатини ҳам изоҳлаб ўтайлик. Золимлар жабру жафо ва ҳақсизликни зўрайтиришгани сайин хўрланган омманинг аҳволи оғирлашиб боради. Бу — табиий. Бироқ Алишер Навоий айтмоқчи, мазлум чеккан ранж ҳам зое бўлмайди. «Зулуму жафо ҳосили» нақадар кўпайса, зулмкорларнинг хотиржамлиги ўшанча емирилади. Навоий «Золимки эрур зулми жафо ҳосил анга» деб бошланувчи рубоийсида:

 

«Бўлмоқ хўш эмас қилгонидин хуш дил анга,
Ўз зулмидин — ўқ ўлгусидур қойил анга», —

 

дейди. Бу фожеа қисматдан золим қочиб ёки қутулиб кетмоғи душвор. Негаки, у ҳақнинг жазосига маҳкум. Мазлумларнинг нолау фигонлари кўкка кўтарилганда яратувчи золимларни қаҳру газаб билан «мукофот» лайди. Навоийнинг қуйидаги тўртлиги худди шу масаладан баҳс этади:

 

Золимки шоир этти жафо лоясини,
Ўз воясин истаб олди эл воясини.
Қайдин топқай қаот сармоясини,
Ҳақ айлади қисқа умрин соясини.

 

Шундай қилиб, ўз ғараз ва манфаатларини ўйлаб элга жафо ўтказган золим учуy «ҳаёт сармояси» йўқ. Наҳотки, шундай гаплар ҳам тадқиқотчиларга Ахмад Яссавий ҳикматидаги фикрнинг мағзини очиб бера олмаса.

Ибн Арабийнинг айтишича, инсон ўзидан, ўзлик моҳиятидан юзага чиқармаса, ҳар қанча сиғингани билан худо унга ҳеч нарса ато этмас экан. Яссавий бу каби тушунчаларни истисносиз ҳисобга олган. «Қуръон»да қайта-қайта қайд қилинганидек, оламда ёлғиз худо енгилмас, ёлғиз у қудратлиларнинг қудратлироғидур Бас, шундоқ экан, Яссавий ҳикматидаги чақириқ «Худо қаҳр этса ҳар қандай золим енгилади. Ҳаққа талпинганлар ҳақ қадар шижоатли ва ҳеч пайт золимларга бўйсунмайдилар»,— мазмунида эканлиги ўз-ўзидан англанмайдими? Тўртлик моҳият эътибори билан зулм ва зўравонликка қарши, кураш ва ғолибликка ундаш руҳидаайтилган бўлса-ю, ундан бутунлай тескари хулосолар чиқарилса. Бу фикрий пассивликмасми?

Танолайлик, бизда шеър илмининг ривожи анча суст. Шунинг учун полифоник тафаккур хусусида ҳали жиддий ўйлаб кўрилмаган. Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ шеърларинҳанузгача қабул қилишолмайди. Улар ҳақида бир-бирини инкор этадиган фикрлар илгари сурилди. Жўнлик ва сўфизмга кўниктирилган шўрлик ўқувчи кимгаишонишини билмай қолди. Рауф Парфи ва МуҳаммадСолиҳ полифонист шоирлар. Совет даври ўзбек шеъриятиучун уларнинг поэтик тажрибалари янги ҳодиса.Аммонеча асрлик адабиётимиз учун янгиликмас. Полифония— кўпоҳангли, кўпмаъноли дегани. Полифоник тасвирасар бағрига бир неча маъно ва оҳангларни сиғдиришнизаруриятга айлантиради. Бунда фикр чайналмайди. Шеърсўзбозлик ва маъно яланғочлигидан халос бўлади. Полифоник ифодалар шеърдаги маълум бир образ ёки белгитаъсирида кўплаб ҳаётий ҳодисалар ҳақида фикрлашга йўл кўрсатади. Полифоник услубда тасвир ва муносабат гўё биринчи ўринда туради, тафаккур ялқовлигива фикрсизликка муросасизлик, қандайдир аёвсизқаршилик сезилади. Шеърхон айтилган сўздан айтилмагансўзларда ҳақиқат кўплигини ҳис этиб, ўша ҳақиқатлар мушоҳадасига берилади. Ўзбек адабиётида полифоник тафаккур Аҳмад Яссавийдан бошланиб, Навоий поэзиясида юксак босқичга кўтарилган. Яссавийнинг юқоридаги ҳикмати ҳам полифоник тафаккур маҳсули. Уни тасаввуф ахли қуйидаги мазмунда қабул этишган. Ҳадислардан бирида «Рожаънаминал жиҳодил асғори илол жиҳодил акбар», яъни «Кичик курашдан улуғ курашга қайтмоқдамиз», дейилган. Бу улуғ кураш — нафсга қарши кураш. Дунёда нафсгатенг келадиган золим йўқ. Нафснинг ботиний зулмлари чегарасиздир. Яссавий қатор ҳикматларида нафсга золим сифатини берган: «Золим нафсим ҳеч қўймайин ўтқа солди». Ҳақни танимаслик, беғамлик, такаббурлик, ғийбат ва бўҳтон сўзлардан тилни тиймаслик, шайтонси фатлик, нодонлик — буларнинг барчаси Яссавий талқинларида золим нафснинг қилмишларидир. Хой «нафс бошини» янчишнинг чораси борми?

Яссавийнинг:

 

«Олло дедим, шайтон мендан йироқ қочди,

ҳаю ҳавас, моумонлик турмай кўчди»,—

 

сўзларини яна еслайлик. Ҳаю ҳавас ва барча манманликларнииг дояси нафс ҳам «олло» деганда енгилади. Бошқача қилиб айтганда, «олло сари тўлғонмоқ» — нафсдин кечмоқдир.

 

Эй бехабар, ҳаққа кўнгул югуртмадинг,
Дунё ҳаром андин кўнгул совутмадинг.
Нафсдин кечиб олло сари тўлгонмадинг,
Бу нафс учун зору ҳайрон бўлдим мано.

 

Шунинг учун ҳам Яссавий «нафс боғига юз минг бало» ёғдириш ташвишига тушганларга қарата, «Золим агар жафо қилса олло дегил, Илкинг очиб зоре айлаб бўйин сунғил», деган. Бу фикр «нафсидин кечиб оллоҳ сари» талпинмаган, яъни ишқи илоҳийдан маҳрум бир кимсаларга бир насиҳат бўлган. Бизнинг учун муҳими, бунда шоирнинг нафсга нисбатан аёвсизлиги ва ботиний покланиш учун фикр қўзғашидир. Ахир, Навоий ҳам «То нафсу ҳаво қасри» йиқитилмагунча, «Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас», деган-ку!

Аҳмад Яссавий ҳикматлари учун кўповозлилик ҳам хос хусусиятлардандир. Унинг ҳикматларида орифнинг овози ҳоким. Улардан шайхнипг овози эшитилади. Баъзан бир ҳикматда ҳам ошиқ, ҳам дарвеш, ҳам донишманднинг овози янграйди. Лекин булар орасида изчиллиги ва фаоллиги билан яна икки овоз алоҳида ажралиб туради. Улардан бири — гуноҳ «фалсафаси»ни тасдиқлайди. Бу — гуноҳкорлигини теран тушунган кишининг овози. У — шафқатсиз. Бу овоз хотирага бамисоли тиғ бўлиб санчилади, юрак оромини бутунлай бузади. Мана,эшитинг:

 

Сочи соқол хўб оқарди кўнглум -қаро,
Рўзи маҳшар раҳм этмасанг ҳолим табоҳ.
Сенга аён амалсизман, кўпдур гуноҳ,
Жумла малак ёзуқларим билди, дўстлар.

 

Бу овоз соҳибининг назари ўткир. У ўз гуноҳларигамардона назар ташлайди. Ва бундан тоқатсизланади, «Тоқатим йўқ агар боқсам гуноҳимга». Гуноҳни англаш,— гуноҳ қилмаслик чораси. Гуноҳкорлик туйғусига тобелик — покланиш истагига эрк бериш. «Гуноҳ дарди касал қилди бемор бўлдум» деган, киши «беморлик»да Имон соғлигини кўзлаган шахсдир. Унда тан беришмас, тан бердириш қобилияти ҳам бор. Унинг «Не қилғайсан гуноҳларинг тоғдин оғир...», деган сўроқ сўзларини шунчаки эшитиш мумкинмас. Бу овоз ёлғизлиги билан
диққатни чуқур жалб қилади. Ва қалбда ўз-ўзинг билан қолиш, ўзлигингни текшириш изтиробларини қўзғайди. У инсон умрининг ҳаракат тарзини жуда нозик илғайди:
«Аё ғофил, умринг сени ўтар елдек.», Елдек чопиб ўтадиган умрни мазмунли қилмоқ учун эса мардоналик зарур.

Маълумки, IX асрда тасаввуфда маломатиййа мазҳаби юзага келган. Бу мазҳабнинг маркази Нишопур бўлган. Е. Э. Бертельс маломатиййа мазҳабига мансуб кишилар учун ўз-ўзини комиллаштириш, юракни поклаш бош вазифа ҳисобланганлигини ёзган. Лекин бу иш мутлақо шахсий ҳаракат тарзида атрофдагилардан яширин, кўз кўз қилинмасдан амалга оширилиши шарт бўлган. Содда қилиб айтилганда, маломатиййа — бу, инсоннинг ўз-ўзини таҳлилдан ўтказиш, таҳлил этган сайин қусури нуқсонлар учун ўзни аямаслик ва уларни маломат тилида фош қилмоқ йўлидир. Бу йўлда одам барча ёмон хислатларини сира яширмасдан ошкор қилаверган. Аммо бунинг акси ўлароқ, у яхши фазилатларини қатъият билан пинҳон сақлаган. Ўзгаларнинг ёлғону риёкорликларидан сўз очиш осон. Бироқ ўзингдаги қаллоблик ва риёнинг пардаларини йиртиш матонатли ишдир. Маломатиййачилар мана шундай матонат учун курашганлар.

Аҳмад Яссавий ҳам мазкур мазҳабнинг намояндаларидан эди. Шунинг учун у ҳикматларида маломатиййа қонун-қоидалари асосида фикр юритиб, одамни ўз-ўзига танқидий назар билан қарашга даъват қилгандир. Дин гуноҳни қоралайди. Аммо гуноҳларига иқрорликни тўла ёқлайди. Чунки тавба-тазарру — тозаланиш демак. Лекин гуноҳкорлик — фақат айб ва айбдорлигингга иқрорлик деганигина эмас, асосий моҳиятини билиш, Ҳақиқатнинг муқаддас эшигига калит солиш ҳамдир. Акс ҳолда Шарл Пеги «Гуноҳкор христианликнинг қалбини тушунади... Ҳеч ким хиристианликни гуноҳкор қадар англай олмайди...», деб таъкидламаган бўлурди. Гуноҳ ҳиссиётлари Аҳмад Яссавий ҳикматларида диннинг дилини теран англаш истаклари билан ҳам чатишиб кетгандир.

Энди иккинчи Овоз ҳақида. У бошқа бир юксак моҳиятни очадиган илоҳий овоз. Инсон ҳаёти нечоғлик ўткинчи, кулфат ва машаққатларга тўла бўлмасин, у комилликка интилиши шарт. Камолот йўлига тушган инсонни Виждон руҳий оғриқларга гирифтор этиб, аламга юзма-юз қилиб қўяди, юракни гуноҳ ва қўрқув, шубҳа ва ишонч оралаб олиб ўтади. Уйғоқ Виждон энг охирги чегараларгача одамни ёлғизлантиради. Шундан бошлаб ўлим чекинади. Абадиятга чинакам ишонч шундан бошлаб туғилади. Бу Виждоннинг ахлоқ билан алоқаси йўқ. Қонун-қоидалардан йироқ. У эркин руҳ билан яшаш сирларини очади, ақлий толиқишларни енгиб, мутелик занжирларини синдиради. Бу Виждон энг ноилож, энг кулфатли вазиятларда ҳам йўлсизликдан халос этади. Буни Шахснинг ўзВиждонига бориш йўли деб атаса тўғри бўлади. Шу йўлни топган одамгина худо томонга талнинади. Талпинган сайин эса ўзига нисбатан муросасизликлари ортади. Аҳмад Яссавийда ана шундай. Буни у«ҳақиқатни дарёсидин»кечиш дебҳамхарактерлаган:

 

«Ҳақиқатни дарёсидин кечғон киши,
Ўзи мунглуғ, кўнгли синуқ, кўзда ёши.
Хорлиқ, зорлиқ, машаққатдур доим иши,
Дийдорини талаб қилиб топар, дўстлар».

 

Яссавий: «Ҳақ таоло бўйин олғон мунда турмас»,
«Ошиқ бўлсанг ишқ йўлида фано бўлғил, Дийдор излаб, хасратида адо бўлғил» сингари сатрларида ўлим учун«ўлган» кишиларнинг илоҳин-фалсафий қарашларини ифодалаган бўлиб, ўлмасликнинг сирини ўзларича кашф этган зотлар шулардир. Хорлик, зорлик ва машаққатлар гирдобига ташлайдиган бор ғуссаларини улар юзлаб қувончга алмаштирмайдилар. Бунинг туб сабабларини холис тушунишга уриниш керак. Гап шундаки, Яссавийнинг ғоявий-бадиий анъаналари ўша замонлардаёқ қотиб ё тўхтаб қолмаган, у ёки бу шаклларда давом қилган. Навоий, Машраб, Махтумқули ёки бошқа шоирлар ижодиётида Яссавий анъаналарининг таъсир самаралари мавжудлигини қандай инкор этиш мумкин? Махтумқули«Кўрдингми» деб номланган шеърида «Ё, иқлим эгаси Аҳмад Яссавий, Менинг соҳибжамолимни кўрдингми?!» — дейди. Бу савол — мурожаат икки буюк санъаткор дунёқарашидаги яқинлик, ғоявий анъана ва таъсир самараларини очадиган фалсафий, ахлоқий, эстетик нуқтаи назарлардаги уйғунликдан далолат беради. Чиндан ҳам Махтумқулининг айрим шеърлари, ўнлаб сатрларининг туғилишида Яссавий ҳикматларининг таъсири шундоқ сезилиб туради. «Нафсим мени кўп югуртти ҳаққа боқмай», дейди Яссавий. Шу моҳият Махтумқулида «Ёронлар, йўлдош бўлдум нафси ҳаво золимга», тарзида ифодаланган. Ёхуд унинг «Бад ишларга бой бўлдим, хайр ишга гадо бўлдим», деган фикрлари Яссавийда кўп маротаба деярли айнан учрайди. Бундан ташқари, дунё шеъриятида Яссавий тажрибалари алоҳида ҳодисамас-ку! Арман шоири Григор Нарекадининг «Мусибатнома»си, Юнус Эмронинг довони умумий руҳи ва бош маъноси билан Яссавий тажрибаларидан айтарли фарқланмаган. Қолаверса, Яссавий Юнус Эмронинг улуғ салафи.

 

Ҳакдин манга назар бўлди,
Ҳақ эшигин очар бўлдим.
Кирдим ҳақнинг ғазнасига,
Дурру гавҳар сочар бўлдим, —

 

дейди Юнус Эмро. Ахир Яссавий ҳам айни шу эҳтиёж ва мақсад билан ҳикматлар айтмаганми? «Толибларга дурру гавҳар сочтим мано»,—деган Яссавий туркий шеъриятидагиЮнусЭмрога ўхшаш сўфий шоирларга:

 

Ҳақ йўлига кириб бўлмас пок бўлмасанг,
Ломаконда ҳақдин сабоқ олдим мано ,—

 

деган сабоқ бўларли фикрларни баён этган.Албатта, Яссавийдаги муаллифлик масаласи мунозарали. «Девони ҳикмат»нинг кейинги асарлардаги нусхаларида шоир издошлари томонидан тўқилган нарсалар ҳам киритилган. Ёки ҳикматлар тили анча-мунча ўзгартирилган. Бу ҳақида кўп гапирилиб келинаётир. Лекин Яссавий ижодиётини адабиётимизнинг «хавфли майдони»га айлантирмасдан ҳақиқатни юзага чиқарадиган омилларни излаш керак. Устод Мақсуд Шайхзода мана нима масалага диққатни тортган эди: «Шубҳасизки, Хўжа Аҳмад Яссавийнинг ёзиб қолдирган «Ҳикмат» китоби кейинча тил жиҳатидан ва маъно томонидан қанчалик ўзгаришларга дучор бўлмасин, унинг асл вазни аввалги ҳолича қолган. Чунки бировлар илгариги вазнни шунча илдизидан ўзгартириб, қайтадан ишлашлари амри маҳол бўлар эди. Бу асарнинг вазни эса автори аввалида ўзи ўйлаб ишлаган ҳолида сақланиб қолган». Демак, вазнга асосланиб тил ва маъно ўзгаришларини текшириш имкони бор. Нега бу ишни амалга оширмаслик керак? Ахир, шарқ поэтикасида вазн илми мустақил соҳа бўлган. У гарчи аруз вазни қонуи-қоидаларидан баҳс этса-да, Яссавийга ўхшаш шоирлар тажрибаларини тадқиқ этишга ҳам ёрдам кўрсатади.

Бултур «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида босилган «Замон ва маданий мерос» номли давра суҳбатида профессор Абдуқодир Ҳайитметов «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон»нинг энг олдинги нусхаси XVI асрга мансублиги, шуни деб грузин олимлари достонни ўрганишни тўхтатмаганлигини изоҳлаб, яна дейди: «1967 СССР Фанлар академиясининг юбилей мажлисида Дмитрий Сергеевич Лихачёв билан суҳбатлашган эдим. Кўп шоирларимиз асарларининг ишончли нусхалари йўқ, сизлар шу масалада қандай йўл тутасизлар, деб сўрадим. Маълум бўлишича, улар ҳам нимаики қўл остида мавжуд бўлса, шуни ўрганар эканлар. Яссавий, Машраб ва яна ўнлаб шоирларнинг қадимий девонлари йўқ. Лекин борини ўрганиш керак. XI асрда Яссавий деган шоир яшаб ўтганлигини инкор қилиб бўлмайди-ку, буни Навоий ҳам, бошқалар ҳам айтиб ўтган».

Алишер Навоий «Насойимул муҳаббат»да ёзади: «Хожа Аҳмад Яссавий — Туркистон мулкининг шайхул машойихидур. Мақомати олий ва машҳур, каромоти матаволий (ҳайратланарли) ва номаҳсур (чегарасиз) эрмиш. Имом Юсуф Ҳамадонийнинг асҳобидиндур (суҳбатдоши)». Шундан сўнг Навоий Яссавийни Юсуф Ҳамадонийнинг бошқа халифалари Хожа Абдулхолиқ Ғиждивоний, Хожа Абдуллоҳ Барқий, Хожа Ҳасан Андақийлар қаторида турганлигини таъкидлаб, охирида «Ва анинг мазори Туркистонда Ясса деган ердаки, Туркистон аҳлининг қиблаи дуосидир», дейди. Баъзи олимлар Навоий Аҳмад Яссавий ҳикматларидан намуналар келтирмаганлиги ёки унинг ҳикматнавислигига муносабат билдирмаганлигига асосланиб, Яссавийнинг ўзи ҳикмат яратмаган, акс ҳолда бунга Навоий диққатни қаратарди, дегандай фикрларни илгари суришган. Умуман олганда, бундай даъво ўринли. Бунда бошқа бир далилни инобатга олмоқ зарурга ўхшайди. «Насойимул муҳаббатда» ўқиймиз: «Ҳаким ота — оти Сулаймондур ва Хожа Аҳмад Яссавийнинг муридидур. Ҳамоноки, бир кун, Хожа тобхе (овқат пишириш) буюрғондурларки, матбахий (ошпаз) ўтун етмайдур деб келгандур. Алар асҳобға дегандурларки, ёзидин ўтун териб келтурунг ва ул замон ёғин ёғодур экандур. Асҳабким, ўтун терибтурлар, матбахга (ошхона) келгунча ёғин. жиҳатидин ўтунлар ўл бўлгондур. Ҳаким ота терган ўтунларни тўниға
чирмаб, қуруқ келтурғондур. Хожа Ҳазратлари дегандурларки, эн фарзанд, ҳакимона иш қилдинг ва аларға бу лақаб андин қолгопдур ва Ҳаким отага ҳикмат тили гўё бўлибтур. Андоқки, анинг фавоиди атрок аросида машхур эрур Ул жумладин бири будурким:

 

Тики турғон тўбадур,
Боргонларни ютадур.
Боргонлар келмас бўлди,
Магар манзил андадур».

 

Агар ушбу тўртликнинг тили Яссавий даврининг тили эканлигига гумон йўқ экан, унда Аҳмад Яссавий ҳикматларининг тил ва услубининг соддалигига ҳам шубҳа қўзғайвермаслик керак. Бу — бир. Иккинчидан, Ҳаким отанинг лақабга эришиши эмас, унга «ҳикмат тили»нинг «гўё»бўлиши ҳам бевосита Яссавий таъсири билан алоқадорлигини Навоий фикрларининг ички мантиғи тасдиқлаб турибди. Биз жўн ва якранг тушунишга одатланганмиз.Ҳаким отанинг терган ўтинларини «тўнига чирмаб» қуруқ келтиргани, бундоқ олганда, нима деган ҳодиса. Наҳотки, шунинг учунгина у ҳаким лақабига мушарраф бўлган бўлса. Бизнингча, бунда рамз бор. Бу рамзнинг мазмуни эса, Ҳаким ота сиймосида Яссавий ўзининг содиқ муриди, ҳикматлар яратувчи издошини кўрганлигини билдиради. Ҳаким ота устозига тақлидан ёзилганбир байтида:

 

Барча яхши, биз ямон,
Барча буғдой, биз самон, —

 

деган. Ўзини сомонга ўхшатган кишининг ижод намуналарини «қуруқ ўтун»га нисбат берилиши ажабланарли эмас, албатта. Чунки, бу«ўтишулар мухлислар қалбида алангаланиб ёнмоғи ҳам тасаввурдан четда қолдирилмаган. Э. Рустамов «Насойимул муҳаббат»даги «Ҳаким отанинг болалик чоғларида, ҳали Аҳмад Яссавий қўлида тарбия олиб юрган вақтларида ҳикмат айтишда гўё бўлгани» тўғрисидаги далилни, унинг «ҳикмат ёзишни Аҳмад Яссавийдан ўрганганига ишорат» деб белгилаши тўғридир.

Яссавий туркий тилда ҳикматлар айтган файласуф шоир сифатида кўпроқ донг таратган. Шундай бўлгач, унинг ҳикматларини «реакцион шарқ»нинг поэтик қобиқдаги «ваъз»лари деб эмас, биринчи галда сўфий шоирнинг поэтик асарлари ҳолида ўқиш ва тадқиқ қилиш лозим. Бунинг учун амалга оширилган илмий ишларга муносабат ҳам керак, албатта. Н. М. Маллаевнинг олий ўқув юртларига ёзилган «Ўзбек адабиёти тарихи» дарслигида Аҳмад Яссавий ҳаёти ва адабий фаолиятига махсус ўрин ажратилган. Унда шундай жумлалар бор: «Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларида мистика билан аскетизм», «сирлар олами»га ғарқ бўлиш билан таркидунёчилик бир-бирига чатишиб кетади. Аҳмад Яссавий «Мавту қабла анта мавти» («ўлмасдан бурун ўлинг») деган тезисни илгари суради.
Бу — киши бутун дунёдан, ўзлигидан, ҳаётнинг неъматларидан воз кечиш, ўзни ҳар жиҳатдан қийнаб, ўлимни яқинлаштириш керак, яъни тирик мурда бўлиши керак, деган сўздир». Бу фикрларни асоссиз дсб бўлмайди. Лекин уларда бирёқламалик кучли. Жалолиддин Румий бир ўринда «Ўлимга юз бургилу, пардани чок эт. Лекин лаҳатга элтгувчи ўлимнимас, янги руҳ тугдирувчи ўлимни танла», мазмунида сўзлайди. Алишер Навоий ҳам «Ёд этмак ўлум ёруғлуқ оҳанги эмиш», ёки «Ким, руҳни ўлмак сўзи равшан айлар» сатрларида Румий даъватидаги
«ўлим»ни назарда тутган.

Унинг номи эса фанодир. Фано сўзининг мазмуни луғатларда «Йўқ бўлиш, тугалиш, ўлиш. Ўзликдан кечиб, худо билан бирикиш» деб изоҳланади. Чиндан ҳам ўлмасдан бурун ўлишга даъват фаноликнинг бош шиори. Аҳмад Яссавий:

 

«Мен йигирма икки ёшда фано бўлдум,

Марҳам бўлиб чип дардликка даво бўлдум,

Ёлғон ошиқ, чин ошиққа гувоҳ бўлдум,

Ул сабаб данҳаққа сиғиниб келдим мано»,—

 

деган. Бу жойда «фано» поэтик образ. Ундаги мантиқни кимдир ўзликдан кечиб таркидунё этиш деб тушунар. Кимдир худо ишқига ғарқ бўлиш мазмунида қабул қилади. Бошқа бировда у фикр қўзғайди. Чунончи, фанолик бадбинлик ва тушкунлик аталадиган бўлса, унда шоир нега «чин дардлик» иборасини тилга олган? Ҳаётдан кўнглини совитган ва ўлмасдан бурун ўлиш қасдидаги кишининг ёлгону рост билан не иши бор? «Ёлғон ошиқ чин ошиққа гувоҳ бўлдим»— кўнгли юксак қандайдирбир ҳаким сўзларига ўхшамайдими бу? Ҳаққа сиғинмоқ — идеал. Наҳотки, юксак идеалдан одам абгорлашса? Сиғиниш туйгусининг ўзи кимларга насиб бўларкин? Дейдики, шеър — ҳақиқат. Шеър ўқиш-чи? Шеърхонлик — ҳақиқатдан ҳақиқатлар чиқариш, бир ҳақиқат орқасидаги неча ўнлаб ҳақиқатларни ўқиш, уларни излаш. Шунинг учун шеърфаҳм ўқувчининг мушоҳадалари кенг, шеър устидаги саволлари кўпдир. Шарқ шоирлари уни ҳисобга олганлар. Хўш, Яссавий шеъри баҳонасида қўйилган саволлар ноўринми? Агар бу саволга ижобий жавоб қайтариладиган бўлса, фаиоликка доир бизга ўргатилган ва тушунтирилган фикрларга шубҳа туғилмайдими? Албатта туғилиши керак. Шубҳа ҳақиқатмочади.

Мирзо Фатали Охундов Жалолиддин Румий тўғрисидаги мақоласида «на ҳинд, на ислом файласуфлари фано тушунчасининг мағзини оча олмаган»ликларини айтган... Фанонинг ҳинд файласуфларига нима алоқаси бор? Чунки фано, яъни ўзликдан кечиш билан бутун борлиққа қўшилиб кетишга ишонч тариқатини дастлаб Будда ташвиқ қилган экан. «Инглизлар Ҳиндистонни мустамлакага айлантириб олганларидан сўнг ғарб файласуфлари фанонинг асл мазмунини талқин этишга жиддий интилсалар-да, бунинг имконсизлигини тушундилар»,— дейди Мирзо Фатали Охундов. Ўзбек адабиётшунослигида фано масаласини махсус ўрганиш ёки бирор мақолада мухтасар талқинини бериш ҳанузгача ҳеч бировнинг хаёлига келгани йўқ. Лекин фанони дастак қилиб Яссавийни қоралаш мумкин, Навоийнинг фанога доир байту ғазалларининг ҳақиқий моҳиятини тадқиқ этмаслик ёзилмаган қоида. Нега? Гапириш ноқулай.

Маълумки, тасаввуф аҳли — сўфийларнинг эътиқодига кўра, оламни худо яратган. Унгача вужуди мутлақдан бўлак ҳеч нима бўлмаган. Шунинг учун борлиқни Ҳақнинг ҳусну жамолини акс эттирадиган ойна тимсолида билиш керак. Лекин табиатнинг яратилишидан асл мақсадэса Инсондир. Инсон худонинг севгисига.сазовор. Шуни у мукаммал фаҳмламоғи зарур. Худонинг ишқи бамисоли май. Бу «май»нинг қадаҳи инсон қалби. Шу «қадаҳ»га ишқ майи қанча ортиқ қуйилса одамдаги юксак маънавий руҳий интилишлар ўшанча кучаяди. Навоий ғазалларидан бирида:

 

«Сен гумон қилғондин ўзга жоми май мавжуд эрур,
Билмайин нафъ этма бу майхона аҳлин, зоҳидо»,—

 

деганида худди ўша «жоми май»ни гапирган. Вужуди мутлақ висолига восил бўлмоқ учун, ислом таълимоти бўйича шариат, тариқат, маърифат сингари қатор босқичларни ўтиши жоиз. Маърифат манзилида инсон худо моҳиятини тўла англаб илму ахлоқда комиллашади ва ориф деган олий номга эга бўладп. Фано эса «банданинг худо тарафига сайрининг ниҳояси. У ўзлигидан кечиб худо билан топишади. Шундан эътиборан гўёки ҳақиқий ҳаёт бошланади-ю, фонийлик ранжу машаққатлари тугаб, боқийлик саодати юз очади. Чунки унинг нафсу ҳирслардан тозаланган мусаффо юрагида ишқий эҳтирослар жўшади. Бу ҳолатни кўпинча ўзни йўқ этиш, янада аниқроғи, ўлимга нисбат беришади. Бунақа қараш ҳам тўгри, ҳам нотўғри. Алишер Навоийда бир иқрор бор:

 

Дединг:«Фано нодурур?» Мухтасар дейин: «Ўлмак!»

Ки шарҳин тиласанг, юз рисола бўлгусидур.

 

Демак, «ўлмак» фанонинг энг мухтасар шарҳи. Аммо бўлак изоҳлари «юз рисола» бўлмоғи мумкин экан. Атоқли олим И. С. Брагипский Жалолиддин Румий шеъриятида фано тушунчасини «фавқулодда жасорат билан талқин этилган»лигини айтиб, қуйидаги хулосагаҳам келади: «фано концепциясини такаббурликка қарши хоксорлик йўсинида характерлаш мумкин, бу эса, алал-оқибатда, ҳар бир алоҳида инсон шахсининг улуғланиши демак, инсон эса мураккаб камолот йўлини босиб ўтиб, худога ўхшайди:

 

Аё сиз, жон чекиб, ҳар лаҳза изларсиз илоҳийни,
Ани излашга ҳожат йўқ, илоҳий —сиз, илоҳий— сиз!»

 

Бизнингча, фанога доир энг тўғри шарҳлардан биттаси мана шудир. Яссавий ҳам фанодан, асосан, «такаббурликка қарши хоксорлик» фалсафаси сифатида фойдаланган ва уни шу мазмунларда кўпроқ ёритган. Такаббурлик — адолатнинг ёви. Такаббурлик елларидан саховат чироқлари ўчади.

 

Аҳли дунё халқимизда саховат йўқ,
Подшоларда, вазирларда адолат йўқ.
Дарвишларни дуосида ижобат йўқ,
Турлук бало халқ устиға ёғди, дўстлар.

 

Савол туғилади: халқ кўнглидан саховат туйғулари нега бу даражада барҳам топган? Шундай бўлиши ҳам мумкинми? Нима учун «подшоларда, вазирларда адолат йўқ?» Нега дарвишларнинг «дуоси» ижобатсиз? Эл устига ёғилган «турлук бало»ларга подшоларнинг золимлиги-ю, вазирларнинг диёнатсизлигигина сабабми? Меҳр бир дарахт бўлса, саховат унинг меваси. Подшо ва амалдорларнинг адолатсизликлари шу «дарахт»нинг ҳаётига, албатта, қаттиқ зиён етказади. Бу эса ўз навбатида одамлар ўртасида ҳурматсизлик, оқибатсизлик, шафқатсизлик
ҳиссиётларини кучайтиради. Бундай ижтимоий муҳитда хийла ва маккорликлар қарийб қонуниятга айланади. Бу каби иллатларнинг юзага келишини Яссавий охир-оқибатда битта нарсага тақайди. Бунинг номи — ишқсизлик. Ёки ёлғон ошиқликнинг томир ёзишидир. Аҳмад Яссавий қатор ҳикматларида айни шу фожианинг фикрий талқинларини беради. Унингча, «Ишқсизларни ҳам жони йўқ, ҳам иймони». Улар Ҳақ ва ҳақиқат сирларидан огоҳ эмаслар. Шунинг учун оллоҳ ишқидан даъво сургувчиларнинг аксарияти «Зоҳир сўфи, ботин ичра эрмас содиқ». Шоир «муҳаббатсиз халойиқдин» қочиб, орифлар суҳбатига юз буришга чақиради. Яссавий таърифларида ориф қуллар — «жондин кечиб» ҳақни жонга қўшиб, «дарё бўлиб» тошганлар. Уларнинг «ичу тоши» «ҳақ нурига» тўла. Шунинг учун ҳам уларнинг кўигли ёруғ, назари очиқ.

 

«Ҳар ким ҳақни қули бўлса ҳаққа ёнсун,
Ҳаққа ёнмас ўзни деган нари борсун»,—

 

дейди улар. Ва орифлик учун дарду аламкашлик, бедорлик зарурат, айшу ишратлардан кечиш шарт қилиб қўйилади:

 

Ориф ошиқ бўлай десанг алам тортғил,
Ҳақ васлига етай десапг тунлар қотғил.
Бу дунёни ишратини ташлаб отғил,
Ташлаб отсанг моумонлик кетар, дўстлар.

 

Аҳмад Яссавий яна бир ўринда «Ҳақиқатни маъносига етган киши, Беҳуд бўлиб куюб ёнар ичи тоши», дейди. Мутафаккир шоир ҳақиқат маъносига етиб, шу туфайли «ичи тоши» ёниб-ёлқинланган одамлар дийдорини қўмсайди. Уларни хаёлан кўп ахтаради. Лекин тополмайди. Кимлардир унинг назарида ишқу эътиқодта содиқ кўрингандай бўлади. Аммо бундай кишиларда ҳам негадир риё сезади:

 

«Кўз ёшингни риё қилма ҳақни тани,
Ҳақ таоло суйганларни гирён қилур».

 

Шоир ана шундай чин гирёнларга инонади. Риё қилмасдан кўз ёш тўккан ошиқларнинг фикру қарашларини ёқлаб ҳикматлар сўзлайди. Ҳикматларини фақат «дили ойнадек» мусаффо содиқ ошиқлар эшитишларини орзу қилади:

 

«Менинг ҳикматларим ошиққа айтинг,
Дили ойнадек содиққа айтинг».

 

Алишер Навоий «Маҳбубул қулуб»да ёзган: «Нодон — эшак, балки эшакдан ҳам баттар. Эшакка нимани юкласанг кўтаради; қаёққа ҳайдасанг ўша ёққа боради, унда ақл-фаросат даъвоси йўқ, бермасанг оч, берсанг тўқ. Бу бир бечорадур юк ташувчи, ўтин-чўп ташувчи, балки ғалла ташувчи...

Нодон — юқоридаги сифатлардан холи; зоти билим либосидан маҳрум. Нодоннинг иши такаббурлик, кеккайиш, хаёлида юз хил беҳуда ташвиш...».

Қайси элда ички ҳорғинлик ва руҳий озурдалик ғолиб келса, у элда нодонлик авжга чиққан бўлади. Қайси юртда маънавий қадриятлар қиммати пасайтирилиб, адолат устунлари қулатилса, у юртда ғофил бандаларнинг баланд мартаба ва мавқеларга кўтарилмоғлари учун кенг йўл очилганидир. Навоий «Нодонлиг эрур элда маломатға далил», дея башорат сўзларини ёзиб қолдирган. Адабиётимиз тарихида нодонлик аталмиш офатдан Аҳмад Яссавийчалик ранж чеккан шоир бўлмасакерак. Нодонлик - халқнинг кулфати. Нодонлик — ўзигахос ёвузлик. Нодон — ақл жаллоди. Мана шунинг учунЯссавий «Дуо қилнинг нодонларни юзин кўрмай», дея ёлворган ва ўнлаб ҳикматларини нодонликдин шикоят мазмунларида яратган.

 

Дуо қилинг нодонларни юзун кўрмай,
таоло рафиқ бўлса бирдам турмай.
Бемор бўлса нодонларни ҳолин сўрмай,
Нодонлардин юз минг жафо кўрдум мано.

 

Яссавий бу қарорга бирданига келмаган, албатта. У «нодон бирла улфат» ҳам бўлиб кўрган. Лекин бундай «улфатчилик»дан бағри куйиб, жондан тўйган. Мабодо эгрилик йўл аталадиган бўлса, нодопнннг пўли эгридир. Шунинг учуп уни тўгрилпкка йўллаш самарасиз. Бесамар ҳаракат эса доно учун айни ғам заҳридай гап.

 

Аё дўстлар, нодон бирла улфат бўлиб,
Багрим куюб, жондан тўюб, ўлдим мано.
Тўғри айтсам эгри йўлга бўйин тўлғар,
Қонлар ютуб ғам заҳрига тўйдум мано.

 

Яссавий «зоти билим либосидан маҳрум», калтабин ва худпараст кимсаларнигина нодон санамаган. Балки у «олимман деб китоб» ўқиб, «маъни уқмас»лар, фикрсизлик зулматидан руҳи сим-сиёҳ амалдорларни ҳам ашаддий нодонлар сафига қўшган. Унингча, «улуғ кичик ёронлардан адаб»нинг кетиши ҳам аввало нодонлик тазйиқидан. Шоир ҳалол ҳаромнинг фарқига бора олмайдиган нафспараст халойиқ учун «малоикдин» шарм қилади. У «Оқил эрсанг эранларга хизмат қилгил», деганида «Муҳаббатни майдонида жавлон» қилиб, «Ҳақиқатни дарёсидан гавҳар олғон» мард кишиларни эътиборда тутади. Бироқ унинг ўзи шундай одамларни излай-излай, охири мана бундай ҳолатга етади:«Ер остига қочиб кирдим нодонлардин Илким очиб дуо тилаб мардонлардин. Ғариб жоним юз тасаддуқ донолардин, Доно топмай ер остиға кирдим мано».

Аҳмад Яссавийнинг донолик тўғрисидаги тушунчаси — идеал тушунча. Шунинг учун доно одамлардан унинг талаби ниҳоятда катта бўлган. Масалан, у«Охирзамон олимлари золим бўлди. Хушомад этгувчилар олим бўлди», деганида замоннинг охирлашганидан каромат қилишни ўйламаган. У олимнинг хушомади — золимлик, хушомад орқали олимликка эришмоқ — илм аҳлининг ихтиёрий равишда зулмкорлар сафига қўшилувидур деб билган. Ва бу қабоҳатда охир замон нишоналарини пайқаган. Дарҳақиқат, олим билан золимни бирлаштирган замоннинг истиқболи нима ҳам бўлиши мумкин? Шоирнинг бошқа тўртлигидаги ҳукмича, «Доно туфроқ, нодонларни кўкси баланд». У «ҳақ таоло»га «рафиқолик иштиёқдан сўзлаганда ана шу «кўкси баланд» нодонларга
танқидий муносабатини билдирган. Аҳмад Яссавийнинг фано фалсафасини хоксорлик билан баробар беозорлик, фақирликка, севмак, муҳтожликдан ўзни қутқармоқ маъноларида ҳам мушоҳада этмоқ керак. У фано орқали эркка интилиши, илоҳий ҳурликка муҳаббат майлларига алоҳида урғу бергандир. У Оллоҳ висолига талпинмоқни суяди. Туну кун унинг хаёлида ёнади. Тангри даргоҳига ёруғ юз билан боролмаслигидан такрор-такрор ўкинади. Лекин буларнинг замирида кундалик ташвиш, ўткинчи ҳаваслардан кўнглини озод этишдек кучли истак ётади у истакни эса Руҳ эрки учун жонбозлик фалсафаси деб аташ мумкин бўлурди.

 

Дунёпараст ножинслардин бўйин товла,
Бўйин товлаб, дарё бўлиб тоштим мано.

 

«Дарё бўлиб тошмоқ» — фанолик шарофати. Давлатсевар, молпараст нокасларга бўйин эгмасликнинг асосий шарти фаноликдир. Инсон умри қисқа ва ўткинчилиги азалдан аён. Аммо у шуни яхши билса-да, ўзини дунёда ўткинчи ҳисоблайвермайди. Нега? Негаки, ишқ ва тафаккурда у боқийлигини топади. Аҳмад Яссавий шеърларини ўқиб, «Нима учун унинг ориф юраги бу даражада беқарор, бу қадар озурда ва мискин?»—деган хаёлларга борилиши мумкин. Бунинг асл сабаби шундаки, илоҳий муҳаббатга берилган юрак осойишталигини буткул унутади. Азоб ва дард ҳукмига тобе бўлиб қолади. Аслида, бу — юракнинг шодлик маросими. Чунки энди у бошқа ҳеч қачон, ҳеч вазиятда ғафлат тутқуни бўлмайди. У ердан, кўкдан, инсондан моҳият қидиради. Бу маъноларда Яссавий учун фано абадиятга интилишдан бўлак нарса эмасди.

К. А. Гедьверций шоирларга қарата: «Агар ҳақиқатни образли шаклларда тасвирламас экансиз, шеъриятни тинч қўйинглар!» — деган экан. Бу фикрни ривожлантириб, «Агар поэтик образ «дили» ва «тили»ни тушунмас экансиз, шеър ва шоир устидан ҳукм юритманг!»— дейиш лозим бўлади. Поэтикобраз — фавқулодда серқирра «қурилма».Унинг асосий фазилатларидан бири — мазмунда «қатлам»дорлик, туйғуда бўёқдорлик. А. Ф. Лосев «Поэтик образ ҳақида» мақоласида «Образ — бу поёнсизлик», деган. Шеърнинг руҳий ва ғоявий қудрати образда марказлаштирилади. Сўз сеҳри ва маъно қатламлари ҳам образ багрида яширингандир. Шунинг учун Гегель «Қонунларнинг шафқатсиз кучидан, фикрнинг нохуш уйгунлигидан толиққанимизда поэтик образлардан ором ва софлик истаймиз», — деган эди. Яссавий кўпчилик ҳикматларида поэтик образга хос миқёсийлик, теранлик имкониятларидан самарали фойдаланган.

 

Бешак билинг, бу дунё борча халқдин ўтаро,
Ишонмағил молингга, бир кун қўлдан кетаро.
Ото-оно, қариндош қаён кетди — фикр қил,
Тўрт оёғлиғ чўбин от бир кун санға етаро...

 

Ушбу сатрлардаги моҳият дунёнинг ўткинчилиги ҳақида. Аҳмад Югнакий «Ҳиббатул ҳақойиқ» асарида дунёни бир қўйиб яна кетиладиган роботга ўхшатади. Ва кейин унга жонли сифатлар беради: дунё кишига гоҳо бир кулиб боқади-ю, кейин қош уйиб хўмрайиб олади.— У — айёр, фирибгар. Бир қўли билан бол тутса, иккинчиси билан унга заҳар қўшади:

 

Бир элкин тутиб шахд, бири заҳар қотар.

 

У заҳарни четдан олмайди. Очун — илон. Унинг илондек юмшоқлиги ва ювошлигидан алданмаслик керак:

 

«Йилон юмшоқ эркан ёвуз феъл тутар,
Йироқ турғу, юмшоқ теб инонмағу»,—

 

деб огоҳлантиради шоир. «Дунё»нинг найранг ва афсунлари шулардангина иборат эмас. У сиртдан боққанда кўримли. Шу сабабли илонга ўхшамаслиги ҳам мумкин. Аммо ичида бафибир минглаб нохушлиги тўпланиб ётади. Очуннинг ташқи безакларига мафтун бўлиб, унга кўр-кўрона кўнгил бермоқ эса барча хатоликларнинг бошланишидир. «Дунё»ни жилвагар, субутсиз, алдоқчи, золим, бевафо қиёфаларида характерлаш туркий халқлар шеъриятида XII асрлардаёқ гоявий-бадиий анъана ҳолида шаклланган эди. Юсуф Хос Ҳожиб унга «фоний дунйо» — бевафо дунё сифатини беради. Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Яссавий тасвирида ҳам «дунё» поэтик образга айлантирилгандир. «Бешак билинг, бу дунё, барча халқдин ўтаро»даги «дунё», биринчидан, Аҳмад Югнакий айтган, одамлар бир қўниб яна кетадиган «работ» маъносига эга. Иккинчидан, у инсон умрининг кўзгусидай гап. Унга фикран назар ташлаб, умрнинг нақадар югуриклигини билса бўлади. Учинчидан, у тақдир тимсоли. Умрнинг елдай ўтиши тақдирданми ё дунёнинг ишими — билиш қийин. Шуниси аниқки, тақдирнинг аёвсизлиги олдида мол-дунёга инонмоқ нодонлик ва ғофилликдир. Тўртинчидан, бу олам шундай бир «майдон»ки, унда ҳамма ҳам охир-оқибатда «тўрт оёғли чўбин от» устида жонсиз ястаниб кетмоққа маҳкумдир.
Одам туғилса нега ўлади? Ўлса нега туғилади? Шарқ мутафаккирлари ўлимни тирикликнинг тескари ва тоза томони деб айтишган. Нега шундай дейишган? Бу ҳақиқатни қандай қилиб англаш мумкин? Турмушнинг майда ташвишлари ўлим қаршисида нимага арзийди? Инсон тирик мурдага ўхшаб яшамаслиги учун Вақтни ўлдирмаслиги керак эмасми? Вақт қаҳридан чўчимаслик нима оқибатларга олиб боради? Бундай саволлар хусусида тинимсиз ўйлаш лозим. Ўлимни англаш ҳаётни маърифат билан қадрлаш, одам фарзандини ғанимат билиш, манманлик ва жаҳолат «тулпороларга миниб ҳовлиқмаслик деган мантиқларни ҳам ўз ичига олади. Алишер Навоий:

 

«Эй кўнгул, келким бало базмида жоми ғам тутай,
Ўз қатиғ ҳолимға ўлмастин бурун мотам тутай.
Йиғлабон бошимға оҳим дудидин чирмаб қаро,
Мотамим эл сўнгра тутқунча, ўзим бу дам тутай»,—

 

дер экан, буни у асло бадбинлик ва тушкунликдан айтмаган. Ўз ўлимига ўзи йиглаётган кишининг нақадар ёш, ҳаётга муҳаббати нечоғлик чуқурлигини тасаввур этасизми? Қариликда бундай бўлмайди. Қариликда, хоҳланг, хоҳламанг ўлимга кўникма бор. У нари борса, «Дард ёмони қариликдир, ёронлар» дейди. Лекин оҳи дудидин бошига қаро «чирмаб йиғламайди. Навоий ёшликни севгани, ёшликка хос шижоат ва муҳаббат туғёнлари қалбини тарк этишига кўника олмаганидан ўша мунгли сўзларни ёзган. Яссавийни эса йўлсизлик пайтида саодатга бел боглаёлмаслик ҳислари қийнаган:

 

Аё дўстлар, ҳеч билмадим мен йўлимни,
Саодатқа богламадим меп белимни.
Ғийбат сўздин ҳеч йиғмадим мен тилимни,
Нодонлиғим мени расво қилди, дўстлар.

 

Аҳмад Яссавий учун саодат ва ҳақиқат ашёвий нарсаларга эга бўлишмас. Булар ҳатто мақсад ҳам эмас. Унингча, ҳақиқат Юракда. Ҳақиқат — Руҳ. Борлиқ, олам билан руҳан уйғунликка киришиш — олий саодат. Саодат — маърифат нурларидан онг ва дилни тиниқлаштириш. Шоир ўз мавжудлигини Руҳ ва руҳий ҳаётдаги ўзгаришлар, тўлғанишлар, юксалишлар орқали идрок қилмоқни хоҳлайди. У инсондаги ички бойликни муқаддас билган. Шунинг учун ташқи бойликлар, гуноҳ ва мутелик «нархи»ни оширувчи уларнинг ҳар қандай туридан у ҳазар қилади.

 

Дунёдорлар молин кўриб ҳаво қилур,
Манманликда ул даъвои худо қилур.

 

Бундоқ қаралганда, Мансур Халлож ҳам «Анал ҳақ!» деганда худолик даъвосида бўлган. Бироқ у дунёдорлик ҳавосигамас, руҳий камолотга ишонган. У шоҳ Жамшидга ўхшаб тожу тахт «ғурури ва азим давлат такаббури димоғига фосид хаёл солиб, оламни ўз ибодатиға амр қилпб, ўз сурати била бутлар ясаб» сиғинмоқ учун шаҳру кснтларга юборган жибр ва шуҳрат қулларидан бўлмаган. Бойлик, такаббурлик одамни ўз қавм ва элидан ҳам йироқлаштиради. Ҳаққа ёв-ёвуқлашиш сафаридаги киши эса табиат, жонли мавжудот, ҳаттоки «қурт ва қушлар»га ҳам яқиндир:

 

Дунёдаги қурт ва қушлар қилди салом.
Ул сабабдин ҳаққа ёвуқ бўлдум мано.

 

Яссавий поэтик фалсафасидаги бундай ҳақиқатларни Навоий мукаммал англаган. Англагани туфайли ҳам комилликка кўтарилиш, ҳаққа эътиқод, молу давлат чун жонсарак бўлмасликда «Турк пири», яъни Ахмад Яссавийдан ўрнак олишга даъват қилган.

 

Ҳар киши комил эрур, бас анга ҳақ бандалиғи,
Мундин ўзга тамаи касби камол айламангиз.
Олами фони учун ранжу машаққат чекмангиз,
Мол учун ғам емангиз, фикри манол айламангиз.
Турк пири каби оламдин этакни силкинг,
Дўстдин ғайри таманнои висол айламангиз.

 

Агар Яссавий «ўтакетган таркидунёчи», дунёқараши гуманистик ҳақиқатлардан йироқ, фалсафий-дидактик қарашлари «реакцион» бўлганида Навоий унинг «оламдин этак» силкишини намуна қилиб кўрсатармиди? Ёки улуғ шоир «Мол учун ғам емангиз, фикри манол (бойлик) айламангиз», дея Яссавийнинг «Дунё учун ғам ема, ҳақдин ўзгани дема» сўзларини деярли айнан такрорлармиди? Яссавийшунослар ушбу мисрадан шоир «Бу дунёни севма, ҳаёт учун ташвиш чекма» демоқчи, деган хулосаларга келишган. Навоий «Мол учун ғам емангиз» деб
Яссавийдаги «дунё» образининг маъносини шарҳлаган дейиш мумкин. Навоий шеъриятини яхши тушуниш учун — Яссавий ҳикматларидаги ғоя ва поэтик образларнинг тарихи ва мундарижасини яхши билиш лозим. Бунга истак йўқ экан, унда Яссавий ижодиётининг ғоявий-бадиий сирларини тўғри очиш учун — Навоий лирикасининг маъно ва образлар дунёсини кенг ўрганмоқ керак.

Мана, Яссавийнинг бир сатри:

 

Туфроқ бўлғил, олам сани босиб ўтсин.

 

Ушбу мисра Яссавийга кўп маломатлар ёғдирилишга боис бўлган мисралардан. Шоир худди шундай образли ифодалари билан гўёки «халқнинг қўл-оёғини золимлар олдида кишанлаб қўйишни мақсад қилиб» олган эмиш. Юзаки қаралганда, бундай таъналарда жон бордай, албатта. Дарҳақиқат, одам нечун «тоғ» бўлмасдан «туфроқ»қа айланиши керак? У «олам»нинг оёғи остида янчилиш учун туғилмайди-ку! Бу — ҳозирги ўқувчининг нуқтаи назари. У сатр мазмунини тахминан ўшандай англайди ва баҳолайди. Негаки, у «туфроқ» сўзини ўша жойда ё ўз маъносида ёки ўлиб хокка қоришиш мазмунида тушунади. Шу ўринда озарбайжон олими Комил Валиевнинг «Сўзнинг сеҳри» (Боку, 1986) номли китобидаги мана бу фикрларга диққатни тортишни хоҳлардик: «Инжил» ва «Қуръон» Фузулий санъатининг ичиндадир. «Инжил» инсоннинг заифлиги «Қуръон» инсоннинг қудрати устида яратилган. «Инжил»да инсон кучсиз, кўмак ва шафқатга муҳтож, ҳар қандай зулмга чидамлидир. «Қуръон» эса инсонни империя учун сафарбар қилади, инсонни кучли ва янада кучли бўлмоғини тарғиб этади... Кучсизлик ва кучнинг дини Фузулий шеърининг ботинидадир» (23-бет). Мазкур маънони Яссавийга ҳам тадбиқ қилиш мумкин. Яссавий санъатининг бағрида ҳам «кучсизлик ва куч дини» яширинган. Унда «Инжил» ҳам, «Қуръон» ҳам бор. Шоир ижодиётига «Қуръон» дан ўтган ғоя ва образлар сезиларли мавқега эга. Лекин улар қандай формаларда ва қайси мақсадларда ўзлаштирилганини аниқлаш зарур. Мана ўшанда ҳақиқат равшанлашиб, чин моҳият юзага чиқади.

Яссавий «Туфроғ бўлғил...» деганда катта мақсадни эътиборда тутган. Келинг, аввало, Одам Ато ҳақидаги афсонанинг мазмунини ёдга келтирайлик. Маълумки, диний тасаввурлар бўйича худо дастлаб тўрт унсурни бунёд этган. Булар: ўт, сув, ер, шамол. Сўнг рдам яралган. Бу ҳақида Абулғозихоннинг «Шажараи тарокнома»сида ўқиймиз: «...Худойи таоло фаришталарга айтадиким, туфрокдин киши ясаб жон бериб ер юзинда ўз ўрнимға халифа қилиб қўятурурман...». Бу ҳукмга фаришталар, инсонлар ўз нафсларини забт қила олмайдилар, деб эътироз қиладилар. Шунда худо айтганмиш: «Ман билғонни сизлар билмассизлар. Боринглар, туфрокдин бир кишининг сувратин ясанг... Азройил алайиҳсалом худонинг амри бирлан бориб барча ер юзиндаги ҳар турлик туфроқдин олиб Маккаи муаззама бирла Тоифнинг орасинда туфроқни балчиқ қилиб одамнинг сувратини ясаб ётгуздилар». Одам шамол ёрдамида ҳаракатга солиниб, олов билан жасади иситилганда қалби ҳароратга тўлибди. Ва яратганнинг шафқату саховати туфайли вужуди ичида инсон ўз эркини топибди. Тасаввуф фалсафасига биноан, ушбу тўрт унсурнинг ҳар биридан тўрт хусусият, тўрт ҳолат, тўрт майл ва тўрт сифат юзага келтирилганмиш. 1. Тупроқдан — сабр, умид (худонинг марҳаматига), эзгу хулқ ва мурувват. 2. Сувдан — қувонч, саховат, назокат, бирлик. 3. Шамолдан — ёлғон, иккиюзламачилик, сабрсизлик, тантиқлик. 4. Оловдан — нафс, кибр, тама, ҳасад. Бундан ташқари, тасаввуфда тупроқ оллоҳнинг мунаввар нури, сув — унинг ёруғ ҳаёти, ҳаво — буюклиги, олов — унинг ғазаби тимсоли. Тупроқ ва сув — жаннат мулки, шамол ва олов — дўзах ичидаги нарсалар.Ушбу шарҳу маълумотларни ёдда тутиб, Туфроғ бўлгил, олам сени босиб ўтсин» сатрига яна назар ташланг. Тасаввурда нимадир ўзгардими? Албатта, ўзгарди. Чунки, «туфроқ» биринчидан, оддий сўзмас, поэтик образ экан. Иккинчидан, шоир диний ишончларга асосланиб инсонни эзгу хулқ соҳиби, мурувватли ва илоҳий зот шарафига эришишга чақирган. Яссавийдаги «туфроғ» образи худди шу маъно ва мантиқларда Навоий шеърларида ҳам тадбиқ қилинган.

 

Бу қадар манзилату қурби буюк қоя била,
Ўзини тутқувчи туфроғ ила ҳамвор қани?

 

Туфроғ ила ўзни тенг тутиш нима экан? Буюклик замини. Хоксорлик ғояси. Кибр, манманликдан покланиш. Инсонийлик мартабаси олдида бўлак мартабаларни назарга илмаслик. Навоийнинг бошқа бир ғазалидаги эътирофича,
«Бевафолар ўт, вафо аҳли эрур туфроғ...». Мисрадаги «ўт» ва «туфроғ» сўзларининг иккаласи ҳам поэтик образ. Шунннг учун — ўт образи орқали бсвафоликни туғдирадиган шайтоний ва нафсоний ҳирслар тўғрисида ўйлаш керак. Вафо аҳли нега «туфроғ» эканлиги энди аён, албатта. Кўраяпсизкп, Яссавийнинг «Туфроғ бўлғил» дейишининг бир сабаби Навоийда изоҳланган. Яъни бунда!

 

Эй Навоий, ўзни мақбул истасанг, туфроқ бўл,
Ким эрур мардуд, улким бошида киндори бор.

 

Мардуд — рад этилган. Бунга сабаб — шайтоний кеккайиш. Демак, Ўзликни англаш «ўзни мақбул» исташнинг зўр чораси тупроқсифатликдир.

Биз Яссавийдаги «туфроғ» образининг мундарижасини ҳали тўлиқ талқин этганимизча йўқ. Унда диний тушунчалар билан боғлиқ бўлмаган бошқа маъно «қатламлари» ҳам бор. Масалага қенгроқ қараб савол қўяйлик: Тупроқ нима? Тупроқ — Ватан. Тупроқ неча юз йиллардан буён не-не улуғ фарзандларини қучоғига босиб келаётган мушфиқ Замин. Шунинг учун биз уни эъзозлаб она тупроқ деймиз. У олис аждодларга оналик қилган. У ота-боболаримизнинг онаси бўлган. У бизнинг онамиз. Ва келажак наслларнинг онаси бўлажак. Оташнафас
турк шоири Ошиқ Вайсал дейди:

 

Ҳавога боқсам мен ҳаво оларман,
Тупроққа боқсам мен дуо оларман.
Тупроқдан айрилсам қайда қодарман,
Менинг содиқ ёрим қаро тупроқдир.

 

Ҳа, ҳақнинг «пинҳон хазинаси» тупроқда. Тупроқ «дуо»си — Ватан дуоси. Чингиз Айтматов яратган Тўлганой момонинг она замин билан ҳасратлашганларини хотирланг. У бир жойда «Умр ўтиб бораётир, она-Ерим, орадан тағин бир йил ўтди. Бугун менинг сиғинадиган куним», дейди. Ерга сиғинмоқ одамийлик матлаби. Она заминига сиғинган кишининг «Менинг содиқ ёрим қаро тупроқдир» дейиши, ишқ нурларини Ватан тупроғига багишлаши шубҳасиздир.

Ўзбек адабиётида Ватан ҳақидаги фалсафий фикрлар Аҳмад Яссавий ҳикматларидан бошланади.

 

Бошим туфроқ, ўзимтуфроқ, жисмим туфроқ,
Ҳақ васлига етарман деб руҳим муштоқ.

 

Яссавий байтининг иккинчи қаторидаги гапни хоҳланг «Ҳақ» васлига етишишга орзуманд кишининг сўзи, хоҳланг Ватан дийдори соғинчидаги комил Қалбнинг руҳ муштоқлиги деб қабул этинг. Моҳият бундан ўзгармайди. Чунки Ошиқ Вайсал башорат қилгандай Ватанига ёр одамгина илоҳий тилакларига етади:

 

Тилагинг бор эса иста оллоҳдан,
Олмоқ учун узоқ кетма тупроқдан,
Жўмардлик тупроққа берилмиш ҳақдан,
Менинг содиқ ёрим қаро тупроқдир.

 

Истеъдодли шоир Муҳаммад Солиҳ ёзади:

 

«Сўзлагим келади — сўзларим тупроқ,
Тупроқ сўзланмайди. У — тушунилар».

 

Яссавийга ҳамоҳанг фикрлар. Тўғримасми? Ахир, чиндан ҳам тупроқ тушунилади. Яъни, ватанпарварлик ҳавойи сўзларда оғиз кўпиртирилмас. Ватанни англаш. Тупроқ тилини билишдир. Бунда сўз ҳам, севги ҳам гўё тупроқдир. Абдулла Орипов эса:

 

Нечун бошинг эгик, нечун қаддинг хам,
Нечун нигоҳингни тортади тупроқ?
Менинг ер устида танишларим кам,

Менинг ер остида дўстларим кўпроқ,—

 

дейди. Нигоҳини тупроқ тортмайдиган кимсалар ёвуз ва жоҳилдир. Дунёдаги барча нодон, хотирасиз барча гумроҳларнинг нигоҳлари тупроқдан узилгандир. Чунки ҳеч қачон ер остида уларнинг дўстлари бўлмайди. Улар ҳеч вақт тупроққа қоришиб ётган улуғлар учун қадни хам тутишни идрок этолмайдилар. Бу ҳам ашаддий хотирасизлик. Бу ҳам ўзига хос манқуртлик.

«Туфроқ бўлгил, олам сени босиб ўтсин». Яссавий буни кимларга қарата айтган? Доно, янада тўғрироғи, ориф зотларга. Оломонга-чи? Ҳар нечук онги паст, руҳи қоронғу кимсаларга шоир унча инонмаган бўлса керак. Ниҳоят, «олам сени босиб ўтсин» тушунчасига етиб келдик. Шеър жўн гапнинг жўнгина баёни эмас. Шеър теран фикру туйғуларнинг образли ифодаси. Аҳмад Яссавий шу имкониятдан фойдаланиб, Инсонни улуғликка чорлаган. Чунончи, одам Ватан билан бирликка эришса, у на фақат ўз элининг, балки оламнинг эҳтиромига
сазовор. Бундай кишини эл тушунади, дунё танийди. Бундан қудратли зотларни олам ҳам енгиб, босиб ўтолмайди. Мана, Яссавий сатридаги поэтик образнинг асосий мундарижаси ва ундан келиб чиқадиган оламшумул маъно.

Яссавий ҳикматларидаги кўпгина поэтик образларнинг маъно таркиблари теран ва мураккаб. Шунинг учун уларни талқин этиш ҳам жўн ишмас. Яссавийдан фақат бугунга мос гапни ахтармаслик керак. Балки ундаги шеърий образларнинг мундарижасини қандай бўлса, ўша миқёсларда таҳлил қилиниши лозим. Таҳлилда эса «қулоғидан тортиб» фикр чиқариш эмас, эркин мушоҳада усули зарурдир.

Академик Д. С. Лихачёв сўзлари билан айтиладиган бўлса, «Ўтмиш ва ҳозирги замон маданияти ўртасида тескари алоқа мавжуддир. Вақт ҳамиша янги нуқтаи назарларни яратади ва эскига, янгича қараш, аввал пайқалмаганини кашф этишни талаб қилади». Мана шу талабдан орқада қолмаслик ҳамманинг вазифасидир.

«Девониҳикмат»нинг 1896 йилда босилган Қозон нашрида. шундай тўртлик бор:

 

Қул Хожа Аҳмад ҳар бир сўзинг дардга дармон,
Толибларга баён қилсам қолмас армон.
Тўрт минг тўрт юз ҳикмат айдим ҳақдин фармон,
Фармон бўлса ўлғунча сўзласам мен.

 

Тўрт минг тўрт юз ҳикмат; Неча минг сатр бўлади бу. Чиндан ҳам Яссавий шунча ҳикмат айтишни мақсад қилиб қўйганми? Ва улар шеърда эътироф этилганидек ростдан ҳам айтилганми? Турк олими Камол Эраслон тўғри қайд қилган, ушбу фикр ҳақиқатдан кўра ривоятга яқин. Уни Яссавий эмас, унинг издошларидан бирови тўқиган. Камол Эраслон «Девони ҳикмат»нинг қўлёзма ва тошбосма нусхаларини чуқур текшириб, М. Ф. Купрулизода кўрсатмаларини инобатга олган ҳолда 1983 йилда Анқарада «Девони ҳикматдан сочмалар» китобини чоп эттирди. Яссавий ҳикматларидан таркиб топган бу тўпламга мазкур нашр асос қилиб олинди.

Иброҳим Ҳаққулов

 

 

ҲИКМАТЛАР

 

I

 

Бисмиллоҳ деб баён айлаб ҳикмат айтиб,

Толибларга дурру гуҳар сочдим мано.

Риёзатни қаттиқ тортиб қонлар ютиб

Ман дафтар соний сўзин очдим мано.

 

Сўзни айтдим ҳар ким бўлса дийдор талаб,
Жонни жонга пайванд қилиб, ригни улаб,
Ғариб, фақир етимларни кўнглин овлаб,
Кўнгли қаттиқ халойиқдин қочдим мано.

 

Қайда кўрсанг кўнгли синиқ марҳам бўлгил,
Андоқ мазлум йўлда қолса ҳамдам бўлгил.
Рўзи маҳшар даргоҳиға маҳрам бўлгил,
Моуманлик халойиқдин қочдим мано.

 

Ғариб фақир етимларни Расул сўрди,
Ўшал туни меърож чиқиб дипдор кўрди.
Қайтиб тушиб ғариб етим излаб юрди,
Ғарибларни изин излаб тушдим мано.

 

Уммат бўлсанг ғарибларға тобе бўлғил,
Оят, ҳадис ҳар ким айтса соме бўлғил.
Ризқу рўзи ҳар ким берса қонеъ бўлғил,
Қонеъ бўлиб шавқ шаробин ичдим мано.

 

Мадинага Расул бориб бўлди ғариб

Ғарибликда меҳнат тортиб бўлди ҳабиб.
Жафо тортиб яратганга бўлди қариб,
Ғариб бўлиб уқболардин ошдим мано.

 

Оқил эрсанг ғарибларни кўпглин овла,
Мустафодок элни кезиб етим ковла.
Дунёпараст ножинслардан бўюн товла,
Бўюн товлаб дарё бўлиб тошдим мано.

 

Ишқ бобини Мавлом очгач, манга тегди,
Туфроқ қилиб, ҳозир бўл деб бўйним эгди

Борон-сифат маломатнинг ўқи тегди,
Пайкон олиб юрак-бағрим тешдим мано.

 

Кўнглим қаттиқ, тилим аччиқ, ўзим золим,
Қуръон ўқиб амал қилмас ёлгон олим.
Ғариб жоним сарф айлайин, йўқдир молим,
Ҳақдин қўрқиб ўтқа тушмай пишдним мано.

 

Олтмиш учга ёшим етти, ўтдим ғофил,
Ҳақ амрини маҳкам тутмай ўзим жоҳил.
Рўза намоз қазо қилиб бўлдим коҳил,
Ёмон излаб, яхшилардан кечдим мано.

 

Водариғо, муҳаббатни жомин ичмай,
Аҳли аёл, хонумондин тугал кечмай,
Журми исён гириҳларин мунда ечмай,
Шайтон ғолиб, жон берарда шошдим мано.

 

Иймонимга чангал уриб қилди ғамнок,
Пири муғон ҳозир бўл деб сочди тарёк.
Шайтон лаин мендан қочиб, кетди бепок,
Биҳамдуллоҳ, нури имон элтдим мано.

 

Пири муғон хизматида югруб юрдим,
Хизмат қилиб кўзим юммай ҳозир турдим
Мадад қилди Азозилни қовлаб сурдим,
Андин сўнгра қанот қоқиб учдим мано.

 

Ғариб, фақир, етимларни қилғил шодмон,
Ҳақлар қилиб азиз жонинг айла қурбон.
Таом топсанг, жонинг била қилғил эҳсон,
Ҳақдин эшитиб бу сўзларни айдим мано.

 

Ғариб, фақир, етимларни ҳар ким сўрар,
Рози бўлур ул бандадин парвардигор.
Эй бехабар, сен бир сабаб ўзи асрор,
Ҳақ Мустафо пандин эшитиб айдим мано.

 

Етти ёшда Арслон бобом бердим салом,

Ҳақ Мустафо омонатин қилди инъом.

Ўшал вақтда мингбир зикрин қилдим тамом

Нафсим ўлиб ломаконға ошдим мано.

 

Хурмо бериб, бошим силаб, назар қилди,
Бир фурсатда уқбо сари сафар қилди,
Алвидо деб бу оламдан гузар қилди,
Мактаб бориб, қайнаб, тўлиб, тошдим мано.

 

Иннофатаҳнони ўқиб маъно сўрдим,
Партав солди бехуд бўлиб дийдор кўрдим.
Салом уриб ускут деди боқиб турдим,
Ёшим сочиб мустар бўлиб турдим мано.

 

Аё нодон, маъно бўл деб айди, билдим,
Ондин сўнгра чўллар кезиб Ҳақни сўрдим.

Рўзи қилди Азозилни тутиб миндим,
Лангар тикиб белин босиб янчдим мано.

 

Зикрин тамом қилиб ўтдим девонаға,
Ҳакдин ўзга ҳеч сўзламай бегонага.
Шамъи излаб шогирд кирдим парвонага,
Ахгар бўлиб, куйиб, ёниб, учдим мано.

 

Ному нишон ҳеч қолмади ло-ло бўлдим,
Оллоҳ ёдин айта-айта илло бўлдим.
Холис бўлиб. мухлис бўлиб, фано бўлдим,
Фанофиллоҳ макониға ошдим мано.

 

Суннат эрмиш кофир бўлса берма озор,
Кўнгли қаттиқ дилозордин худо безор.
Оллоҳ ҳақи, андоқ қулға сижжин тайёр,
Донолардин эшитиб бу сўз айдим мано.

 

Суннатларин маҳкам тутиб уммат бўлдим,
Ер остиға ёлғиз кириб нурға тўлдим.
Ҳақпарастлар макониға маҳрам бўлдим,
Тиғи ботин бирла нафсни янчдим мано.

 

Нафсим мени йўлдин уриб хор айлади,
Телмуртуриб халойиққа зор айлади.
Зикр айтдирмай шайтон бирла ёр айлади,
Ҳозир сан деб нафс бошини янчдим мано.

 

Қул Хожа Аҳмад, ғафлат бирла умринг ўтди,
Во ҳасрато, кўздин, тиздин қувват кетди.
Вовайлато, надоматни вақти ўтди,
Амал қилмай, карвон бўлиб кўчдим мано.

 

Аё дўстлар, қулоқ солинг айтдугимга

Не сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Меърож узра Ҳақ Мустафо руҳим кўрди,
Ул сабабдан олтмиш учда кирим ерга.

 

Ҳақ Мустафо Жаброилдин қилди савол,
Бу нечук руҳ танга кирмай топди камол.
Кўзи ёшлиғ, халққа бошлиғ, қадди ҳилол,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Жибрил айтди уммат иши сизга барҳақ,

Кўкка чиқиб малойикдин олур сабақ.
Нолишига нола қилиб ҳафтум табақ,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Аввал аласт бир забикум деди билҳақ,
Қолу бало деди руҳим олди сабақ.
Ҳақ Мустафо фарзанд деди билинг мутлоқ,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Фарзандим деб Ҳақ Мустафо қилди калом,
Андин сўнгра барча арвоҳ берди салом.
Раҳмат дарё тўлиб-тош деб айди паём,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Роҳим ичра пайдо бўл деб нидо қилди,
Зикр айт деди, аъзоларим титрай берди.
Руҳим кирди сўнгакларим оллоҳ деди,
У сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Тўрт юз йилдин кейин чиқиб уммат бўлғай,
Неча йиллар юриб халққа йўл кўргизғай.
Юз ўн тўрт минг мужтаҳидлар ҳурмат қилғай,
У сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Тўққиз ойу тўққиз кунда ерга тушдим,
Тўққиз соат туролмадим кўкка учдим.
Аршу курси поясини бориб қучдим.
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Арш устида намоз ўқиб тизим букдим,
Зорим айтиб Ҳаққа боқиб ёшим тўкдим.
Ёлғон ошиқ, ёлғон сўфи кўрдим, сўкдим,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Жондин кечмай ҳу-ҳу деғон бари ёлғон,
Бу гумроҳдин сўрманг савол, йўлда қолғон,
Ҳақни топғон ўзи пинҳон, сўзи пинҳон,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

 

II

 

Бир ёшимда арвоҳ менга улуш берди,
Икки ёшда пайғамбарлар келиб кўрди,
Уч ёшимда чилтон келиб ҳолим сўрди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Тўрт ёшимда Ҳақ Мустафо берди хурмо,
Йўл кўрсатдим, йўлга кирди неча гумроҳ.
Қайга борсам Хизр бобом манга ҳамроҳ,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Беш ёшимда белим боғлаб тоат қилдим,
Татаввуло рўза тутиб одат қилдим.
Кеча-кундуз зикрин айтиб роҳат қилдим,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Олти ёшда турмай қочдим халойиқдин,
Кўкка чиқиб дарс ўргандим малойикдин.
Доман қисиб ҳама аҳли алойиқдин,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Етти ёшда Арслон бобом излаб топди,
Ҳар сир кўриб парда бирла букиб ёпди.
Биҳамдиллоҳ, кўрдим деди, изим ўпди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Қабз қилиб Арслон бобом жонин олди,
Дурлар келиб ҳарир тўндин кафан қилди,
Етмиш минг фаришталар йиғлаб келди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Жанозасин ўқиб ердин кўтардилар,
Бир фурсатда учмох ичра еткурдилар.
Руҳин олиб иллийюнға кирғиздилар,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Оллоҳ-оллоҳ, ер остиға ватан қилди,
Мункар, Накир ман раббука сўроғ сурди.
Арслон бобом исломидин баён қилди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Оқил эрсанг эранларға хизмат қилғил,
Амри маъруф қилғонларни иззат қилғил,
Наҳи мункар қилғонларға ҳурмат қилғил,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Саккизимда саккиз ёндин йўл очилди,
Ҳикмат айт деб бошларимга нур сочилди.
Биҳамдиллоҳ, пиру мугон май ичирди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Пиру муғон Ҳақ Мустафо бешак билинг,
Қайда борсанг васфин айтиб таъзим қилинг:
Дуруд айтиб Мустафога уммат бўлинг,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Тўққизимда тўлғонмадим тўғри йўлга,
Табаррук деб олиб юрди қўлдан-қўлга,
Қувонмадим бу сўзларга қочдим чўлга,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

Ўн ёшингда ўглонбўлдинг, қул Хожа Аҳмад,
Хожаликка бино қўйиб қилмай тоат,
Хожа минг бир йўлда қолсанг,вой на ҳасрат,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.

 

 

III

 

Ҳар субҳидам нидо қилди қулоғимга.

Зикр айт деди, зикрин айтиб юрдим мано.
Ишқсизларни кўрдим эрса йўлда қолди,
Ул сабабдин ишқ дўконин қурдим мано.

 

Ўн биримда раҳмат дарё тўлиб-тошди,
Оллоҳ дедим шайтон мендан йироқ қочди.
Ҳою ҳавас, моумонлик- турмай кўчди,
Ўн иккида бу сирларни кўрдим мано.

 

Ўн учимда нафс ҳавони қўлга олдим,
Нафс бошига юз минг бало қамраб солдим.
Такаббурни ерға уриб босиб олдим
Ўн тўртимда туфроқсифат бўлдим мано.

 

Ўн бешимда ҳуру ғилмон қарши келди,
Бошин эгиб, қўл қовшуриб таъзим қилди.
Фирдавс отлиғ жаннатидин мухсир қилди,
Дийдор учун барчасини қўйдим мано.

 

Ўн олтимда барча арвоҳ улуш берди,
Ҳай-ҳай сизга муборак деб Одам қилди.
Фарзандим деб бўйнум қучиб кўнглим олди,
Ўн еттимда Туркистонда турдим мано.

 

Ўн саккизда Чилтон бирла шароб ичдим,
Зикрин айтиб ҳозир туриб кўксим тешдим.
Рўзи қилди жаннат кезиб, ҳурлар қучдим,
Ҳақ Мустафо жамолларин кўрдим мано.

 

Ўн тўққизда етмиш мақом зоҳир бўлди,
Зикрин айтиб ичу тошим тоҳир бўлди.
Қайда борсам Хизр бобом ҳозир бўлди,
Ғавсул-ғиёс май ичурди, тўйдим мано.

 

Ёшим етди йигирмага, ўтдим мақом,
Биҳамдуллоҳ, пир хизматин қилдим тамом.
Дунёдаги қурту қушлар қилди салом,
Ул сабабдин ҳаққа ёвуқ бўлдим мано.

 

Мўмин эрмас ҳикмат эштиб. йиғламайдур,
Эранларнинг айтган сўзин тингламайдур.
Оят-ҳадис гўё Қуръон англамайдур,
Бул ривоятоят Арш устида қўрдим мано.

 

Ривоятни кўриб Ҳақ-ла сўзлашдим мен.
Юз минг турлуғ малойикка юзлашдим мен.
Ул сабабдин Ҳақни сўзлаб излашдим мен,
Жону дилим анга фидо қилдим мано.

 

Қул Хожа Аҳмад ёшинг етти йигирма бир,
Не қилғайсен гуноҳларинг тоғдин оғир.
Қиёмат кун ғазаб қилса Раббим қодир,
Аё дўстлар, нечук жавоб айғум мано.

 

 

IV

 

Хуш ғойибдин қулоғимга илҳом келди,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.
Барча бузурк йиғлиб манга инъом берди,

Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Мен йигирма икки ёшда фано бўлдум,
Марҳам бўлуб чин дардликка даво бўлдум.
Ёлғон ошиқ, чин ошиққа гувоҳ бўлдум,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Аё дўстлар, ёшим етди йигирма уч,
Ёлғон даъво, тоатларим барчаси пуч.
Қиёмат кун не қилгаймен бараҳна луч,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Мен йигирма тўртга кирдим Ҳақдин йироқ,
Охиратга борур бўлсам қани яроқ?
Ўлганимга йиғлиб уринг юз минг таёқ,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Жанозамни орқасидин тошлар отинг,
Оёқимдин тутиб судраб гўрга элтинг.
Ҳаққа қуллуқ қилмадинг деб янчиб тепинг,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Ёзуқ билан ёшим етди йигирма беш,
Субҳон эгам зикр ўргатиб кўксимни теш.
Кўксимдаги гириҳларим сен ўзинг еч,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Мен йигирма олти ёшда савдо қилдим,
Мансур сифат дийдор учун ғавғо қилдим.
Пирсиз юриб дурду ҳолат пайдо қилдим,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Мен йигирма етти ёшда пирни топдим,
Ҳар сир кўрдим парда бирлан букиб ёпдим
Остонасин ёстанибон изин ўпдим,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Мен йигирма саккиз ёшда ошиқ бўлдим,
Кеча ётмай, меҳнат тортиб содиқ бўлдим.
Ондин сўнгра даргоҳига лойиқ бўлдим,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Бир кам ўттиз ёшга кирдим ҳолим хароб,
Ишқ йўлида бўлолмадим мисли туроб.
Ҳолим хароб, бағрим кабоб, кўзим пуроб,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Ўттиз ёшда ўтин қилиб куйдирдилар,
Жумла бузурк йиғлиб дунё қўйдурдилар.
Уриб, сўкиб ёлгиз Ҳақни суюдурдилар,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

Қул Хожа Аҳмад, дунё қўйсанг ишинг битар.
Кўксингдаги чиққан оҳинг аршга етар.
Жон берарда Ҳақ Мустафо қўлинг тутар,
Ул сабабдин Ҳаққа сиғниб келдим мано.

 

V

 

Ногаҳоний туруримда қомуғ бузурк,
Ҳақ ишқини кўнглим ичра солди дўстлар.
Ҳизр бобом ҳозир туриб лутф айлабон,
Мадад қилиб илгим тутиб олди, дўстлар.

 

Ўттиз бирда Ҳизр бобом май ичурди,
Вужудимдин Азозилни нок қочирди.
Савдо қилдим ёзуқларим Ҳақ кечирди,
Ондин сўнгра Ҳақ йўлига солди, дўстлар.

 

Ўттиз икки ёшда етди Ҳақдин фармон,
Бандаликка қабул қилдим, қилма армон.
Жон берурда бергум санга пури имон,
Ғариб жоним шодмон бўлиб кулди, дўстлар.

 

Холиқимдин хабар етди шокир бўлдим,
Ҳар ким сўкди, балки тепди, собир бўлдим.
Бу оламда ҳсч ухламай ҳозир бўлдим,
Ҳою ҳавас моумонлик кетди, дўстлар.

 

Ўттиз учда соқий бўлиб май улашдим,
Жоми шароб қўлга олиб тўя ичдим.
Лашкар тузиб шайтон бирла кўп уришдим,
Биҳамдуллоҳ, икки нафсим ўлди, дўстлар.

 

Ўттиз тўртда олим бўлиб, доно бўлдим,
Ҳикмат айт деб субҳон айди гўё бўлдим.
Чилтон бирла шароб ичдим, ҳамроҳ бўлдим,
Ичу тошим Ҳақ нуриға тўлди, дўстлар.

 

Ўттиз бешда масжид кириб даврон сурдим,
Толибларға ишқ дўконин тўла қурдим.
Эгри йўлға ҳар ким кирди сўкдим, урдим,
Ошиқларга Ҳақдин мужда етди, дўстлар.

 

Ўттиз олти ёшда бўлдим соҳиб камол
Ҳақ Мустафо кўрсатдилар манга жамол.
Ул сабабдин кўзим ёшлиғ, қоматим дол,
Ишқ ханжари юрак-бағрим тилди, дўстлар.

 

Ўттиз етти ёшга кирдим, уйғонмадим,
Инсоф қилиб Оллоҳ сари тўлғонмадим.
Саҳар вақтда зори қилиб ингролмадим,
Товба қилдим Хожам қабул қилди, дўстлар.

 

Ўттиз саккиз ёшга кирдим, умрим ўтди
Йиғламайми ўлар вақтим ёвуқ етди.
Ажал келиб паймонасин манга тутди,
Билмай қолдим умрим охир бўлди, дўстлар.

 

Ўттиз тўққиз ёшга кирдим, қилдим ҳасрат,
Во дариғо, ўтди умрим, қани тоат?
Тоатликлар Ҳақ қошида хуш саодат,
Қизил юзим тоат қилмай сўлди, дўстлар.

 

Сочу соқол кўп оқарди, кўнглум қаро,
Рўзи Маҳшар раҳм этмасанг ҳолим табоҳ.
Санга аён амалсиз мен кўпдур гуноҳ,
Жумла малак ёзиқларим билди, дўстлар.

 

Пири муғон журъасидин қатра тотдим,
Йўл топай деб бошим бирла тунлар қотдим,
Биҳамдуллоҳ, лутф айлади нурга ботдим,
Кўнгул қуши ломаконга етди, дўстлар.

 

Қиёматнинг шиддатидин ақлим ҳайрон,
Кўнглум қўрқғон, жоним ҳурғон, хонавайрон,
Сирот отлиғ кўпригидин дилим ларзон,
Ақлим кетиб бехуш бўлиб қолдим, дўстлар.

 

Қул Хожа Аҳмад, қирққа кирдинг нафсингни
Мунда йиғлаб, охиратда бўлгил ариқ,
Пушти имон шариатдур, мағзи тариқ,
Тариқ кирган Ҳақдин улуш олди, дўстлар.

 

 

VI

 

Ё илоҳим, ҳамдинг бирла ҳикмат айтдим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Товба қилиб гуноҳимдин қўрқиб қайтдим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ биримда ихлос қилдим йўл топай деб,
Эранлардин ҳар сир кўрсам мен ёпай деб,
Пиру муғон изин олиб мен ўпай деб,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ иккида толиб бўлиб йўлға кирдим,
Ихлос бирла ёлгиз Ҳаққа кўнгил бердим.
Арши Қурси лавҳдин ўтиб Калом кездим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ учимда Ҳақни излаб нола қилдим,
Кўз ёшимни оқизибон жола қилдим,
Биёбонлар кезиб ўзим вола қилдим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ тўртимда муҳаббатни бозорида,
Яқом ертиб йиғлаб юрдим гулзорида,
Мансур янглиғ бошим бериб ишқ дорида.
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ бешимда сендин ҳожат тилаб келдим,
Товба қилдим, ҳар иш қилдим, хато қилдим,
Ё илоҳим, раҳматингни улуғ билдим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ олтимда завқу шавқим тўлиб-тошди,
Раҳмитингдин қатра томди шайтон қочди,
Қақдин илҳом рафиқ бўлиб бобин очди,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ олтимда етти ёқдин хабар етди,
Соқий бўлиб жоми шароб Хожам тутди.
Шайтон келиб нафс ҳавони ўзи ютди,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ саккизда азиз жондин безор бўлдим,
Гуноҳ дарди касал қилди. бемор бўлдим.
Ул сабабдин хақдин кўркиб бедор бўлдим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Қирқ тўққизда ишқинг тушди куйиб-ёндим,
Мансур сифат ҳолу ҳушдин қочиб, тондим,
Турлуғ-турлуғ жафо тегди бўйин сундим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

Эллигимда ерман дедим, феълим заиф,
Қон тўкмадим кўзларимдин бағрим эзиб,
Нафсим учун юрар эрдим итдек кезиб,
Зоти улуғ Хожам сиғниб келдим санго.

 

Қул Хожа Аҳмад, эр бўлмасанг ўлган яхши,
Қизил юзинг қаро ерда сўлган яхши.
Туфроқ сифат ер остида бўлган яхши,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.

 

 

VII

 

Қулҳуваллоҳ субхоналлоҳ вирд айласам,
Биру борим дийдорингни кўрарманму?
Бошдин-оёқ ҳасратингдан дард айласам,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Эллик бирда чўллар кезиб гиёҳ йиғдим,
Тоғлар чиқиб тоат қилиб кўзим ўйдим,
Дийдорини кўролмадим, жондин тўйдим.
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Эллик икки ёшда кечдим хонумондин,
Хонумоним на кўрингай, балки жондин,
Бошдин кечдим, жондин кечдим, ҳам имондин.
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Эллик учда ваҳдат майдин рўзи қилди,
Йўлдин озғон гумроҳ эдим, йўлға солди.
Оллоҳ дедим, лаббайк дебон қўлим олди,
Биру борим, диндорингни кўрарманму?

 

Эллик тўртда вужудларим нолон қилдим,
Маърифатни майдонида жавлон қилдим,
Исмойилдек азиз жоним қурбон қилдим,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Эллик бешда дийдор учун гадо бўлдим,
Куйдим-ёндим, қулдек тақи фано бўлдим,
Биҳамдуллоҳ, дийдор талаб адо бўлдим,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Эллик олти ёшга етди мунглиғ бошим
Товба қилдим оқармикан кўзда ёшим,
Эранлардин баҳра олмай ичим, тошим
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Эллик етти ёшда умрим елдек ўтди,
Аё дўстлар, омадсизман бошим қотди,
Биҳамдуллоҳ, пиру муғон қўлим тутди,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Эллик саккиз ёшга кирдим мен бехабар,
Қаҳҳор эгам нафсимни қил зеру забар,
Ҳиммат берсанг шум нафсимга урсам табир,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Эллик тўққиз ёшга кирдим доду фарёд,
Жон берарда жононимни қилмадим ёд,
На юз бирла санго айтай қилгил озод,
Биру борим, диндорингни кўрарманму?

 

Кўзим юмиб то очгунча етти олтмиш,

Белим боғлаб мен қилмадим бир яхши иш,
Кеча-кундуз беғам юрдим, ҳам ёзу қиш,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Олтмиш бирда шармандаман илоҳимдин,
Аё дўстлар, кўп қўрқаман гуноҳимдин.
Жондин кечиб, паноҳ тилай худойимдин,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Олтмиш икки ёшда оллоҳ партав солди,
Бошдан-оёқ ғафлатларим раҳо қилди,
Жону дилим, ақлу ҳушим Оллоҳ деди,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Олтмиш учда нидо қилди, қул ерга кир,
Хам жонинг ман, жононингман, жонингни бер,
Ҳу шамширинг қўлга олиб, нафсингни қир,
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

Қул Хожа Аҳмад, нафсин тефдим, нафсни тефдим,
Андин кейин жононимни излаб топдим,
Ўлмас бурун жон бермакни дардин тортдим
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

 

 

VIII

 

Водариғо, нечук қилғум ғариблиғда,
Ғарибликда ғурбат ичра қолдим мано,
Хуросону Жому Ироқ ният қилиб,
Ғариблиғни кўп қадрини билдим мано.

 

Нелар келса кўрмак керак ул худодин,
Юсуфини аюрдилар ул Канъондин,
Туққан ерим ул муборак Туркистондин,
Бағримға тошлар уриб келдим мано.

 

Ғурбат тегди Мустафодек эранларға,
Ўтиз уч минг саҳоба ҳам ёронларға.
Абу Бакр, Умар, Усмон, Муртазоға,
Ғурбат тегди аларға ҳам, айдим мано.

 

Ғурбат тегса пухта қилур кўп хомларни,
Доно қилиб ҳам хос қилиб кўп омларни.
Кияр қиш тўн топса, еюр таомларни,
Анинг учун Туркистонга келдим мано.

 

Ғариблиғда юз йил турса, эрур меҳмон,
Тахту бахту бўстонлари эрур зиндон,
Ғарибликда қул бўлди ул Маҳмуд Султон,
Эй ёронлар, ғурбат ичра куйдим мано.

 

Ғариблиғда Арслон бобом излаб топди,
Ҳар сир кўриб парда бирла букиб ёпди.
Биҳамдуллоҳ, кўрдим деди, изим ўпди,
Ушбу сирни кўриб ҳайрон қолдим мано.

 

Орзуликмен қариндошлик вилоятға,

Улуғ бобом равзалари оқ турбатға,

Бобом руҳи солди мени бу ғурбатға,

Мен билмасмен, нечук, тақсир қилдим мано.

 

Қул Хожа Аҳмад, сўзлагани Ҳақни ёди,
Эшитмаган дўстлариға қолсун панди.
Ғурбатланиб ўз шаҳрига қайтиб ёнди,
Туркистонда мозор бўлиб қолдим мано.

 

 

IX

 

Кўнгул кўзин ёритмайин тоат қилса,
Даргоҳиға мақбул эмас, билдим мано.
Ҳақиқатдин бу сўзларни пок ўрганиб,
Ломаконда Ҳақдан сабоқ олдим мано.

 

Биру борим сабоқ берди парда очиб,
Еру кўкда туролмади шайтон қочиб,
Ишрат қилиб ваҳдат майдин тўя ичиб,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.

 

Ишқ мақоми турлик мақом ақлинг етмас,
Бошдин-оёқ жабру жафо, меҳнат кетмас,
Маломатлар, иҳонатлар қилса ўтмас,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.

 

Ишқ балоси бошқа тушса волон қилур,
Ақлинг олиб, беҳуш қилиб ҳайрон қилур,
Кўнгил кўзи очилған сўнг гирён қилур,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.

 

Ёғлар эрдим саҳар вақтда нидо келди,
Дийдоримни кўрсатай деб ваъда қилди,
Ақлим олиб, беҳуш қилиб, ишқин солди,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.

 

Мунда жафо чекканларга дийдори тахт,
Рўзи маҳшар ато қилғай ҳам тахту бахт.
Яратганда қилган ўзи ошиққа аҳд,
Ломаконда Ҳакдин сабоқ олдим мано.

 

Чўллар кезиб, халқдин безиб, ишқин сўргил,
Банда бўлсанг, Ҳақдин қўрқиб, йиғлаб юрғил.
Дийдорини талаб қилсанг ҳозир бўлғил,
Ломаконда Ҳакдин сабоқ олдим мано.

 

Кўзларимдин қонлар тўкиб ёд этмадим,
Юз минг турлик меҳнат солдинг, дод этмадим,
Сендан қўрқиб хаста кўнглим шод этмадим,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.

 

Оллоҳ дарди сотқу эрмас сотиб олсанг,
Пиру муғон хизматида хок бўлмасанг,
Ҳақ йўлиға кириб бўлмас пок бўлмасанг,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.

 

Эй ёронлар, ишқ дардига даво бўлмас,
То тириксан ишқ дафтари адо бўлмас,
Тор лаҳадда устихони жудо бўлмас,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.

 

Ишқ подшоҳ, ошиқ фақир, дам уролмас,
Ҳакдин рухсат бўлмағунча сўзлай олмас,
Ҳақ пандини олғон дунё излай олмас,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.

 

Қул Хожа Аҳмад, етти ёшда сабоқ олдим,
Саккизимда дунё уқбин талоқ қўйдим,
Тўққизимда худойимни ҳозир билдим,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано

 

 

X

 

Ул қодирим, қудрат бирлан назар қилди,
Хуррам бўлиб ер остиға кирдим мано.
Ғариб банданг бу дунёдин гузар қилди,
Маҳрам бўлиб ер остига кирдим мано.

 

Зокир бўлиб, шокир бўлиб ҳақни топдим,
Дунё уқбо ҳаром қилиб, янчдим, тебдим,
Шайдо бўлиб, расво бўлиб, жондин ўтдим,
Беғам бўлиб ор остига кирдим мано.

 

Шумлигимдин тоғу тошлар сўкди мани,
Фосиқ тилда сўкиб, айди, феълинг қани?
Ошиқ бўлсанг аввал боқиб хақни тани,
Маҳрам бўлиб ер остига кирдим мано.

 

Сизни, бизни Ҳақ яратди тоат учун,
Эй булаъжаб, ичмак, емак роҳат учун,
Қолу бало, руҳим бори туҳмат учун,
Адҳам бўлиб ер остиға кирдим мано.

 

Нафсим мени кўб югуртди Ҳаққа боқмай,
Кеча-кундуз беғам юрдим ёшим оқмай.
Ҳою ҳавас моумонлик ўтқа ёқмай,
Пурғам бўлиб ер остиға кирдим мано.

 

Қулни кўрсам хизмат қилиб қули бўлдим,
Туфроқсифат йўл устида йўли бўлдим,
Ошиқларни куйиб ўчган кули бўлдим,
Ҳамдам бўлиб ер остига кирдим мано.

 

Жондин кечиб меҳнат тортдим, бандам деди.
Қонлар ютиб Оллоҳ дедим, раҳм айлади,
Дўзах ичра бўлмасин деб ғамим еди,
Хуррам бўлиб ер остига кирдим мано.

 

Ёшим етди олтмиш учқа бир кунча йўқ,
Во дариғо, ҳақни топмай кўнглум синуқ.
Ер устида султонмен деб бўлдим улуғ,
Шокир бўлиб ер остиға кирдим мано.

 

Шайхман дебон даъво қилиб йўлға қолдим,
Фашу дастор пучак пулға сотиб келдим.
Нафсу ҳаво туғён қилди, ҳориб қолдим,
Бедам бўлиб ер остиға кирдйм мано.

 

Бошим туфроғ, ўзим туфроғ, жисмим туфроғ,
Хақ васлиға етармен деб руҳим муштоқ.
Куйдим, ёндим, бўлолмадим ҳаргиз офоқ,
Шабнам бўлиб ер остиға кирдим мано.

 

Пиру муғон назар қилди, шароб ичдим,
Шибли янглиғ само уриб, жондин кечдим,
Сармаст бўлиб, элу халкдин тониб қочдим,
Замзам бўлиб ер остиға кирдим мано.

 

Қул Хожа Аҳмад, носиҳ бўлсанг, ўзингга бўл,
Ошиқ бўлсанг жондин кечиб бир йўли ўл,
Нодонларга айтсанг сўзинг қилмас қабул.
Мукҳам бўлиб ер остига кирдим мано.

 

 

XI

 

Ишқ даъвосин манга қилма, ёлғон ошиқ,
Ошиқ бўлcанг бағринг ичра кўз қони йўқ,
Муҳаббатни шавқи бирла жон бормаса,
Зойе кечар умри они, ёлғони йўқ.

 

Ишқ боғини меҳнат тортиб кўкартмасанг,
Хорлик тортиб шум нафсингни ўлдирмасанг.
Оллоҳ дебон ичга нурни тўлдирмасанг,
Валлоҳ-биллоҳ сенда ишқни нишони йўқ.

 

Ҳақ зикрини мағзи жондин чиқармасанг,
Уч юз олтмиш томирларинг тебратмасанг.
Тўртюз қирқ тўрт сўнгакларинг қул қилмасанг
Ёлғончидир, Ҳаққа ошиқ бўлғони йўқ.

 

Нафсдин кечиб, қаноатни пеша қилғон,
Ҳар ким топса, рози бўлиб, бўйин сунғон.
Яхшиларга хизмат қилиб дуо олғон,
Андоқ ошиқ маҳшар куни армони йўқ.

 

Роҳат ташлаб жон меҳнатин хушлаганлар,
Саҳарларда жонин қийнаб ошлаганлар,
Ҳойи ҳавас моуманни ташлаганлар,
Чин ошиқдир, ҳаргиз они ёлғони йўқ.

 

Ишқ дардини бедардларга айтиб бўлмас,
Бу йўлларни уқбоси кўп, ўтиб бўлмас,
Ишқ гавҳарин ҳар номардга сотиб бўлмас,
Бехабарлар ишқ қадрини билғони йўқ.

 

Ишққа тушдинг, ўтга тушдинг, куйиб ўлдинг,
Парвонадек жондин кечиб ахгар бўлдинг.
Дардга тўлдинг, ғамга тўлдинг, телба бўлдинг,
Ишқ дардини сўрсанг ҳаргиз дармони йўқ.

 

Бошинг кетар бу йўлларда ҳозир бўлгил,
Ишқ йўлида ўлмас бурун зинҳор ўлғил,
Пир этагин маҳкам тутиб, хизмат қилгил,
Хизмат қилғон ҳаргиз йўлда қолғони йўқ.

 

Ошиқ эрмас жононига жон бермаса,
Деҳқон эрмас кетмон чопиб нон бермаса,
Мунда йиғлаб охиратда жон бермаса,
Йўлда қолғон бўйи худо олғони йўқ.

 

Эй бехабар, ишқ аҳлидин баён сўрма,
Дард истагил, ишқ дардига дармон сўрма.
Ошиқ бўлсанг, зоҳидлардин нишон сўрма,
Бу йўлларда ошиқ ўлса товони йўқ.

 

Зоҳид бўлма, обид бўлма, ошиқ бўлгил,
Меҳнат тортиб ишқ йўлида содиқ бўлгил.
Нафсни тепиб даргоҳига лойиқ бўлгил,
Ишксизларни ҳам жони йўқ, имони йўқ.

 

Ишқ савдоси кимга тушса расво қилур,
Партав солиб нақ ўзига шайдо қилур,
Мажнун сифат ақлни олиб Лайло қилур.
Оллоҳ ҳаққи бу сўзларни ёлғони йўқ.

 

Қул Хожа Аҳмад, жондин кечиб йўлга киргил,
Андин сўнгра эранларни йўлин сўргил.
Оллоҳ дебон ҳақ йўлида жонинг бергил,
Бу йўлларда жон бермасанг имкони йўқ.

 

 

XII

 

Хуш ғойибдин етишди яхши сўзим табаррук.
Ошиқ бўлсанг, эй толиб, риёзатда белинг бук.
Тун кечалар ухламай ёш ўрикга конинг тўк.
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Арслон бобом айтдилар: Толибларда йўк ихлос
Пиринг хозир бўлганда не керак Хизр Илёс.
Пирга қадам қўйганда ёд этма Ғовсул ғиёс,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Толибмен деб айтурлар, валлоҳ, биллоҳ, ноинсоф:
Номаҳрамга боқарлар кўзларида йўқ инсоф.
Киши молин еюрлар, чин диллари эмас соф,
Арслон бобом сўларин эшитингиз, табаррук.

 

Пир хизматин қилдик деб Толибман деб юрарлар,
Ебон ҳаром-ҳаришни кулбориға урарлар,
Кўзларида нами йўқ, ҳалқа ичра кирарлар,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Зокирман деб зор урар, чиқмас кўзидин ёши,
Дилларида ғами йўқ, ногоҳ оғриғай боши.
Макру ҳийла қилурлар маълум худоға иши,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Толибман деб айтурлар кўнглида йўқ зарра шўр,
Чин толибни сўрсангиз, ичи-тоши гавҳар, дур.
Ҳаққа аён сирлари, айтишлари сафо нур,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Суратлари софу нақш қиёматдин қўрқмаслар,
Фисқу-фужур ҳосили гуноҳлардин ҳуркмаслар.
Риё тасбиҳ илгинда, йиғлаб ёшин тўкмаслар.
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Аё тасбиҳ илгинда зуннор яхши билсангиз,
Ҳақ ризоси бутурур ишқ савдосин қилсангиз.
Ишқин олиб маҳшарда расво бўлиб турсангиз,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Ишққа қадам қўйғонлар Ҳақ дийдорин кўрарлар,
Мусо сифат маҳшарда Ҳақдин савол сўрарлар.
Сармаст бўлиб, васфида ҳу зикрини кўрарлар,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Иншоллоҳ, эшитганни ҳақдин тилаб олурмен,
Шайтон йўлидин олиб, ҳақ йўлига солурмен,
Мадад қилса Мустафо гуноҳларин тилармен,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Арслон бобом сўрсангиз пайғамбарга эътибор,
Саҳобалар улуғи хос бандаи кирдигор.
Ётган ери ноҳамвор, бир кози хор-зор.
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Чоршанба кун эшитиб ногоҳ ҳазрат бордилар,
Арслонбобни уйига ул кун меҳмон бўлдилар.
Ётган ерни наҳамвор кўриб ҳайрон қолдилар,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Ул Муҳаммад Мустафо туриб дуо қилдилар.
Малойиклар омин деб илгин очиб турдилар.

Шундоқ уммат бердинг деб Ҳақ шукрини қилдилар,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Саҳоболар айдилар Арслонбобдир отингиз,
Арабларни улуғи покизадир зотингиз.
Тарбият тан фарз деди, парча ёпиб ётдингиз.
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Охир замон умматлар нақш қилур уйларин,
Нафс ҳавоға қувнаб бузор ҳар дам қўйларин,
Шону шавкатлар билан барпо қилур бўйларини,
Арслон бобом сўзларин эшитдинғиз, табаррук.

 

Охир замон умматлар дунё фоний билмаслар,
Кетганларни кўрибон андин ибрат олмаслар,
Эранларни қилғонин кўриб кўзга илмаслар,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Яхши йўлдан озиб, ёмон йўлга овишқан,
Шайтон лаин пирим деб домониға ёпишқан,
Азозилни пирим деб эрта оқшом кўришган,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Имон исломин олиб, ўлмайман деб кулишган,
Ўлмайман деб дунёда Мавлом билан уришган,
Ғофиллик бирла ҳар дам умрини барбод берган,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз» табаррук.

 

Вақти етса Азроил омонатни бер дегая,
Шайтон лаин пирим деб жон берарда кўрингай.
Имон исломни олиб ҳали дилин сўрмагай,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Тавба қилса тавбасин Мавлом қабул қилмагай,
Оллоҳ деса хожаси қўлин тутиб олмагай.
Журму исён гириҳин пирга бориб ечмагай,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Етти ёшқа Арслонбоб Туркистонга келдилар,
Бошим қўйиб йиғладим, ҳолим кўриб кулдилар,
Минг бир зикрин ўргатиб, меҳрибонлиғ қилдилар,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Калом қилдим хурмодин манга ваҳшат қилдилар,
Эй, беадаб гўдак, деб асо олиб сурдилар.
Ваҳшатидан қўрқмадим, манга боқиб турдилар,
Арслон бобо сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Оғзинг очғил, эй гўдак, омонатинг берайин,
Мазасини ютмадим, оч оғзинға солайин,
Ҳақ Расулни буйриғин уммат бўлсам қилайин,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Оғзим очдим, солдилар хурмо иси қилди маст

Икки оламдин кечиб валлоҳ бўлдим хокпараст,
Хожа, мулло йигилди, олиб юрди дастба-даст,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Бобом айди, эй болам. таклиф қилмадинг манга,
Беш юз йилдур комимда сақлар эрдим мен санга
Мазасини сиз олиб талхин бердингиз манга,
Арслон бобом сўзларин ашитингиз, табаррук.

 

Бобом айди, эй болам, қошимда тур, ўлайин,
Жанозамни ўқиб кўм, жон тасаддуқ қилайин,
Мадад қилса Мустафо, илийюнга кирайин,
Арслон бобом сўзларин эшатингиз, табаррук.

 

Йиғлаб айдим, эй бобо, ёш гўдакмен, билмасмен,
Гўрингизни ковлаб мен, кўтариб сола олмасмен.
Ҳақ Мустафо суннатин гўдакмен, билолмасмен,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Бобом айди, эй болам, малоиклар йиғилғай,
Жобраил имом бўлиб ўзгалар тобе бўлғай,
Мекойил ва Исрофил кўтариб гўрга қўйғай,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

Қул Хожа Аҳмад, сўзингни нодонларға айтмағил,
Сўзни айтиб нодонға пучак пулға сотмағил,
Очдинўлсанг номарддин ҳаргизминнат тортмағил,
Арслон бобом сўзларин эшитингиз, табаррук.

 

 

XIII

 

Йўлга кирган эранлардин йўлни сўрмай,
Йиғламайму, эй дўстларим, хато қилдим,
Ҳақ зикрини кеча-кундуз вирд айламай.
Аё дўстлар, ўз жонима жафо қилдим.

 

Оллоҳ ёди кўнгулларни равшан қилғон,
Ошиқларға худо ўзи ваъда қилғон,
Ишқ насими Мустафога туҳфа қилғон,
Ул сабабдин кўз ёшимни гувоҳ қилдим.

 

Оллоҳ айтур ошиқларим Буроқ-сувор,
Ҳақ зикрини айтганларга раҳмат ёғар,
Кўп йиғлоғон дийдоримни бешак кўрар,
Рўзи Маҳшар дийдоримни ато қилдим.

 

Ваъда қилди ошиқларға юз минг Буроқ,
Олам халқи маломати анга йироқ.
Бу оламдин эл кўзига ёнган чироқ,
Уқбо ичра юз минг кўшклар бино қилдим.

 

Дардсиз одам одам эрмас, шуни англанг,
Ишқсиз одам ҳайвон жинси, муни тингланг,
Кўнглингизда ишқ бўлмаса манга йиғланг,
Гирёнларга хос ишқимни ато қилдим.

 

Банда бўлсанг манмапликпи зинҳор ташла,
Саҳарларда жонинг қийнаб тинмай Ишла,
Йўлдан озган гумроҳларни йўлга бошла,
Бир назарда дилларини сафо қилдим.

 

Чин дардликка ўзим дору, ўзим дармон,
Ҳам ошиқмен, ҳам маъшуқмен, ўзим жоно,
Раҳм айлайин отим Раҳмон, зотим субҳон,
Бир назарда ботинларин сафо қилдим.

 

Тонг откунча Ҳақ ёдини айғон киши,
Тоғу чўлни бўстон қилар оққан ёши,
Оллоҳ айтур ўзга била йўқтур иши,
Ул ошиқни халойиқдин жудо қилдим.

 

Ишқ ёдини ерга солсам, ер кўтармас,
Дафтар қилсам то тириксен, битиб бўлмас.
Ҳақни билган бегу хону халқни билмас,
Ул бандамни ўз йўлимда дуто қилдим.

 

Молу пулни парво қилмас ошиқ киши,
Йўл устида туфроқ бўлиб азиз боши,
Андин сўнгра нурга тўлар ичи тоши,
Тонг-ла борса махшар аро подшоҳ қилдим.

 

Ҳақдин қўрқиб молу пулни сунмаганни,
Ҳақни айтиб, бир дам ётиб уймагонни,
Ётса, қўпса Ҳақ зикрини қўймаганни,
Очдим ботин кўзларини, бино қилдим.

 

Рўза тутиб халқга риё қилғонларни,
Намоз ўқиб, тасбиҳ қўлға олгонларни,
Шайхмен дея ўзга бино қўйғонларни.
Охир дамда имонидин жудо қилдим.

 

Ҳаққа ошиқ бўлиб айди қул Хожа Аҳмад.
Сидқи бирла эшитганга юз минг раҳмат
Дуо қилай кўрмагайлар меҳнат, заҳмат,
Оқил эрсанг бир сўз бирлан адо қилдим.

 

 

XIV

 

Раббим ёди улуғ ёддур айтур бўлсам,
Асал янглиғ сучук бўлур тилим менинг.
Ўзим фақир, қилдим мукир1, бўлдим ҳақир,
Қанот қоқар учар қушдек кўнглим менинг.

 

Турлик айшим, турлик ишим, мунглиғ бошим,
Ирди жоним, кетди ҳушим, оқди ёшим,
Ёзуқ билан тўлди тугал, ичим-тошим,
Бениёзим оча берсун йўлим менинг.

 

Кўзим тушди, кўнглим учди, аршқа ошди,
Умрим кечди, нафсим қочди, баҳрим тошди.
Карвон кўчди, манзил ошди, ҳориб тушди,
Сир улашди недек бўлғай ҳолим менинг.

 

Суврат мунда, сийрат онда, қудратингда,
Узу тунда, ёруғ кунда кўнглим онда,
Юрар тунда, бўлиб банда, бори қанда?
Сўрса онда ёзуқ турур тилим менинг.

 

Ичдим шароб, бўлдум хароб, аслим туроб,
Келдим кўриб, кўнглим сароб, ишққа пуроб,
Ҳақдин хитоб қилса кўрмас қуллар азоб,
Булоқ янглиғ оқар кўздин ёшим менинг.

 

Тушим узор, Буроқ тўзор, кетса бозор,
Дунё бозор ичра кириб, қуллар озар,
Бошим безор, ёшим сизор, қоним тўзор
Отим Аҳмад, Туркистондур элим менинг.


XV

 

Тинмайин мен ҳасратингда оллоҳ десам,
Зор инграбон зокир бўлиб, раббим десам.
Қули бўлиб, қуллигингда бўйин сунсам.
Бу иш бирла, ёраб, сени топғаймумен?

 

Зикриёдек бу бошимға арра қўйсам,

Айюбдек (ҳам) бутанимға қуртни солсам.

Мусодек (ҳам) Тур тоғида тоат қилсам,

Бу иш бирла, ёраб, сени топғаймумен?

 

Юнусдек (ҳам) дарё ичра балиқ бўлсам,
Юсуфдек (ҳам) қудуқ ичра ватан қилсам.
Ёқубдек (ҳам) Юсуф учун Кўп йигласам,

Бу иш бирла, ёраб, сени топгаймумен?

 

Шиблидек (ҳам) ошиқ бўлиб само урсам,
Боязиддек тун-кун тинмай Каъба борсам,
Каъба ичра юзим суртиб зор инграсам,
Бу иш бирла, ёраб, сени топғаймумен?

 

Маъруфдек (ҳам) ушбу йўлга қадам қўйсам,
Мансурдек (ҳам) жондан кечиб дорға қўнсам.
Дор узра шавқланибон ҳақни айсам,
Бу иш бирла, ёраб, сени топгаймумен?

 

Қул Хожа Аҳмад, қуллуқ ичра собит бўлсам,
Зокир бўлиб зикрин айтиб раббим десам,
Зикиринда шавқланибон куйиб-ёнсам,
Бу иш бирла, ёраб, сени топғаймумен?

 

 

XVI

 

Саҳар вақтда қўпиб, йиғлаб, нола айла,
Нолишингдин еру кўклар наво қилсун.
Ҳаққа сиғниб кўз ёшингни жола айла,
Андин сўнгра Ҳақ дардингга даво қилсун?

 

Юз минг гуноҳ содир бўлди — билолмадинг
Товба қилиб даргоҳига келолмадинг,
Хизмат қилиб яхши дуо ололмадинг,
Ошиқлардин сени не деб сиво қилсун?

 

Бу аламда расво бўлиб қон ютмасанг,
Шариатда, тариқатда пир тутмасанг,
Ҳак,иқатда жону тандин пок ўтмасанг,
Ғафлатларинг сени не деб жудо қилсун?

 

Эранларни қилғонларин қилолмасанг,
Пирсиз юриб вирду аврод билолмасанг
Истионад тилаб дуо ололмасанг,
Хос бузурклар сени не деб дуо қилсун?

 

Дами тазвир қўйиб халқни йўлдан урдинг,
Шайхлик қилиб риё бирла дўкон қурдинг,
Ишрат қилиб шайтон бирла даврон сурдинг,
Дийдориға сени не деб раво қилсун?

 

Кеча ётмай хоби ғафлат ҳаром қилса,
Зикри қалбу зикри сирни тамом қилса,
Минг бир отин тасбиҳ этиб калом қилса,
Бунда не деб даргоҳига ҳаво қилсун?

 

Амри маъруф наҳи мункар билиб келса,
Ётса, қўпса бир худойни ҳозир билса.
То ўлгунча хожасига хизмат қилса,
Қувват берур, ани не деб дуо қилсун?

 

Бенамозу бетоатга бермас қувват,
Феъли заиф, ўзи маъюб бермас ҳиммат.
Ризқи ноқис, ўзи ножинс, кўрмас давлат,
Ул фосиқни дилин не деб сафо қилсун?

 

Ҳайфи одам ўз қаддрини ўзи билмас,
Манлик қилиб яхшиларни кўзга илмас,
Ҳў суҳбатин кўрган ерга қочиб келмас,
Ул бевафо ахдга не деб вафо қилсун?

 

Одам улдур фақир бўлур йўлда ётса,
Туфроқ сифат олам ани босиб ўтса,
Юсуф сифат биродари қул деб сотса,
Қулни қули ул қул не деб ҳаво қилсун?

 

Шавқи завқи муҳаббатдин аён қилғил,
Ошиқларға ишқ ўтидин баён қилғил.
Хорлик, зорлик, машаққатни нишон қилгил,
Чин ошиқлар ўтдин не деб ҳазар қилсун?

 

Оллоҳ дебон ўтга кирди Халилуллоҳ,
Ўшал ўтни бўстон қилди, кўринг Оллоҳ.
Бўйнин кесиб, йиғлаб айди шайанлиллоҳ,
Фақир мискин ўтда не деб ҳаво қилсун?

 

Ҳаққа ошиқ содиқлари юрур хилват,
Тонг-ла борса Ҳақ қошида кўрур иззат.
Жаннат кириб дийдор кўрар, айшу роҳат,
Пинҳон юрар халққа не доб риё қилсун?

 

Қул Хожа Аҳмад, дарду ҳолат пайдо қилғил,
Жону дилни Ҳақ йўлида савдо қилгил,
Дардин тортиб рўзи маҳшар ғавғо қилғил,
Дард бўлмаса Мавлом кимга шифо қилсун?

 

 

XVII

 

Товба қилиб ҳаққа ёнган ошиқларга,
Учмоқ ичра тўрт ариғда шарбати бор.
Товба қилмай ҳақ ёнмаган ғофилларга,
Тор лаҳадда қаттиғ азоб-ҳасрати бор.

 

Учмох мулкин ўқғон қуллар товба қилсун,
Товба қилиб ҳазратига ёвуқ бўлсин,
Ҳуру қусур, ғилмон вилдан ходим бўлсун,
Алвон-алвон кияр ташриф хилъати бор.

 

Тавба қилғон ошиқларға нури эрур,
Туни-куни сойим бўлса кўнгли ёрур,
Қачон ўлиб, гўрга кирса гўри кенгур,
Қодир Раббим, раҳим, раҳмон, раҳмати бор.

 

Тавбасизлар бу дунёдин кечмас, билур,
Ўлиб борса гўр азобин кўрмас, билур.
Қиёмат кун танг аросат ўтмас, билур,
Ҳайҳот-ҳайҳот навҳа-фарёд кунлари бор.

 

Намоз рўза тавба узра боргонларға,
Ҳақ йўлиға кириб қадам қўйғонларга.
Ушбу товба бирла анда борғонларға,
Ярлиқанмиш қуллар бирлан суҳбати бор.

 

Ул ариғлар кимга турур билгил муни,
Тавбо қилғон ошиқларға ичрур ани,
Тавбасизлар ул ариғдин ичмас суни,
Анга ичрур заҳри-закқум шарбати бор.

 

Ҳар ким Ҳақни қули бўлса ҳаққа ёнсун,
Ҳаққа ёнмас ғофил қуллар нариборсун.
Қул Хожа Аҳмад, нечук мунда ўрун тутсун,
Кеча - кундуз гўрга турур ҳайбати бор.

 

 

XVIII

 

Дийдорини толиб қилсанг, эй зокирлар,
Жондин кечиб ҳалқа ичра кўрунг дийдор,
Севгинг била оллоҳ айтиб, ростга қайтиб,
Тун уйқусин ҳаром айлаб бўлғил бедор.

 

Бедорларға Ҳақ раҳмати бўлур ёвуқ,
Бедорларни кўнгли синуқ, кўзи ёшлик.
Манманликни жазосини бергай томуқ,
Такаббурни дўзах ичра ҳоли душвор.

 

Сендин бурун ёронларинг қаён кетти,
Бу дунёға кўнгул бермай йиғлаб ўтти.
Умринг охир бўлди навбат санга етти,
Гуноҳингга товба қилғил, эй бадкирдор.

 

Нафсинг сени боқиб турсанг нелар демас.
Зори қилсанг Оллоҳ сари бўюн сунмас.
Қўлға олсанг ёбон қушдек қўлга қўнмас,
Қўлга олиб тун уйқусин қилғил бедор.

 

Нафс йўлига кирган киши расво бўлур,

Йўлдин озиб, тониб, тўзиб гумроҳ бўлур,

Ётса, қўпса шантон била ҳамроҳ бўлур,

Нафсни тебкил, нафсни тебкил, эйбадкирдор.

 

Нафсинг сени охир дамда гадо қилгай,
Дин уйини гарат қилиб адо қилган,
Ўлар вақтда имонингдин жудо қилгай,
Оқил эрсанг нафси баддни бўлгин безор.

 

Фиръавн, Қорун шайтон сўзин маҳкам тутти,
Бул сабабдин ер ёрилди ани ютти,
Мусо калим носиҳ бўлиб сўзлар айтти,
Қулоқ тутмай ул иккиси бўлди мурдор.

 

Гуноҳингга тавба қилиб йиғлаб юрғил,
Кетарман деб йўл бошиға бориб турғил.
Кетганларни кўруб сен ҳам ибрат олғил,
Ибрат олсанг ётмиш еринг бўлур гулзор.

 

Мўмин қуллар дарду ҳолат пайдо қилди,
Ҳақ йўлида жону дилни шайдо қилди,
Дунё ташлаб охиратни савдо қилди,
Савдо қилсанг ҳуру ғулмон бари тайёр.

 

Қул Хожа Аҳмад, нафс илгидин қилурман дод,
Пиру муғон бўлғаймукин анга жаллод.
Бехабарлар эшитмаслар доду фарёд,
Қон йиғлағил, эшитсун ул парвардигор.

 

 

XIX

 

Ишқ йўлида фано бўлай ҳақ биру бор,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор
Илгим очиб дуо қилай азим жаббор,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор.

 

Гул ишқини кўйинда ман булбул бўлдум,
Алвон, алвон тиллар бирлан нолиш қилдим,
Барча ишдин ошиқликни душвор билдим,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор.

 

Ишқи текса куйдиргиси жону танни,
Ишқи текса вайрон қилур мову менни,
Ишқ бўлмаса топиб бўлмас мавлом сени,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилгил парвардигор.

 

Ишқ дафтари сиғмас дўстлар даргоҳиға.
Жумла ошик йиғлиб боргай даргоҳиға,
Етти дўзах тоқат қилмас бир оҳига,

Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор.

 

Хос ишқингни кўрсат манга шокир бўлай,

Арри қўйса Зикриёдек зокир бўлай,
Айюб сифат балосиға собир бўлай,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор.

 

Жилва қилгил, телба қилғил, шайдо қилғил,
Мажнун қилғил, элу халққа расво қилғил,
Шам кўрсатиб парвонадек ахгар қилғил,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор.

 

Ишқ дардини талаб қилдим дармони йўқ,
Ишқ йўлида жон берганни армони йўқ,
Бу йўлларда жон бермаса имкони йўқ,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор.

 

Қайдин топай, ишқинг тушти, қарорим йўқ,
Ишқ саносин туни - куни қўёрим йўқ,
Даргоҳингдин ўзга ерга борорим йўқ,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилгил парвардигор.

 

Ишқ бозори улуғ бозор савдо ҳаром,
Ошиқларға сендин ўзга ғавғо ҳаром,
Ишқ йўлиға кирганларга. дунё ҳаром,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил парвардигор.

 

Ошиқликни даъво қилиб юролмадим,
Нафсдин кечиб мен амрини қилолмадим,
Нодонликда Ҳақ амрини билолмадим,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилгил парвардигор.

 

Қул Хожа Адмад, ншқдин қаттиқ бало бўлмас
Марҳам сурма, ишқ дардиға даво бўлмас.

Кўз ёшидин ўзга ҳеч ким гувоҳ бўлмас,
Ҳар не қилсанг ошиқ қилғил варвардигор.

 

 

XX

 

Муҳаббатни жомин ичкан девоналар
Қиёмат кун ўт оғзидин қочар, дўстлар,
Қудрат бирлан яратилғон етти томуғ,
Ошиқларни наърасидин қочар, дўстлар.

 

Дўзах йиғлаб дод айлагай худойиға,
Тоқатим йўқ ошиқларни бир оҳиға.
Қочиб борған ҳақ таоло паноҳиға,
Ошиқларни ёши бирлан ўчар, дўстлар.

 

Ошиқларни ишқ дўконин борса кўруб,
Ёшин сочиб, кўксин очиб, юзин суруб,
Иншооллоҳ, дўзах қочгай андин қўрқиб,
Етти осмон тоқат қилмай кўчар, дўстлар.

 

Раҳмон эгам соқи бўлиб май ичурса,
Аҳлу аёл хонумондин пок кечурса.
Вужудимдин Азозилни Ҳақ қочирса,
Журму исён гириҳларин очар, дўстлар.

 

Ишқ бобини ҳақ юзига во айласа,
Хос ишқини кўнгул ичра жо айласа,
Лутф айласа ики олам шоҳ айласа,
Ошиқлари ҳақ зориға учар, дўстлар.

 

Субҳон эгам бир қатра май қилса инъом,
Зикри сирни айта-айта қилсам тамом.
Ҳуру ғулмон жумла малак анга ғулом,
Учмох ичра ҳарир тўнлар бичар, дўстлар.

 

Оллоҳ дебон гўрдин қўпса олам куяр,
Хос бандам деб раҳмон эгам ёлғуз суяр.
Ёш ўрниға қоним тўкиб юзни бўяр,
Ҳамдин айтиб шайтон лаин қочар, дўстлар.

 

Мен айтмадим оллоҳ ўзи ваъда қилди,
Йўлсиз эдим лутф айлабон йўлга солди.
Ғариб бўлиб нола қилдим қўлум олди,
Андоқ ошиқ шавқ шаробин ичар, дўстлар.

 

Қул Хожа Аҳмад, ишқсизларни иши душвор
Тонгла борса ҳақ кўрсатмас анга дийдор.
Аршу курси, лавҳу қалам ҳама безор,
Ишқсизларға дўзах бобин очар дўстлар.

 

 

XXI

 

Ишқ сиррини баён қилсам ошиқларға,
Тоқат қилмай бошин олиб кетар, дўстлар,
Тоғу тошга бошин уриб бехоб бўлуб.
Аҳлу аёл хонумондин ўтар, дўстлар.

 

Ишқ шиддати бошга тушса ошиқ найлар,
Бегонадар тошлар отиб анга кулар.
Девона деб бошин ёриб қонга булар,
Шокир бўлиб ҳамду сано айтар, дўстлар.

 

Ишқ гавҳари тубсиз дарё ичра ниҳон,
Жонин кечиб гавҳар олгон бўлди жонон.
Бул ҳаваслар ошиқман деб йўлда қолгон,
Динларини пучак пулга сотар, дўстлар.

 

Ишқсизларни ҳам жони йўқ, ҳам иймони,
Расулуллоҳ сўзин айдим маъно кони,
Кеча айтсам эшиткучи билган қани,
Бехабарга айтсам кўнгли қотар, дўстлар.

 

Ўтга куйдим, жондин тўйдим, ҳайрон бўлдум.
Бу нечук ўт куймай, ёнмай бирён бўлдум.
Муҳаббатни отин эшитиб гирён бўлдум,
Кўзи гирён муродиға етар, дўстлар.

 

Зор йиғлабон, зор инграғил раҳми келсун,
Йўл адашсанг раҳми келиб йўлга солсун.
Хизмат қилгил пири муғон қўлинг олсун,
Хизмат қилигон муродиға етар, дўстлар.

 

Замона ҳам охир бўлд, хўйинг кетти,

Расулуллоҳ ваъдалари ёвуқ етти,

Хос қуллари яхши сўзга қулоқ тутти,

Ёмон қуллар кундин-кунға батар, дўстлар.

 

Қуллуявмин батарин деди Ҳақ Мустафо,
Уммат бўлсанг қулоқ солгил аҳли вафо.
Яхшиларни ажрин берур, бадга жазо,
Қиёмат кун жазоларин тортар, дўстлар.

 

Фосиқ фожир ҳаво қилиб ерни босмас,
Рўза, намоз қазо қилиб мисвок осмас,
Расулуллоҳ суннатларинкўзга илмас,
Гуноҳлари кундин-кунга ортар, дўстлар.

 

Дунёдорлар молин кўруб ҳаво қилур,
Манманликдин ул даъвойи худо қилур.
Ўлар вақтда имонидин жудо қилур,
Жон берурда ҳасрат бирлан кетур, дўстлар.

 

Қомуғ дунё йиғганларни валлоҳ кўрдум,
Ўлур вақтда куларсен деб ҳолин сўрдум.
Шайтон айди, имонингға чангал урдум,
Жон чиқарда йиғлай, йиғлай кетар, дўстлар.

 

Қул Хожа Аҳмад, ошиқ бўлсанг жонинг куйсун,
Сидқинг бирлан Оллоҳ дегил тангри билсун,
Дуо қилғил, мўмин қуллар дунё қўйсун,

Дунё қўйғон охиратга етар, дўстлар.

 

 

XXII

 

Ҳаққа ёниб мўмин бўлсанг тоат қилгил,
Тоат қилғон ҳақ дийдорин кўрар, дўстлар.
Юз мингбошға тушса ингранмағил,
Андин сўнгра ишқ сиррини билар, дўстлар.

 

Ошиқлари зор инграбон йўлга кирди,
Хар не жафо тегса ани ҳақдин билди.
Рози бўлиб ер остиға ҳозир бўлди,
Зор йиғлабон саҳарларда турар, дўстлар.

 

Аё дўстлар, ҳеч билмадим мен йўлимни.
Саодатға боғламадим мен белимни.
Ғийбат сўздин ҳеч йиғмадим мен тилимни,
Нодонлиғим мени расво қилди, дўстлар.

 

Кеча-кундуз беғам юрдим зикрин айтмай,
Жаҳд айлабон туни — куни фикрин этмай.
Муҳаббатни бозорида ўзни сотмай,
Нафсим мени юз минг таом тилар, дўстлар.

 

Нафсингни сен ўз райиға қўйма зинқор,
Емай, ичмай тоат бирла бўлғил бедор.
Ахир бир кун кўрсаткуси санга дийдор
Бедор бўлғон анда дийдор кўрар, дўстлар.

 

Аё ғофил, ҳақ зикрини тилдан қўйма,
Дунёликдин бир заррани қўлга олма.
Эранларни орқасидин ҳаргиз қолма,
Йўлга кирган охир мурод топар, дўстлар.

 

Во дариғо, армон бирла умрим,кечди

Нафсим мени туғён қилди, ҳаддин ошди.
Жоним қуши парвоз қилса руҳим қочди,
Ғофил юрган умрин елга сотар, дўстлар.

 

Дийдор кўрай деган қуллар бедор бўлур,
Юрса, турса, ётса, қўпса зикрин айтур,
Ичи-таши андоғ қулни нурга тўлур,
Оллоҳ нурин андоғ қулга сочар, дўстлар.

 

Қул Хожа Аҳмад, банда бўлсанг йиғлаб
Муҳаббатни мажлисиға ўзунг ургил,
Қиёматни шиддатиндин мотам қурғил,
Мотам қурған сирдин хабар олар, дўстлар.

 

 

XXIII

 

Дийдор учун жонни қурбон қилмағунча,
Исмойилдек дийдор орзу қилманг, дўстлар,
Жондин кечиб тариқатга кирмагунча,
Ошиқ мен деб ёлғон даъво қилманг, дўстлар.

 

Ошиқлиғ улуғ ишдур билсанг муни,
Меҳнат бирла синар эрмиш мавлом сени,
Ранжу меҳнат бирла бўлсанг туни-куни,
Маъшуқингдин кўнгул ўзга қилманг, дўстлар.

 

Манлик бирла тариқатга кирмадилар,
Жондин кечмай йўлга қадам қўймадилар,
Нафс ўлтурмай таслим фано бўлмадилар,
Хомтамаълиғ бирла йўлга кирманг, дўстлар.

 

Ушбу ишқин йўли тилим бўлмак турур,
Мунда йиғлаб охиратда кулмак турур.

Гул райҳон заъфарондек сўлмак турур,
Мундоқ бўлмай ошиқмен деб айтманг, дўстлар.

 

Муршидларни хизматини қил ихтиёр,
Ўзлигимдин йўлга кирдим дема зинҳор.
Яхши билсанг тариқатни хатари бор,
Қало вазсиз ушбу йўлга кирманг, дўстлар.

 

Муршидларга хизмат қилсанг нафсга офат,
Тегма нодон, бу йўлларда қилмас тоқат.
Содиқ қуллар бу йўлларни билур роҳат,
Тирик ўлмай дийдор орзу қилманг, дўстлар.

 

Ал каззобу ло уммати, деди Сизга,
Ул Муҳаммад ҳақ Расули эрди бизга.
Ёлғончиға жаннат йўқтур воллоҳ анга,
Ёлғон сўзлаб имонсизин кетманг, дўстлар.

 

Хонумонин тарк этмайин кўрмас дийдор,
Дийдор кўрай деган ошиқ бўлар бедор.
Андоқ ошиқ охир кўргай анда дийдор,
Дийдор кўрмай сирдин хабар туйманг.

 

Дўстлар Сирдин маъно туймағонлар бегонадур,

Ул ошиқни маконлари вайронадур,

Ишқ йўлида жон берганлар жононадур,

Жондин кечмай жондин хабар билманг, дўстлар.

 

Қул Хожа Аҳмад, ўздин кечмай даъво қилма,
Халқ ичинда ошиқ мен деб тилға олма,
Ошиқлиғи улуғ ишдур ғофил бўлма,
Ғофил бўлиб ҳақ дийдорин кўрманг, дўстлар.

 

 

XXIV

 

Муҳаббатни жомин ичиб рақс айлабон,
Девоналиғ мақомиға кирди, дўстлар.
Очу тўқлиқ суду зиён ҳеч билмаган,
Сармаст бўлиб рақсу само урди, дўстлар.

 

Рақсу само урганларға дунё ҳаром,
Аҳлу аёл хонумондин кечди тамон.

Саҳар вақтда ҳаққа сиғниб йиғлармудом,

Андин сўнгра рақсу само урди, дўстлар.

 

Дунё тефмай рақсу само урган жоҳил,
Ҳақ ёдини бирдам айтмай юрар ғофил,

Дарвешман деб дунё сари кўнгли мойил,
Дунё учун рақсу само урди, дўстлар.

 

Ўздин кетмай рақсу само урмак хато,
Субҳон эгам анга қилмас илмин ато,
Тоат қилса дилларини қилмас сафо,
Риё қилиб рақсу само урди, дўстлар.

 

Ўздин кетмай рақс айласа оллоҳ безор,
Самоидин ер тебраниб торткай озор.
Дуо қилай кўрсатмасун анга дийдор,
Диндин кечиб рақсу само урди, дўстлар.

 

Шибли ошиқ само урди партав кўруб,
Мустафони ҳозир кўруб савол сўруб.
Дунё уқбин орқа ташлаб, кўзин юмиб,
Андоқ қуллар рақсу само урди, дўстлар.

 

Шибли ошиқ йиғлаб айди, аё расул,
Бетоқатмен, само урсам ҳам мен малул.
Расул айди, иншооллоҳ қилғой қабул,
Рухсат тилаб рақсу само урди, дўстлар.

 

Қул Хожа Аҳмад, рақсу само ҳар кимга йўқ,
Тақлид бирла урса само кўргай томуқ,
Бу ривоят пинҳон эрди айсун қомуқ,
Ҳақни топиб рақсу само урди, дўстлар.

 

 

XXV

 

Ҳикоятда билинг мундоғ келтурдилар,
Бобомочин ул Султонни еткурдилар,
Хуросонда тўрт юз ёшни яшадилар,
Йигирма тўрт йиғоч ҳар кун учди, дўстлар.

 

Эшиттилар Бобомочин ул замонда,

Аҳмад отлиғ бир шайх чиқмиш Туркистонда,

Суҳбат қилмас қизу жувон бирлан анда,

Ман эткали Туркистонға келди, дўстлар.

 

Келди эрса кўрдилар ул машойихни,

Сен шайхму сен озгурғучи халойиқни,
Ўшал озғон гумрохдурмен билғил муни,
Тейу ҳазрат анга жавоб берди, дўстлар.

 

Амр эттилар Ҳаким хожа Суланмонға,
Ўшал сўфи Муҳаммади донишмандға,
Боғлаб уринг беш юз қамчи ул нодонға

Бир стунга маҳкам боғлаб қўйди, дўстлар.

 

Юз киши(ҳам) келса тута билмас эди,
Ики киши тутиб они ҳам боғлади.
Ўшал дамда беш юз қамчи санаб урди,
На оҳ деди, на воҳ деди, билинг, дўстлар.

 

Яланғоч(ҳам)қилиб они боғлаб қўйди,
Беш юздин бир қамчини ҳам ортиқ урди,
Бир қамчидин зор йиғлабон фарёд қилди,
Ота Аҳмад ёш тўкибон куйди, дўстлар.

 

Ўшал дамда муридлари қилди савол,
Бир юз қамчи урганда йўқ ҳеч қилу қол
Бир қамчи урди эрса бўлди беҳол,
Сир недур деб асхоб анда сўрди, дўстлар.

 

Ота айтди, орқасида деву пари,
Ўрнаб эрди беш юз қамчи анга тегди.
Деву пари орқасидин дарҳол қочди,
Бир қамчиси анга тегди билинг, дўстлар.

 

Бобомочин ул дам айди, во Аҳмадо,
Келмишам мен расво бўлиб халқлар аро.
Ўлар эрдим ушбу ҳолат бирлан мана,
Зор йиғлабон арзу ҳолин айтти, дўстлар.

 

Отанинг ҳам эрлигини анда билди,
Риёзатни торткусида ё кўрсатти.
Ота бирла уч мартаба хилват кирди,
Мурод-мақсад пирдин эрмиш билинг.

 

Дўстлар Муршид бўлмай ҳаргиз мурод топмадилар.
Хизмат қилмай ҳаққа восия бўлмадилар.
Зор йиғлабон кеча бедор бўлмадилар.
Зор йиғламай ҳақ дийдорин кўрмас, дўстлар.

 

Ёд этайлик қул Ҳожа Аҳмад авлиёни,
Муридлари Бобомочин ул султонни,
Қўллағайму осн Юсуф Байзовийни
Назм айлабон бу ҳикоят билинг, дўстлар.

 

 

XXVI

 

Ориф ошиқ жон мулкида алам тортса,
Ўн сакиз минг қомуғ олам ғофул бўлуб,
Кўнгул қуши шавқ қанотин тўқиб учса,
Жумла важуд ёдин сайрар — булбул бўлур.

 

Муҳаббатни майдониға ўзин солса,
Маърифатни бўстонида жавлон қилса,
Сир шаробин ичиб ошиқ руҳи қонса,
Муҳаббатни гулзорида хуш гул бўлур.

 

Эранлари ҳақ ёдидин ғофил бўлмас,

Рижолун ло тулҳихим дер холиқун нос.

Эран йўлин туткан ҳаргиз йўлда қолмас

Ул ҳазратда сир-асрори мақбул бўлур.

 

Аласт хамрин менга берса ўшал соқий.

Бала мудом ичиб асрор мангу боқий.

Танин жонин куйдуриб шавқ ахроқи.

Ичдин куяр ёқулур хам кул бўлур.

 

Зоҳирларин оти бирлан безаганлар,
Ботинларин оти бирлан тузаганлар.
Шавқ ўтини ич кўнгулга кизаганлар,
Мосува бирлан қачон машғул бўлур.

 

Тариқатдур бу йўл отин билса дарвеш,
Маърифатни матоъидин олса дарвеш.
Ўзга йўллар бори ҳаво сонса дарвеш,
Маърифатни майдонида эр ул бўлур.

 

Қотиғланиб қул Хожа Аҳмад йўлға кирғил,
Қулни кўрсанг қули бўлиб маъно сўрғил.
Ё илоҳим, рўзи қилса маъно олғил,
Маъно, сўраб, маъно олган чинқул бўлур.

 

 

XXVII

 

Субҳон азим бандасиға лутф айласа,
Ичи ёниб, таши куйиб бирён бўлур.
Пир этагин тутиб ошиқ йўлға кирса,
Ҳақни излаб икки кўзи гирён бўлур.

 

Жондин кечмай ишқ сирни билса бўлмас,
Молдин кечмай манманликни қўйса бўлмас
Суво бўлмай ёлғиз ўзин суйса бўлмас,
Андоқ ошиқ эл кўзидин пинҳон бўлур.

 

Девони йўлидаму ҳақни топган,
Шамшири ҳақ қўлга олиб нафсни чопган,
Қайда борса кўзни юмиб сирни топган,
Андоқ сирни топган киши мардон бўлур.

 

Ишқ йўлида кеча-кундуз йиғлағонлар,
Жондин кечиб белин маҳкам боғлоғонлар.
Хизмат қплиб ҳақ сиррини англоғонлар,
Тун юкини ҳаром қилиб нолон бўлур.

 

Во дариғо, ишқ йўлида жонин бермай,
Ғоввос бўлиб дарё ичра гуҳар термай,
Ҳақдин ўзга мақсадларни йироқ солмай,
Тонг-ла борса надоматлар чандон бўлур.

 

Ошиқ бўлсанг Боязиддек ўзинг сотғил,
Воллоҳ-биллоҳ дунё ҳаром ташлаб отғил.
Қонлар тўкиб, кўзларингдин тунлар қотғил,
Бир лаҳзада шайтон мулки вайрон бўлур.

 

Тонг отқунча зикрин айтгил жонинг бирла,
Тоғу чўлни бўстон қилғил ёшинг бирла.
Тошдин қаттиғ тошга ётгил ёнинг бирла,
Йўлдин озғон юз минг ғофил мардон бўлур.

 

Тошдин қаттиғ тошни сўрғон бехобарлар,
Уқбо ишин орқа ташлаб дунё излар.
Оят ҳадис боён қилсам қаттиғ сўзлар.
Зоҳир одам ботинлари шайтон бўлур.

 

Зикрин айғил қонлар оқсин кўзларингдин,
Ҳикмат айғил дурлар томсин сўзларингдин,
Гуллар унсин ҳар ер босган изларингдин.
Гулга боқсанг гул очилиб хандон бўлур.

 

Саҳарларда эрта туриб қонлар ютгил,
Пиру муғон этагини маҳкам тутгил.
Ҳаққа ошиқ бўлғон бўлсанг жондин ўтгил,
Жондин кечган чин ошиқлар урён бўлур.

 

Бу дунёда фақирликни одат қилган,
Хорлик тортиб машаққатни роҳат билган,
Қул Хожа Аҳмад, яхшиларға хизмат қилган,
Қиёмат кун андоқ киши султон бўлур.

 

 

XXVIII

 

Оллоҳ ёдин айтур қуллар маъно бирлан
Бемаъноға ҳаргиз қулоқ солмас бўлур.
Оллоҳ деган ошиқ қуллар доим — мудом,
Ҳақ ёдидин зарра ғофил бўлмас бўлур.

 

Ҳақ ёдидин зарра ғофил бўлмоғонлар,
Ётса, қўпса ҳақ зикрини қўймоғонлар.
Валлоҳ-биллоҳ дунё ҳаром олмоғонлар,
Гўр ичинда ул қул ҳаргиз ўлмас бўлур.

 

Маърифатнинг бўстонида жонин бурғон,
Муҳаббатнинг майдонида бош ўйноғон,
Ҳақиқатнинг дарёсидин гавҳар олғон,
Ғоввос янглиғ ул дарёдин чиқмас бўлур.

 

Эранлари ул дарёға чўмди — ботди,
Кеча-кундуз тинмай бир дам, ёдин айтди,
Ўлмас бурун жон аччиғин заҳрин тотди,
Охиратни асбобини солмас бўлур.

 

Ғофил бўлмас ҳақ ёдидин тунлар тамом,
Луқма ҳалол толиб қилур, емас ҳаром,
Дарвеш керак ушбу сифат бирла мудом,
Қул бўлибон қуллиғидин толмас бўлур.

 

Қул бўлибон қуллуқ қилур хожасига,
Танин, жонин аямас ул мавлосиға,
Собир бўлиб, умид тутар ваъдасиға,
Жафосидин чин ошиқлар қайтмас бўлур.

 

Жафо чекмай ошиқ бўлмас тингла, ғофил
Жафо чекиб собир бўлғил, бўлма жоҳил,
Ризо бўлиб қуллиқ қилғон бўлур оқил,
Жоҳил одам бир-биридин ёнмас бўлур.

 

Қулмен тейу ҳақ амрини қилмоғонлар,
Қудратини кўруб ибрат олмоғонлар,
Имон, ислом аҳкомларин билмоғонлар
Улуғ кунда қизил юзлуғ бўлмас бўлур.

 

Ҳақ йўлини шавқи кўптур билғонларға,
Қўрқинч бирла етғил ўшал ўлғонларга.
Осон кўринур йўлни мудом юрғонларға,
Мундоқ қуллар гўр азобин билмас бўлур.

 

Қул Хожа Аҳмад, оллоҳдегил, ёшинг оқғай,
Ўтган ориф ҳиммат қилиб қўлинг олгай,
Раҳми келса раҳим мавлом раҳим қилғай,
Хожа қўлин ҳаргиз зойе қўймас бўлур.

 

 

XXIX

 

Тажаллини мақомидур ажаб мақом,
Ул мақомда ошиқ қуллар жавлон қилур.
Қан кўнгулга тажаллиси партов солса,
Бехуд бўлиб, ўзин билмай афғон қилур.

 

Ул мақомии йўлларини раҳзани бор,
Қало вазсиз йўлга кирса йўлдин озар,
Восвос ўлуб шайтон лаин динин бузар,
Ўз йўлиға солиб они ҳайрон қилур.

 

Ул мақомни билдургали раҳбар керак,
Тариқатни пешасида сафдар керак.
Ушбу йўлни забт айлаган сарвар керак,
Андоқ муршид учмох мулкин тайрон қилур.

 

Ул мақомға етган ошиқ шароб ичар,
Хонимонин барбод бериб, жондин кечар,
Шавқ қанотин ҳазрат топа тутиб учар,
Аршу курси лавҳу қалам тайрон қилур.

 

Дийдор тилаб тарк айласанг мосувони,
Ўлмас бурун вужудингни айла фоний,
Ва анҳорун мин асалин мусаффони
Учмоғини хос қулиға эҳсон қилур.

 

Ул мақомни тавҳид отлиғ дарахти бор,
Соясида ошиқ қуллар буроқ — суяр.
Ҳар бир шохи минг йўлчилик йўлни тутар,
Ҳар қайсиси ўз-ўзиға унвон қилур.

 

Ул дарахтни мевасини тотган қуллар,
Дунёсини охиратга сотган қуллар.
Гўр ичинда осойишта ётган қуллар,
Саҳарларда кўз ёшини уммон қилур.

 

Ҳиммат қурин қул Хожа Аҳмад белга боғла,
Муҳаббатни оти бирла юрак доғла.
Ёқанг тутиб тонг отқунча тинмай йиғла,
Шояд санга раҳм айлабон жонон қилур.

 

 

XXX

 

Муҳаббатсиз халойиқдин ҳар ким қочса,
Орифларни суҳбатида жавлон қилур.
Ўртаб, куйиб ишқ йўлида ёшин сочса,
Субҳон эгам арш устида меҳмон қилур.

 

Бандам дегай куйганларни суйиб оллоҳ,
Ҳақ кўрсаткай дийдорини воллоҳ-биллоҳ.
Қайда борса тасбиҳлари шайаниллоҳ
Ҳар не топса ҳақ йўлида эҳсон қилур.

 

Зокир бўлиб зикрин эйтса келгай нидо,
Шайтон лаин етмиш фарсанг бўлғай жудо.
Дарди бўлса, ҳақ дардиға бергай даво,
Андоқ қулни ўзи излаб жонон қилур.

 

Тун саҳарлар ҳақ уйғотиб қон йиғлатар,
Бедор қилиб ўз ишқига дил боғлатар.
Давоси йўқ дардни бериб зор ингратар,
Мунда йиғлаб анда борса хандон қилур.

 

Ҳаққа ошиқ бўлғон қуллар дойим бедор.
Ризвон эмас. мақсадлари эрур дийдор.
Аҳлу аёл хонумондин бўлур безор,
Исмойилдек азиз жонин қурбон қилур.

 

Жонинг қийнаб, заққум чайнаб ошиқ бўлғи
Ёшинг тўкиб, кўзинг сувлаб содиқ бўлгил.
Андин кейин даргоҳиға лойиқ бўлғил,
Жонинг берсанг раҳм айласа жонон қилур.

 

Шайх мен тейу бош кўтарган ҳаққа рақиб,
Манлик қилиб субҳонига бўлмас ҳабиб,
Бедо бўлуб дардсизларга бўлмас табиб,
Бу дунёни мўминларга зиндон қилур.

 

Эй, мўминлар, тоат қилнб тайанмангиз,
Амонатдур азиз жонга инонмангиз.
Ҳаром-ҳариш йиғмиш молга қувонмангиз,
Молларини қирши отлиғ йилон қилур.

 

Бу дунёға бино қўйғон Қорун қани,
Даъво қилғон фиръавн била Хоман қани,
Вомиқ Узро, Фарҳод Ширин, Мажнун қани,
Қаҳр айласа бир лаҳзада яксон қилур.

 

Ҳеч билдингму одам ўлмай қолғонини
Бу дунёни вафосини билғонини.
Дунё талаб бўйи худо олғонини,
Оллоҳ десанг кўз ёшингни борон қилур.

 

Дарвешман деб тоат қилур халқ ичинда,
Риё қилиб югриб юрар анда-мунда,
.Оллоҳ учун тоат қилғон дарвеш қанда,
Чин дарвешлар тоғу чўлни макон қилур.

 

Ошиқ бўлсанг ишқ йўлида фано бўлғил,
Дийдор излаб ҳасратида адо бўлғил..
Марҳам бўлуб чин дардликка даво бўлғил,
Хулқи хушни жон олурда осон қилур.

 

Ошиқлари Ҳаққа боқиб наъра тортар,
Муҳаббатни дарёсиға чўмиб ботар,
Гавҳар олиб маъшуқиға зорин айтар,
Қатра ёши ерга томса уммон қилур.

 

Ошиқларга берди ишқин куйдургали,
Зулайходек қаддин дуто қилдургали,
Риёзотда рангу рўйин сўлдургали,
Чин ошиқни ранги рўйин сомон қилур.

 

Ошиқлари Ҳақ қаҳридин қўрқиб титрар,
Еру кўкда малойиклар йиғлаб турар,
Гочи қизил, гоҳи сариғ бўлуб юрар,
Нола айлаб еру кўкни ларзон қилур.

 

Қайда сен деб, қайда сен деб ошиқ айтур.
Ошиқларға ҳад не бўлғай маъшуқ айтур
Оғзи айтмас, тили айтмас, дили айтур,
Уч юз олтмиш томирлари ларзон қилур.

 

Ошиқларни қиёмат кун ҳолин сўргай,
Чин ошиқни кўксин ёриб доғин кўргай,
Пок оғзидин оҳи тошиб югриб юргай,
Кимга берса пок ишқини ҳайрон қилур.

 

Ошиқларни талаблари жоми шароб,
Маъшуқиға етмак учун бағри кабоб.
Руҳларини ғизосидур чангу рубоб,
Оҳи чекса етти иқлим вайрон қилур.

 

Қудрат бирла ҳар не келса эрклик ўзи,
Қудратидин маълум турур қишу ёзи,
Эй ноинсоф, Оллоҳ била қилма бози,
Қаҳҳор эгам жонлиғларни бежон қилур.

 

Йиғламакни ҳар одамга берган қани,
Йиғламағлиғ осон эмас, багир қани,
Кўз ёшингни риё қилма, ҳақни тани,
Ҳақ таоло суйганларни гирён қилур.

 

 

XXXI

 

Ҳикмат бирлан ул адамдин бор анлади,

Ўн саккиз минг қамуғ олам ҳайрон эрур.

Қолу бало деган қуллар улуш олди,

Сукут этган қуллар дини вайрон эрур.

 

Ҳақ таоло имон ато қилди сизга,
Ул Мустафо Ҳақ расули эди бизга.
Бори айтсанг қувват берур динимизга,
Йўқ эрса мен келгонларим ёлғон эрур.

 

Аввал аласт бираббикум деди Худо,
Қолу бало дебон руҳлар қилди садо.
Йиғлаб келдук ишқингга жумла гадо,
Лугф айласанг юз минг осий хандон эрур.

 

Товба қилсам кечармукин қодир Илоҳ,

Йўқ эрса (мен) неткум анда мен рўсиёҳ,

Тонг-ла борсам илиг-аёқ борча гувоҳ,

Ҳақ қошида барча ишлар осон эрур.

 

Йиғламайму ўтти умрим, оё шоҳим,
Қопсап келди қоронғулик чиққил моҳим,
Сендин ўзга йўқ паноҳим, такягоҳим,
Кеча-кундуз тилаганим имон эрур.

 

Уммат учун Расул доним қайғу еди,
Тилаб уммат гуноҳини Ҳакдин олди.
Кеча-кундуз қойим турди тангрим билди,
Тилда умматмен дер, дилда ёлгон эрур.

 

Уммат бўлсанг Мустафога пайрав бўлғил,
Айғонларин жону дилда сен ҳам қилғил,
Кеча койим, кундузлари сойим бўлғил,
Чин умматни ранги мисли самон эрур.

 

Суннатларин маҳкам тутуб уммат бўлгил,
Кеча-кундуз дуруд айтиб улфат бўлғил.
Нафсни тефиб меҳнат етса роҳат бўлғил,
Андоқ ошиқ икки кўзи гирён эрур.

 

Қул Хожа Аҳмад, нафсдин мудом суво
Куйиб-пишиб дарди бирлан адо бўлғил.
Кеча-кундуз тинмай йиғлаб гадо бўлғил,
Дардин тортсанг Хожа сендин ризо эрур.

 

 

XXXII

 

Тариқатга шариатсиз кирганларни,
Шайтон келиб имонини олур эрмиш,
Ушбу йўлни пирсиз даъво қилгонларни.
Сарсон бўлиб аро йўлда қолар эрмиш.

 

Тариқатга сиёсатлиг муршид керак,
Улмуршидга эътиқодлиг мурид керак;
Хизмат қилиб пир ризосин топмоқ керак.
Мундок ошик Ҳақдин улуш олур эрмиш.

 

Пир ризоси Ҳақ ризоси бўлур дўстлар,
Ҳақ таоло раҳматидин олур дўстлар.
Риёзатда сир сўзндин билур дўстлар,
Андоқ қуллар Ҳаққа ёвуқ бўлур эрмиш.

 

Ушбу йўлға, эй биродар, пирсиз кирма,
Ҳақ ёдидин лаҳза ғофил бўлиб юрма.
Мосувоға оқил эрсанг кўнгул берма,
Шайтон лаин ўз йўлига солур эрмиш.

 

Аё дўстдар, ҳеч билмадим мен йўлумни,
Саодатға боғламадим мен белимни.
Мосуводин ҳеч йиғмадим мен тилимни,
Нодонлигим мени расво қилур эрмиш.

 

Шариатни, тариқатни билай десанг,
Тариқатни ҳақиқатга улай десанг,
Бу дунёдин дурру гуҳар олай десанг,
Жондин кечкан, хос қуллари улур эрмиш.

 

Ошиқ қуллар кеча-кундуз ҳаргиз тинмас,
Бир соати Ҳақ ёдидин ғофил бўлмас.
Андоғ қулни субҳон эгам зойе қўймас,
Дуо қилса ижобатлиғ бўлур эрмиш.

 

Во дариғо, кечти умрим ғафлат билан,
Сен кечургил гуноҳларим раҳмат билан,
Қул Хожа Аҳмад, санга ёнди ҳасрат билан,
Ўз ўтиға ўзи ёниб куяр эрмиш.

 

 

XXXIII

 

Кулинг, йиғланг, шокир қуллар, зикр.
Шокирларни Худо бешак суяр эрмиш.
Ишқсизларни имони йўқ, эй ёронлар,
Дўзах ичра тинмай дойим куяр эрмиш.

 

Муҳаббатлиғ ошиқларни Худо суйди,
Анинг учун дунё уқбин талоқ қўйди.
Жоидин кечиб, ёшин сочиб, ошиқ бўлди,
Рўзи маҳшар дийдорини кўрар эрмиш.

 

Ошиқларни чин дўсти-ға жони қурбон,
Шавқи бирлан ани излаб қилур афғон,
Ишқ савдоси бошға тушса хона вайрон,
Шайдо бўлиб ани излаб юрар эрмиш.

 

Ошиқ бўлсанг кеча-кундуз тинмай йиғла,
Пиру муғон хизматиға белинг боғла.
Куйиб-пишиб дарди била кўксинг доғла,
Доғла кеткан висолини кўрар эрмиш.

 

Ҳақни суйган ошиқлари топди мурод,
Ёлғон ошиқ бўлиб юрма, тонг-ла уёт,
Қиличдин тез қил кўпригини оти сирот,
Ёлғон даъво қилғон кечмай қолар эрмиш.

 

Ошиқ бўлсанг ёлғон даъво қилма зинҳор,
Ёлғон даъво қилғонлардин худо безор.
Қаҳҳор эгам қаҳр айласа оти қаҳҳор,
Қиёмат кун юзи қоро куяр эрмиш.

 

Ошиқлари кеча йиғлаб саҳар қўпар,
Сир шаробин ичкан ошиқ сирни ёпар.
Ҳар ким сўкса, балки тепса қўлин ўпар,
Андоқ қуллар файзу футуҳ олар эрмиш.

 

Муҳаббатдин хабар билган ўзни билмас,
Боши кетса то ёри йўқ жонни билмас,
Ишқ каломи завқ таоми, нонни билмас,
Ҳу – ҳу тейу зикрин айтиб юрар эрмиш.

 

Ошиқларни кўзи гирён, багри бирён,
Парвоси йўқ, номуси йўқ, юрар урён,
Эл кўзида туфроқдин кам сирри пинҳон,
Жони бирла ёдин айтиб юрар эрмиш.

 

Тўғри юрган ошиқлардин худо рози,
Ошиқ иши осон эмас, қилма бози,
Ёлғончилар ошиқ мен дер оллоҳ қози,
Имонини пучак пулга сотар эрмиш.

 

Ошиқликни осон иши бош бермаклик,
Мансур — сифат ўздин кечиб жон бермаклик.
Муту қабла ан тамуту хок бўлмаклик,
Ошиқлари ўлмас бурун ўлар эрмиш.

 

Қул Хожа Аҳмад ошиқ бўлсанг жондин кечгил
Андин сўнгра шавқ шаробин тўя ичкил.
Гуноҳингни сабук қилиб мунда очгил,
Сабук қилғон учмох ичра кирор эрмиш.

 

XXXIV

 

Қудрат бирла формон қилди мавлом бизга,
Ерда, кўкда жонлиғ махлуқ қолмас эрмиш.
Қобиз қилди Азозилни олам узра,
Азиз жонни олмагунча қўймас эрмиш.

 

Ёшим менн ёш бўлур деб айтар эрдим,
Ҳар не ҳосил бўлса оз: деб айтар эрдим.
Турлук-турлук даъво ишлар қилар эрдим,
Эмди билдим мен айтғондек бўлмас эрмиш.

 

Дунё мени мулкум деган султонларга,
Олам молин сонсиз йиғиб олгонларға.
Айшу ишрат бирла машғул бўлғонларға,
Ўлим келса бири вафо қилмас эрмиш.

 

Мағрур бўлсанг, эй дўстларим, ишрат этиб,
Кеча-кундуз ёлғон айтиб, бехоб ётиб,
Жон олгучи келур эрмиш бир кун етиб,
Мундоғ ерда ғофил юрса бўлмас эрмиш.

 

Қул Хожа Аҳмад, ўларингни била кўргил,
Охиратни яроғини қила кўргил.
Борур мен деб йўл бошинда тура кўргил,
Малакул мавт келса фурсат қўймас эрмиш.

 

 

XXXV

 

Бу дунёда яратилғон махлуқларға,
Эмди билдим тириклик (ҳам) бўлмас эмиш
Бу ўлумнинг шарбатидур ачиғ шароб,
Жумла одам ичмай андин қолмас эрмиш.

 

Йўлға қадам қўйсанг дўстлар озиқ олиб,
Ажал келса, озиқ келмас, сақол юлиб,
Бу дунёнинг молларини ҳозил қилиб,
Ришват берсанг малойикул мавт олмас эрмиш.

 

Карвон агар кўчар бўлса озиқ олур,
Суду зиён бўлгонини анда билур.
Озиқсизин йўлға киргон йўлда қолур,
Юкун юклаб йўлға киргон қолмас эрмиш.

 

Юкуи юклаб йўлға кирган мардон бўлур,
Қуловузсиз йўлға кирган ҳайрон бўлур.
Йўл бошчиси йўлни кўрган карвон бўлур,
Йўлни кўрмай карвон қадам қўймас эрмиш.

 

Ажал келса, озиқ келмас сақол юлсанг,
Ўнг ва сўлга жонинг пора-пора берсанг.
Дунё учуи азиз умринг адо қилсанг,
Малакул мавт келса фурсат қўймас эрмиш.

 

Бу дунёда подшоҳмен деб кўксин керган,
Ҳам олдида курси қўйиб хайма урғон,
Неча йиллар хайлу ҳашам черик солғон,
Ажал келса бири вафо қилмас эрмиш.

 

Неча минглар черик йиғқон хонлар қани,
Бу сўзларни ҳар бириси маъно кони.
Вафоси йўқ бевафодур дунё тани,
Ғофил одам кўруб ибрат олмас эрмиш.

 

Бу дунёда югрук отга мингучилар,
Ҳарб кунинда муборизлик қилғучилар,
Алмос-пўлод қилич қурни чопқучилар,
Ажал келса бегу хонни қўймас эрмиш.

 

Банда неча ёш яшаса ўлмаки бор,
Кўрар кўзга бир кун туфроқ тўлмаги бор
Бу дунёда сафар қилгон келмаги бор,

Охиратга сафар қилғон келмас эрмиш.

 

Тирикликда дин навбатин яхши ургил,
Охиратнинг асбобини мунда кўргил.
Қул Хожа Аҳмад, имон узра тониб бўлғил,
Имон бирлан борган қуллар ўлмас эрмиш.

 

 

XXXVI

 

Муҳаббатни завқи бирла ёр истағил,
Рўза намоз ўгонимни фарзи бўлғай.
Маҳшаргоҳда одли бирла зарар бўлса,
Ошиқларни бир худойға арзи бўлғай.

 

Арзи шулдир худойиға минг дод этар,
Ҳолим кўр деб ёшин сочиб фарёд этар
Наъра тортиб маҳшаргоҳни обод этар,
Ошиқларни оҳи дили қарзи бўлғай.

 

Чин ошиқлар дойим тирик ўлган эмиш,
Арвоҳлари ер остиға кирган эмиш.
Зоҳид обид бу маънони билган эмиш,
Чин ошиқлар халойиқни Хизри бўлғай.

 

Ёзиқлардин қўрқуб дойим йиғлаб турар,
Рўзи маҳшар нетар мен деб қонлар ютар,
Сирот отлиғ гузаргохда боши қотар,
Хожасига шикасталик арзи бўлғай.

 

Зарраи ишқ кимга тушса нолон қилур,
Кўз ёшини оқизибон уммон қилур.
Ҳар не топса йўлиға эҳсон қилур,
Бенчилларни адовати бўғзи бўлғай.

 

Ошиқларни ёш ўрниға қони оққай,
Малойиклар ҳар тарафдин нурлар ёққай.
Ғофил бўлса ҳозир бўл деб ўзи боққай,
Чин ошиқлар бу дунёни чуғзи бўлғай.

 

Аҳли дунё охиратдин парвоси йўқ,
Руҳи танҳо имон ислом ҳамроҳи йўқ.
Тариқат йўл адашган ҳеч парвоси йўқ,
Банда мен деб тили бирла оғзи бўлғай.

 

Кеча-кундуз оллоҳ тею тинмай юрар,

Оллоҳ шами парвонадек ўзин урар,

Лайло Мажнун, Фарҳод Ширин даврин сурар,

Ҳақ таоло ошиқларни сўзи бўлғай.

 

Ошиқ куйса хос маъшуқи бирла куйгай,
Мажозилар куймай турур жондин тўйгай.
Чин ошиқлар куйган сари пурнур бўлғай,
Ул сабабдин маъшуқига нози — ўлур.

 

Ўтга солса ўтдин ёнмас ошиқ киши,
Еру кўкни бўстон қилғай оққан ёши.
Оллоҳ деса бешак ёрур ичи-таши,
Куймак - ёнмак ошиқларга бози бўлғай.

 

Сулҳ айласа ошиқлари қабул қилмас,
Ҳуру ғулмон жаннат берса кўзга илмас.
Дийдор тилаб бошларини ердан олмас,
Ошиқлари дийдор кўруб рози бўлғай.

 

Ошиқларни етти кўкка етар оҳи,
Оллоҳ деса яксон бўлур ҳар гуноҳи.
Ошиқларни раҳмон эгам такягоҳи,
Азиз ёши халойиқни назри бўлғай.

 

Ошиқларни кўп куйдурган ҳақ дийдори,
Анинг учун тинмай йиғлаб қилур зори,
Ваъда қилғон ошиқлари кўрар ори,
Ҳақ жамоли кўз ёшини музди бўлғай.

 

Ошиқлари ҳаққа боқиб наъра тортар,
Малойиклар туҳфа қилиб ҳаққа айтар,
Шавқ шаробин ичкан ошиқ шавқи ортар.
Шўру афғон халойиқни тузи бўлғай.

 

Майи жонбахш ичкан ошиқмунда султон.
Анинг учун ҳақ йўлида жони қурбон,
Тонг-ла борса дийдориға қилур меҳмон.
Зимистонда май ичурса ёзи бўлтай.

 

Пинҳон юриб кимни кўрса ошиқ қилур,
Лутф айласа каззобларни содиқ қилур.
Ҳақдин қўрққан даргоҳига лойиқ қилур,
Зоҳир ботил, ботин ичра кўзи бўлғай.

 

Ошиқ ёнар, халқдин тонар, оллоҳ рози,
Ошиқликни орзу қилгон шаҳид, ғози.
Нажот эрмас ошиқларға кўпу ози,
Қатра ёши ҳақ Мавломни назри бўлғай.

 

Жунун ичра бошим ёрғон қани чори,
Зикрин айтса Оллоҳ ўзи биру бори.
Саҳарларда қон йиғламак кори зори,
Ошиқлари ҳар кун юз минг ғози бўлғай.

 

Қул Хожа Аҳмад, моли йўқдур назри боши,
Тонг-ла борса, хожасига туҳфа ёши,
Арзу ниёз шикасталик қилғон иши,
Ашки сурҳи рўйи зарди узра бўлғай.

 

 

XXXVII

 

Субҳон азим фармон қилса қудрат била,
Ошиқлари ғавго қилиб юрар бўлғай,
Маҳшаргоҳда афғон қилиб ёшин тўкиб,
Элга ўзин гумроҳ қилиб юрар бўлган.

 

Халқ ичинда русво юрар, ўзин билмас,
Нодонларни суҳбатидин қочиб келмас,
Ул сабабдин эранларни бўйи келмас,
Кўзда ёшин наво қилиб юрар бўлғай.

 

Ошиқларни ҳақ қошида юз нози бор,
Наъра тортса зарра ҳаргиз қолмас, ёнор,
Рўза намоз тасбиҳлари Парвардигор,
Ботинларин гувоҳ қилиб юрар бўлғай.

 

Яхши янглиғ чўллар аро қилгай ватан,
Саҳроларда ҳамроҳлари зоғу заған,
Ҳожат эрмас ошиқларға боғу чаман,
Хизр, Илёс ҳамроҳ келиб юрар бўлғай.

 

Ошиқларни кўз ёшидур боғу бўстон,
Булбуллари сайрар анда ҳазор достон,
Зоҳирларин бузиб юрар, хонавайрон,
Ҳақ қудратин иншо қилиб юрар бўлғай.

 

Бехоб бўлиб, куйиб юрса масту ҳайрон,
Оллоҳ тейу кўзда ёши, багри бирён.
Наъра урар фарёд етиб қилур афғон,
Оллоҳ ёдин сано қилиб юрар бўлғай.

 

Қодир Эгам қудрат била сулҳ айласа,
Жаннат ичра кирар ошиқ амр айласа.
Наъра тортиб фарёд этиб, вирд айласа,
Май нўш этиб самоъ қилиб юрар бўлғай.

 

Кеча-кундуз йиғла дойим, бир дам тинма,
Тилдан Оллоҳ ёдин айтиб ҳориб қолма.
Кўзда ёши оқмас ҳарғиз бағри кўймай,
Ёшин олиб гувоҳ қилиб юрар бўлғай.

 

Муҳаббатни буроқини миниб юрган,
Андоғ ошиқ тариқатда жавлон қилғай,
Сир шаробин ичиб азал руҳи қонган,
Ишқ богинда наво қиллб юрар бўлғай.

 

Дўзах ичра кирса ошиқ, парво қилмас,
Кўруб, билиб, молу мулкин қўлға олмас.
Ҳуру кусур ғулмонларни кўзга илмас,
Фарёд этиб ғавғо қилиб юрар бўлғай.

 

Қаҳҳор эгам қудрат била нидо қилса,
Дийдор учун куйганларим, келгил деса,
Кўз ёшини оқизибон фарёд қилса,
Ақлу ҳушум доно қилиб юрар бўлғай.

 

Раҳмон Раббим бандаларни додин бергай,
Оси, жони умматларни ҳолин сўргай.
Рўзи маҳшар дийдорини ато қилғай,
Жону дилни фидо қилиб юрар бўлғай.

 

Раҳмон эгам раҳми бирла нидо қилғай,
Ҳазин нидо эшитиб ошиқ жони кўйгай.
Саф-саф бўлиб ошиқлари бош кўтаргай,
Ошиқ ўзин икто қилиб юрар бўлғай.

 

Ошиқ бўлиб ҳикмат айди Қул Хожа Аҳмад,
Сидқи бирдан эшитканга юз минг раҳмат.
Имон ато қилган Тангрим, тожу давлат,
Ошиқ дилин сафо қилиб юрар бўлғай.

 

 

XXXVIII

 

Ҳеч билмадим нечук кечти умрим менинг,
Сўрар бўлса, мен қул анда не қилғаймен,
Нетек бўлғай йўлға солсанг мен ожизни,
Сўрар бўлса, мен қул анда не қилғаймен?

 

Йўлдин чиқиб озғонимни билмадим мен,
Ҳақ сўзини қулоғимга олмадим мен.
Бу дунёдин кеторимни билмадим мен,
Сўрар бўлса, мен қул анда не қилғаймен?

 

Ўтканлардин ибрат олиб йўлға кирмай,
Навҳа фарёд айтиб анда ўртаб-ёнмай.
Кеча-кундуз юрмишмен ўзни билмай,
Сўрар бўлса, мен қул анда не қилғаймен?

 

Жонинг чиқиб танинг ётур тор лаҳадда,
Сургучилар келиб сўрса ул ҳолатда,
Оқар ёшим, кетар ҳушум ул вақитда,
Сўрар бўлса, мен қул анда не қилғаймен?

 

Ғофилликда юридинг сен итдек кезиб,
Танинг ётур тор лаҳадда асру шишиб,
Иш қилмадинг сен Тангрига кўксинг тешиб,
Сўрар бўлса, мен қул анда не қилғаймен?

 

Қул Хожа Аҳмад, бу дунёда товба қилғил,
Товба қилиб йўл бошида бориб турғил.
Хос қуллардек озиқингни олиб юрғил,
Сўрар бўлса, мен қул анда не қилғаймен?

 

 

XXXIX

 

Ишқ ўтини пинҳон тутуб асрар эрдим,
Жон куйдириб, юрак-бағрим кабоб этти.
Пирдин мадад бўлмас бўлса эмди манга,
Бу дард бизни дўстлар бехоб хароб этти.

 

Ишқ сирини ҳар номардга айтиб бўлмас,
Неча ёқсанг, бадлик ерда чароғ ёнмас.
Йўлин топкан мардонларни билса бўлмас,
Йиғлай, йнғлай кўз ёшини ҳубоб этти.

 

Чин ошиқлар кечкан эрмиш жонин ташлаб,
Адҳам суфат барҳам уруб молин ташлаб,
Ҳу-ҳу тейу ҳақ зикрини айтиб, хушлаб,
Имон тасдиқ қилиб бағрин кабоб этти.

 

Ибрат олғил йўлға кирган мардонлардин,
Жонни жонға пайванд қилиб юргонлардин.
Йўлни сўраб йўлдин ёмон борғонлардин,
Андоғ қуллар ҳолин бехоб, хароб этти.

 

Қул Хожа Аҳмад нафс тоғидин чиқиб ошти,
Юрак-бағри жўш урубон қайнаб тошти.
Биҳамдуллоҳ, йўлин топиб ёвуқлашди,
Ич қонидин ўз-ўзиға кабоб этти.

 

 

ХL

 

Аё дўстлар, харобликда кетти бошим,
Қилай эмди ҳасбу ҳолим баён эмди.
Карвон кетти жусту жабдуқ манзил ошти.
Ташна бўлғач қилдим оҳу афғон эмди.

 

Маркаб яғир, юким оғир, ўзум ғамгин,
Ҳазрат бирлан ақлу ҳушум кетти тамкин.
Ўтиб карвон, кўздин гойиб бўлдимукин,
Борур ерим билолмасмен қаён эмди.

 

Бу ҳолатда ул Азроил келса ногоҳ,
Исиғ тандин жонин олған воҳасрато.
Олур шайтон имонингни қилур расво,
Биродарлар, аро йўлда қолдим эмди.

 

Ул ҳолатда сўз айтурға йўқтур дармон,
Ўчиб қолғай вужуд ичра шами имон.
Қизил гулдек юзунг бўлғай мисли сомон,
Кириб бўлдум ер остиға ниҳон эмди.

 

Кел эй ҳайиф, бу ишлардин хабар олғил,
Тавба қилиб дойим оллоҳ сари борғил.
Қул Хожа Аҳмад дунёликдин ўтуб ёнғил.
Шояд қилгай пиру муғон назар эмди.

 

 

ХLI

 

Ло илоҳа иллалло деб зори қилғил,
Ҳақ зикрини ҳар ким этса ёри берғил,
Пиру муғон Ҳизматида югуруб юрғил,
Ҳақ жамолин кўрсатмаса золим бўлай.

 

Олло деган бандаларни қули бўлғил.
Туфроқ сифат йўл устида йўли бўлгил.
Ошиқларни куйиб-ўчган кули бўлғил,
Ҳақ жамолин кўрсатмаса золим бўлай.

 

Аҳли ҳаво манманидин қочиб юргил,
Аҳлин топсанг кўзда ёшинг сочиб юргил,
Муҳаббатни шаробидин ичиб юргил,
Ҳақ жамолин кўрсатмаса золим бўлай.

 

Кўз ёшингни дарё қилғил раҳми келсун,
Ғариб бўлуб йўлда ётқил қўлунг олсун,
Чин кўнгулда йиғлаб кўргил худо билсун,
Ҳақ жамолин кўрсатмаса золим бўлай.

 

Ҳижрон туни оҳинг бирлан ўтлар ёққил,
Кўз ёшингни барқи бирлан чақмоқ чоққил,
Эранларни суҳбатида эриб оққил,
Ҳақ жамолин кўрсатмаса золим бўлай.

 

Ҳақ раҳмати улуғ дарё бир қатра бас,
Қатрасидин баҳра олгон қилмас ҳавас,
Моуманлик сендин кетар мисли магас,
Ҳақ жамолин кўрсатмаса золим бўлай...

 

 

* * *

 

Кун кўрмаган эсиз маҳбуб-маҳпоралар,
Юраклари қўрқуб бўлди садпоралар.
Дардларига даво топмай бечоралар,
Мунглуғ бўлиб кофирга хор бўлди, кўринг.

 

«Оном!» тею кеча-кундуз йиғлаюрлар,
Ориб қолғон бўталардек бўзлаюрлар,
Етим қолғон қўзи янглиғ манграюрлар,
Нолишиға тош эриб сув бўлди, кўринг.

 

Қизил гулдек норасида ул ўғлонлар —
Дунё ўлуб ким кўрубдур мундоғ доғлар,
Мажнун ёнглиғ, девонадек бўлди соғлар,
Ожиз бўлуб мусулмонлар қолди, кўринг.

 

Азал кунда эзим бизга қилди тақдир,
Биздин ўтиб онча хато, қилдуқ тақсир,
Онинг учун норасида бўлди асир,
Феълимиздин бизга жафо солди, кўрунг.

 

На онода раҳм қолди, на отода,
Оғо, ини бир-бириға можарода,
Мусулмонлар даъво қилур, ичар бода,
Мастлиғ билан қариндошдин тонди, кўрунг.

 

Нокас, хасис, бедиёнат қуллар ҳоким,
Моуманлик ҳаддин ошиб бўлди золим,
Халқ ичинда хор бўлдилар дарвеш, олим,
Ҳимояти халқни кофир бўлди, кўрунг...

 

 

* * *

 

Ишқ сиррини баён қилсам бу оламда,
Бехабарлар эшитиб қулоқ тутқони йўқ.
Ҳақ ёдини кимга айтай ҳама ғофил,
Мўъмин ман деб бу дунёдин ўтгони йўқ.

 

Эшон, шайх, хўжа, мулло дунё излар,
Ул сабабдин подшоҳларға ёлғон тузлар,
Оят ҳадис сўзин қўйиб молни кўзлар,
Ҳақ йўлида ҳаргиз меҳнат тортқони йўқ.

 

Дунё тепиб Ҳақни сўйгон топди мурод,
Шавқ шаробин ичкон ошиқ шавқи зиёд,
Қиёмат кун каззобларни юзи уёт,
Ёлгончилар, ҳақ ёдини эткони йўқ.

 

Охир замон шайхлар иши ҳамма риё,
Рўзи маҳшар риёлари бўлғой гувоҳ,
Шайх ман теку мунча ҳаво, мунча бино,
Олло учун зарра жавоб эткони йўқ.

 

Сажодага ким ўлтурса фақир бўлсун,
Муҳаммаддек туфроқ сифат ҳақир бўлсин.
Риёзатда ранги-рўйи зоҳир бўлсун,
Ҳақ Мустафо элга қаттиқ боққони йўқ.

 

Жондин кечкан чин, ошиқлар дунё демас.
Нафси ўлук оби таом ғамин емас.
Бу дунёда суду зиён бўлса билмас,
Дунё келиб жилва қилса боққони йўқ.

 

 

* * *

 

Ишқсиз киши одам эрмас англасангиз,
Бемуҳаббат шайтон қавми тингласангиз,
Ишқдин ўзга сўзни агар сўзласангиз,
Илкингизданинмон ислом кетти бўлғай.

 

Майхонага кирган ошиқ сирри аён,
Бағри пишиб, ёши оқиб қилур афғон,
Бехуд юрар қайга борса хона вайрон,
Бешак билинг, вахдат майдин тотти бўлғай.

 

Ишқ тушти бу бошимға, ҳайрон бўлдим,
Хонимондин кечиб, тақи сарсон бўлдим,
Икки олам барбод уруб, вайрон бўлдим,
Чиққан оҳим на фалакка етти бўлғай.

 

Ошиқларни оғзи хандон,-дили ларзон,
Олло учун кўзда ёши, бағри бирён,
Жони зокир, кўнгли шокир, фикри жонон,
Иншоолло қил кўприги ўтти бўлғай.

 

Ошиқлари маломатдин қочмас бўлур,
Нодонларга болни сиррин очмас бўлур,
Ҳар номардга дурри гуҳар сочмас бўлур,
Ўзи ўқуб, хуни зардоб ютти бўлғай.

 

Қул Хожа Аҳмад, Ҳақ сўзини сўзлар мудом,
Ҳақдин ўзга сўзлар борий эрмиш ҳаром,
Рўзи қилса ўрнинг бўлғай Доруссалом,
Маърифатни дарёсига ботти бўлғай...

 

 

* * *

 

Бу оламда Ҳақдин қўрқуб зор инграсам,
Охиратда руҳим ором олурмукин?
Эранларни босқон изин кўзга сурсам,
Пири муғоп мани йўлга солармукин?

 

Бошим бериб, белим боғлаб қилсам ихлос,
Нафси шайтон чангалидин бўлсам халос,
Жон берарда мадад қилса Хизр, Илёс,
Ғавсул ғиёс. хатми ёсун қилармукин?

 

Тоғу чўллар гуноҳимдин қилмас тоқат,
Ҳар кун юз минг турли исён манга одат,
Бу иш бирлан охиратда борму роҳат,
Тавба қилсам одатларим қолармукин?

 

Саҳарларда зори қилиб йиғласам мен,
Жон берарда белим маҳкам боғласам мен,
Шавқи бирлан юрак-бағрим доғласам мен,
Ҳақ чароғи қабрим ичра ёнармукин?

 

Бошим таним туфроқ қилиб фано қилсам,
Дийдор тилаб ҳасратида адо бўлсам,
Аҳли аёл хонумондин жудо бўлсам,
Дўстлар, Хожам манга раҳми келармукин?

 

 

* * *

 

«Шариатдур» деб олимлар буюрдилар,
«Кофир Мансур ўлмади», деб куйдурдилар,
Аҳгар қилиб, кулни кўкка совурдилар,;
Тоғ, тузлар «Анал-Ҳақ!» теб турар эрмиш.

 

Кулни йиғиб, дарё ичра тошлотти,
Зимистонда дарё тошиб, наъра тортти,
Шаҳар халқи югуруб-елиб боши қотти,
Жондин қўрқуб, дод, фарёд қилор эрмиш.

 

Шайх Зуннун шоҳ Мансурни пири эрди,
Подшоҳ югуруб вилоятга хабар берди,
«Бир авлиё бормукин», деб зори қилди,
Шайх Зуннун пинҳон горуб борор эрмиш.

 

Ғариб Мансур қулоғимга бир сўз деди,
Хокистарин бир каф олиб манго берди,
«Дарё тошса, ё Мансур!» деб, солинг деди,
Иншооллоҳ, тошқин дарё қайтор эрмиш.

 

Подшоҳ деди: «Ҳозир, пирим боро кўрунг,
Хокистарин дарё ичра соло кўрунг,
Ғариб, етим илкин тутуб, оло кўрунг»,
Подшоҳ, вазир таъзим этиб турор эрмиш.

 

Хокистарин «Ё Мансур!» теб сувға солди,
Қудрат бирла дарё қуруб, хомуш бўлди,
Хожа, мулло муни кўруб шокир бўлди,
Илкин очиб, шайхға дуо қилор эрмиш.

 

 

XLII

 

Ҳақ қуллари дарвишлар ҳақдин сабоқ олмишлар.

Хаққа ошиқ бўлғонлар ҳақ йўлига кирмишлар.

 

Ҳақ йўлига кирганлар Оллоҳ дею юрганлар.

Эронлар изин излаб мамлакатдин кечмишлар.

 

Олам фахри мустафо андоқ айди мархабо.

Мерож туни айтти фахру фақри йўлин олмишлар.

 

Кўнгил бермай дунёга шурух қилмай харомга.

Хақни суйган ошиқлар халойиқдин кечмишлар.

 

Дунё менинг дегонлар, жаҳон молин олғонлар,

Каркас қушдек бўлубон ул ҳаромга ботмишлар.

 

Мулло, муфти бўлғонлар, ёлғон даъво қилғонлар,
Оқни қаро қилғонлар ул томуғга кирмишлар.

 

Қози, имом бўлғонлар, ноҳақ даъво қилғонлар,
Ҳимор янглиғ бўлубон юк остида қолмишлар.

 

Ҳаром еган ҳокимлар, ришват олиб еғонлар,
Ўз бармоқин тишлабон қўрқуб-туруб қолмишлар.

 

Тотлиғ-тотлиғ егонлар, турлик-турлик кийғонлар,
Олтун тахт ўлтурғонлар тупроқ остин қолмишлар.

 

Мўмин қуллар, содиқлар, сидқи бирла турғонлар,
Дунёлигин сарф етиб учмох ҳурин қучмишлар.

 

Қул Хожа Ахмад билмишсан ҳақ йўлиға кирмишсан.

Хақ йўлига кирганлар Ҳақ дийдорин кўрмишлар.

 

 

XLIII

 

МУНОЖОТНОМА

 

Муножот айлади мискин Қул Хожа Аҳмад,
Илоҳи қил ҳама бандангни раҳмат.

 

Ғариб Аҳмад сўзи ҳаргиз қаримас,
Агар ер остига кирса чиримас.

 

Яна мансух бўлиб ул хори бўлмас,
Ўқуғон бандалар бемор бўлмас.

 

Ўқуғонга қилурмен анда шафқат,
Қиёмат кунида қилгум шафоат.

 

Худойим қилса инъом манга жаннат,
Ўқуғонларни қилгаймен шафоат.

 

Тилаги ҳар на бўлса тангри бергай,
Муҳаббат шавқини кўнгулга солган.

 

Жамолин кўрсатиб парвардигорим,
Ўзин йўлига солсун биру борим.

 

Худойим айласун маҳшарда хуррам,
Қиёмат кун ариғ зотига маҳрам.

 

Дуога ёри берса ҳар мусулмон.
Ўлур вақтида элткай нури иймон.

 

Мени ҳикматларим оламга тўлғон,
Эшитмай ҳар ким ўлса, қилгай армон.

 

Мени ҳикматларим дардликка дармон,
Киши бўй олмаса ул йўлда қолғон.

 

Мени ҳикматларим оламда достон,
Руҳум келса қилур суҳбатини бўстон.

 

Мени ҳикматларим кони ҳадисдур,
Киши бўй элтмаса билгил ҳабисдур.

 

Мани хикматларим толибни риқи.

Агар чандики бўлса журму фисқи

 

Мени ҳикматларим фармони субҳон,
Ўқуб уқсанг ҳама маънии Қуръон.

 

Мени ҳикматларим оламда султон,
Қилур бир лаҳзада чўлни гулистон.

 

Мени ҳикматларим шовқи муҳаббат,
Кўзини ёшида қилғой таҳорат.

 

Намозига Расулуллоҳ имоми,
Ани қавми малойиклар тамоми.

 

Шикасталик била қилғон номози,
Қабул бўлғай ани ҳаққа ниёзи.

 

Мени ҳикматларим ошиққа айтинг,
Дили ойнадек содиқга айтинг.

 

Ҳама кўру кару ботини каззоф,
Тамоми иқлимни кездим топмадим соф.

 

Мени ҳикматларим сарофга айтинг,
Худойи бокарам ваҳҳобға айтинг.

 

Адолат подшоҳи бир оти содиқ,
Қилур бир лаҳзада васлига лойиқ.

 

Мани ҳикматларим нодон эшитмас,
Дили кўнгли қаро пандимни олмас.

 

Хатидин бехабар Оллоҳға мункир,
Адабсиз беадаб дунёда бепир.

 

Хатини битса ҳар ким наср битсун,
Вале насри битиб мақсудга етсун.

 

Дини, имони йўқ, исломи вайрон,
Қиёмат тонги отса йўлда қолғон.

 

Пиру комилни кўрмай шайхи Санъон,
Худо қилмас қабул ўқуса Қуръон.

 

Ўзини шайх олур кулбори холи,
Йигирма бешга етмай они оли.

 

Насиҳатлар қилур пиру жувонни.
Ўзи фаҳм этмайин яхши-ёмонни.

 

Аларни сўзлари золу мазолдур

Шариат ахли бу элдин мажолдур.

 

Инонсун деб муни бир неча беақл,
Қулуряар авлиёлдин муни нақл.

 

Қўйуб домин гузаргоҳларга бепир.
Тили макру ҳийла қилғони тазвир.

 

Ани макри эрур шайтондин аъло.
Қўпар юзи қаро маҳшарда тонгла.

 

Аларни кўрмангиз юзини ҳаргиз,
Анингдек лаънатидин айланг парҳез.

 

Забони ҳол била уммийни айтдим,
Ҳақиқат сўз бирла жоҳилни сўкдим.

 

Агар олим бўлса жоним тасаддуқ,
Дуру гуҳар сўзумни эшитиб уқ.

 

Дуру гуҳар сўзун оламга сочса,
Ўқиб уқса каломи ҳақни очса.

 

Ўшал олимга жон қурбон қилурмен,
Тамоми хонумон эҳсон қилурмен.

 

Қани олим, қани омил, ёронлар,
Худодин сўзласа сиз жон беринглар.

 

Чин олим ёстуғин тоштин яратди,
Нима уқти андай оламға айтди.

 

Ўзини билди эрса ҳақни билди,
Худодин қўрқти ва инсофга келди.

 

Мани ҳикматларим доно эшитсун,
Сўзим достон қилиб мақсадга етсун.

 

Мени хикматларим феъли ва қовли.

Дили кўнглида бўлса зикри мавлий.

 

Мани ҳикматларим бир пиру комил,
Қаю банда бўлса худога мойил.

 

Мани ҳикматларим хўбларға айтинг,
Дуо-такбир қилиб раҳматга ботинг.

 

Мани ҳикматларим пиру забардаст,
Эшитканлар бўлур беҳушу сармаст.

 

Тирик бўлса жаҳонда хор бўлмас,
Ўқугон бандалар бемор бўлмас.

 

Қиёматда анга ҳоди бўлурмен,
Агар дардлиғ бўлса дору бўлурмен.

 

Агар юз йил умур кўрса қаримас,
Агар ер остиға кирса чуримас.

 

Худо қилгай ани дўзахдин озод,
Биҳишту жовудонда айлагай шод.

 

Агар хикмат ўқуса айюханнос.

Эрур фарзанд манга ул толиби хос.

 

Эшитиб ҳикматимни гўшга олғон,
Ато қилғай ўлур вақтида имон.

 

Яссавий ҳикматин доно эшитсун,
Эшитганлар ҳама мақсудға етсунсун.

 

Жавоҳир конидин бир нукта олсун,
Эшитмаган бари ҳасратда қолсун.

 

Киши ҳикмат эшитса жони бирлан,
Чиқар жони ани имони бирлан.

 

Қулоққа олмагай бу сўзни нодон,
Ани одам дема, ул жинси ҳайвон.

 

Худони сўзидин чиққан бу ҳикмат,
Эшитганга ёғар борони раҳмат.

 

Мани ҳикматларим ким тутса маҳкам,
Худо қилгай ани албатта беғам.

 

Кирар жаннат ичига шоду хандон,
Худойим айлагай масруру шодон.

 

Мани ҳикматларим Ҳақни саноси,
Муҳаббат аҳлини дардин давоси.

 

Мани ҳикматларим қанду асалдур,
Ҳама сўзлар ичинда бебадалдур.

 

Мани ҳикматларим инъоми оллоҳ,
Саҳар вақтда деса астағфируллоҳ.

 

Ани шайтон — лаин тутмас йўлини,
Муҳаммад Мустафо олғай қўлини.

 

Пайамбар умматим деб мехри товлар.

Азозолни Худойим ўзин қувлар.

 

Мани ҳикматларим дардсизга айтманг,
Баҳосиз гавҳарим нодонга сотманг.

 

Яссавий ҳикматин қадрина етгил,
Хам ишқдин майи бир қатра тотғил.

 

Хам ишқдин киши бир қатра тотғай.

Худони васлига бир йўли ботғай.

 

 

XLIV

 

Муҳаммадни билинг зоти арабдур,
Тариқатни йўли кулли адабдур.

 

Ҳақиқат билмаган одам эмасдур,
Билингиз ҳеч нимага ўхшамасдур...

 

Қаҳрланса қилур ер бирла яксон,
Бўлодур зилзила ер била осмон.

 

Раҳим қилса билингиз раҳмати бор,
Берур бўлса туганмас неъмати бор.

 

Муҳаммадни сифат қилсам камина,
Оносини оти билгил Амина.

 

Отоси оти Абдуллоҳ экандур,
Онодин туғмайин ўлган экандур.

 

Муҳаммадни бобоси сақлағондур,
Яланғоч, очларини йўқлоғондур.

 

Бобосин билингиз Абдулмуталлиб,
Кўнгулда сақлағайсиз яхши билиб.

 

Бобосини отоси эрди Ҳошим,
Эшитканда оқадур кўзда ёшим.

 

Билингиз тўртинчисидур Абдулманаф,
Аларни билса ҳар ким кўнглидур соф.

 

Расулни билса ҳар ким бу тўрт пуштин,
Қиёматда кезар секиз биҳиштни.

 

Бобоси етти ёшда ўлибдур,
Расулни аммасига ҳам берибдур.

 

Абутолиб Алини отасидур,
Қамуғ арабларни каттасидир.

 

Абутолиб бўлодур иш бошида,
Муҳаммад ўлтурур дойим қошида

 

Муҳаммадни ёши ўн етти бўлди,
Ки ул вақтда Хадича они кўрди.

 

Муҳаммадни билингким мисли шунқор
Хадича они кўруб бўлодур зор

 

Хадича кўнглида они суёдур,
Муҳаммад ишқида ичи кўёдур

 

Кеча-кундуз тилар они худодин,
Билингиз оқибат топди муродин.

 

Кўрингизлар худони шевасини,
Муҳаммад боқған экап тевасини.

 

Хадичага Расул шокир бўлибдур,
Бу боис бирла бил они олибдур.

 

Расулни ёшлари қирққа етибдур,

Ки андин сўнг худодин ваҳи инибдур.

 

Ки ондин сўнг Муҳаммад бўлди подшоҳ,
Расулни кўпглида ёр бўлди оллоҳ.

 

Муҳаммадни ишин Оллоҳ битурди,
Халойиқ борчаси иймон кетурди.

 

Расулин бошида бўлди амома,
Камол топди ўтуз уч минг саҳоба

 

Расулға барчаси хизмат қиладур,
Адаб бирлан юруб иззат қиладур.

 

Расул олдига бир .етим келибдур,
Ғарибу мубтало мен деб айтибдур.

 

Раҳим қилди Расул ани ҳолига.
Тилаганин они берди қўлига.

 

Расул айди анга, мен ҳам етиммен,
Етимликда, гарибликда ётиб мен,

 

Муҳаммад айдилар ҳар ким етимдур,
Билингиз ул мени хос умматимдур.

 

Етимни кўрсангиз оғритмангизлар,
Ғарибни кўрсангиз доғ этмангизлар.

 

Етимлар бу жаҳонда хор экандур,
Ғарибларни иши душвор экандур.

 

Ғарибларни иши дойим сулукдур.
Тирик эрмас ғариб мисли ўлукдур.

 

Худойиға ғариблар билгулуғдур,
Ғарибни эрта, оқшом сўргулуғдур.

 

Сифат қилсам Али шери худодур,
Ки шамшпр бирла кофирни қиродур.

 

Кофирларни қилур имонға даъват,
Беродур ҳар замон исломға қувват.

 

Ки мўмин бўлғонин олиб келодур,
Қабул қилмағонин чопиб келодур.

 

Ки шамшир қўлга олиб минса Дулдул,
Тушодур қавми кофирларга ғулғул.

 

Қўлидаги яроғи зулфиқори,
Чопишганда узолур қирқ қари.

 

Алини бор эди ўн саккиз ўғли,
Ани ҳар қайсисидур катта туғли.

 

Али ислом учун қонлар ютодур,
Ки ислом туғини маҳкам тутодур.

 

Хожа Аҳмад ғарибликка тушубдур,
Расул авлодига сўзлар қотибдур.

 

 

XLV

 

Ўн саккиз минг оламга сарвар бўлғон Муҳаммад,
Ўттуз уч минг асҳобға раҳбар бўлғон Муҳаммад.

 

Ялонғочу очликка қаноатлиғ Муҳаммад,
Оши, жони умматга шафоатлиғ Муҳаммад.

 

Тунлар ётиб уюмас, тиловатлиғ Муҳаммад,
Ғариб бирла етимга мурувватлиғ Муҳаммад.

 

Йўлдан озғон гумроҳга ҳидоятлиғ Муҳаммад,
Эҳтиёж тушса ҳар кимга кифоятлиғ Муҳаммад.

 

Абу Жаҳл, бу Лаҳабга сиёсатлиғ Муҳаммад,
Маломатни забуни саломатлиғ Муҳаммад.

 

Намоз рўза қилгувчи ибодатлиг Муҳаммад,
Тинмай тасбиҳ айтғувчи риёзатлиғ Муҳаммад.

 

Малъун-лаин шайтонга сиёсатлиғ Муҳаммад,
Шариатни йўлига иноятлиғ Муҳаммад.

 

Дуолари мустажоб ижобатлиғ Муҳаммад,
Ёмонликка-яхшилик кароматлиғ Муҳаммад.

 

Тавфиқ берган золимга жалолатлиғ Муҳаммад,
Сажда қилғон эгилиб итоатлиғ Муҳаммад.

 

Аршу курси бозори иноятлиғ Муҳаммад,
Сакиз беҳишт эгаси вилоятлиғ Муҳаммад.

 

Мискин Аҳмад қулига китобатлиғ Муҳаммад,
Етим, факир, ғарибга саховатли Муҳаммад.

 

 

ХLVI

 

«Ал-каззобу лоуммати» деди, билинг Муҳаммад,
Ёлғончилар қавмини уммат демас Муҳаммад.

 

Тўғри юрган қулини, Ҳақни излаб йўлини,
Рост юриган қулини уммат дегай Муҳаммад.

 

Ҳар қим умматман деса, Расул ишин қўймаса,
Шафоат куни бўлса маҳрум қўймас Муҳаммад.

 

Тангри-таоло сўзин, Расуллоҳ суннатин,
Инонмағон умматин, уммат, демас Муҳаммад.

 

Умматмен деб юрур сан, буйруғини қилмассан,
Нёчук умид тутарсан, анда сўрмас Муҳаммад.

 

Мушкулдур осий банда, уммат демаса анда,
Расво улур Маҳшарда, уммат демас Муҳаммад.

 

Умматдегай Муҳаммад, чин сўзласа қул Аҳмад,
Тонг-ла бўлса қиёмат, маҳруд қўймас Муҳаммад.

 

 

ХLVII

 

ҲИКОЯТИ МЕЪРОЖ

 

Аё, дўстлар, баён айлай Ҳақ Расулдин,

Уммат бўлсанг эшитиб дуруд айтинг дўстлар.

Ул «раҳматан лиъл-оламин» жузу кулдин,

Уммат бўлсанг эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Худовандим ато қилди анга меърож,
Раҳмат баҳри тўлиб-тошиб урди маввож,
Қўйди ани боши узра ло-амрук тож,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Аввал Жабрил олиб келди анга Буроқ,
Буроқ миниб келди Ҳазрат минг тумтуроқ,
Буроқ учиб парвоз қилди Ҳинд ал-Ироқ,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Оқса бориб тушти кўрунг анда сарвар,
Йиғилдилар жумла руҳлар ул пайғамбар,
Муборак деб келди руҳлар анда яксар,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Жабрил олиб ул Ҳазратни қилди парвоз,
Ул сабратуъл мунтаҳойа оттилар боз,
Мустафони Жабрил қилди хуб сарафроз,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Мақомидин ўтолмайин Жабрил қолди,

Жиловини ул Мекойил келиб олди,

Охир дамда ул Мекойил ҳориб қолди;

Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Ул Исрофил ани олиб учди жинон,
Ул мақомда Расул қилди ажаб жавлон,
Ул ҳам қолди мақомида қилиб афғон,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Аршга қараб қадам қўйди Расулуллоҳ,
Наълиюнни солай деди ҳақ Мустафо,
Нидо келди наълиюн бирла сен қўйгилҳо,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Ҳақ соридин нидо кслдн. эрини мени,
Эй ҳабибим, манга қараб келгил бери,
Маҳрам қилай хос сирримга эмди сени,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Ҳаққа қараб қўйди қадам Расулуллоҳ,
Ҳақдин ўзга ҳеч ким йўқтур анда ҳамроҳ,
Мундоғ мақом ҳеч кимга йўқ, воллоҳ - биллоҳ,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Чин уммат сен бу сўзларни хўб билиб ол,
Ушбу сўзлар хос умматга монанди бол,
Мунофиққа ёқмас бу сўз, қилгай малол,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Мустафони моърожига солгил қулоқ,
Тонг-ла дўзах демагидин чиқар бил дуд,
Сўнгра қилгон пушмондин сенга не суд,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Худо айди меҳмон бўлиб келдинг манга,
Қанча бўлса ҳожатингни ангил манга,
Қилиб хушнуд ҳожатингни берай санга,
Чин умматсен, эшитиб дуруд антинг, дўстлар.

 

Расул айди тилоганим осий уммат,
Балоғатдин қирқ ёшини қилгил раҳмат,
Эй худоё, сендин раҳмат, мендин шафқат,
Чин умматсен, эшитнб дуруд антинг, дўстлар.

 

Тилогингни қабул қилдим, ё ҳақ Расул,
Сен айтконинг қабул қилдим бўлма малул,
Кўп-кўп тила, ҳожатингни қилай қабул,
Чин ўмматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Қирқдан нари эллик ёшин қилдим талаб,
Бекас, етим йиглаб қилдим санга қараб,
Кўзум тикдим ё илоҳи санга инглаб,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Эллик ёшни бердим санга, ё Мустафо,

Қайтиб тила, мен эрурмен нажот — раво,

Кўпроқ тила, ҳар не десанг берай санго,

Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Ё илоҳи, олтмиш ёшни айдим санга,

Сен қудратли, мен нотавон келдим санга,

Бўюн суниб келдим сени даргоҳингга,

Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Худо айди, хожатингни айтдинг манга,
Хушнуд булғил, эмди мундин, ё Мустафо,
Мен розимен, сен ҳам мендин бўлғил ризо,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Расул айди, эмди тилай етмиш ёшни,
Ғам лойиға ботиб қолған аралашни,
Умматим деб мен ичмадим тўйиб ошни,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Етмиш ёшнинг ҳаволасин қилғил манга,
Қиёмат кун раҳматимни сочай анга,
Кўнглинг тинсин, иноятим эмди санга,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Етмиш йилдур манга банда, санга уммат,

Сен у фарзанд учун чеккан ранжу кулфат

Ул бандамга мен бермасмен асло заҳмат,

Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Етмиш, саксон, тўқсон ёшга етса бандам,
Кечиб ани гуноҳини қилғум адам,
Умматингни ғами кетсун, бўлғил беғам,
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Қул қариса хожа берур хатти-барот,

Бандам берса, мен бермасам, манга уёт,

Эй ҳабибим, хушнуд бўлғил, сен бўлғил шод,

Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Эй биродар, меърож сўзи ёлғон айтмас,
Дини сустроқ мунофиқлар нелар демас,

Ул азалдин тийрабахтдур, ўзга келмас.
Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Эй биродар, мунофиққа бўлма улфат,

Ким улфатдур, боши уза юз минг кулфат,

Бошдин-аёқ мунофиқни зиён-заҳмат,

Чин умматсен, эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

Ҳикмат қилди меърож сўзин Қул Хожа Аҳмад,
Шукур оллоҳ, Мустафоға қилди фарзанд,
Арслон бобом хурмо бериб қилди хўрсанд,
Чин умматсен эшитиб дуруд айтинг, дўстлар.

 

 

ХLVIII

 

Кўрғон замон инонгон Або Бакри Сиддиқдур,
Устун бўлуб таянгон Або Бакри Сиддиқдур.

 

Мунглашгонда йиғлабон, қуллуққа бел боғлабон,
Ич, бағрини доғлағон Або Бакри Сиддиқдур.

 

Бир қавлидин қайтмағон, сиррин ҳаргиз айтмағон,
Ғофил бўлиб ётмағон Або Бакри Сиддиқдур.

 

Жон жононага қовшургон, қизни қўлдин топширгон,
Қўл қовшуруб олборгон Або Бакри Сиддиқдур.

 

Айткон сўзига еткон, нафсу ҳоводин кеткон,
Ҳақ Расулин беркиткон Або Бакри Сиддиқдур.

 

Муҳаммадга қайнота, қилғон эмас ҳеч хато,
Бўйнига солғон футо Або Бакри Сиддиқдур.

 

ҚулХожаАҳмад қил тасдиқ ёри ғоринг қил тафриқ,
Орифликда бил содиқ бо Бакри Сиддиқдур.

 

 

ХLIХ

 

Иккинчиси ёр бўлғон адолатлиг Умардур,
Мўминлигда ёр бўлғон адолатлиг Умардур.

 

Билолга азон айтурғон, шариатни билдирғон.
Дин сўзини уқтургон адолатлиғ Умардур.

 

Каъба эшигин очтироғон, барча бутни синдирғон.
Расул кўнглин тиндирғон адолатлиг Умардур.

 

Шариатни бош туткон, тариқатин рост туткон,
Ҳақиқатни хўб билғон адолатлиг Умардур.

 

Ўғлин чорлаб келтурғон, дарра уруб ўлтурғон,
Адил қилиб йўл сурғон адолатлиг Умардур.

 

Чироғ бўлиб ўчмағон, дин йўлидин ёнмағон,
Ноҳақ ишни айтмағон адолатлиғ Умардур.

 

Мискин ғариб қул шариф ёзуқингни айла ёд.

Адл бўлиб сургил дод адолатлиг умардур.

 

Мискин Аҳмад қилгил ёд, қилғил ажзингни бунёд.
Шояд руҳи қилгай шод, адолатли Умардур.

 

 

L

 

Учинчи ёр бўлғон Усмони боҳаёдур,

Ҳар нафасда ёр бўлгон Усмони боҳаёдур.

 

Ҳақ Расулни домоди, динимизни одоби,
Диндорларни озоди Усмони боҳаёдур

 

Ўқуғони шотиби, оят, ҳадис котиби,
Минбар узра хотиби Усмони боҳаёдур.

 

Муножоти кўҳи Тур, олғонлари икки нур,
Айтганлари барча дур Усмони боҳаёдур.

 

Кўплар келиб пиёда, қўймадилар шаҳзода,
Шаҳид қилдилар анда Усмони боҳаёдур.

 

Тавсиф қилдинг Усмонни, Хожа Аҳмад сон ани,
Йўқдур шакку гумони, Усмони боҳаёдур.

 

 

LI

 

Тўртинчиси ёр бўлғон шеру худо Алидур,
Ҳам меърожда ёр бўлғон, шеру худо Алидур.

 

Айтғон сўзи раҳмонни, кўрсанг ғози нуроний.
Кофирларни қирони шеру худо Алидур.

 

Ҳиммат қури дилида, мавлом ёди тилида,
Зулфиқора илгида шеру худо Алидур.

 

Миниб чиқса Дулдулга, ерга тушар зилзила,
Кофирларга ғулғула, шеру худо Алидур.

 

Душманларга муқобил, бўлди кофирга қотил,
Қилғон ботилин зойил шеру худо Алидур.

 

Раҳмат қилгай биру бор, ҳар на қилса эрки бор.
Хожа Аҳмадга мададкор шеру худо Алидур.

 

Нехуш тотлик ҳў ёди саҳар вақти бўлғонда,
Болдин сучук ҳў оти саҳар вақти бўлғонда.

 

Саҳар вақти турғонлар, жонин фидо қилғонлар,
Ишқ ўтиға куйғонлар саҳар вақти бўлғонда.

 

Саҳар вақти хуш соат, турғонга бўлғай роҳат,
Очилур давлат, саодат саҳар вақти бўлғонда.

 

Ҳар кун куяр бужоним, қулликка йўқ дармоним.
Сен кечургил гуноҳим, саҳар вақти бўлғонда.

 

Имон шамъини ёндирсанг руҳ қушини куйдирсанг
Худойингга сиғинсанг саҳар вақти бўлғонда.

 

Қул Хожа Аҳмад соате, бир зарра йўқ тоқати,
Зикр жонни роҳати саҳар вақти бўлғонда.

 

 

LII

 

Умрим охир бўлгонда не қилгаймен Худоё,
Жон олгувчи келганда не қилгаймен Худоё?

 

Жон бермакни ваҳмидин, Азозилни захмидин,
Шафқат бўлмаса сендин не қилғаймен Худоё?

 

Жон бермак иши душвор, осон қилгил ё Жаббор,
Сендин ўзга йўқ ғамхўр, не қилгаймен Худоё?

 

Жоним жудо бўлғонда, таним мунда қолғонда,
Тахта узра олғонда не қилгаймен Худоё?

 

Ожиз бўлиб ётганда, фаришталар кирганда,
«Ман раббук» деб сўрғонда не қилгаймен Худоё?

 

Элтиб гўрга қўйғопда, ети қадам ёпгонда,
Сурғувчилар киргонда не қилгаймен Худоё?

 

«Ман раббук» деб турғонда, қора кундур ўшонда,
«Раббинг кимдур»деганда не қилгаймен Худоё?

 

Қул Хожа Аҳмад, сен банда, нафс илгида
Маҳшар куни бўлғонда не қилғаймен Худоё?

 

 

LIII

 

Қаҳҳор отлиғ қаҳрингдин қўрқуб пиғлар Хожа Аҳмад,
Раҳмон отлиғ раҳмингдин умид тутар Хожа Аҳмад.

 

Гуноҳим кўп илоҳим, кечургайсен гуноҳим,
Барча қуллар ичинда оспий қулдур Хожа Аҳмад.

 

Мунофиқлар юрурлар, фисқу фужур қилурлар,
Ҳаром, шубҳа сюрлар, қўрқуб йиглар Хожа Аҳмад.

 

Тариқатни билмадинг, ҳақиқатга кирмадинг,

Пир буйруғин тутмадинг, узрн кўндур Хожа Аҳмад.

 

Охир замон бўлғондур, подшо золим бўлғондур,

Ҳаром, шубҳа тўлғондур, ҳайрон бўлур Хожа Аҳмад.

 

Шарманда осий қулмен, ишқ йўлида булбулмен,
Арслон бобога қулмсп, қулинг бўлур Хожа Аҳмад.

 

Қул Хожа Аҳмад, тоат қил англамакни одат қил,
Бало келса тоқат қил, Ҳақдин бўлур Хожа Аҳмад.

 

 

LIV

 

Холиқимни излармtн тун-кун жаҳоy ичинда,
Тўрт ёнимдан йўл энди кавну макон ичинда.

 

Тўртдин еттига еттим, тўққизни узар эттим,
Андин иккига келдим чархи кайвон ичинда.

 

Уч юз олтмиш су кечдим тўрт юз қирқ тўрт тош оштим,
Ваҳдат шаробин нчдим, туштум майдон ичинда.

 

Чунки туштум майдонга, майдонни тўла кўрдум,
Юз минг орифни кўрдум, барча жавлон ичинда.

 

Ғаввос баҳриға кирдим, вужуд шаҳрини кездим,
Дурни садафда кўрдум, гуҳарни кон ичинда.

 

Аршу курсини юрдум, Лавҳу қаламни кўрдум,
Вужуд шаҳрини кездим, айдим бу жон ичинда.

 

Жонни кўрдум жононда, ишқни кўрдум майдонда,
Ошиқларнинг майдони жумла бўстон ичинда.

 

Эрни кўрдум эргашдим, истадуғимни сўрдим,
Барчаси сенда деди, қолдим ҳайрон ичинда.

 

Ҳайрон бўлибон қолдним, беҳуш бўлибон толдим,
Ўзимни дардга солдим, топдим дармон ичинда.

 

Мискин Хожа Аҳмад жони, ҳам гуҳардур, ҳам кони,
Жумла анинг макони, ул ломакон ичинда.

 

 

LV

 

Эранлар жамол кўрар дарвешлар суҳбатинда,
Ёронлар мажлисинда, нур ёғар суҳбатинда.

 

На тиласа ул бўлур дарвешлар суҳбатинда,
Ҳар сирлар зоҳир бўлур дарвешлар суҳбатинда.

 

Ҳар ким суҳбатга келди, эрандин ул ушолди,
Бот келди, билмиш бўлди дарвешлар суҳбатинда.

 

Ҳар ким суҳбатга келди, кўнглига маъно тўлди,
Асҳоблар мурод топди дарвешлар суҳбатинда.

 

Ом келса хос бўлур, юлдуз келса ой бўлур,

Мис келса олтин бўлур, дарвешлар сухбатинда.

 

Кибру ҳасадлар ўлар, ичига маъно тўлар,

Кўз очиб Ҳақни кўрар дарвешлар суҳбатинда.

 

Расулга ваҳий келди, бошидин тожин олди,
Кўпти ходимлик қилди, дарвешлар суҳбатинда.

 

Қул Хожа Аҳмад суҳбатда, дам урар муножотда,
Зиҳи хушдур саодат дарвошлар суҳбатинда.

 

 

LVI

 

Бешак билинг, бу дунё барча элдин ўтаро,
Инонмагил молингга, бир кун қўлдин кетаро.
Ото-оно, қариндош, қаён кетти, фикр қил.
Тўрт аёғлиг чўбин от бир кун санга етаро.

 

Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема,
Киши молини ема, сирот узра тутаро.
Аҳли аёл, қариндош, ҳеч ким бўлмайдур йўлдош,
Мардона бўл ғариб бош, умринг елдек ўтаро.

 

Қул Хожа Аҳмад тоат қил,умринг билмам неча он.
Аслинг билсанг, оби гил, ина гилга кетаро.

 

 

LVII

 

Қаро кундур, ўшол соатки дунёдин сафар қилсанг,
Зану фарзанд, молу мулкинг борисидинг узар қилсанг.

 

Сени қўймас ажал ҳаргиз, неча ҳукминг равон бўлса,
Ҳукумат бирла оламни агар зеру забар қилсанг.

 

Бўлуптур барчага фармон ўлумни шарбатин ичмак,
Қочиб ондин қутулмассен, неча ондин ҳазар қилсанг

 

Халойиқнинг мазориға бориб бир-бир тамошо қил,
Улуғлардин олиб ибрат керак бағринг кабоб қилсанг

 

Ҳамиша яхшилик қилғил, кетарсен ушбу дунёдин,
Қиёмат оби рўйига керак хуну жигар қилсанг.

 

Худо фармонини тутғон бўлур ул авлиёлардин,
Бўлур сен авлиёлардин риёзатни кўпроқ қилсанг.

 

Хожа Аҳмад маъсият бирла ҳаётинг қилмагил зойе,
Бўлурсен лойиқи ҳазрат, агар тоат саҳар қилсанг.

 

 

LVIII

 

Ният қилдик Каъбага, ризо бўлунг, дўстларим,
Ё ўлгаймиз, келгаймиз, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Ният қилдик Каъбага, ҳақ Мустафо равзага,
Насиб қилғил борчаға, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Насиб бўлса, боргаймиз, насиб бўлса келгаймиз,
Ажал етса ўлгаймиз, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Ризо бўлунг ўзумдин, яхши-ёмон сўзимдин,
Ўтунг қатиг юзумдин, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Қудрат бўлса юрингиз, куч бўлмаса турингиз,
Дуо қила кўрунгиз, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Дўстлар бизни йўқлагай, фосиқлар кўп уҳлағай,
Масжид сари келмағай, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Сирдин бўлди ишорат, мунда қилдик иморат,
Қилгай Расул шафоат, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Арслонбобдин башорат, пирдин тилаб ижозат,
Дўстлар қилғай ибодат, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Каъба сори кўчалук, золимлардин қочалук,
Ўгул-қиздин кечалук, ризо бўлунгдўстларим.

 

Тилим сўрсам, қарор йўқ, ғариб ўлса, сўрар йўқ,
Емишларда ҳалол йўқ, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Кечти қулинг жонидин, чиқди халқни сонидин,
Дўстлар боргай сўнгидин, ризо бўлунг, дўстларим.

 

Яссавий юмғил кўзунгни, халққа айтқил сўзингни,
Каъбага сурт юзунгни, ризо бўлунг, дўстларим.

 

 

LIX

 

Оллоҳ деган бандани жойин жаннатда кўрдум,
Ҳуру ғулмон жумласин қаршу хизматда кўрдум.

 

Туни-куни ухламай ҳу зикрини айтқанлар,
Малойиклар ҳамроҳи аршни устида кўрдум.

 

Хайру сано қилғонлар, етим кўнглин олғонлар,
Чаҳор ёрлар ҳамроҳи, кавсар лабинда кўрдум.

 

Омил бўлғон олимлар, йўлга кирган осийлар,
Андоғ олим жонини доруссаломда кўрдум.

 

Муфти бўлғон олимлар, ноҳақ фатво берганлар,
Андоғ муфти жойини сирот кўфругда кўрдум.

 

Золим бўлиб зулм эткан, етим кўнглин оғритган,
Қора юзлуғ маҳшарда қўлин орқада кўрдум.

 

Жамоатга бормайин тарки намоз қилғонлар,
Шайтон бирла бир ерда дарки асфолда кўрдум.

 

Қул Хожа Аҳмад кон очти, дурру гуҳарни сочти,
Тингламағон бу сўзни ғафлат ичинда кўрдум.

 

 

LX

 

Ваҳдат хуми очилди, майхонаға кирдим мен,

Бир жом ичиб шул майдин масту ҳайрон бўлсаммен.

 

Ўшул майнинг мазаси ич-бағримни қон қилди,
Бағр қонин оқизиб жонон сори борсам мен.

 

Соқи сўнди ҳар нафас кайфиятлинг шаробин,
Сармаст бўлуб ўшул дам нола-фарёд урсам мен.

 

Ул дарёнинг мавжидин тегма ғаввос дур олмас,
Жондин кечиб дур учун баҳр қаърига чўмсам мен.

 

Хожа Аҳмаднинг хумида муҳаббатнинг шароби,
Ошиқларға шул майдин муродинча берсам мен.

 

 

LXI

 

Биздан салом дўстларга, талаб ёдин қўймасин.

Дийдор талаб қилсалар ҳаргиз ғофил бўлмасин

 

Ғофил топмас ҳақ йўлин, анда топмаслар ўрин,
Ичи тоши кўйибон саҳарларда ётмасин.

 

Ёди бирлан бўлсалар, дийдор орзу қилсалар,
Ҳарчанд хорлик кўрсалар кўнгул ўзга бўлмасин.

 

Ошиқларга дунёда хорлик, зорлик, маломат,
Маломатсиз меҳнатсиз ошиқ ман деб айтмасин.

 

Шариатда тажриддур дунёсини тарк этмак,
Тарк этмайин дунёни Ҳақни суйдим демасин.

 

Тариқатда тан жонин тарк этмаги тажриддур,
Тарк этмайин тан жонин тажрид бўлдим демасин.

 

Ҳақиқатда ҳаромдир бир Худодан ўзгаси:
Андоғ бўлмай ошиқлар дийдор орзу қилмасин.

 

Андоғ расул мустафо дунё молин суймади,
Уммат бўлса расулга дунё молин суймасин.

 

Мискин Аҳмад Яссавий салом айди дўстларга,
Ушбу сўзнинг маъносин толиб бўлса англасин.

 

 

LXII

 

Тинмай ошиқ ҳу дерлар худойига ёлвориб,
Юрур они ишқида кеча-кундуз сорғайиб.

 

Зор йиғлатиб ошиқни ишқ илгида Худойим,
Ишқ йўлида маломат анга кўрур муносиб.

 

Мансур бир кун йиғлади эранлар раҳм айлади.
Чил тан шарбат ичирди Мансурга меҳрин солиб.

 

Мансур айтур «Анал-Ҳақ», эранлар иши барҳақ,
Муллолар айтур ноҳақ, кўнглига ёмон олиб.

 

Айтмагил«Анал-Ҳақ»деб,кофир бўлдинг Мансур деб
Қуръон ичра булдур деб ўлдирдилар кўплашиб.

 

Билмадилар муллолар «Анал-Ҳақ»ни маъносин,
Қол аҳлига ҳол илмин Ҳақ кўрмади муносиб.

 

Ривоятлар битилди, ҳолин ани билмади,
Мансурдек авлиёни қўйдилар дорға осиб.

 

Иймонсиз деб муллолар шайх Мансурни ўлдирди,
Кофир деб ўлдирдилар уч юз мулло талошиб.

 

Кулин кўкка совурди, элтиб дарёга солди,
Завқ дарёси мавж урди оқди дарё кўпириб.

 

Ўшал куни ул дарё қилди афғон вовайло,
Ошиқларга Худоё.қилгил дийдорингнасиб.

 

Афсонадур шариат, фарзонадур ҳақиқат,
Дурдонадур тариқат ошиқларга муносиб.

 

Халқи олам йиғилди, Мансур деб фарёд қилди.
Мансурни ёронлари қолди анда йиғлашиб

 

Тавба қилгил, Хожа Аҳмад, бўлғай Ҳакдин иноят.
Юз минг валилар ўтти сирни сирга улошиб.

 

 

LXIII

 

Ишқинг қилди шайдомени, жумла олам билди мени,
Қайғум сен-сен туни-куни, менга сен уқ, кераксан.

 

Таоллоҳ зиҳи маъни, сен яратдинг жисму жонни,
Қуллуқ қилсам туни-куни, менга сен уқ, кераксан.

 

Кўзум очдим сени кўрдим, кул кўнгулни сенга бердим,
Уруғларим таркин қилдим, менга сен уқ кераксан.

 

Сўзласам мен тилимда сон, тўкар бўлсанг меним қоним
Менқулингмен сен султоним, менга сен уқ, кераксан.

 

Олимларга китоб керак, сўфийларга магжид керак,
Мажнунларга Лайло керак, менга сен уқ кераксан.

 

Ғофилларга дунё керак, оқилларга уқбо керак,
Воизларга минбар керак, менга сен уқ кераксан.

 

Олам бари учмох бўлса, жумла ҳурлар қарши келса,
Оллоҳ менга рўзи қилса, менга сен, уқ кераксан.

 

Учмох кирам жавлон қилам, на ҳурларга назар қилам,
Они муни мен не қилам, менга сен уқ, кераксан.

 

Хожа Аҳмаддур меним отим, туни куни ёнар ўтим,
Ики жаҳонда умидим, манга сен уқ, кераксан.

 

 

LXIV

 

Биҳишт, дўзах талошур, талашмоқда баён бор,

Дўзах айтур:«Ман ортуқ, манда Фиръавн, Ҳамон бор»

Биҳишт айтур:«Не дер сан, сўзни билмай айтурсан
Санда Фиръавн бор бўлса, манда Юсуф Канъон бор»

 

Дўзах айтур:«Ман ортуқ,бахил қуллар манда бор»
Бахилларнинг бўйнида ўтлуғ занжир-кишан бор»

 

Биҳишт айтур: «Ман ортуқ, пайғамбарлар манда бор»
Пайғамбарлар олдида кавсар, ҳуру ғилмон бор»

 

Дўзах айтур:«Ман ортуқ, тарсо жуҳуд манда бор»
Жуҳуд тарсо олдида турлук азоб-сўзон бор»

 

Биҳишт айтур: «Ман ортуқ, мўмин қуллар манда бор»
Мўминларни олдида турлук неъмат-алвон бор»

 

Дўзах айтур:«Ман ортуқ, золим қуллар манда бор»
Золимларга берурга заҳру заққум чандон бор»

 

Биҳишт айтур:«Ман ортуқ, олим қуллар менда бор,
Олимларни кўнглида оят, ҳадис, Қуръон бор».

 

Дўзах айтур:«Ман ортуқ, мунофнқлар манда бор,
Мунофиқлар бўйнида ўтдин ишкил-кишан бор».

 

Биҳишт айтур:«Ман ортуқ, зокир қуллар манда бор,
Зокирларни кўнтлида зикру фикри субҳон бор».

 

Дўзах антур:«Ман ортуқ, беномуслар манда бор,
Беномуслар бўнинда илон билан чаён. бор».

 

Биҳишт айтур:«Ман ортиқ, дийдор кўрмакманда бор,
Дийдорин кўрсатурга раҳим отлиг Раҳмон бор».

 

Дўзах анда тек турди, биҳишт узрини айтди, 

Қул Хожа Аҳмад-не билди, билдиргувчи Яздон бор.

 

 

LXV

 

Ҳу ҳалқаси қурилди, эй дарвешлар, келинглар,
Ҳақ суфроси ёйилди андин улиш олинглар.

 

Қол илмини ўқубон, ҳол илмига етибон,
Йўқлик ичра ботибон борлиқлардан олинглар.

 

Йиртиб шафқат пардасин, тилаб дийдор ваъдасин,
Очиб кўнгил дийдасин мушоҳада қилинглар.

 

Ҳу аррасин олибон, нафс бошига солибон,
Туни куни толиблар жонни қурбон қилинглар.

 

Ҳалқа ичра ҳу денгиз, ишқ ўтига ёнингиз,

Тан жон бирла толиблар такбир бошлаб айтинглар

 

Ҳу-ҳу тею зор инграб, ҳу демакда маъно бор,
Дийдоридин умидвор, раҳматидин олинглар.

 

Қул Хожа Аҳмад қул бўлган йўл устида кулбўлган
Толибларга мул бўлган, андин ибрат олинглар.

 

LXVI

 

Йўл устида ўлтириб йўлни сўрган дарвешлар,
Уқбодин хабар истаб йўлга кирган дарвешлар.

 

Асолари илгида, ҳиммат қури дилида,
Изим ёди тилида, оллоҳ деган дарвешлар.

 

Хирқалари эгнида, кўнглида юз минг аён,
Билингиз ики жаҳон кўзга илмас дарвешлар.

 

Дарвеш Ҳақнинг манзури, зикри турур гулзори.
Ҳақни ёди асрори, хўб одоблиг дарвешлар.

 

Ёзуғим кўп йўлотмас, асҳоб дорусин тонмас,
Кўзда ёшин қуритмас ёши оққан дарвешлар.

 

Ит нафсини ўлдурур, қизил юзин сўлдирур,
Хожа Аҳмад қул эрур, сотиб есун дарвешлар.

 

 

LXVII

 

Эй дўстларим, ўлсам мен билмамки ҳолим не бўлур,
Гўрга кирибон ётсам мен, билмамки ҳолим не бўлур.

 

Элтиб лаҳадга қўйсалар» орқага боқмай ёнсалар,
Сўриғ саволин сўрсалар, билмамки ҳолим не бўлур.

 

Кирса қариш отлиғ йилон, чулганса танга шул замон,
Қолмас бутун бир устахон, билмамки ҳолим не бўлур.

 

Жумла йиғилиб мўру мор, атрофимда нишлар урар,
Мушкул ўлур пас кору бор, билмамки ҳолим не бўлур

 

Ҳеч келмадим ендин савоб, анда не бергумдир жавоб,
Гар қилсалар юз минг азоб, билмамки ҳолим не бўлур.

 

Бўлса қиёматни куни, ҳозир бўлур барчалари,
Қилган амалларинг қани, билмамки ҳолим не бўлур.

 

Эй Қул Аҳмад, сен бу кун, қилгил ибодат туну кун,
Демагил умримдур узун, билмамки ҳолим не бўлур.

 

 

LXVIII

 

Неча йиллик меҳрибоним жон эдилар, дўстларим
Бу вужудим шаҳрини фано қиладур дўстларим.

 

Бу қафасни тўтиси парвоз қиладур учкали,
Бир қоронгу шуъласиз ерга борадур, дўстларим.

 

Эй мени ёронларим, ҳиммат тутинг имонима,
Душманим имонима захмат берадур, дўстларим.

 

Ушбу жон бизлар билан бир неча йиллар бор эди,
Ҳақ таоло ҳукми бирлан азм этадур, дўстларим.

 

Бу мени аъзоларим жоним билан шодмон эди,
Жон чиқарга кулли аъзом титрашадур дўстларим

 

Амри Ҳаққа барча халқи оламинг бўлди ризо,
Ул ҳақиқат бандалар доим ризодур, дўстларим.

 

Қул Хожа Аҳмад тўтиси парвоз этадур учкали,
Найласин мискин хукми Худодир дўстларим.

 

 

LXIX

 

Ғарибликда ғариб бўлган ғариблар,
Ғариблар ҳолини билган ғариблар,

 

Сабаб бирла йироқ ерга борибон,
Қариндош қадрини билган ғариблар.

 

Сувсаганда сувга муҳтож бўлғон,
Тирикда зор ўлуб, ўлган ғариблар.

 

Киши билмас ғариблар ҳоли недур,
Ким ул беқадр, улар мискин ғариблар.

 

Кел эмди Аҳмадо, ўзингга боқгил,
Ғариб сан, сан, ғариб мискин, ғариблар.

 

 

LXX

 

Ҳақ таолло фазли бирлан фармон қилди,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.
Олтмиш учда суннатларин маҳкам тутиб,
Эшитиб, уқиб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

Ер устида ўлмас бурун тирик ўлдум,
Олтмиш учда суннат деди эшитиб билдим,
Ер остида жоним била қуллуқ қилдим,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

Эранлардан файзу футуҳ ололмадим,
Юз йигирма бешга кирдим билолмадим.
Ҳақ таолло тоатларин қилолмадим,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

Бўлғайманму Муҳаммадни хос уммати,
Уммат деса осийларни хуш давлати,
Болдин тотлиғ эрур менга бу меҳнати,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

Бизлар учун жонлар чекти ул Муҳаммад,
Уммат бўлсанг ғам емассан ёлғон уммат.
Кеча-кундуз ҳосилларинг сайру ишрат,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

Эллик ёшда нидо келди, ўлмак осон,
Шарти улдур сенда бўлса нури имон.
Тонгла борсанг дийдорита қилур меҳмон,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

Эй мўминлар, бу дунёни поёни йўқ,
Чин ўларсен ҳаргиз муни ёлғони йўқ,
Ким билмаса валлоҳ они иймони йўқ,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Ҳожа Аҳмад.

 

Аслим туфроқ, наслим туфроқ, барчадин хор,
Босиб ўтсанг мурдор жисмим қилғуси ор,
Ким ор этса шайтон қовми, ҳавоси бор,
Эшитиб, уқуб. ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

Банда бўлсанг меҳнат тортгил, ғофил одам,
Оқил эрсанг гапиматдур сенга шул дам,
Амонатдур азиз жонинг юрма беғам,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

Олтмиш учда суннат бўлди ерга кирмак,
Расул учун икки олам барбод бермак,.
Ошиқларни суннатидур тирик ўлмак,
Эшитиб, уқуб ерга кирди қул Хожа Аҳмад.

 

 

LXXI

 

Оллоҳ деган қанду асал пайдо қилди,
Охиратда Оллоҳ бирла савдо қилди,
Амал қилғон чин олимни доно қилди,
Жону дилда Ҳақ зикрини айтинг, дўстлар.

 

Эсиз олим, амал қилмай йўлда қолур,
Ўқуб уқмай дунё молин қўлга олур,
Манманликдин, эсиз, умрин зое қилур,
Жону дилда Ҳақ зикриии айтнпг, дўстлар.

 

Олим улдур намоз ўқуб тоат қилса,
Ҳақдин қўрқуб, охиратни ғамин еса,
Қуръон ўқуб, Ҳақдин қўрқуб зор инграса,
Жону дилда Ҳақ зикрини айтинг, дўстлар.

 

Андоғ олим икки кўзи гирён бўлур,
Саҳарлари эрта туруб нолон бўлур,
Ишқ йўлида куюб, ёниб бирён бўлур,
Жону дилда Ҳақ зикрини айтинг, дўстлар.

 

Қул Хожа Аҳмад, олай десанг Ҳақдин улуш,
Боязиддек нафсинг била туп-куп уруш,
Эй бехабар, уммат эрсанг будур равиш,
Жону дилда Ҳақ зикрини айтинг, дўстлар.

 

 

LXXII

 

Тариқатда турлук адаб билмагунча,
Нафси бирла муҳориба қилмагунча,
Ишқ йўлига ўзни лойиқ этмагунча,
Ҳақиқатни сирларини билса бўлмас.

 

Ваҳдоният кемасини сиррин билмай,
Ишқ, асрор сўзларидин хабар олмай,
Тажрид, тафрид ишларини адо қилмай,
Ул тавҳидни мевасидин олса бўлмас.

 

Тариқатни шавқи, завқи куймак, ёнмак,
Ҳакдин қочқон ножинслардан қочиб, тонмак,
Юз минг турлик жафо тотса бўюн сунмак,
Бўюн сунмай ишқ дўконин қурса бўлмас

 

Қул Хожа Аҳмад тажрид, тафрид умид қилгил.
Мустафони сўзларига амал қилгил,
Тавба дебон тунлар қўпуб зор инграгил,
Зор йиғламай дийдорини кўрса бўлмас.

 

 

LXXIII

 

Эй кўнгул қилдинг гуноҳ ҳаргиз пушаймон бўлмадинг,
Сўфиман деб лоф уриб, толиби жонон бўлмадинг.
Хайфи умринг ўтти, бир лаҳза гирён бўлмадинг

Сўфи нақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфилиғ шундоғмидур доим ишинг ғафлат билан,
Донаи тасбоҳ қўлингда тилларинг ғийбат билан,
Суллаи чил пич урарсен нафси бат иззат била,
Сўфи нақш бўлдинг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфи бўлсанг софи бўлгил журми исён бўлмасин,
Тоату тақво қилиб кўнглинг паришон бўлмасун,
Жону дилда йиғлагил маҳшарда ёлғон бўлмасун,
Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфилиқ шарти дурур тунлар қўпиб қон йиғламоқ. 

Ҳар жафоға сабр этибон белини махкам боғламоқ.

Толиби Оллоҳ бўлиб хар яхши сўзни сўзламоқ

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфиё тоат қилурсен барчаси ужбу риё.

Жону дил дунёға мағрур тилларингда оху вой.

Жон берурда бўлғуйинг нури иймондин жудо.

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфи бўлмай найласин уйида ўилурға иши йўқ.

Сўфилиғ даво қилур халқиға берурга оши йўқ.

Оху вой дерлар яна кўзида қатра ёши йўқ.

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфий бўлиь нафс учун хардам эшикка боқасан.

Назр олиб келдиму деб хардам кишига боқасен.

Лаънати Оллоҳини бўйнингга хардам тоқасен.

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфимен деб лоф урарсен сўзи афғонинг қани,
Ашки сурху рўйи зарду чашми хунборинг қани,
Муршиди комил, мукаммал роҳ мардонинг қани,
Сўфи пақш бўлдунг вале харгиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфиё, беғам юрарсен донаи тасбеҳ олиб.
Дунёга мағрур бўлуб, дин ишини орқа солиб,
Қўрққил эмди, қўрққил эмди, Худойига ёлбориб,
Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфий бўлиб моли кас олмоқ учун қилдинг жадал. 

Зоҳиринг сўфийнамодур ботининг дуну дағал.

Эй бехабар, эй бехабар шармандасен рўзи азал.

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Донаи тасбех олиб эл кўзига хўп сўписан.

Нафси бадни олдида тарсо жўхудни тўписан.

Бандалиғ қилинг худоға йўқса сакки кўписан.

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфиё ўз турингга ёлғиз худоға бандасан.

Аслингга боқсанг агар олам ичинда гандасан.

Пур гуноху пур хатар, хам осию шармандасан.

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфиё қилдинг муҳаббат даъвосини девона бўл,
Молу мулку хонумондин кечгилу бегона бўл,
Ким Худо деб сўзласа, минг ўргулуб парвона бўл,
Сўфи нақш бўлдунг вале харгиз мусулмон бўлмадинг.

 

Сўфиё давои ишқ қил барчадин безори бўл.

Уйқуни айлаб харом тунлар қўпиб бедори бўл.

Дарди йўқ бедардни кўрсанг қочғилу озори бўл.

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

Ахмадо сен сўфи бўлсанг сўфилиғ осон эмас.

Хақ расул сўфий бўлиб Дунё молин суйган эмас.

Дунёни суйган киши бешак билинг инсон эмас.

Сўфи нақш бўлдунг вале ҳаргиз мусулмон бўлмадинг.

 

 

LXXIV

 

Бедор бўлғил, эй мўъмин, саҳар вақти ичинда,
Қутқор ўзунгни ўтдин саҳар вақти ичинда.

 

Саҳарларда ул гуллар сано айтур булбуллар,
Ким айтурким биру бор саҳар вақти ичинда.

 

Саҳар лаззатини ошиқ қуллар билурлар,
Ҳақни ҳозир кўрарлар саҳар вақти ичинда.

 

Саҳар вақти хуш соат, ҳам жаннат эрур роҳат,
Тангрига қил ибодат саҳар вақти ичинда.

 

 

LXXV

 

Ўн саккиз минг оламда ҳайрон бўлган ошиқлар,
Топмай маъшуқ чароғин сарсон бўлган ошиқлар.

 

Ҳар дам боши ўргулиб, кўзи халққа телмуриб,
Ҳу-ҳў тею жўркулуб2 гирён бўлган ошиқлар.

 

Куйиб ёниб қул бўлган, ишқида булбул бўлган,
Кимни кўрса қул бўлган, мардон бўлган ошиқлар.

 

Йўл устида ҳақ бўлган, сийналари чок бўлган,
Зикрин айтиб пок бўлган, нолоп бўлган ошиқлар.

 

Ҳиммат қўрин боғлаган, юрак-бағрин доғлаган.
Фарёд уриб йиғлаган, гирён бўлган, ошиқлар.

 

Гоҳи юзи сорғариб, гоҳи йўлида ғариб,

Тасбиҳлари ё ҳабиб, жавлон бўлган ошиқлар.

 

Аҳмад сен ҳам ошиқ бўл, сидқинг бирла содиқ бўл,
Даргоҳига лойиқ бўл, жонон бўлган ошиқлар.

 

LXXVI

 

Осий жофий қулинг келди даргоҳингга,
Қўлум тутуб йўлга солгил, анталҳодий.
Эрклик Қодир йиғлаб келдим даргоҳингға,
Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Тун кечалар тонг отғунча ётмоқ ишим.

Сахар туриб роз айтмади мунгли бошим.

Надоматда оқармикун кўзда ёшим.

Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Йўлсиз йўлға кирдим дўстлар ҳолим хароб,
Халқдин сўрсам, ҳеч ким бермас менга жавоб.
Холиқим сен йўл кўрсатгил, олийжаноб,
Қўлум тутуб йўлга солгил, анталҳодий.

 

Хижолатда қўрқуб келдим гуноҳимдин,
Зоти улуғ парвардигор, илоҳимдин,
Нидо келди ноумид қўймай даргоҳимдин,
Қўлум тутуб йўлға солгил, анталҳодий.

 

Йиғлаб келдим хазратингга аё шоҳим.

Қубсаб келдим қаронғулуқ чиққил моҳим.

Подишоҳим сен биру борим нигоҳ гоҳим.

Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Бошдин-аёғ бўлди гуноҳ қайда борай,
Йўл адашган итдек бўлуб, кимдин сўрай,
Бу ҳол бирлан дийдорингни қайдин кўрай,
Қўлум тутуб йўлға солғил, анталҳодий.

 

Мен беркитсам илик аёқ жумла гувоҳ.

Рахмат этиб сен кечмасанг холим табоҳ.

Шармандаман дармондаман кўпдир гуноҳ.

Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Гуноҳ дарди бомор қилди, табибимсен,
Маҳбубимсен, дармонимсен, ҳабибимсен,
Йўлда қолдим, ҳолим сўрар рафиқимсен,
Қўлум тутуб йўлга солгил, анталҳодий.

 

Фосиқ фожир рахматингдин ноумид эмас.

Сендин ўзга хечким мани йўлаға солмас.

Лутф этмасанг мушкулларим осон бўлмас.

Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Ҳеч киши йўқ ерда, кўкда сен, сен қодир,
Шаким йўқдур, бу сўзларда ўзинг нозир,
Ҳам яккасен, ягонасен. бешак ҳозир,
Қўлум тутуб йўлга солгил. анталҳодий.

 

Мен йўлингда бош бермадим, қодир Худо,
Бош на бўлғай, ғариб жоним юзминг фидо,
Дард ҳам ўзинг, дармон ўзинг, лутфинг даво,
Қўлум тутуб йўлға солгил анталҳодий.

 

Жону иймон ғазосидур сенинг завқинг,
Жоним бериб сотқин олай сени ишқинг,
Рўзи маҳшар шафиъ бўлғай сени шавқинг,
Қўлум тутуб пўлга солгил, анталҳодий.

 

Қул хуваллоҳ, Субхоналлоҳ дин қамчиси.

Рўза намоз тасбеҳ таҳлил Хақ элчиси.

Пиримуғон толиблари йўл бошчиси.

Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Анталҳодий, анталҳақни зикрин айтсам,
Ҳодий бўлсанг ади, йўлдин ростқа қайтсам.
Ху зикрини тила олиб наъра тортсам,
Қўлум тутуб йўла солгил, аталходий.

 

Антал ҳодий Антал хақни зикри қовий.

Пиру муғон сўзларидин олса фатво.

Ботинлари равшан бўлиб бўлур яхши.

Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Саҳар вақтда йиғлаб тўксам қонлар кўздин.
Кўнглим очиб огоҳ бўлай яхши сўздин,
Зоти улуғ раҳмон эгам, ҳам жабборим,
Қўлум тутуб йўла солгил анталҳодий.

 

Эй дод эгам, ҳеч етмади сенга додим,
Еру кўкни нолон қилди бул фарёдим,
Рўзи маҳшар қичқиргайму, кел озодим,
Қўлум тутуб йўлга солгил, анталҳодий.

 

Банда бўлсанг зикрин айгил, қўлунг олсун,
Йўлдин озсанг, раҳбар бўлуб йўлга солсун,
Саҳарларда зори қилгил раҳми келсун,
Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Анталҳодий, анталҳодий зикри Оллох,
Қақ зикрини айғил тинмай бўлғунг огоҳ,
Раҳим мавлом назар қилса ўлур ногоҳ,
Қўлум тутуб йўлга солғил, анталҳодий.

 

Анталҳодий, анталҳодий зикри улуғ,
Хақ зикрини вирд айлаган кўнгли синуғ
Вирд айламай шайхмен деса жойи томуғ
Қўлум тутуб йўлга солгил, анталҳодий.

 

Қул Хожа Аҳмад нафсдин улуғ бало бўлмас,
Йўл устида туфроқ бўлмай нафсинг ўлмас,
Еру кўкдин таъма берсам ҳаргиз туймас,
Қўлум тутуб йўлга солғил анталҳодий.

 

ИЗОҲЛАР

 

Азозил — Шайтоннинг номи.

«Алказзобу лоуммати» — «Ёлғончи умматим эмас».

«Аласту бираббикум»—«Мен сизнинг Раббингиз эмас манму?»

Анал—Ҳақ! — «Мен—Худоман!» Мансур Халлож сўзи. У шу гапи учун дорга осилган

Бараҳна— яланғоч.

Б и ҳ а м д и л л о — Худога ҳамдлар бўлсинким.

Биру борим — Оллоҳнинг бирлиги «ваҳданият» ва бор
лиқ — «мавжудият» сифатларини ифодаловчи ибора.

И л л о ҳ - б и л л о ҳ— Худо ҳаққи.

«Ва анҳору мин асалин мусаффо»—«Қуръон» ояти. «Ариқдурким асал тўлиб оқади». Жаннатдаги ариқлардан бирига ишора.

Дафтар исоний — иккинчи дафтар. Ҳикматларда бир неча маротаба бу ибора такрорланади. «Девони ҳикмат»даги тўртликлардан бирида «То тирик сен ишқ дафтари адо бўлмас», деган сатр бор. Бу мисрадан маълум бўладики, «ишқ дафтари» ёки «дафтари соний» деганда Аҳмад Яссавий ишқи илоҳий талқинидаги асарлар мажмуасини назарда тутгандир.

И л л и й ю н— жаннат.

Иншоаллоҳ— Худо хоҳласа агар.

И н н о ф а т а ҳ н о — «Қуръон»даги «фатҳ» сурасининг бошла
ниши.

К у л л у я в м и н б а т а р— Кун кундан ёмон.

Л а б б а й к— қабул қиламан; хизматингизга ҳозирман.

Ло илоҳа иллаллоҳ— Худодан ўзга худо йўқ!

«Ман раббук» — «Худойинг кимдур?» Исломий эътиқодга кўра ўлган кишига жаноза ўқилиб, дафн этилгандан сўнг фаришталар — Мункар ва Накр марҳумдан сўрайдиган илк сўроғлардан бири.

Моуманлик— дилини моддий дунё ташвишлари ва бойликларидан поклолмаслик, имон бўшлиги ва гумроҳлик туфайли кибру ҳавога қул бўлмоқ.

Мекойив ва Исрофил — Оллоҳга яқин бўлган фаришталардан иккитасининг номи.

«Муту қабла ан тамут» — Ҳадис. Мазмуни: «Ўлмасдан
бурун ўлинглар!» Фанолик фалсафасига алоқадор гап.

М у л — май, шароб.

Малакул мавт — жон олувчи фаришта, яъни Аароил
алайҳиссалом.

Раҳматдарё— раҳмат дарёси.

Субҳоналлоҳ — I. Худога мадҳу сано бўлсун. 2. Таажжуб изҳори — Ажабо!

Т а з в и р— фириб, ҳийла, найранг,

Татаввуло— итоат ила, бўюн эгиб.

Тўрт юз қирқ тўрт сўнгак— Бугунги анатомия илми одамда 200 та суяк борлигини қабул этган. Балким қадимий анатомияда бу рақам «тўрт юз қирқ тўрт» деб белгиланган бўлиши мумкин.

У қ б о — асли «уқабо» бўлиб, баланд, тепа, машаққатли юксаклик маъноларини билдиради.

Уч юз олтмиш томир— инсон вужудидаги жамики томирлар мазмунида.

Қ о в л а— аралаштирмоқ, қориштирмоқ.

Қолу бало — Айтдилар (жавоб бердилар). «Қуръон»даги 172-оятининг давоми. «Мен сизнинг Раббингиз эмасманму?» саволига Руҳлар «Сен сан бизнинг Оллоҳимиз» деб жавоб қилган эмишлар.

Қулҳуваллоҳ — «Иҳлос» сурасининг бошланиши.

Ҳ у з и к р и— Оллоҳ зикри.

Ақл — сўфийларнинг нуқтаи назари бўйича илоҳий бир нурдир. Сўфийлар икки турли Ақл борлигини эътироф этганлар. 1. Ақли кулл — илоҳий, қудратли, мутлақ ақл бўлиб, тангрининг фаол тажаллисидан иборат. Илк маротаба Тангридан дунёга келган бу ақл «Ақли аввал» ёки «Руҳи аъзам» деб аталган. Шунингдек, ҳақиқати Муҳаммадияни ҳам сўфийлар Ақли кулл деганлар. Ақли кулдан — нафси кулл майдонга келганки, у лавҳи маҳфуз деб номланган.

А қ л и ж у з — инсоннинг ҳаёти, яшаш одоби, фаолиятига тегишли. Ақли жуз иккига ажратилган: 1. Ақли маод— илҳом ва ирфон билан тарбияланган инсонни охиратдан огоҳ қиладиган ақл. 2. Ақли маош — мавжуд дунёни, ҳаётни тушунишга хизмат этадиган ақл. Ақли маод имон соҳибларига, Ақли маош эса барча кишилар учун хос деб ҳисобланган.

О л а м — дунё, жаҳон, коинот. Қадимий тушунчаларга кўра, мавжудлиги эътироф этиладиган оламлар қунидагилар: олами асғар — энг кичик олам, инсон: олами барзах — борлиқ дунё билан охират орасидаги олам, ҳаёти кабир: олами жабарут — улуғлик ва қудрат олами: олами акбар — энг буюк олам, коинот; олами амр — Оллоҳнинг амри ила ҳар нарсанинг мавжудлигини таъминлайдиган олам; олами арвоҳ — руҳлар олами; олами асбоб — сабаблар олами, бу дунё: олами ғайб-ғайб олами, гўзаллик олами; олами кавни фасод — бузуқлик олами; олами лаҳуд — улуҳият олами; олами маъно — маънолар ола ми; олами малакут — малаклар олами; олами насут — махлуқлар олами: олами шаҳуд — кўринадиган олам, бу дунё; олами зуҳур — ашёнинг зуҳурланиш олами.

Оллоҳ — Худо, Тангри. Тасаввуфда Худонинг барча исми, зоти ва сифотларини ифодалайдиган исм. Оллоҳ номи Аъзамдур, айни пайтда у тавҳидга ҳам асосдир.

О р и ф — ирфон соҳиби. Том маънодаги ҳақшунос. Сўфийларнинг тушунчасида илм — ақлга, ирфон — туйғуларга асосланади. Ориф бўлмоқ учун китобий билимлардан беҳад юксалмоқ керак. Ориф Оллоҳ томонидан бахш этилган «Ладуни» ишорати билан унинг мавжудлигини идрок этади ва мавҳум борлиғдан кечиб тангрн борлиги билап умр ўтказади.

Юнус Эмро орифни бундай таърифлайди:

Ориф анга деярлар, ул кон бўлур,
Маърифат оламинда бир уммон бўлур.

Ҳақ деяжак нафаси Ҳақдин колур,
Сўйлаяжак сўзлари Қуръон бўлур.

Маърифати бутунлай Оллоҳга боғланган орифга вали ёки орифи биллоҳ ҳам дейилган.

А р ш — айвон, осмон, тахт. Қадимий тасаввурларга биноан арш тўққизинчи кўкдадир. Арш бутун оламларни бағрига олган мунаввар бир борлиқ — қулли макон. Арш сўфийлар тасаввурида борлиқ ва вужуддир. Аршга «нафси кулл» номини берганлар ҳам бўлган экан. Арш коинотнинг муаззам руҳи бўлиб, моддий оламнинг илк босқичи саналган. Арш — тажалли манбаи, яъни илоҳий қудрат асоси. Шунинг учун у илоҳий тахт деб қабул қилинган. «Арши муалло», «арши раҳмон», «арши илоҳи», «арши Ялдон», «фалаки аъзам» — булар аршга
қўйилган номлар.

А з о б — қадар, азият. Яссавий ҳикматларида бу дунёдаги гуноҳкорликлари учун ширк ва куфр аҳлига охиратда бериладиган жазо маъносида тадбиқ этилган.

Ботин кўзин очмоқ — сийрат кўзини очмоқ, қалб кўзи ила
ҳақиқатни кўрмоқ.

Б а л о — ғам, мусибат. офат. Сўфийларда «Бало авлиёнинг либосидур», деган ақида бўлиб. улар «бало» инсонни Худога яқинлаштиради, деган ишончда бўлганлар. Шу боис тасаввуф шеъриятида балога сабр этмоқ маънос кўп ўрнни эгаллагандир.

Ж а м о л — тасаввуфда Ҳақнинг лутфу эҳсон ила тажалли этидир.
Ч а р ё р — Муҳаммад пайғамбардан кейинги тўрт халифа: Абу
Бакир, Ҳазрати Умар, Ҳазрат Усмон ва Ҳазрати Алидур.

Д а р в е ш — моддий борлигдан, нафси шум орзуларидан қўл силтаб, дунё неъматларини тарк қилиб Ҳақиқат йўлига кирган киши. Дарвеш — умрипи йшц ва риёзатга бағишлаган тариқат Йўлчиси, чин ошиқ.

Д и н — Оллоҳ амрларининг мажмуаси. Ҳақ билан и ймони комил инсонлар ўртасидаги муносабатлар белгиланган илоҳий низом. Тасаввуфда диннинг туб моҳняти — Ишқ.

Адаб — гўзал хулқ, нафси зоҳир ва нафси ботинни тарбия қилмоқ. Сўфийларнинг англашларига биноан адаб тўртга бўлинади:

1.Шариат адаби .Бу— пайгамбар шариати ва суннатига амал этмоқ.

2.Тариқат адаби .Бу — бир тариқатга боғланиб, одоб ва арконини ўрганиб, шу бўйича ҳаракат қилмоқ.

3. Маърифат одоби. Бу – нафси амморани мағлуб қилиб, илми нлоҳийни ўзлаштириш.

4. Ҳақиқат одоби. Бу — Оллоҳдан бошқасидан юз буриб, ваҳдат майидан қонмоқ.

А ҳ л — бегона бўлмаган, дўст. Ўтмишда инсонлар уч тоифага бўлинган.

1. Аҳли дунё — молу мулки ва неъматларига берилиб, охиратни тушунмайдиганлар.

2. Аҳли уқбо — охиратни англаб, умрини тоатибодат билан ўтказиб, гуноҳ ишлардан тийилганлар.

3. Аҳли илоҳ — кўнгли Оллоҳ ишқи билан тўлган ва батамом Ҳақ йўлига кирганлар.

4. Жаҳаннамга тушишга маҳкум кимсалар эса «аҳлинор» дейилган.

Ф а қ р — тариқатнинг тўртинчи мақоми. Фақир — шу мақомга мансуб киши. Иброҳим Бухорий Калободин фикрига таъриф бериб, «фақр — молинг бўлмаслик, ҳақиқат маърифатига ниёзманд кишидир» деган экан. Шунингдек, фақирнинг Оллоҳдан бошқага муҳтожлиги бўлмайди ва таваккал эьтиқоди билан яшайди.

Ғ а р и б —- кимсасиз, ғурбатдаги киши, юртидан ажралган мусофир. Сўфийликда ғариблик — ғурбатда, яьни дунёго дупда яшашдир.

Г а в ҳ а р — жавхар, инжу.

Ҳ а б и б — суюкли. Оллоҳнинг суюкли қули бўлганлиги учун
Муҳаммад пайгамбар«ҳабибуллоҳ»дир.

Ҳ а қ и қ а т — тасаввуфда диннинг ички моҳияти, шариат эса
ташқи юзидир. Ҳақиқатга етган ёлғиз Оллоҳдан ўзга борлиқ бўлмаслиги, азалий ва абадий борлиқнинг эгаси Оллоҳ эканлиги, ундан бошқа ҳамма нарса фоний бўлишини теран билади. Ҳақиқат аҳли башарий сифатлардан илоҳий сифатларга юксалган кишилардир. Улар учун шариат — сўз, тариқат — йўл, маърифат — ишқ бўлса, ҳақиқат — холдир.

Ҳол — кайфият, кўриниш, қувват. Тасаввуфда чин ошиқ қалбини ишғол қилган фараҳ, севинч, кадар, ҳаяжон, завқ туйгуларини акс эттиради. Ҳол — ошиққа маъшуқи азалнинг бетимсол лутфи. Ҳол соҳиблари ишқ туғёнида ҳолдан ҳолга қараб юксалишади. Ҳол илми ибодат усуллари ҳамда қоидаларини ўргатадн.

Xоли — соф, гуноҳдан фориғ, риёсиз. Оллоҳдан бошқа бировга дилдан жой бермаслик мазмунида қўлланилган.

Xилват — ёлгизлик, танҳо бўлмоқ, маълум фурсат одамлардан узоқлашиш. Тасаввуфда дунёдан этак силкиб, моддий муносабат ва алоқадорликдан кечиш — маъшуқи азал хаёли билан захмат тортиш. Хилватга чекинган дарвеш қирқ кун мобайнида оз овқатланиб, оз ухлаб давомли ибодат орқали чилла тутиши керак бўлган. Бу — нафсни енгиб, кўнгилни поклаш «тажриба»сидир.

Xос — тасаввуф аҳли одамларни уч гуруҳга бўлишган:

1. Авом: булар жоҳил ва нодон кишилар бўлиб, манманлик, шуҳратпарастлик, молпарастликка қул кимсалар, ваҳдату вужуд сирларидан тамоман бехабарликлари учун ҳам авомдирлар.

2. Хавос: булар ўзликларидан кечиб ҳақиқат йўлини тутган хос зотлар.

3. Лҳосули хавос: булар ҳақиқат эранлари, яъни дийдор толибларидур.

Ҳайрон — тасаввуфда ошиқнинг фанофиллоҳга етишиши учун кечиб ўтмоғи лозим бўлган босқичларидан бири, ҳайрат мақомидир. Ҳайрат мақоми — ҳайронлик водийси ҳисобланади.

X и р қ а — шайх ва -дарвешлар киядиган махсус кийим, жанда.
Тариқат қоидаларига кўра, хирқа соликка муршид томонидан кийдирилган. Хирқа киювчи билан кийдирувчи орасидаги маънавий боғлиқлик тариқатларида «хирқа силсиласи» деб аталган. Бирор шайхнинг муридига хирқа кийдириши, муршиднинг ўз ҳоли ва камолини эҳсон этиш маъносида англашилган. Дунё неъматларидан кечиб, нафс «боғлари»дан олислашган дарвешлар устидаги хирқаларга «хирқаи
тажрид» дейилган. Фақат бир шайхга боғланган муридлик ифодаси
ўлароқ, кийилган хирқанинг номи — «хирқаи иродат» дир. Муҳаммад алайҳиссалом кийган хирқаларга «хирқаи шариф», «хирқаи саодат» дейилган.

Ҳ и м м а т — тасаввуфда қалбнинг бутун қувват ва ғайрат билан Оллоҳга йўналмоғи.

И ш қ — тасаввуфда ҳусни мутлаққа бўлган шиддатли севги. Ваҳдати вужудиятининг бошланғичи ва охири бўлмаганидек, Ҳақ тажаллисининг ҳам ибтидо ва интиҳоси йўқдир. Унинг зоти ҳар жойдан зоҳир эрур. Ва мазҳарлари зоти билан ўхшаш. Ҳақнинг илк зуҳурига «ҳақиқати муҳаммадия» дейилган. Ишқ илохдан ато этилган раҳмоний бир улфат. Улфатдошлик туйғуси эса ҳар бир руҳ соҳибига хос.

Ишқ икки хилдир — ҳақиқий ва мажозий. Ҳақиқий ишқ — ҳусни
мутлаққа, мажозий ишқ — одам ва олам гўзаллигига ошиқлик.

И б о д а т — Оллоҳга топинмоқ, қуллуқ қилмоқ ва унинг амрларини адо этмоқдир.Ўтмишда ибодат аҳли — жаннат учун, жаҳаннам азобларидан қўрқув туфайли, Ҳақнинг ризоси учун ибодат қилувчилар тоифасига ажратилган.

Иккинур — Муҳаммад пайғамбарнинг икки қизига ишорат.

К а л о м — лавҳи маҳфузга ёзилган илоҳий калом. Тасаввуфда
лавҳ Тангрининг тимсоли, калом эса иродасидир. Баъзилар каломни
«ақли кулл» ва «ақли аввал» деб ҳам аташган.

Каромат — сўфийликда каромат икки хилдир:

1. Каромати ковҳийя ҳавода парвоз этмоқ ва шу тарзда моддий оламдан юксалмоқ.
2. Каромати илмийя,— ладунний улум, яъни Худо томонидан ато этилган илоҳий илмлар билан кўрсатиладиган кароматлар.

К ў н г и л — тасаввуфда Ҳақ нури жамолини кўрсатадиган кўзгу. Айрим сўфийлар кўнгилни Каъбадан ҳам устун қўйганлар.

М е ҳ м о н — қўниб ўтувчи, мусофир маъносида. Диний-тасаввуфий ишоичларда бу дунё бир мусофирхонадурки, ҳамма меҳмон, яъни мусофирдир.

М е ъ р о ж — зинапоя, юқорига кўтарилиш. Муҳаммад пайғамбарнинг Оллоҳ ҳузурига юксалиши. Яни фаришта Жаброил Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдига жаннат оти — Буроқни етаклаб келибди. У қанотли оқ тулпорга миниб Қуддусга бориб ўша жойдан кўкка кўтарилибди. Сидратул мунтаҳога етгач, Жаброил қолибди. Пайғамбар эса уни ортда қолдириб «Рафраф» билан яна бир муддат илгарилабди. Меърож руҳоний ва жисмоний ҳолдир.

М о у м а н — бу оламга дохил ташвишлар, манлик даъволарига таслим бўлмоқ. Маълумки, сўфийлар Тангрини ҳақиқий ва мутлақ борлиқ деб билишга. Тангри эга тоқдир. Шунинг учун ҳам унга «ваҳдати вужуд» номи берилнан. яъни у — борлиқнинг бирлигидир. Зотан, борлиқ (кўплик, кўпчилик)дан эмас, «ваҳдат»дан иборатдир. Коинотдаги хилма-хиллик ва тафовутлар-чи? Улар зоҳирий ва ўткинчи фарқланишлардир. Бақолик йўқ уларда. Шу боис борлиқ оламни Ташқи сифотларнинг тажаллисидан иборат деб билиш лозим. Тангри — Вужуд, мавжудот — унинг орази, холос. Шу маънода «ман», «сан» ақидаси билан яшаш «ваҳдат»ни инкор этишдам бошқа нарса эмас. Тангридан узоқлашиш — бу, инсоннинг иккига ажралишидирки, ундан моуманлик ривож топади ва маънавий-
руҳий бутунликка эришолмайди.

Н а ф с — ўзлик ,руҳ, .тот, Сўфий инсонни тўғри ва эзгу йўллардан оздирувчи, барча тубанликларга«доя»лик қилувчи майлларни нафсга нисбат бердилар. Уларча нафс - золим, шум, гушна, чиркин, калтабин. Тасаввуф аҳли етти нафс борлигини эътироф этадилар:

1.Нафси амморанинг ёмонлик, риёкорлик, бетамизликларга завқлантирувчи нафс.

2.Нафсил лаввома : бад ишлардан пушаймон қилувчи, тергаш, парҳезкорликка қодир нафс.

3.Нафси мулҳама: илоҳий йўл-йўриқлар ва жолибиға илҳомлантирадиган нафс.

4.Нафси мутмаина: имон хотиржамлигни таъминлайдиган, хатоликлардан
асрай оладиган нафс.

5.Нафси розия: Оллоҳдан рози нафс.

6.Нафси марзия: Оллоҳ ризосннпқоаошап ва унга мақбул бўла олган нафс.

7.Нафси софийя: қусур ва иллатлардан батамом покланган соф нафс. Сўфийлар назарида нафс инсонни дунёга боғлайдиган бир «занжир». У одамни Ҳақиқатдан йироқлаштиради. Шу боис нафсга ҳоким бўлмоқ керак. Уни янчмоқ учун ранжу меҳнат камлик қилади, жиҳод лозим. Бу жангда эса Оллохнинг лутф ва ёрдамига таянмоқ шартдир.

В а с л -- тасаввуфда маъшуқи азал билан қовушмоқ, ўзликдан кечиб Ҳаққа ёр бўлмоқ, ваҳдат завқи. Васл масаласида сўфийлар бир хил ақидада эмаслар. Улардан айримлари Олдоҳ ҳар ерда ҳозир ва нозир бўлишини кўзда тутиб васлга юқоридаги мазмунни бермайдилар. Баъзилари эса илоҳий сирлардан воқиф бўлгач, ўртадаги парда кўтарилиб инсон Ҳақ васлига эришади деб ишонч билдирадилар.

3 и к р — сўзлаш, тилга олиш, хотирлаш. Зикр тил, дил ва бадан
ила бўлиши жиҳатидан уч турлидир. Зикри жаҳри — баланд овоз билан ижро қилинадиган очиқ, ошкора зикр. Зикри хуфийя — пинҳоний бўладигин зикр.

М у р ш и д — иршод этувчи, тўғри йўл кўрсатувчи. Ҳаққа йўналтирувчи киши: тариқат пири, шайх.

М у р и д — тариқат одобига кўра, маълум бир шайхга боғланиб, ақлу иродасини Худонинг мутлақ иродасига бўйсундирган ва сулук мартабасини эгаллаган киши. Муридлик, муҳибликдан сўнг эгалланадиган бир даражадир.

Н о м у с — адаб, ҳаё, иффат: маҳрами хос. Ваҳий сирларидан воқиф ва маҳрам бўлганлиги учун Жаброил «Номусул акбар» деб ҳам аталган экан.

С ў ф и й — кўпчилик тадқиқотчилар бу сўзни арабча «сув»дан келиб чиққан бўлиб, юпн мато — хирқа дегап қарорга келишган. Бошқа бир нуқтаи назарларга кўра, сўфий юнон тилидаги «сафос» — донишманд сўзидан олингандир. Бу сўзни соф — поклик, яъни ахлоқий тозаланиш ва руҳий камолот мазмунида тушунаган олимлар ҳам бор.

«Ғиёс-ул гулот»да ўқиймиз: «Сўфий — хирқапуш, зероки, юнгни суф дейилади: фуқаронинг истилоҳида, ўз дилига нигоҳ қаратган, хаёлини ҳақдан бошқа нарсадан фориғ этган киши Сўфий деб аталади».

Абулҳасан Али Ҳижвирийнинг шарҳлашича, хирқапушлар — азалий софликка восил бўлганлар: асҳоби — суффа, яъни тиловат ва таваллочилар гуруҳини ҳам сўфийлар дейилган. «фақат Худо билан бўлган, вужуди мутлақнинг мавжудлигинигина тан олувчилар сўфийлар деб аталади»,— деб ёзади Жунайд Бағдодий.

Сўфий сўзи, умуман, этимологик мазмундан маҳрум бўлиб, ундаги ҳарфлар психофизиологик таассурот уйғотади, деган фикр ҳам мавжуд. Бунга қарши тушунчага кўра, суф сўзининг ҳар бир ҳарфи аниқ маънони билдиради: «с» — сафо, савм (парҳезкор); «в» — вдоъ, вафо, вард:«ф» — фақр, фикр ва фано.

«Анал-Ҳақни м а ъ н о с и » — Аҳмад Яссавий бир ўринда «Билмадилар муллолар Анал-Ҳақни маъносин, Қол аҳлига ҳол илмин Ҳақ кўрмади муносиб», дейди. Дарқақиқат, бу «илм»нинг сири нимада? Бу тўғрида Жалолиддин Румий бундай деган: «Агар девордан сўз эшитсанг, билгилки, девордан эмас, унинг ортида кимдир деворни эшик дегандир. Авлиёлар эса ўлимдан олдин ҳам эшик, ҳам девор ҳукмини тинглайдилар. Уларда ўзликдан ном-нишон қолмайди, Улар
гўёки Ҳақ қўлидаги қалқондирлар. Қалқоннинг жунбуши қалқоннинг ўзидан эмас.

«Анал-Ҳақ»лик борлиқни яратган ва оламдаги ҳамма нарсада
зуҳурланмиш вужуди мутлаққа бирикиш ишончи бўлиб, инсоннинг илоҳийлашиш эҳтиёжини ифодалайди. Бу маслакдаги ошиқларнинг мазҳаби ҳар қандай диддан «ичкари, «куфр»лари «имондин ичкаригдир. Шунинг учун Юнус Эмро:

Ҳар миллатдан айридур бу бизим миллатимиз,
Ҳеч динда топилмади дину диёнатимиз,—

дея фахрланган ва яна бундай деган эди:

Минг йил тупрокда ётарсам, ҳеч қўймасман «Анал-Ҳақ»ни, На замон керак бўларса, ишқ нафасин олиб келам, Ичон магон кел ёнима, дўст отинп айтпб чақир, Кафан тўним пора этиб, тупроғдан туриб келам.

Нодон муллолар эса мана шу ҳақиқатни англай олишмаган.

Дафтар қилсам — Яссавий бунда илоҳий ишқ мазмунини ифодалайдиган «дафтар», яъни шеърларнинг яратилишини эътиборда тутган, Биз юқорида «дафтари соний» иборасини шарҳлаган эдик. Табиий савол туғилади: «дафтар», «иккинчи дафтар» ўртасида тафоввут йўқми? «Дафтари. соний» Яссавийнинг аввал ҳам бир девон яратганлигига ишорат этмайдими? Маълумки, Яссавийга эргашиб ҳикмат айтган шоирларнинг сафи анчагина кенг бўлиб, асарлари шакл, маъно, ифода жиҳатидан Яссавий ҳикматларидан унчалик фарқ қилмаган. М Ф Кунрилизода «дафтари соний» тилга олинган ҳикмат ўтган шоирлардан бирортасиники бўлиб, «Девони ҳикмат»га киритилган деган тахминни илгари сурган. Унингча, Яссавий издошлари ўзларининг ҳикмат тўпламларини «иккинчи дафтар» деб ҳисоблашган. Камол Эраслоннинг «дафтари сонийлга муносабати Эса бошқача: исломий ақидаларга биноан инсон тақдирига тегишли яхшилик ва ёмонлик, қазо ва қадар «Лаҳву маҳфуз»га қайд қилинади. «Лавҳу маҳфуз»га — «Азал дафтари» номи берилган. Яна бир ишончга кўра, инсонларнинг эзгулик ва ёмонликлари, савоб ва амаллари икки малак тарафидан маънавий бир дафтарга ёзилиб борилади. Одамнинг ўнг елкасиди малак савоб ишларини, чап томонидагиси гуноҳларини қаламга оларкан. Шу ёзувларга қараб инсон у дунёда ё мукофот ёки жазога ҳукм қилинади. Бу маънавий дафтар — «Дафтари аъмол» —«Амаллар дафтари» деб тилга олинади. Камол Эраслоннинг айтишича, Аҳмад Яссавий «Лавҳу маҳфуз» ва «Дафтари аъмол»га ишора қилиб «дафтари соний» иборасини тилга олган. Чунончи: унинг «Девони ҳикмат»и ана ўша «битик»лардан кейинги илоҳий «дафтар»дир.

Биз Камол Эраслоннинг мазкур фи қувватлаганликда, олдинги бир қанча изоҳларда унинг шархидан фойдалангалигимизни ҳам эслатиб қўймоқчимиз.