Hazrati Muhammad s.a.v o'gitlari
Қосымшада ыңғайлырақҚосымшаны жүктеуге арналған QRRuStore · Samsung Galaxy Store
Huawei AppGallery · Xiaomi GetApps

автордың кітабын онлайн тегін оқу  Hazrati Muhammad s.a.v o'gitlari

ДАҲО АДИБНИНГ ИЙМОНЛИ ИҚРОРИ

Лев Толстойни ўзбек китобхонларига танитишга эҳтиёж йўқ. «Бўйи баравар китоб ёзган» (Абдулла Қаҳҳор) улуғ адиб ўзидан кейинги давр­да яшаган барча адибларга ўз таъсирини ўтказгани илмда тан олинган ҳодиса. Ғафур Ғулом унинг «Первая книга»сидан русча илк сабоқни олган бўлса, Абдулла Қаҳҳор Толстойнинг ижодини ўзига маҳорат мактаби деб билган эди. Дарвоқе, «Маҳорат мактаби» номи билан эълон қилинган ёстиқдай китобда энг кўп тилга олинган рус адибларидан бири ҳам Лев Толстой эди. Буюк адибнинг ҳаётлик чоғидаёқ унинг асарлари ўзбек китобхонларига «Туркистон вилоятининг газети» орқали етиб келган, айрим асарлари ўзбек китобхонларида ҳурмат уйғотиб улгурган бўлса, айрим ўзбек зиёлилари «буюк синод»нинг «зулмга қарши бормаслик» ғояларига кес­кин қарши чиқиб, сиз мустамлакачиликни ҳимоя қиляпсиз, дея раддия билдиришгача бориб етганлари бугунги ўқувчиларга кундай равшан. Яна шуниси ҳам маълумки, Толстой ҳақида йўқсиллар доҳийси беш мақола ёзган ва у мақолалар шўро кунларида Қуръондай ўқитилгани билан улуғ адиб ижодининг ҳамма қирраларини ҳам акс эттириб бера олмаган эди. Лев Толстойнинг «Болалик. Ўсмирлик. Ёшлик» ҳасби ҳоли ХХ аср ўқувчиларига адабий сабоқ бўлган, унинг «Кавказ асири» ҳикояси гўдаклигимизданоқ бизнинг бадиий ижодга бўлган муносабатимизни «шакллантиришга хизмат қилдирган» асарлардан эди. Толстой талқинида уруш ва тинчлик (шу номли эпопея), бахт ва бахтсизлик («Анна Каренина»), туғилиш ва ўлим («Тирилиш») каби зиддиятларни инсоният идроки айният каби қабул қилишда Толстойдан кўмак ўтинганларини ҳам заррача унутмаймиз. Айниқса, ижоди тиниққан, ҳаётининг сўнгги даврида яратилган «Сергей ота», «Ҳожимурод» каби доҳиёна асарлари буюк адибни тирик «синод» (пайғамбар) даражасига кўтаргани, унинг ўлими олдидан минг­лаб, ўн минглаб толстойчилар ўз юртларини ташлаб чиқиб кетиб, «тирик пайғамбарнинг илоҳиётга қовушиши» (И.Бунин, «Толстойнинг қутулиши»)ни кузатиш илинжида бўлганларини бутун жаҳон оммавий ахбороти имкон даражасида ёритиб турган эди. Ўзи бир пайтлар «Севас­топол ҳикоялари»да исён кўтарган кавказлик­ларни қирганини буюк бир ифтихор билан ёзган бўлса, «Ҳожимурод» қиссасида чор мустамлакачилиги зулми учун ўзини озми-кўпми айбдордай билиб, чоризмга қарши чиқиш ҳар бир эркпарвар мазлумнинг нияти эканини ошкор ёзгани уни даҳо адиб сифатида ҳақиқатга тик қарай оладиган мард инсон эканини ҳам англатганди. Устоз Озод Шарафиддинов «Иқрорнома»дай мураккаб ва сирли бир асарни таржима қилиб, нашрга бераркан, унинг: «Мен урушда одам ўлдирганман, ўлдирмоқ ниятида дуэлга чақирганман, тасарруфимдаги мужикларни картага бой берганман, уларнинг меҳнати эвазига яшаганман, уларни қатл этганман. Ёлғончилик, ўғирлик, ҳар хил рангдаги зинокорлик, ичкиликбоз­лик, зўравонлик, қотиллик... Мен қилмаган жиноят қолган эмас...» каби иқрорини келтириб, «ҳар қандай инсон ҳам биринчи навбатда, банда эканини ва банда сифатида адашиш ҳуқуқига эга эканини унутиб қўямиз. Толстой улуғ эди, лекин у айни чоғда инсон ҳам эди ва айни шу жиҳати билан у бошқа инсонларга яқин туради», деб ёзганида Толстойдай мураккаб адибнинг дунё­қарашига доир айрим сезимларни англатган эди. Лев Толстойнинг улуғлиги ҳам унинг ўша «банда»лигида, Ҳақ олдида инсоний ожизлигию доҳиёна тафаккур билан мукаррам иймонни сақлаганида эди. Унинг дил иқрорига қулоқ тутинг: «Қаердаки, ҳаёт бўлса, ўша жойда инсоният пайдо бўлгандан бери унга яшаш имконини берадиган иймон бор. Ва иймоннинг асосий белгилари ҳамма жойда ва ҳамиша бир хил. Ҳар қандай иймон кимга бўлмасин ва қандай бўлмасин, жавоб берган бўлса, иймоннинг ҳар қандай жавоби инсоннинг чекланган ҳаётига чекланмаган нарсанинг маъносини бахш этади ва бу маънони азоб-уқубатлар, муҳтожлик­лар, ўлим маҳв этолмайди. Бинобарин, фақат иймондагина ҳаётнинг маъносини ва яшаш имконини топиш мумкин. Шунда англадимки, сўзнинг энг муҳим маъносида олиб қарасак, иймон «кўз илғамас буюмларни» ва ҳоказоларни фош қилишгина эмас, кароматгина эмас (бу иймоннинг сифатларидан бирининг тасвири, холос), инсоннинг Худога муносабатигина эмас (Худо орқали иймонни белгилаш керак эмас, аввал иймонни белгилаб олиб, сўнгра Худони белгилаш лозим), кўпинча, иймонни мана бундай тушун, деб одамга айтилган гапларга қўшилишгина эмас, балки иймон инсон ҳаётининг маъносини билишдир ва шу билими важидан инсон ўз-ўзини маҳв этмайди, балки яшайди. Иймон ҳаётнинг қудратидир. Инсон яшар экан, у бирор нарсага ишонади, иймон келтиради. Агар у «нима учундир яшамоқ керак», деб бирон нарсага ишонмаса, иймон келтирмаса, унда у яшамас эди. Агар у чекланган нарсани кўрмаса ва унинг хаёлий бир нарса эканини англамаса, у ана шу чекланган нарсага ишонарди; агар у чекланган нарсанинг хаёлий эканини англаса, унда у чексиз нарсага ишонмоғи керак. Иймонсиз яшаб бўлмайди». Бу сўзлар дин шаклидан қатъи назар, ҳар бир инсофли банда иймон сари юксалгандагина ҳаётнинг ҳам, ўлимнинг ҳам маънисини топишга муҳаққақ бўлажагини эслатувчи бир далолатномадир. Шундай экан, Толстойдай абадият сари интилиб «Худо излаган» адибни даҳрий қилиб кўрсатишга уринган даврларни бот-бот эслаб турамиз. Уларни эслаш баробарида даҳо санъаткор руҳиятида кечган руҳоний туйғуларни илғашга ҳаракат қиламиз. Гарчи у ўз қаҳрамони каби Пьер Безухов бўлиб масонликдан кўмак ўтинганда ҳам, Платон Каратаев бўлиб, ўз иймонини уруш чангалидан саломат олиб чиқишга уринганда ҳам, Вронскийдай кибор князь қучоғидан қочиб, ўзини ўлимга тутган Анна Каренина қалбида яшаганида ҳам мукаррам иймоннинг тарафида бўлди. «Қотиллик ҳар қандай диннинг бирламчи асосларига зид бўлган ёвузликдир», деган хулосага келди. Ҳаётнинг қудратини ва ўлим саодатини «иймон излаган» ва бу ҳаётда унга эришган кишилардагина кўрди. Бу йўлда ўзининг абадий саволи «Ҳаёт нима? Унинг моҳияти нимада?» эканини излаб топмоқчи бўлди. Бунинг учун биргина православ черковининг қоидалари доирасида қолиб кетмади. Энг қадимги динлар – ҳинд ведалари, конфуцийлик, буддизмдан тортиб, энг замонавий диний қарашларгача ўрганиб чиқди: «Мен китоб­лардан буддизмни ҳам, исломни ҳам ўргандим, ҳаммадан кўра кўпроқ ҳам китоблардан, ҳам атрофимни қуршаб олган одамларнинг ҳаётидан насронийликни ўргандим». Дастлаб иймонининг негизи деб насронийликни билди, ўзини доимо православ тарафдори деб ҳисоблади. «Бироқ бир жойга келиб, ҳаёт масалалари кўндаланг бўлди, уларни ҳал қилмоқ керак эди. Черков бу масалаларни мен юкунадиган иймон асосларига зид тарзда ҳал қила бошлади». Сулаймон пайғамбардан тортиб Шопенгауэргача диний таълимотларнинг моҳиятини англамоқчи бўлди, ҳатто ўзи тан олиб айтганидай, уларни ўзаро солиштирмоққа ҳам жазм қилди. Насронийликдаги айрим масалалар унга ўта чалкаш ва тушунарсиз бўлиб кўринди: «Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳга сиғинайлик» деган иборани тушириб қолдирардим, негаки уларни тушуна олмас эдим». Шунга қарамай, мукаммал бир дин излаш ҳаракатида бўлди: «Хўш, мен яна нимани излаяпман? – деб садо беради дилимдаги овоз. – Мана у. Усиз яшаб бўлмайди. Худони танимоқ ва яшамоқ – айнан бир нарса. Худо ҳаётдир», деган хулосада тўхтади. «Яша, Худони излаб топ, шунда ҳаётинг Худосиз бўлмайди». «Шунда дилимдаги ва атрофимдаги нарсаларнинг ҳаммаси ҳар қачонгидан кучлироқ нурланиб кетди ва бу нур мени ортиқ тарк этмади».

Лев Толстой бирмунча табиий иккиланишлардан сўнг бундай нурли ҳаётга қадам қўйганида эллик ёшлар бўсағасида эди. Бундан кейин яна ўттиз йиллардан мўлроқ умр кечирди. Ниҳоят, саксон ёшлар атрофида қарийб бир неча ўн йиллардан бери тортиниб келаётган ишга қўл урди. Сўнгги дин деб тан олинган ислом ва пайғамбари охирзамон Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётини ўрганиш билан чекланмай, Абдуллоҳ Суҳравардийнинг Ҳиндистонда нашр этилган «Ҳазрати Муҳаммаднинг ўгитлари» рисоласидаги ҳикматлардан бир китобча тартиб қилиб, «Посредник» нашриётида (1909) чоп қилдирди. Мажмуага кирган ва ўта нозик руҳоний дид билан сайланган ушбу ҳадисларни ўқиганда, улуғ Толстой эътиқодининг нақадар теранлиги, диний бағрикенглик тушунчаси мана шундай улуғ адибларга тегишли эканига ишониш мумкин бўлади. Чунки 1879–1882 йилларда яратилган ва шўро вақтида узоқ пайт халқдан яширилган «Иқрорнома» билан бу тўпламга жамланган ҳадислар ўртасида мантиқий бир изчиллик сезила бошлади. Лев Толстойнинг исломга бўлган самимий ҳурмати табиий эди, бироқ буни жаҳон афкор оммасига шундай етказиб бўлмас ҳам эди. Айни шу йили кавказлик зиёли оила Иброҳим оға Векилов ва унинг завжаси Елена Ефимовнадан мактуб келиб, ора йўлда иккиланган фарзандларининг иймон-эътиқодини исломга йўналтириш мақсадида Толстойдан маслаҳат сўраганлари бўлди. Толстойнинг жавоб хатидаги «Мусулмонликнинг насронийликдан устунлигига ва, айниқса, фарзандларингиз хизмат қилмоқчи бўлган ғоянинг олижаноблигига бутун қалбим билан қўшиламан. Насроний идеали ва таълимотини ҳар нарсадан баланд тутган бир инсон учун буни айтиш ғоят ғалати бўлса-да, айтишим керакки, мусулмонлик ўзига хос ташқи кўриниш жиҳатидан ҳам черков насронийлигидан қиёс қилиб бўлмас даражада устун эканлиги менда ҳеч бир шубҳа уйғотмайди. Агар бир кишига черков насронийлиги ёхуд ислом динига кириш борасида танлаш ихтиёри берилса, ўйлайманки, ҳар бир ақлли одам мураккаб ва тушунарсиз илоҳиётдан, уч сифатли Оллоҳдан, гуноҳдан чиқариш маросимию бошқа диний удумлардан, Исонинг онасига ёлворишидан, «Муқаддас шахслар» ва уларнинг расмлари олдидаги сон-саноқсиз ибодатлардан кўра ягона Оллоҳни ва Унинг пайғамбарларини; ислом динини, албатта, устун кўради. Бош­қача бўлиш ҳам мумкин эмас» каби фикрлар тасодифий айтилган ёки бир муштипар онага билдирилган ҳамдардлик оқибати эмас, балки йиллар, ўн йиллар давомида ўйланган, изланган ва ниҳоят, умрнинг поёнида бир йўналишга кирган эътиқоднинг самараси эканини анг­лаш мумкин. Йўқ, биз улуғ рус адиби Лев Толстойни ислом билан боғламоқчи эмасмиз. Зеро, Толстойнинг исломий таълими тугал эмаслиги «Изречения Магомета, не вошедшие в Коран» («Ҳазрати Муҳаммаднинг Қуръонга кирмаган ҳадислари») сарлавҳасиданоқ маълум. Бироқ умрининг охирида Аллоҳга бўлган эътиқодини турли ишоралар билан изҳор қилган буюк немис шоири Гёте каби исломга бўлган самимий ҳурматини эътироф этмоқчимиз, холос. Айни мана шу эҳтиром доҳиёна тафаккур билан мукаррам бир иймон-эътиқод натижаси эканини китобда кетма-кет келтирилаётган манбалар тасдиқлаб турибди.

Ҳамидулла БОЛТАБОЕВ,

профессор


Мусулмонларнинг «Оллоҳдан бош­қа илоҳ йўқдир, Муҳаммад Унинг пайғамбаридир» деган ҳикматида ҳеч қандай муаммо ва сир йўқ.

Лев Николаевич Толстой

ТОЛСТОЙНИНГ ЭЪТИҚОДИ

Дунёга машҳур рус ёзувчиси Лев Толстойнинг «Ҳазрати Муҳаммад» рисоласи бир неча муҳим аҳамиятга эга. Аввало, бу асар насронийлар кўп яшайдиган Русияда ёзилиб, 1909 йилда нашр этилган. Бу рисолани ҳаётлик чоғидаёқ жуда катта шуҳрат қозонган жаҳоннинг улуғ ёзувчиларидан бири, рус адиби Лев Николаевич Толс­той нашрга тайёрлаган. Катта мол-мулк эгаси бўлган Лев Толстой динни чуқур таҳлил қилиши, бу хусусда теран мулоҳаза юритиши билан кўпчилик эътиборини тортди. Бошқалардан фарқли ўлароқ, у динга шовинистларча ёндашмади. Дин моҳиятини тушунишга интилиши, ҳақиқатга садоқати ва мол-дунёга унчалик эътибор бермаслиги туфайли у диний ҳақиқатларни англашга яқинлашди. Лев Толстой Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)га ҳурмати ва ислом динига нисбатан ҳайрати натижасида тасниф этган бу асари билан юксак маданиятли ва диний маълумотларга эга бугунги ўқувчиларни ҳайратлантирмайди, деб ўйлаймиз. Лев Толстой бу китобчани бошқа асарлари билан бирга (1909), рус ўқувчиларини Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўгитлари билан таништириш мақсадида тасниф этган. Ишонч билан айта оламизки, ушбу китобча кўплаб китобхонларнинг диний тушунча ва тарбиясига таъсир қилган. Чунки Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг шахсияти, ул зотнинг илоҳий қудратга асосланган фикрлари, шунингдек, Русияда эътиборли диндорлардан бири саналган Толстойнинг тавсия-тақдими мазкур китобчанинг таъсирини оширган. Собиқ шўролар даврида Л.Н.Толстойнинг асарлари қайта-қайта чоп этилган бўлса-да, у зот тасниф этган ушбу рисола бирор марта ҳам нашр этилмаган. Чунки шўролар ҳукмронлигининг дастлабки йиллариданоқ кишилар мажбуран даҳрий эттирила бошланган. Буни истамаган кишилар 1938 йилда «қатағон қурбонлари»га айланган. Шундай бир пайтда Лев Толстойнинг дин тўғрисидаги мулоҳазаларига истисно сифатида қаралмаслиги табиий. Ўша даврдаги вазият тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун бир воқеани мисол сифатида келтиришимиз мумкин. 1978 йили (мазкур китобча нашр қилинганидан 70 йил ке­йин) Озарбайжон жумҳуриятининг нуфузли журналларидан бири «Озарбайжон»да бу рисоланинг «Кириш» қисми ва унга илова тарзида турк генералининг турмуш ўртоғи – Е.Векилованинг Лев Толстойга ёзган мактуби озарбайжончага ўгирилиб, чоп этилиши мўлжалланди. Аммо Бакудаги цензура ташкилоти бунга рухсат бермади. Сабаби эса Толстой каби бир улуғ рус ёзувчисининг ислом дини ва Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида ижобий фикрлар айтгани эди. Бош муҳаррир мазкур китобчанинг «Кириш» қисми ва Е.Векилованинг мактубини чоп этиш мақсадида журналнинг ушбу сони нашрини узоқ вақт кечиктирди ва рухсат олиш учун Москвага мурожаат қилди. У ердан «Ҳа, нашр этиш мумкин», деган жавоб келгач, рисола ва мактублар ўқувчиларга етказилди. Шундай қилиб, ушбу китобдаги мактублар 1978 йилда илк бор Озарбайжон матбуотида озар ва рус тилларида эълон қилинди. Толстой тасниф этган рисола ва мактублар анча шов-шув бўлди. Лекин Толстой каби доҳий бир қаламкаш, исломга буюк рағбат ва ҳурмати бор шахс, асарига ном танлашда жиддий хатоликка йўл қўйган. Бизнингча, ислом дини Рус империяси замонида очиқ-ошкор тақиқланмаган бўлса-да, у Русия­да ўрганилиши мумкин бўлмаган бир дин эди. Балки шу боисдан бўлса керак, Толстой ҳам рисоласига ном танлашда янглишган. 70 йил ҳукм сурган Иттифоқ парчаланганидан кейин диний қадриятларга қайтадан аҳамият берилиши туфайли Лев Толстойнинг рисоласи 1990 йилда ўз тили – рус тилида нашр этилди. Афсуски, Толс­тойнинг хатосини рисоланинг Озарбайжондаги ушбу нашрига муҳаррирлик қилган ношир Гайи­бов ҳам такрорлади. Биз эса бу китобни таржима қилар эканмиз, номланишдаги янглишишни исломий атамашуносликни асос қилиб олган ҳолда, техник хато дея қабул қилиб, уни тузатишга мажбур бўлдик. Толстой нашр этган вақтда рисоланинг номи «Ҳазрати Муҳаммаднинг Қуръонга кирмаган ҳадислари» эди. Бу номланиш хатодир. Чунки «Қуръон» Оллоҳнинг каломидир. Ҳадислар эса Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг сўзларидир. Шунинг учун Толстойнинг мазкур рисоласини «Ҳазрати Муҳаммад» дея номлашни тўғри дея билдик. Диққатингизни яна бир нарсага қаратмоқчимиз. Русияда рус миллатига мансуб, исломни қабул қилган Валерия Порохова деган аёл бор. Бу аёл араб йигитига турмушга чиқиб, эри билан 11 йил Саудия Арабистонида яшаган. Бу рус аёли ислом динини чуқур ўрганган ва мусулмон бўлган эди. В.Порохова «Қуръони Карим»ни русчага таржима қилди ва бу таржима илоҳиётчи (исломшунос)лар томонидан маъқул кўрилди. Порохова хоним катта жасорат билан «Толстой ва ислом» мавзусини оммавий ахборот воситаларига олиб чиқди ва кенг ёритди. Порохова хоним Л.Н.Толс­той умрининг охирги дамларида ислом динига ҳурмат билан қараганини оммавий ахборот воситаларида маълум қилди. Совет ҳукумати эса узоқ йиллар бу ҳақиқатни яширишга уринди. Порохова хоним катта жасорат кўрсатиб, бу муҳим ҳужжатни нашр эттирди. Рус халқи, хусусан, рус зиёлилари ва олимлари Л.Н.Толстойни донишманд инсон сифатида севишарди. Улуғ адибнинг исломга бўлган ҳурмати рус жамоатчилиги ичида исломга қарши кайфият уйғотиши мумкин эди. Русия давлати Толстой каби бир доҳийнинг исломга ҳурмат-эҳтироми жамоатчиликка маълум қилинишига рухсат беролмас эди. Шу боисдан Толстой томонидан тасниф қилинган «Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ўгитлари» рисоласи узоқ вақт яширин тутилди. Бу китобчадан жой олган ҳадислар ва бошқа исломий мавзуларни диққат билан тадқиқ қилиб, туркчага ўгириб, унинг Туркияда чоп этилишига ёрдам берган доктор Ориф Арслонга ташаккур билдирамиз.

Доктор, профессор Телман Хуршид ўғли АЛИЕВ,
Воқ­иф Теҳмез ўғли ХАЛИЛОВ
Боку, Озарбайжон
2005 йил, апрель

ТАҚДИМ

Лев Толстой ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)га мафтун ёзувчи

Улуғ рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстойнинг ислом динига эҳтиром кўрсатганини билишнинг ўзиёқ бир муҳаммадий сифатида бизни қувонтирди. Шу боисдан ҳам бундай жаҳонга машҳур зотнинг Ҳазрати Муҳаммад билан боғлиқ рисоласини туркчага таржима қилиб, ўқувчиларга етказишга ҳисса қўшишдан фахрланаман.

Капитан Кусто (Cousteau) мусулмонликни қабул қилганини Франциянинг «Match» журналида берган интервьюсини ўқиб, бунга ишона олмаган эдим. 1983 йилнинг май ойида айнан шу журналда Clement Torez ҳақида ҳам шу мавзудаги мақолани ўқидим. Торез Франция Коммунистик партияси раҳбари эди. У: «Инсоният энди коммунизмга эмас, ҳақиқий қибласи бўлмиш Каъбага қайтажак, коммунизм тугади...» дер ва фаластинлик турмуш ўртоғи билан бирга газета ва журналларга бу ҳақда жуда кўп интервьюлар беришарди.

Ғарбда жуда машҳур бўлиб, кейинчалик ислом динини қабул қилганлар фақатгина шу кишиларгина эмас, албатта. Яна ортга назар ташласак, Франц Бисмарк, Гёте, ҳатто рус шоири Александр Пушкин ва бошқалар ҳам ислом динига эҳтиром билан қараганини кўрамиз. Бундай шахслардан яна бирини ёзувчи Алев Алатлидан бошқа деярли ҳеч ким билмаган, 2001 йил бошида мусулмон бўлган Русиянинг Дин Ишлари раиси В.Полосиндир.

Эътиборлиси шундаки, В.Полосин бутун Русия оммавий ахборот вакиллари ҳузурида мусулмон бўлганини баён этаркан, жумладан бундай деди: «Бутун жамоатчилик олдида гувоҳлик бераманки, мен ортадокс черковининг попи ҳам, мудири ҳам эмасман. Мен энди мусулмонман... Яна гувоҳлик бераманки, мен китоби бўлган барча динларнинг, Ҳазрати Иброҳимдан бошлаб, барча пайғамбарларнинг улуғ одати бўлмиш ҳақиқий иймоннинг толиби сифатида ягона тўғри динга иқрор бўлдим. Ижтимоий ҳаё­тимни ҳам эътиқодимга мувофиқ шакллантиришга қарор қилдим. Ва мусулмон бўлдим». Ортодоксликнинг қалъаси – қўшнимиз Русияда В.Полосиннинг мусулмон бўлиши қандай акс садо беришини ўйлаб кўринг. Аммо у 1999 йилда Русия ортодокс патриархаллигининг уюшмаси ва диний жамоалари алоқалари қўмитаси раиси ва Олий Совет Виждон эркинлиги қўмитаси бош­лиғи ва Русия Федерацияси вакиллари мажлиси – «Дума»да депутат бўлган. Бош поп Вячеслав Полосиннинг (Туркияда Диё­нат ишлари бошқони мақомига тўғри келади) мусулмон бўлганини нимагадир Туркияда токи Алев Алатли маълум қилмаганига қадар ҳеч ким билмади.

В.Полосин айни пайтда Москва Давлат университети фалсафа факультети, Загорс Диний мактаби ва Русия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академияси битирувчиси ҳам эди. Мен бу маълумотни Алев Алатлининг «Гоголнинг изини топмоқчи эмасмиз» китобида ўқигач, аввалига ишонмадим. Бундай воқеа шов-шув бўлмасдан қолиши мумкин эмаслиги ҳақида ўйладим.

В.Полосин мусулмон бўлганини айтгач, унинг бошига тушиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида нималар ўйлашини сўрашганида: «Ҳаммамиз фониймиз, охир-оқибат бу дунёдан кетамиз. Инсон боласининг таҳдид ваҳималарига итоат этмоқдан кўра ҳақиқатга таслим бўлган ҳолда дунёдан кетиш яхшироқдир!» деб жавоб берган. Турмуш ўртоғи ҳам мусулмон бўлганини, ўзи Али исмини олганини айтган В.Полосин, рус мамлакатида нас­ронийликдан мусулмонликка ўтган энг сўнгги машҳур кишидир. 1978 йилда Moris Bacaill ва R.Graudyлар мусулмон бўлишганда ҳам шундай қувонган эдик. Бу шахслар ўтмишда коммунист­ларнинг етакчи ғоявий арбоблари эдилар. Яна кимлардир қаердадир яширин ёки ошкора исломга кириб, мусулмон бўлганидан биз бехабар қолгандирмиз.

Л.Толстой мусулмонликни социализм тўғрисидаги ғоялар энг авж олган ва улар кўпчиликни ўз таъсирига тортган бир замонда тилга олди. У пайтда бундай бир ишга киришиш ўзини исканжага солиш ва ўлимни бўйнига олиш билан баробар эди. Л.Толстой шу ишни қилди. У ижодда юксак чўққига кўтарилган ва моддий жиҳатдан ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган бир пайтда бу ишга қўл урди. Бу вақт ҳеч ким «у заиф эди, ёрдамга муҳтож эди...» деёлмасди. Л.Толстой буларнинг ҳаммасини тушунган, билган ҳолда, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ўгитларини тўплаб, рус халқига тақдим этди. Чунки пойдевори заиф эканлиги аниқ бўлган социализм уни ўз таъсирига ололмаган эди. Бу улуғ ёзувчи имкони бўла туриб, ўзи яшаётган жамият неъматларидан баҳраманд бўлиш ўрнига мусулмон каби яшамоқликни афзал кўрди... Улуғ ёзувчининг Елена Векиловага ёзган мактуби Л.Толстойнинг мусулмонликка ва ислом динига муҳаббатини очиқ-ошкор ифода этган эди. Яна ушбу хатда ёзувчи ислом динининг бошқа динлар тушган ҳолатга тушмаганлигини, Ҳазрат Муҳаммад татбиқ этган дин энг сўнгги ва энг мукаммал дин эканлигини таъкидлайди ва бошқа динлардаги ботил жиҳатлар ва хурофотларга диққатни жалб этади. Ҳадислардан танланганлари ҳам гўё рус халқига ва уларни алдаганларга бир дарс-ибрат берадиган мазмунга эга.

Л.Толстой танлаб олган бу ҳадислар орқали асл адолат ва тенглик, ҳақиқий қардошлик ва фидойилик, ҳатто инсонга ҳурмат ва муҳаббат ҳам исломда мавжудлигини таъкидламоқчи бўлди... Л.Толстой тасниф этган ҳадислардан аксариятининг манбасини аниқладик. Аниқлай олмаганларимиз балки «Кутуби ситта»дан бошқа ҳадис китоблардан олинган бўлиши мумкин... Ушбу рисоладаги ҳадислар дастлаб арабчадан русчага ўгирилган. Кейин эски (классик) русчадан замонавий рус тилига, сўнг озарбайжончага, ниҳоят, озарбайжон тилидан туркчага ўтганлигини эътиборга олмоқ лозим. Чунончи, мактублар ҳамда ҳадислардаги тил хусусиятларини алоҳида ўрганиш лозим. Бу китобчани ва мактубларни озарбайжончага таржима қилиб, бизга етказган ҳурматли профессор Телман Алиев ва Воқиф Халилов жанобларига, ушбу асарни тезроқ турк ўқувчиларига етказиш ҳаяжони ила кутган «Каракуту» нашриёти бош муҳаррири Росиҳ Йилмазга ташаккур айтаман.

Ориф АРСЛОН
2005 йил, май

Лев Николаевич Толстой 1908 йилда Абдуллоҳ ал-Суҳравардийнинг Ҳиндистонда нашр этилган «Ҳазрати Муҳаммаднинг ўгитлари» китобини ўқиди. Ў­қиган ҳадисларидан бир китобча тасниф ­қилди ва уни Русиядаги «Посредник» нашриётида нашр ­қилдирди. Китоб 1908 йилнинг октябрь ойида «Муҳаммаднинг Қуръонга кирмаган ҳадислари» номи билан ўқувчиларга тақдим қ­илинди [107]. Мазкур биринчи бўлим Толстой тайёрлаган Ҳадис китобчасидан иборат. Китобчанинг номи нотўғри бўлгани учун у кейинро­қ «Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)ўгитлари» деб ўзгартирилди.

[1] Лев Толстойнинг «Муҳаммад пайғамбарнинг «Қуръон»га кирмаган ҳадислари» китоби Москвада 1908 (баъзи манбаларда 1910) йили нашр қилинган. Рус тилидан проф. Телман Алиев ва Воқиф Халилов озарбайжончага таржима қилиб, 1990 йилда Бокуда нашр эттиришган. Ушбу нашр асосида турк олими Ориф Арслон турк­чага таржима қилган ва китобни Л.Н.Толстойнинг исломга оид қарашлари билан бойитиб, сўзбоши ва изоҳлар билан 2005 йили Истанбулда нашр қилдирган: Tolstoy. Ünlü Rus Yazarin Islam Peygamberi Ile Ilgili Kayip Risalesi. Hz. MUHAMMED. Giz­lenen Kitap. – Istanbul: 2005. Китобга Л.Н.Толс­тойнинг 1909 йили генерал Иброҳим Оға ва Елена Векилова билан ёзишмалари киритилган ҳамда асарнинг русча нашри факсимилеси илова қилинган ҳолда нашр этилган. Маълум бўлишича, 1908 йили Л.Н.Толстой Абдуллоҳ Суҳравардийнинг Ҳиндистонда нашр этилган «Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўгитлари» китобини ўқиб чиқиб, қаттиқ таъсирланган ва ундаги айрим ҳадисларни рус китобхонларига ҳам етказишни мақсад қилган. Ушбу таржима рисоланинг русча, озарбайжонча ва туркча матнлари солиштирган ҳолда амалга оширилди.


«Қалбимизда Оллоҳнинг нури бор.
Унинг номи эса виждондир!»


Лев ТОЛСТОЙ

ОЛАМШУМУЛ ТАВСИЯ

Лев Толстойнинг ислом пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)га ошкор ҳурмати ҳақида аввалги бўлимларда тўхталган эдик. Бу ҳурмат улуғ ёзувчида Ҳазрат Муҳаммаднинг ҳадисларини ўқиганидан сўнг пайдо бўлган. Ёзувчи ҳиндистонлик ислом мутафаккири Суҳравардий тайёрлаган ҳадис китобини синчиклаб мутолаа қилиб, ундан иқтибос ва кўчирмалар олар экан, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ўгитларидан маҳрум бўлган рус халқига ва ўзига, дўст ва ўртоқларига Ҳазрати Муҳаммадни танитмоқчи бўлган. Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в.)нинг хушмуомалалик, ахлоқ, адолат, тўғрилик каби кўплаб инсоний қадриятлар тўғрисидаги сўзлари Толстой сингари «ақли комил» бир инсоннинг диққатини жалб қилмаслиги мумкин эмас эди, виждонли инсонлардан бири сифатида уларни бошқа кишилар билан бирга баҳам кўришни ҳам умид қилган. Даҳо ёзувчининг бу истаги бугун қўлингизда. У танлаган ҳадислар гулдастаси ушбу китобча орқали рўёбга чиқди.

«ОЛЛОҲИМ, СЕНГА БЎЛГАН МУҲАББАТИМНИ МЕНГА БАҒИШЛА»

Хурмо дарахти остида ухлаб қолган Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) уйғонсалар, қўлида бир қилич билан унинг устида душмани Дуъсуур [106] турибди. У сўради: «Эй Муҳаммад, сени энди ўлимдан ким қутқаради?» Ҳазрати Муҳаммад жавоб бердилар: «Оллоҳ!»

Дуъсуурнинг қиличи ерга тушди. Уни қўлга олган Расулуллоҳ, ўз навбатида сўрадилар: «Эй Дуъсуур, энди сени ўлимдан ким қутқаради?» Дуъсуур «Ҳеч ким!» деб жавоб берди. Расулуллоҳ уни озод қилиб: «Бил, сени ҳам ўлимдан менинг Оллоҳим қутқарди», дедилар ва унинг қўлига қиличини қайтариб бердилар. Дуъсуур кетаётиб: «Сен мендан хайрлироқсан», деди. Расули акрам: «Мен бунга сендан кўра ҳақлироқман», деб жавоб қайтардилар.

Дуъсуур: «Мен Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва сен унинг расули эканингга ишондим», дея шаҳодат келтирди [105] ва мусулмон бўлди. Ва Дуъсуур Пайғамбарнинг содиқ дўстларидан бири бўлди.

* * *

«Оллоҳим! Сенга бўлган муҳаббатимни менга бағишла. Сен кимни севсанг, менга уларни суюкли қил. Шундай қилгинки, мен Сенинг муҳаб­батингга сазовор бўладиган ишларни қилай. Сенга бўлган муҳаббатимни ўзимга, оиламга ва бойликларимга бўлган севгидан устун қил. Оллоҳим! Сендан севгини ва Сени севганларнинг севгисини ва Сенинг севгингга мени етказадиган амалларни сўрайман. Оллоҳим! Сенинг севгингни нафсимдан, оиламдан, молимдан ва зилол сувдан-да суюкли қил!» [104]

* * *

«Ҳақиқат инсонлар учун нақадар аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни сўйлагин!» [103]

* * *

«Биродаринг золим ва мазлум бўлса-да, унга ёрдам бер!» Бир одам: «Ё Расулуллоҳ! Биродарим мазлум бўлса, унга ёрдам берайин. Аммо золимга қандай ёрдам бераман, сўйланг?» – деди. Расули акрам буюрдилар: «Уни зулмдан қайтар. Шубҳасиз, мана шу унга ёрдаминг бўлади» [102].

* * *

(Аллоҳ таоло айтади:) «Ким бир савоб иш қилса, унга унинг ўн баробарича (ажри) бордир ва ундан ҳам орттираман. Ким бир ёвуз иш қилса, унинг ҳам мисли бордир. Ёки уни бутунлай афв этаман. Ким Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир аршин яқинлашаман; ким Менга бир аршин яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким (Менинг олдимга) югуриб келса, Мен уни қучиб, кутиб оламан. Ким (Менинг олдимга) ҳеч нарсани шерик қилмай (ширк келтирмай) дунё тўла гуноҳ билан келса, Мен уни шу қадар мағфират билан қаршилайман» [101].

* * *

«Оллоҳим, мени мискин (фақир) қилиб яшат, мискин ҳолда жонимни ол. Қиёмат куни мис­кинлар қаторида ҳашр эт!» Ҳазрати Ойша сўрадилар: «Нечун, (бундай дуо қилмоқдасиз?) эй Оллоҳнинг расули?» «Чунки улар жаннатга бойлардан қирқ йил аввалроқ киражаклар. Эй, Ойша, фақирларни сев ва уларни (ривоят мажлисига) яқинлаштир, токи Қиёмат куни Оллоҳ ҳам сенга яқинлашсин». «Оллоҳим! Мени фақирларча яшат, фақирлар билан ўлдир ва фақирлар қаторида ҳашр эт!» [100]

* * *

«Оллоҳ таолога энг мақбул бўлган нарса инсоннинг ўз меҳнати билан топган даромадидан кучсизларга берган ёрдамидир» [099].

* * *

«Жаҳлини ютишлик энг яхши ичимлик ичишдан яхшироқдир» [098].

* * *

«Сизлардан бирингиз, ўзига раво кўрган нарсасини диндош биродари учун ҳам раво кўрмагунча ҳақиқий иймон келтирганлардан бўлмайди» [097].

* * *

«Жаҳаннам нафсга хуш келган нарсалар билан, жаннат эса нафс истамаган нарсалар билан ўралгандир» [096].

* * *

Оллоҳ таоло буюрадики: «Эй, инсон! Фақат менинг қонунларимга амал қилсанг, менга эргашасан... Дейсанки: «Бу шундай эди ва шундай бўлажак!» [095] Яъни инсон ҳаёт ва табиат қонунларига мувофиқ ҳаракат қилса, Оллоҳнинг иродасига ҳам мувофиқ ҳаракат этган бўлади ва хоҳлаган нарсасини қўлга киритади (Абдуллоҳ Суҳравардий изоҳи).

* * *

«Ортиқча ейиш ва ичиш билан қалбингизга ортиқча юк юкламанг» [094].

* * *

Фаришталар [093] сўрадилар: «Ё Раббим! Сен яратган яралмишлар ичида тоғдан мустаҳкамроқ нарса борми?» Оллоҳ: «Темирни яратдимки, у тоғдан қаттиқ, тошни майдалайди», деди. Фаришталар сўрадилар: «Темирдан ҳам қаттиқроқ нарса яратдингми?» Жавоб бўлди: «Оловни яратдим, у темирни эритади» [092]. Сўрадилар: «Сен яратган нарсалар ичида оловдан кучлироқ нима бор?» Жавоб бўлди: «Сув борки, у оловнинг йўлини тўсади ва ўчиради». Фаришталар қайта сўрадиларки: «Яралмишлар ичида сувдан кучлироқ нима бор?» Оллоҳ буюрди: «Сувдан кучли шамол бор, у тебратади ва сувни ҳайдайди». Фаришталар сўрадилар: «Ё Раббим! Сен яратганлар ичида шамолдан кучлироқ нарса борми?» Оллоҳ буюрди: «Одам (а.с.) болалари борки, мен ўнг қўли билан берган эҳсонларини чап қўлига маълум қилмайдиган саховатпешаларни кучли қилиб яратдим» [091].

* * *

Оллоҳ айтади: «Мен ҳеч ким билмаган дафина эдим: билинмак истадим ва инсонни яратдим» [090].

* * *

«Ҳеч кимни хафа қилма. Агар биров сени хафа қилса ва сенинг иллатларингни ошкор этса, сен унинг иллатларини юзига солма» [089].

* * *

«Оллоҳ таоло баъзи нарсаларни фарз қилдики [088], унга бепарво бўлма. Баъзи гуноҳларга яқинлашмаслик учун тўсиқлар қўйдики, улардан ошмагин. Баъзи нарсаларни ҳаром қилдики, у ҳаромларга яқин юрмагил. Баъзи нарсаларни унутгани учун эмас, сенга бўлган марҳаматидан тилга олмадики, у (шубҳали) нарсаларни бажаришдан-да, қоч!» [087]

* * *

«Ким Оллоҳнинг яратган нарсаларига марҳаматли бўлса, Оллоҳ ҳам унга марҳаматли бўлади. Яхшилик қилган ва қила олмаган инсонларга ҳам баравар мурувватли бўл. Ёвузликка қарши марҳаматли бўлиш уни ёвузликдан қайтариш демак» [086].

* * *

Ҳазрати Муҳаммаддан сўрадиларки [085]: «Диннинг асоси нимага қурилгандир?» Жавоб бердилар: «Ўзи учун истаган нарсаларни бошқаларга ҳам исташ, ўзига раво кўрмаган нарсаларни бош­қаларга раво кўрмаслик» [084].

* * *

«Бир мусулмон самимиятининг ўлчови унинг кучи етмаган нарсаларда чорасиз қолишидир» [083].

* * *

«Оллоҳ таоло ҳар икки тарафига деворлар қўйилган йўллар яратди. Очиқ эшиклар қурди ва уларнинг устига пардалар ёпди. «Бу йўлнинг бошида турган йўл кўрсатувчи эшикларга томон кетаётганларга шундай дейди: «Тўғри юринг ва ҳеч бир томонга қайрилманг». Сўнгра юқорида турган йўл кўрсатувчи айтди: «Бу эшикдан ичкарига кирманг, йўқса, чуқурга тушасиз». Бу йўл ҳаёт йўлидир. Очиқ эшиклар Оллоҳ таоло томонидан таҳликали кўрилган амаллардир. Эшик устидаги пардалар Оллоҳ томонидан қў­йилган тўсиқдир. Биринчи йўл кўрсатувчи Оллоҳнинг каломидир, иккинчиси эса ҳар бир инсоннинг қалбидан ўрин олган Оллоҳдан қўрқув ҳиссидир» [082].

* * *

«Ҳар бир мусулмон садақа бермоғи лозим», деб буюрдилар [081]. У зот (с.а.в.)дан «Имкони бўлмаса-чи?» деб сўради бир саҳоба. «Меҳнат қилиб, ўз харажатини топсин ва садақа берсин», жавобини бердилар. «Ишлашга кучи етмаса-чи?» деб сўради. «Бу хусусда бир эҳтиёжмандга ёрдам берар», дедилар. «Бунга ҳам қурби етмаса-чи?» дейилди. «Яхшиликка ёки савоб ишга буюрсин», дедилар. «Буни ҳам қилолмаса-чи?» деган такрор саволига «Бировларга ҳеч қандай зарар келтирмасин, зеро, бу ҳам бир садақадир», дея марҳамат қилдилар [080].

* * *

«Шаҳват билан қараш зинодир. Эркак бўлган мажлисда бир хотиннинг ўзини кўрсатиш учун ўзига оро бериб бориши ва эҳтирос билан қараши ҳам зинодир» [079].

* * *

Вобиса ибн Маъбад айтадики, Расули акрамнинг ҳузурига боргандим. Менга: «Яхшиликнинг нима эканлигини сўрагани келдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. Шундай деб айтдилар: «Қалбингдан сўра». «Яхшилик қалбга маъқул бўлган ва бажарилганида осойишталик келтирган нарсадир. Гуноҳ эса ични тимдалаган ва бошқалар сенга «Бу ишни қил», дея бир неча фатволар берса ҳам сенинг ичингда шубҳа ва тараддуд (иккиланиш) уйғотган нарсадир» [078].

* * *

«Сиз ўз динингизга соҳиб чиқмагунча Оллоҳнинг салтанатига ворис бўлолмайсиз ва бир-бирингизга муҳаббат қўймагунча истаганингизга эриша олмайсиз» [077].

* * *

«Мулойимлик ва итоат иймоннинг аломатлари; қўполлик ва бақироқ овозлар иккиюзламачиликнинг аломатидир» [076].

* * *

«Золимлар билан бирга бўлишдан кўра ўз ҳолича ёлғиз қолмоқ яхшироқдир. Ўз-ўзи билан бирга бўлишдан кўра яхши кишилар билан бирга бўлиш янада яхшидир. Илм ўрганишни истаганга илм ўргатмоқ жим турмоқдан яхшидир. Бефойда сўзлагандан кўра жим турмоқ яхшидир» [075].

* * *

«Жаҳлини ошкора қилишдан тийилиб, уни жиловлаганларни Оллоҳ доимо мукофотлайди» [074].

* * *

«Ҳар кишининг амали унинг хатти-ҳаракатларидаги ниятига кўра баҳоланади» («Амаллар ният­ларга кўрадир») [073].

* * *

«Оллоҳ таоло ўз меҳнати билан кун кўрганларни Ўзига дўст тутар» [072].

* * *

«Ҳақ йўлидаги кимса шундай кимсаки, у ёмонликка сабрлидир ва ғам-андуҳни унутувчидир» [071].

* * *

«Ҳақиқий камтарлик барча яхшиликларнинг бошидир» [070].

* * *

«Тавозеъ ва фаросат бўлмаса, иймон бўлмас» [069].

* * *

«Яхшилик улашишда ғайратли бўлинг» [068].

* * *

«Мен Нурга интилдим ва ёруғликда яшамоқдаман» [067].

* * *

«Энг хайрли киши удирки, яхшилик кўрганида Оллоҳга шукр қилади. Кимки бахтсизликка дуч келса, сабр қилади ва Оллоҳ томонидан мукофотлантирилади» [066].

* * *

«Ҳидоят йўлини топганлар ноўрин мунозарага киришмасалар эди, бу йўлдан адашмас эдилар» [065].

* * *

«Мўмин бўлганлари ҳолда, ноҳақ зулм қилиб ва одамларни ўлдирадиганлар Оллоҳнинг энг буюк душманларидир» [064].

* * *

«Қабр охират манзилларининг биринчи поғонасидир» [063].

* * *

«Энг муқаддас иш (уруш) инсоннинг ўз нафсига уруш қилиб, ғолиб келишидир» [062].

* * *

«Бир соат меҳнат қилмоқ, бир йил маишат қилмоқдан яхшидир» [061].

* * *

«Ибодат – дуо қилган мўминнинг руҳи юксалиб, унинг Оллоҳга қовушишидир» [060].

* * *

«Ўлим бу дўстни дўстга боғлайдиган кўприкдир» [059].

* * *

«Фақирлик фахримдир» [058].

* * *

«Мўмин Оллоҳга содиқ ҳолда унинг ҳукмига ва раҳматига рози бўлиб, умид билан яшайди» [057].

* * *

«Кўзларнинг зиноси боқмоқдир, тилнинг зиноси сўзламоқдир. Нафс истайди ва лаззат туяди, аъзолар буни тўғри ёки ёлғонга чиқаради» [056].

* * *

«Оллоҳ таолога энг хуш келмаган нарса эркак ёки хотинларнинг ибодатларидаги хўжакўрсинликдир» [055].

* * *

«Оллоҳ таоло тиланиб яшаганларни эмас, ўз меҳнати билан кун кечирганларни марҳамат қилади» [054].

* * *

«Ким қанча катта заҳмат ичида бўлса, мукофоти ҳам шунча каттадир. Ким кўп балоларга дучор бўлган бўлса, унинг мукофоти ҳам янада кўпдир. Оллоҳ суйган бандасига кўп дард (бало) юборади» [053].

* * *

Ҳазрати Муҳаммад намозини адо қилгач, шундай дуо қиларди: «Оллоҳим! Сенга бўлган иймонимни мустаҳкам қил. Ҳидоят йўлидан адаштирма. Сенинг марҳаматингдан умидвор ва иноятингга муҳтож бўлиб, сажда қиламан. Сенга илтижо қиламанки, мени хатоларимдан халос эт, тоза бир қалб, ҳақни сўзлагувчи бир тил бер. Сенга дуо қиламанки, гуноҳ қилишдан ва хато йўлдан Ўзинг сақла. Пинҳон ва маълум гуноҳларимни мағфират қилгин» [052].

* * *

Биласизми, динимизнинг аслини бузиб, уни (обрўйини) туширган нимадир? «Тафсирчи ва таҳлилчиларнинг янглишишлари, риёкор нақлчиларнинг ёлғон мубоҳасалари ва йўлдан озган ҳукмдорларнинг ҳукмларидир» [051].

* * *

«Хотин эркакнинг иккинчи ярмидир» [050].

* * *

«Агар илм унутилса унга зиён етади; лаёқатсизнинг қўлида йўқ бўлур. Ҳақиқий олим удирки, билганини ҳаётга татбиқ этар» [049].

* * *

«Оллоҳ таоло илмни кишиларнинг хотираларидан чиқариб, унуттирмоқ сурати билан эмас, балки олимларни ўлдириб, орадан кўтарар. Натижада ўртада ҳеч бир олим қолмас. Кишилар бир гуруҳ жоҳилларни ўзларига етакчи санарлар. Улардан бир талай масалаларни сўрарлар, улар-да билмаганлари ҳолда фатво берарлар. Натижада, ўзлари ҳам адашадилар, инсонларни ҳам адаштирадилар» [048].

* * *

«Шундай бир замон келадики, ўз динингизнинг исмидан бошқа бир нарса қолмаяжак. Исломдан исм, Қуръондан расмдан ўзга нарса қолмайди. У замон масжидларда ортиқ илм ва дин ўргатилмас, Оллоҳга қуллик қилмаяжаклар. Дин одамлари, илм одамлари кишиларнинг энг тубанига айланишар, баҳс ва мунозаралар улардан чиқажак ва кишилар диндан ортга қайтадилар» [047].

* * *

«Илм ўрганмоқ ҳар бир мусулмонга фарздир. Илмни ноаҳилга ўргатмак, тўнғизларнинг бў­йинларига гавҳар, инжу ва олтин тақишга ўхшайди» [046].

* * *

«Илм уч шаклда бўлур: булардан бири, шубҳасиз, ҳақиқатдирки, унинг ортидан юр. Бошқаси йўлдан чиқарур, ундан сақлан. Учинчиси эса кишилар билмайдиган мавзулардадирки, бунинг ечимини Оллоҳнинг наздида қидир» [045].

* * *

«Мўминлар ўлмаслар. Фақат улар фоний дунёдан боқий дунёга кўчарлар» [044].

* * *

«Ҳақиқий мўмин яхши кунларда Оллоҳга шукр қилади, бошига бало келса, Оллоҳга юкунади» [043].

* * *

«Оллоҳга таваккул қил, лекин туяни мустаҳкам қозиққа боғлашни унутма» [042].

* * *

«Дунё бир матодир, унинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир» [041].

* * *

«Биламанки, Оллоҳдан бошқа ҳар нарса фонийдир» сўзини Лабиддан бошқа ҳеч бир шоир тўғрироқ сўзламаган [040].

* * *

«Тўғриликка юкунинг, ёлғондан қочинг» [039].

* * *

«Ҳақиқий мўминга бировни шарманда қилиш, ярамас ишлар қилиш ва фойдасиз сўзларни сўзлаш ярашмайди» [038].

* * *

«Кишиларнинг қусурларини, агар у қусурлар уларнинг ўзларида бўлса ҳам юзига солмоқдан сақлан» [037].

* * *

«Кўпроқ жим бўлиб, руҳни хайрли ишларга йўналтир, бундан-да гўзалроқ иш йўқдир» [036].

* * *

«Гапирсангиз, тўғри сўзланг, ваъда бердингизми – бажаринг, қарзларингизни тўланг, фикр ва ишларингизда қинғирлик қилманг, қўлларингизни исрофдан ва гуноҳли ишлардан сақланг» [035].

* * *

«Оллоҳ таоло бизни ҳалим (юмшоқ сўзли), салим (соғлом), ҳурматли ва мутавозе бўлишга буюрадики, ҳеч ким бошқаларга зулм қилмасин» [034].

* * *

«Кимки бизни зулм қилишга чақирса, у биздан эмас. Ўз халқини жаҳолатда ва ёлғон ичида сақлаганлар ҳам биздан эмас. Ўз халқини зулм ва мушкулда қолдирса, у ҳам биздан эмас» [033].

* * *

«Муҳаббат инсонни севгилиси қаршисида кўр ва кар қилади» [032].

* * *

«Ўзи учун истаган нарсани мўмин биродари учун ҳам истамаган ҳақиқий мўмин эмасдир» [031].

* * *

«Мусулмон бошқа мусулмонлар қўлидан ва тилидан зарар кўрмайдиган кишидир. Мўмин эса одамлар жон ва молларини унга ишонган кимсадир» [030].

* * *

«Тилнинг зиёнини ибодатлар ҳам қоплай олмайди» [029].

* * *

«Намоз ўқиб, рўза тутмакдан ва яхшилик қилишдан ҳам яхшироқ нарса нима эканлигини биласизми? Бу бир-бири билан хафалашган кимсаларни яраштиришдир. Чунки бир-бирига адоват, нафрат ва душманлик инсонни унга Оллоҳ беражак мукофотдан маҳрум этади» [028].

* * *

«Оллоҳ таоло ақл ва закодан хайрли, гўзалроқ нарса яратмаган. Инсонларга берган бойликни ҳам уларнинг ақли учун берур. Оллоҳни англамак ҳам закодандир» [027].

* * *

«Оллоҳ таолонинг ўзи ҳалим (мулойим) ва ҳалим муомалалидир. У мулойим бандаларига берган нарсасини қўпол кимсаларга бермайди» [026].

* * *

«Кучли ва қувватли киши шундайдирки, у бошқаларга зулм қилмас ва ўз ғазабини ушлаб тура олур» [025].

* * *

Ҳақиқий бойлик мол кўплиги эмас, кўнгил тўқлигидадир» [024].

* * *

Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай деди: «Расулуллоҳ бир бўйра устида ётиб уйқуга кетдилар. Уйқудан турсалар, ёнбошларида ботган из қолган экан. Биз дедик: «Ё Худонинг расули, истасангиз эди, остингизга бир тўшак солган бўлардик». Расули акрам жавоб бердилар: «Менинг дунё билан алоқам, бир дарахт соясида салқинланиб, сўнг у ердан туриб кетган бир отлиқ кабидир» [023].

* * *

«Ўзингиздан кўра бой ва гўзал инсонларга қараганда ўзингиздан қуйироқ бўлганларни ҳам унутманг» [022].

* * *

«Сиздан мол-давлат ва ҳуснда устун бўлган одамни кўрганда қуйироққа ҳам қаранг. Бу Оллоҳнинг неъматини кам деб билишдан сақ­лайди» [021].

* * *

Бир одам Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг олдига келиб: «Эй Оллоҳнинг расули, мен сизни яхши кўраман», деди. Расулуллоҳ унга жавобан: «Нима деганингни ўйлаб кўр!» (деб айтдилар). Бояги одам: «Валлоҳки (қасам ичиб айтаманки), сизни яхши кўраман», деган сўзни уч карра такрорлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) у одамга бундай дедилар: «Агар мени яхши кўрсанг, фақирликка ҳозирлан. Чунки мени севганга фақирлик манзилига томон оқаётган селдан ҳам тезроқ етиб келади» [020].

* * *

«Инсон ҳар бир аъзоси учун Оллоҳнинг ҳар бир кунида садақа бермоғи керакдир. Икки кишининг орасида бўлиб, ҳақларини адолат билан ҳукм этмак ҳам бир садақадир. Бир кишига уловга минишда ёрдам кўрсатиш ёки юкни юклашда ёрдам бериши ҳам садақадир. Гўзал бир сўз сўзламак ҳам садақадир. Намозга кетаётиб, ташлаган ҳар бир қадаминг учун садақа савоби бордир. Одамларга азият етказадиган бир нарсани йўлдан олиб қўймоқ ҳам са­дақадир» [019].

* * *

Оллоҳ таоло шундай буюради: «Ҳар ким ихлос билан қуллуқ қиладиган бир дўстимга душманлик қилса, мен унга қарши уруш эълон қиламан. Қулимни менга энг яқин қилдирган нарса менинг фарзларим (ни бажариш)дир. Қулим менга фарзларга қўшимча нафл ибодатлар билан тўхтовсиз яқинлашади, ниҳоят, мен уни севаман. Қулимни севгач эса (худди) мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, тутадиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Мендан ҳар на истаса, уни албатта бераман, менга юкунса, уни сақлайман» [018].

* * *

«Ернинг ички қуввати билан темир тозалангани каби Оллоҳ таолога билиб, иймон келтирмак билан инсоннинг қалби тозаланади» [017].

* * *

«Ҳар бир яхшилик садақадир». Бошқа бир ривоятда: «Биродарини очиқ юз билан қаршиламоқ, ўз идишидан биродарига сув бермак ҳам яхшиликдир» [016].

* * *

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларига боласидан ажралган ва соғинчдан учраган ҳар болани қучоқлаб, кўксига босиб, эмизган бир аёлни асирлар ичидан келтирдилар. Расули акрам (у хотинга ишорат билан) атрофдагилардан: «Бу хотин боласини оловга ташлашига ишонасизми?» деб сўрадилар. «Асло ташламас!» дедик. Бунга жавобан Ҳазрати Пайғамбар: «Оллоҳ таоло ўз қулларига бу аёлга берган шафқатидан кўра марҳаматлидир», дедилар [015].

* * *

«Ҳамма кишилар учун яратилган нарсалардан фақат ўзи учун фойдаланган кимса, айбдор ва қонун олдида жавобгардир» [014].

* * *

«Ишчининг ҳақини пешонасидаги тери қуримасидан (чарчоғи чиқмасидан бурун) берингиз» [013].

* * *

«Инсонларга хушмуомала бўл, қўполлик қилма, улар билан муросада бўл, улардан нафратланма. Сендан яҳудийлар ва насронийлар келиб, жаннатнинг калитини сўрасалар уларга: Жаннатнинг калити «Оллоҳнинг борлигига ва бирлигига шаҳодат этмакдир», деб айтгин [012].

* * *

«Биродарини кўрган инсоннинг табассуми бир садақадир. Яхшиликни амр этиб, ёмонликдан сақлаш ҳам садақадир. Йўлини йўқотган кимсага йўл кўрсатмак-да садақадир; кўзи кўр кимсани йўлга солмак ҳам садақадир; йўл устидаги тош, тикан ва суяк кабиларни олиб ташламак ҳам садақадир; ўз идишингдан биродарининг кўзасига сув бермак ҳам садақадир» [011].

* * *

«Инсонларга марҳамат қилингки, Оллоҳ ҳам сизга марҳамат қилсин» [010].

* * *

«Бир кишига бир ширин сўз билан тасалли бермоқ, бошқасига ҳақ ва адолатни севдирмоқ, истар-истамас ёзма буйруқларга риоя қилишдан яхшидир» [009].

* * *

«Ҳукмида бўлган таҳқирловчи киши (айбдор)ни афв этувчи киши Оллоҳ қаршисида қадрлидир» [008].

[59] Қиёсланг: Buhari, Ilim 34, Itisam 7; Muslim, Ilim 13, (2573); Tirmizi, Ilim 5, (2654).

[61] Манбаси топилмади.

[60] Buhari, Ilim 34; Muslim, Ilim 13. Яна қаранг Buhari, Itisam 7; Tirmizi, Ilim 5; Ibni Mace, Mukaddime 8.

[67] Muslim, Rada 64, (1467); Nesai, Nikah 15, (6, 69).

[66] Русча матннинг сўзма-сўз таржимаси: «Оллоҳга умид қил, лекин туянгни боғлашни унутма». (59) Tirmizi, Kiyamet 61, (2519).

[68] Манбаси топилмади.

[63] Манбаси топилмади.

[62] Ibnu Mace ve diğerleri, Tergib ve Terhib Tercumesi (Hadislerle Islam), C.I,S.129.

[65] Muslim, Zuhd 64, (2999). Русча таржимада «Ҳақиқий олим...» жумласи йўқ.

[64] Манбаси топилмади.

[50] Яна қаранг: Tirmizi, Zuhd 36, (2351).

[49] Suyuti, Kabir Alemi Tercumesi, s. 39.

[56] Қиёсланг: Buhari, Teheccut 1, Daavat 10 Tevhid 8, 24, 35; Muslim, Salatul-Musafirin 199, (769); Muvatta, Kuran 34, (1, 215, 216); Tirmizi, Daavat 29, (3414); Ebu Davud, Salat 121, (771); Nesai, Kiyamul-Leyl 9, (3, 209, 210).)

[55] Қиёсланг: Muvatta, Kelam 8, (2, 986); Tirmizi, Zuhd 57, (2400).

[58] Манбаси топилмади.

[57] Муқобил ҳадис топилмади.

[52] Buhari, Istizan 12, Kader 9; Muslim, Kader 20, (2657); Ebu Davud, Nikah 44, (2152).

[51] Манбаси топилмади.

[54] Манбаси топилмади.

[53] Қиёсланг: Buhari, Tefsir, Nun vel-Kalem 2, Tefsir, Nisa 8, Tevhid 34; Muslim, Iman 302, (183).

[81] Манбаси топилмади.

[80] Қиёсланг: Tirmizi, Salat 266, (360); Muslim, Birr 36, (2565); Muvatta, Husnul-Hulk 17, (2, 908); Ebu Davud, Edeb 55, (4916); Tirmizi, Birr 76, (2024).

[83] Яна қаранг: Buhari, Edeb 76, Muslim, Birr 107, (2760); Muvatta, Husnul-Hulk 12, (2, 906).

[82] Қиёсланг: Buhari, Istitabe 4, Istizan 22, Edeb 35; Muslim, Birr 48, Selam 10. Яна қаранг. Tirmizi, Istizan 12; Ibni Mace, Edeb 9.

[79] Қиёсланг: Tirmizi, Birr 85, (2033).

[88] Tirmizi, Zuhd 36, (2351).

[85] Русча матнда саҳобанинг исми кўрсатилмаган. (78) Tirmizi, Zuhd 44.

[84] Buhari, Rikak 15; Muslim, Zekat 130. Яна қаранг: Tirmizi, Zuhd 40; Ibni Mace, Zuhd 9.

[87] Buhari; Rikak 30; Muslim, Zuhd 8, (2963); Tirmizi, Kiyamet 59, (2515).

[86] Buhari; Rikak 30; Muslim, Zuhd 8, (2963); Tirmizi, Kiyamet 59, (2515).

[70] Русча матннинг сўзма-сўз таржимаси: «Нолойиқ мўмин бировнинг номусини топтайди, уни беҳудага ҳақоратлайди ва мўминга хос бўлмаган (ярамас) қилиқлар қилади». (63) Қиёсланг: Tirmizi, Tefsir, Hucurat (3264); Ebu Davud, Edeb 71, (4926).

[69] Манбаси топилмади.

[72] Манбаси топилмади.

[71] Қиёсланг: Buhari, Edeb 57, 58; Muslim, Birr 28-34, (2563-2564); Ebu Davud, Edeb 40, 56, (4882, 4917); Tirmizi, Birr 18, (1928); 85, (2033).

[78] Русча матннинг сўзма-сўз таржимаси: «Кимники тоза қалби ва тили бўлмаса, уни зинодан сақлай олмаса, у мусулмон бўлиши мумкин эмас». (71) Tirmizi, Iman 12, (2629); Nesai, Iman 8, (8, 104, 105).

[77] Buhari, Iman 6; Muslim, Iman 71, (45); Nesai, Iman 19, (3,115); Tirmizi, Sifatul-kiyamet 60, (3517); Ibnu Mace, Mukaddime 9, (66). (71) Tirmizi, Iman 12, (2629); Nesai, Iman 8, (8, 104, 105). (72) Қиёсланг: Tirmizi, Birr 85, (2033). (73) Қиёсланг: Tirmizi, Salat 266, (360); Muslim, Birr 36, (2565); Muvatta, Husnul-Hulk 17, (2, 908); Ebu Davud, Edeb 55, (4916); Tirmizi, Birr 76, (2024). (74) Манбаси топилмади. (75) Қиёсланг: Buhari, Istitabe 4, Istizan 22, Edeb 35; Muslim, Birr 48, Selam 10. Яна қаранг: Tirmizi, Istizan 12; Ibni Mace, Edeb 9. (76) Яна қаранг: Buhari, Edeb 76, Muslim, Birr 107, (2760); Muvatta, Husnul-Hulk 12, (2, 906). (77) Buhari, Rikak 15; Muslim, Zekat 130. Яна қаранг: Tirmizi, Zuhd 40; Ibni Mace, Zuhd 9. (78) Tirmizi, Zuhd 44. (79) Buhari; Rikak 30; Muslim, Zuhd 8, (2963); Tirmizi, Kiyamet 59, (2515). (80) Buhari; Rikak 30; Muslim, Zuhd 8, (2963); Tirmizi, Kiyamet 59, (2515). (81) Tirmizi, Zuhd 36, (2351). (82) Buhari, Sulh 11, Cihad 72, 128; Muslim, Zekat 56. Яна қаранг. Muslim, Musafirin 84, Ebu Davud, Tatavvu 12, Edeb 160. (83) Buhari, Rikak 38. (84) Манбаси топилмади. (85) Buhari, Edeb 33; Muslim, Zekat 52, (1005); Ebu Davud, Edeb 68, (4947); Tirmizi, Birr 45, (1971). (86) Buhвrо, Edeb 18; Muslim, Tevbe 22. Яна қаранг: Ebu Davud, Cenaiz 1; Ibni Mace, Zuhd 35. (87) Яна қаранг: Buhari, Istikraz 2; Buhari, Hums 7. (88) Tergib ve Terhib Tercumesi; Hadislerle Islam, C.IV, S. 169. (89) Манбаси топилмади. (90) Tirmizi, Birr 36, (1957). (91) Buhari, Tevhid 2, Edeb 27; Muslim, Fedail 66, (2319); Tirmizi, Birr 16, (1957). (92) Манбаси топилмади. (93) Манбаси топилмади.

[74] Қиёсланг: Buhari, Istitabe 4, Istizan 22, Edeb 35; Muslim, Birr 48, Selam 10. Яна қаранг: Tirmizi, Istizan 12; Ibni Mace, Edeb 9.

[73] Русча матннинг таржимаси: «Олти ҳолатда эҳтиёт бўлинг: Гапирсангиз тўғри гапиринг, ваъда қилсангиз – бажаринг, қарз олсангиз тўланг, фикр ва ишда зукко бўлинг, қўлингизни зулмдан ва ўзингизни ҳар қандай тубанликдан сақланг». (66) Қиёсланг: Buhari, Iman 24, Mezalim 17, Cizye 17; Muslim, Nesai, Iman 20, (8, 116).

[76] Ebu Davud, Edep 125, (5150).

[75] Яна қаранг: Muslim, Iman 164, (102); Tirmizi, Buyu 74, (1315); Ebu Davud, Buyu, 52, (3452); Ibnu Mace, Ticaret, 36, (2224). Матн Муслимга тегишлидир.

[99] Манбаси топилмади.

[100] Манбаси топилмади.

[27] Русча матннинг сўзма-сўз таржимаси шундай: «Хайр-садақа қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир. Кимда бунга маблағ топилмаса, яхши амаллар қилсин ва ёвузликдан ўзини сақласин ва бу унинг хайр-садақасидир».

[26] Толстой келтирган бу ҳадис нотўғри таржима қилинган ва унинг талқинида ҳам хато иловалар бор. Ҳадиснинг асл манбасидан қилинган таржима шундайдир: Бир одам «Сироту-л-мустақим (тўғри йўл) нимадир?» деб сўради. Ҳазрати Пайғамбар унга шу жавобни бердилар: «Оллоҳ бизни тўғри йўлнинг бошига қўйди. Бунинг охири эса жаннатга эришмоқдир. Бу асосий йўлнинг ўнги ва сўлида бошқа йўлаклар ҳам бор. Булардан ҳар бирининг бошида бир гуруҳ кишилар туради ва у ердан ўтганларни ёнларига чақирадилар. Ким тўғри йўлдан бошқасини танласа, бу йўл уни олов (дў­зах)­га элтади. Кимки сироту-л-мустақим (тўғри йўл)га кирса, у жаннатга боради». Ибни Масъуд бу талқинни айтгандан сўнг ушбу оятни ўқиди: «Бу Менинг сироту-л-мустақимимдир, бунга юринг. Бошқа йўлларга бурилманг, у йўллар сизни Оллоҳнинг йўлидан адаштиради» («Анъом» сураси, 152-оят. Алоуддин Мансур таржимаси).

[28] Buhari, Zekat 30, Edeb 33; Muslim, Zekat 55, (1008).

[23] Русча матн таржимаси шундай: Муҳаммаддан энг юқори эътиқод нима, деб сўраганларга жавоб бериб айтдики, «Барча одамларга нимани истасанг ва улар нимани (сенга) раво кўрса, шуни бажариш, ўзингга раво кўрмаган нарсани бошқага ҳам раво кўрмаслик».

[22] Қиёсланг: Tirmizi, Birr 16, (1925); Ebu Davud, Edeb 66, (4941).

[25] Манба топилмади.

[24] Қиёсланг: Buhari, Iman 6; Muslim, Iman 71, (45); Nesai, Iman 19, (3, 115); Tirmizi, Sifatu’l-Kiyamet 60, (3517); Ibnu Mace, Mukaddime 9, (66).

[19] Манбаси топилмади.

[21] Darekutni, as-Sunen, IV, 184. Яна қаранг: Hakim, el-Mustedrek, IV, 115. (15).

[20] Русча матннинг таржимаси шундай: «Нима шаръий (ҳалол – тарж.) бўлса – аниқ, нима ношаръий (ҳаром – тарж.)лиги ҳам аниқ; лекин улар орасида шубҳали нарсалар ҳам борки, уларни бажаришга тўғри келса, улардан тийил!»

[92] Русча матннинг сўзма-сўз таржимаси: «Ҳар бир яхши иш садақадир; биродарингни очиқ чеҳра билан кутиб олиш, унинг идишига ўз кўзангдан сув қуйиш ҳам яхшилик эмасми?!» (85)Buhari, Edeb 33; Muslim, Zekat 52, (1005); Ebu Davud, Edeb 68, (4947); Tirmizi, Birr 45, (1971).

[91] Манбаси топилмади.

[94] Яна қаранг: Buhari, Istikraz 2; Buhari, Hums 7.

[93] Русча матннинг сўзма-сўз таржимаси: «Ҳазрати Муҳаммад сўради: «Нима деб ўйлайсиз. Она ўз боласини оловга ташлайдими?» Унга жавоб бердилар: «Йўқ». Шунда Ҳазрати Муҳаммад айтдилар: «Оллоҳ таоло бу аёлнинг ўз боласига бўлган шафқатидан кўра ўз яратмишларига марҳаматлироқдир». (86) Buhari, Edeb 18; Muslim, Tevbe 22. Яна қаранг: Ebu Davud, Cenaiz 1; Ibni Mace, Zuhd 35.

[90] Русча матннинг сўзма-сўз таржимаси шундай: Оллоҳ айтади: «Мени севган бандамга Мен у эшитаётган қулоқман, у кўраётган кўзман, унинг тутаётган қўлиман ва юраётган оёғиман». (83) Buhari, Rikak 38.

[89] Buhari, Sulh 11, Cihad 72, 128; Muslim, Zekat 56. Яна қаранг: Muslim, Musafirin 84, Ebu Davud, Tatavvu 12, Edeb 160.

[16] Шу жумла русча нашрида тушиб қолган.

[15] Туркча таржима шундай бошланади: «Оллоҳ тошни яратган замон, тош соллана (худди бир хурмо дарахти каби ўнг ва сўлга тебрана) бошлади, уни тоғларга собит қилди. Малаклар тоғнинг шиддатидан ҳайратга келдилар».

[18] El-Acluni, Keюful-Hafa, II, 132 (2016).

[17] Tirmizi, Tefsir, Muavvizateyn 2, (3366).

[12] Buhari, Rikak 28; Muslim, Cennet 1; Ebu Davud, Sunnet 22; Tirmizi, Cennet 21; Nesai, Eyman 3.

[11] Buhari, Iman 7; Muslim, Iman. 71-72; Tirmizi, Kiyamet 59; Nesai, Iman 19,33; Ibni Mace, Mukaddime 9.

[14] Яна қаранг: Tergib ve Terhib Tercumesi: Hadislerle Islam, C.IV, s. 363-376.

[13] Манбаси топилмади. Русча матн остида Абдуллоҳ Суҳравардийдан шундай кўчирма келтирилган: «Яъни агар инсон фақат дунёвий ҳаёт ва табиат қонуниятлари билангина яшаса, унинг иши Оллоҳнинг иродасига боғлиқ бўлади ва у нимани истаса, унга истагича беради».

[96] Манбаси топилмади.

[95] Tergib ve Terhib Tercumesi: Hadislerle Islam, C.IV, s. 169.

[10] Қиёсланг: Tergib ve Terhib Tercumesi: Hadislerle Islam, C V, s. 325-337.

[98] Русча таржимаси шундай: «Раббингизни севасизми? «Ҳа» дейишдан аввал ўз биродарингизни севинг». (91) Buhari, Tevhid 2, Edeb 27; Muslim, Fedail 66, (2319); Tirmizi, Birr 16, (1923).

[9] Қиёсланг: Tergib ve Terhib Tercumesi: Hadislerle Islam, C II s. 290; 317.

[97] Русча матнда шундай ўзгаришлар бор: «Биродарига табассум қилмоқ садақадир; кишиларни яхшиликка йўлламоқ ва ношаръий йўллардан қайтармоқ садақадир; йўлини йўқотган одамга йўл кўрсатмоқ ва кўрга ёрдам бермоқ ҳам садақадир». (90) Tirmizi, Birr 36, (1957).

[4] Сўнгги жумла ушбу манба асосида тўлдирилган: Tirmizi, Da’avat, 74 ( 3485).

[3] Ушбу жумла русча нашрда йўқ, озарбайжонча ва туркча таржимада борлиги учун келтирилди.

[6] Алоҳида қаранг: Tirmizi, Fiten, 68.

[39] Яна қаранг: Tirmizi Birr 77, (2019).

[5] Таржимада ушбу манба кўрсатилган: Tirmizi, Fiten, 26 (2192). 6 Манба: Buhari, Mezalim 4; Ikrah.

[2] Асарнинг русча нашрида (Изречения Магомета, не вошедшие в Коран. Избраны Л. Н. Толстым. – М.: Посредник, 1909. – С. 6) Дьютур исми келтирилган. Таржимонлар бирламчи манбалар (Ahmet Davudoglu, Sahih-i Muslim tercume ve serhi, X, 55; Ismail Mutlu, Peygamberimizin Mucizeleri, s. 420.) асосида Дуъсуур деб кўрсатганлари учун ушбу ном сақланди.

[48] Яна қаранг: Tirmizi, Daavat 112, (3542).

[45] Tirmizi, Zuhd 5, (2309).

[44] Манбаси топилмади.

[47] Манбаси топилмади.

[46] Fedailul-Cihad 2, (1621).

[8] Tirmizi, Zuhd (2353).

[41] Манбаси топилмади.

[7] Muslim, Zikir 22.

[40] Манбаси топилмади.

[43] Tirmizi, Tefsir, Zuhruf, (3250); Ibnu Mace, Mukaddime 7.

[42] Muslim, Zuhd 64, (2999).

[38] Яна қаранг: Tirmizi Birr 77, (2019).

[37] Яна қаранг: Buhari, Tefsir, Ha-mim, es-Secde (Fussilet).

[34] Манбаси топилмади.

[33] Қиёсланг: Tergib ve Terhib Tercumesi (Hadislerle Islam), IV, 431-446.

[36] Манбаси топилмади.

[35] Buhari, Bedul-vahy 1, Iman 41, Nikah 5, Menakibul-ensar 45, Itk 6, Eyman 23, Hiyel 1; Muslim, Imaret 155. Яна қаранг: Ebu Davud, Talak 11; Tirmizi, Fezailul-cihad 16; Nesai, Taharet 60; Talak 24, Eyman 19; Ibni Mace, Zuhd 26.

[30] Ahmed b. Hanbel, Musned, IV, 227-228; Darimi, Buyu 2.

[29] Ramuzul-Ehadis, 2: 341 (6). Қиёсланг: Buhari, Istizan 12, Kader 9; Muslim, Kader 20, (2657); Ebu Davud, Nikah 44, (2152)

[32] Қиёслаш учун қаранг: Tirmizi, Kiyamet 46, (2490); Tirmizi, Birr 77, (2019).

[31] Яна қаранг: Tirmizi, Kiyamet 46, (2490); Muslim, Cennet 63, (2865).

МАКТУБЛАР

Рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой диндор инсон сифатида турли диний мавзуларни яхши биларди. У ислом динига ҳам ниҳоятда эҳтиром билан муносабатда бўлган. Улуғ ёзувчининг бу муносабати, айниқ­са, унинг асли озарбайжонлик генерал Иброҳим оға билан турмуш ­қурган рус аёли Елена Векиловага 1909 йил 15 мартда ёзган хатидан аён. Ўша даврда Россияда, болалар ўз халқининг (озар, турк) хотиржамлиги учун исломни ­қабул ­қилмо­қчи бўлишса, уларнинг ота ва оналари бошқ­а-бошқ­а динга мансуб бўлсалар ҳам болаларнинг диний эътиқ­одини ўзгартиришларига тазйиқ­ кўрсатилмаган. Елена Векилова шу боисдан унинг фикр-тушунчаларини қ­адрлайдиган замондоши Толстойга вазиятни тушунтириб, фарзандлари гувоҳномасига ­қайси динни ёздириши афзаллиги борасида маслаҳат сўраб, улуғ адибга «бу борада нимани тавсия қ­иласиз, мен ­қандай йўл тутсам экан?» дея мактуб ёзган эди. Лев Толстой ҳам бу хатга кўп вақ­т ўтказмай жавоб йўллади.